| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      13.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      06.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      30.05.2026
      0
    • Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

      26.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      23.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      16.05.2026
      0
    • Барча ОАВ ва ҳуқуқ ҳимоячиларига мурожаат

      10.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      09.05.2026
      0
    • Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

      02.05.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Таназзулдаги империядан ҳануз паноҳ излаётган сиёсат

  • ЕТИМ ҚОЛГАН АДОЛАТ ЁҲУД СОҲИБҚИРОН УММАТ!

  • ЎЗ БОҒИНИНГ МЕВАСИГА ИНТИЗОР УММАТ…

  • ЎЗГАРИШ — ЎЗАКДАН БОШЛАНСАГИНА АСЛДИР!

  • ЕВРОПА: БОҒБОНЛИКДАН ҚУРБОНЛИККАЧА

  • РОШИД ХАЛИФА: БИЗГА ЕТИШМАЁТГАН ЯГОНА КУЧ

  • Россиянинг Ўзбекистонда АЭС қуриши унинг чуқур энергетик муаммоларини ҳал қилиб берадими?

  • Иқтисодий форум давомида Украинанинг Россияга ҳужумлари

МАҚОЛАЛАР
Home›МАҚОЛАЛАР›Фаластин масаласи

Фаластин масаласи

By htadmin
25.04.2022
977
0
Share:

Фаластин масаласи

(3)

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم

1959 йили, Эйзенхауэр ҳокимиятининг охирги даврида Америка ўз лойиҳасига ҳаракатчанлик билан озгина тафсилотлар киргиздики, уларни қисқача қилиб шундай изоҳлаш мумкин: Ғарбий қирғоқ ва Ғазода фаластинликлар учун бир вужуд барпо қилиш, Қуддусга халқаролик тус бериш ва фаластинлик қочоқлар муаммосини қуйидаги тарзда ҳал қилиш, яъни уларнинг арзимас қисмини «Исроил» бошқаруви остидаги босиб олинган Фаластинга қайтариш, кўп сонли қисмига эса бадал тўлаб, уларни Фаластин ташқарисига жойлаштириш. Шу минтақада Американинг асосий малайи бўлмиш Абдун Носирга ўша лойиҳани ижро қилиш вазифаси топширилди ва бу лойиҳа Американинг Ироқдаги бошқа бир малайи – Абдулкарим Қосимнинг гарданига ҳам юкланди, чунки у Фаластин жумҳуриятини барпо қилиш ва Фаластин аҳолисини ўз юртларини халос қилиш учун сафарбарлик қилиш фикрига чақирган «Фаластин олий ҳайъати» билан алоқа боғлаб, уни ўзига қарам қилиб олганди. Американинг яна бир малайи бўлмиш қирол Саудга ҳам қирол Ҳусайн билан боғланиб, унга шу лойиҳа бўйича юриш учун босим ўтказиш топширилди. Матбуот ҳам шу лойиҳага эътиборни жалб қиладиган тарзда даъват қила бошлади. Бироқ қирол Ҳусайн Англиянинг таъсири туфайли у лойиҳани қабул қилмасдан, унга қаттиқ қаршилик кўрсатди. Америка Иорданияга босим бера бошлади. 1960 йили Ливандаги Шатура курортида Араб давлатлари лигаси йиғини чақирилди ва қаттиқ босим остида Иордания бош вазири Ҳузоъ ал-Мажолий Американинг ушбу лойиҳасини маъқуллади, яъни Ғарбий қирғоқда Фаластин вужуди барпо қилинишини маъқуллади. Бироқ ал-Мажолийнинг ўлдириб кетилганлиги боис ушбу маъқуллашнинг фойдаси бўлмади.

1961 йили ҳокимият тепасига Кеннеди келгач, Саудия қироли Сауд, Миср президенти Абдун Носир, Ироқ президенти Абдулкарим Қосим, Иордания қироли Ҳусайн ва Ливан президенти Фуод Шиҳобларнинг ҳар бирига ўзининг машҳур мактубларини йўллади. Бу мактубларда қочоқлар масаласини маблағ билан таъминлашни ва Иордания сув муаммоси ечимини Америка ўз зиммасига олиши кўрсатилган эди. Сўнгра, 1961 йил 10 июнда Қоҳирада умумараб анжумани чақирилди ва Фаластин давлати фикратини қабул қилиш учун Иорданияга яна босим берилди. Анжуман чақирилган куни кечқурун Америка элчиси Иордания бош вазири Баҳжат ат-Талхуний билан (уни Фаластин вужуди барпо қилинишига розилик билдиришга ундаш учун) учрашув ўтказди. Бироқ қирол Ҳусайн Талхунийни чақириб олиб, таҳдид қилди-да, Америка режасини иккинчи марта ҳам пучга чиқариб, анжуманни барбод қилди.

Ғарбий қирғоқ ва Ғазода Фаластин «давлати» тикланиши, Қуддусда халқаро сиёсий вужуд тикланиши учун Американинг уринишлари шу зайлда давом этар, бироқ буларнинг барчаси Англия ва қирол Ҳусайн рад этгани сабабли пучга чиқар эди. Чунки уларнинг лойиҳаси бўйича Фаластинда яҳудийлар бошқарадиган ва Иордания билан имтиёзли алоқаларга киришадиган битта илмоний давлат барпо этилиши лозим эди. Шундан кейин 1964 йили чақирилган Араб олий учрашуви анжуманида Жамол Абдун Носирнинг қўллаб-қувватлаши билан Аҳмад Шуқайрий бошчилигида «Фаластин озодлик ташкилоти» ташкил қилинди. Бундан Ғарбий қирғоқни Иорданиядан ажратиб олиб, у ерда мустақил Фаластин вужудини ва бунинг ёнига Қуддус ва Байтул-Лаҳм (Вифлеем)да халқаро вужуднинг тикланишига интилиш кўзланган эди.

Американинг ушбу режалари ва уринишларига Британия ўзининг эски малайи, Тунис президенти Ҳабиб Бурқибанинг қўли билан 1964-1965 йилларда раддия берди. У бу раддияда бутун Фаластинда тоифачилик мувозанати асосидаги битта илмоний вужуд тикланишига чақирган эди. Ундаги етакчилик, табиий равишда, яҳудийлар қўлида бўлиши кўрсатилган эди. Араб давлатлари шу икки лойиҳа бўйича бўлинишди. У икки лойиҳанинг бири Иорданиядан ҳам, «Исроил»дан ҳам ажралиб чиққан Фаластин вужуди тикланишида ўз аксини топган Америка лойиҳаси бўлса, иккинчиси тоифачилик мувозанатига асосланган, Ливан тузумига ўхшаб кетадиган битта илмоний вужудда ўз аксини топадиган (Бурқиба эълон қилган) Британия лойиҳаси эди.

Яқин шарқда Америка сиёсатини рўёбга чиқариб берадиган Мисрнинг роли Абдун Носир таъсирининг кўтарилиши билан юксалган пайтда Англия ва унинг малайлари ҳимоя позициясини эгаллай бошлади. «Араб кўчаси» (арабларнинг омма фикри) Бурқиба лойиҳасини рад этиб, қирол Ҳусайнга ва минтақадаги Британия сиёсатига қарши «носирча» ҳужум шиддатли тус олгандан кейин Британия минтақада Араб-«Исроил» урушини қуйидаги тарзда тартиблаштирди: бу урушда қирол Ҳусайн Фаластин давлати тикланиши учун ўзига бўлаётган босимлардан қутулиш мақсадида Ғарбий қирғоқни яҳудийларга топширади. Аслида қирол Ҳусайн Абдун Носирга қаттиқ зарба бериш мақсадида «Исроил» билан бўладиган урушга киришга Мисрнинг тайёргарлиги йўқлигини билиб, уни гиж-гижлаб шу урушга тортди. У бу ишни Абдун Носирнинг куч-қудрати ва машҳур бўлиб кетишида ўз аксини топган Америка босимларини пасайтириш мақсадида қилди. «Исроил»нинг урушга киришига баҳона бўлиши учун урушдан илгари «Исроил»га қарши ҳарбий амалиётлар амалга оширилди. Қирол Ҳусайн «Исроил»нинг Мисрга берадиган ҳарбий зарбасининг қай даражадалигини кутмаган Абдун Носирни гиж-гижлаган эди. У эса Қизил денгизда Исроил денгиз қатновига чек қўйиш учун Тийрон бўғозини ёпиб, халқаро кучларни қувиб чиқарди. «Исроил» бундан фойдаланиб, уни баҳона қилиб олди-да, 1967 йил июнда Миср, Иордания ва Сурияга қарши кенг кўламли босқинчилик уюштирди. Бунинг натижасида Ғарбий қирғоқ, Жўлон тепалиги, Ғазо сектори ва Сино олти кунда яҳуд вужудининг қўлига ўтди. Яҳуд етакчилари ўзларини учта араб қўшинини мағлубиятга учратган қилиб кўрсатишди, қолаверса «Исроил» давлати енгилмасдир, деб даъво қилишди. Улар аниқ билишардики, уларнинг «ғалабаси» уларнинг кучлилигидан эмас, балки араб ҳокимларининг улар олдидаги заифлиги ва тил бириктирганлигидан эди, яъни Миср режимининг урушга тайёр эмаслиги, Иордания режими Ғарбий қирғоқдан чиқиб кетиб, уни яҳудийларга топшириши ва Сурия режими ал-Қунайтира шаҳрининг қулашини эълон қилишидан иборат эди. Ҳолбуки, бу шаҳар Жўлонда жанг қилаётган Сурия қўшини турган фронт чизиғи ортидаги шаҳар эди. Натижада бу нарса Сурия армиясининг беқарорликка юз тутиб, чиқиб кетишига олиб келди.

Дарҳақиқат, ушбу саҳналаштирилган уруш минтақадаги Араб- «Исроил» урушида ҳамда шу минтақага таклиф қилинган ташаббусларда катта бурилиш нуқтаси деб ҳисобланди.

Урушдан илгари Фаластин вужуди ва халқаро тус берилган Қуддус тикланиши ҳақида гапирилган бўлса, ундан кейин эса, босқинчиликнинг асоратларини қандай йўқотиш ҳақида сўз кетди ва ишлар тақа-тақ тўхтаб қолди. «Исроил» эса, Ғарбий қирғоқ, Ғазо сектори ва Жўлонни «ямламай» ютиб юборди. Шу туфайли эндиги сўз «Исроил»нинг 1967 йили босиб олинган минтақалардан чиқиб кетишига чекланиб қолди. Шундан сўнг Хавфсизлик кенгашининг машҳур 242-сонли қарорининг лафзлари ва шакли усталик билан ўзгартирилиб чиқилди-да, «Исроил»ни урушда босиб олган ерлардан чиқиб кетишга чақирди. Америка эътиборини – ўз назарида энг аҳамиятли бўлиб кўринган – «Исроил» билан Миср ўртасидаги алоқани тузатишга қарата бошлади, бу пайтда Фаластин папкаси бир чеккага суриб қўйилди. Америка тинчлик амалиёти деган нарсани қўзғаб, шу минтақадаги асосий базасида қалқиб қолган нуфузини мустаҳкамлаш учун янги урушга ҳозирлик кўра бошлади. Ўша база қақшатқич зарба берилиши натижасида Синони бой бериб қўйган Миср эди.

Америка орадан бир неча йил ўтибоқ, бир томонда Миср билан Сурия, иккинчи томонда эса «Исроил» ўртасидаги урушни алангалата олди. Шу боис 1973 йилги октябр уруши гиж-гижлов натижасидаги уруш бўлди, кейинчалик у Миср билан «Исроил» ўртасида 1978 йил 17 сентябрда Кемп Дэвид битимининг имзоланишига олиб борди. Бу битим имзоланиши олдидан Миср президенти Анвар Садатнинг босиб олинган Қуддусга буюрган ташрифи ва 1977 йили «Исроил» кнессети (парламенти)да сўзлаган нутқи билан замин тайёрланган эди.

Миср Кемп Дэвид битимига имзо чекиши билан «Исроил» Сино ярим оролини бўшатиб, қуролсизлантирилган ҳолда Америка етакчилигидаги кўп миллатли кучларни у ерда қолдириб Мисрга қайтарди. Бундан кўзланган мақсад Мисрни жангдан чиқаришни кафолатлаш эди. Шу билан «Исроил»нинг жануб томонидан ҳажми кичрайди. Шунингдек, иккинчи томондан Миср халқи олдида обрўсини йўқотган Америка малайи бўлмиш Миср президенти Анвар Садатга бўлган ишонч қайта тикланди.

Мисрда тинчлик ўрнатилгандан кейин минтақада Америка вазни ошиб кетди-да, иш шимолий жабҳа (фронт)га кўчди. Яъни Америка «Исроил»ни Ливанни яксон қилиб, ундан «Фаластин озодлик ташкилоти»ни қувиб чиқаришга ундади. Бунинг натижасида 1982 йилги уруш юз берди. Бунда «Исроил» Ливанга ҳужум қилиб, «Исроил»нинг ҳарбий босими ва Американинг дипломатик босими остида Арафотни Ливанни тарк қилиб, Тунисга жўнаб кетишга мажбур қилди. У жўнаб кетишидан илгари Америка конгрессидан келган делегация Байрутга келиб, ундан яҳудийлар билан тузиладиган сулҳга муқаддима бўлиши учун яҳуд вужудини очиқ эътироф этишини қаттиқ талаб қилди. Арафот 1982 йил 25 июлда Макловский ҳужжати деб танилган ҳужжатга имзо чекди. Унда жумладан шундай дейилади: «Ташкилот (яъни «Фаластин озодлик ташкилоти») энди «Исроил»нинг яшаш ҳуқуқини эътироф этади». Америка конгресси аъзоси Макловский журналистлар олдида бу ҳужжатни Арафот ҳузурида ўқиб эшиттириб, шундай деди: «Ёсир Арафот «Фаластин озодлик ташкилоти»нинг раҳбари сифатида озодлик ташкилоти Фаластин масаласи бўйича БМТнинг барча қарорларини қабул қилади, дейилган ёзма ҳужжатга имзо чекди». Арафот ушбу ҳужжатга имзо чекиши билан Фаластинда тоифачилик мувозанати асосидаги ягона илмоний давлат тикланиши тўғрисидаги Англия фикратидан воз кечган бўлиб, «Исроил» давлати ёнида Фаластин давлати тикланиши лозимлигига чақираётган Америка лойиҳаси сари биринчи қадамни қўйган ҳисобланади.

Давоми бор

Ҳизб ут-Таҳрирнинг “Сиёсий масалалар” китобидан олинди

Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги матбуот бўлими

25.04.2022й

TagsФаластин масаласиҚуддус
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • МАҚОЛАЛАР

    Ўзбекистонда таълим дастурларини ким белгилайди ва нима мақсадда?

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Ҳизб ут-Таҳрир – Судан вилояти «Судан бирлиги» ташаббусчиларига мезбонлик қилди

  • МАҚОЛАЛАР

    Ақл ва Ҳаёт

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 16.06.2026

    Таназзулдаги империядан ҳануз паноҳ излаётган сиёсат

  • 15.06.2026

    ЕТИМ ҚОЛГАН АДОЛАТ ЁҲУД СОҲИБҚИРОН УММАТ!

  • 15.06.2026

    ЎЗ БОҒИНИНГ МЕВАСИГА ИНТИЗОР УММАТ…

  • 15.06.2026

    ЎЗГАРИШ — ЎЗАКДАН БОШЛАНСАГИНА АСЛДИР!

  • 15.06.2026

    ЕВРОПА: БОҒБОНЛИКДАН ҚУРБОНЛИККАЧА

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026
    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ёритманг…[1]». Бундай машъум битимлар мусулмон армияларини […]

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] шундаки, Иордания қўшинига инглиз жосуси Глабб Пошо[1] қўмондонлик қилаётган эди. Бошқа араб раҳбарлари ва […]

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар куфр кучларини «дўст» тутишнинг оқибатларини — бу йўл дунёда хорлик, Охиратда эса ...

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026
    […] аёлу болаларни қутқариш учун жанг қилмаяпсизлар?![1]» деган амрига бўйсуниш учун уларда куч ҳам, имконият […]

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

    […] шундаки, Иордания қўшинига ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

    […] аёлу болаларни қутқариш ...

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/