| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      25.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      18.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      11.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      05.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      28.03.2026
      0
    • Мирпоччаева Ҳикоят аянинг вафотлари муносабати билан таъзия

      26.03.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      21.03.2026
      0
    • Муборак Рамазон Ҳайити муносабати билан табрик

      19.03.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      15.03.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Ернинг молиявий тузоққа айлантирилиши

  • Шимолий Европа сафари: капиталистик кишанларнинг янги занжири

  • Инсоният тақдири ва Ислом Умматининг вазифаси

  • Оила нажот қалъасими ёки манфаат бозори: сарполар пойгасида бой берилган иймон

  • Картадаги “дахлсиз” қолдиқ ортида нима бор?

  • Форекс

  • МДҲ Марказий Осиёни қайта бўғиш учун Россиянинг мустамлакачилик қадами

  • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

САВОЛ-ЖАВОБЛАРСИЁСИЙ
Home›САВОЛ-ЖАВОБЛАР›Германия ва миллий хавфсизлик стратегияси

Германия ва миллий хавфсизлик стратегияси

By htadmin
06.07.2023
1288
0
Share:

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Саволга жавоб

Германия ва миллий хавфсизлик стратегияси

Савол: Германия ҳукумати Иккинчи жаҳон урушидан сўнг биринчи марта 2023 йил 14 июн куни миллий хавфсизлик стратегиясини тасдиқлади. Бу қарор мамлакатнинг турли муассасалари ўртасида бир йилдан кўпроқ давом этган музокаралардан сўнг қабул қилинди.

Савол шуки, айни стратегия Германиянинг 1945 йилда Иккинчи жаҳон урушида мағлубиятга учраганидан сўнг унга қўйилган чекловларнинг тугаганини англатадими? Ушбу стратегияни қабул қилганидан кейин Германиядан Европа ва халқаро сиёсатда нима кутилади?

Жавоб: Германия Иккинчи жаҳон урушидаги мағлубиятидан сўнг, тўрт қисмга бўлинди. Бу қисмларнинг ҳар бири урушда ғалаба қозонган йирик давлатлар (Америка, Совет Иттифоқи, Англия ва Франция) назоратига ўтди. Кейин учта Ғарб давлатлари Ғарбий Германияга, Россия эса Шарқий Германияга асос солди. Амалда, Ғарбий Германия тобе давлат сифатида Америка билан, Шарқий Германия эса Совет Иттифоқи (Россия) билан биргаликда ҳаракат қилди. Шарқий Германия Совет Иттифоқининг ғарб томондаги илғор ҳарбий базаси сифатида хизмат қилган бўлса, Ғарбий Германия Американинг шарқ томондаги ҳарбий базаси сифатида хизмат қилди. Иккинчи жаҳон урушидан кейинги ҳолат мана шундай эди. Бироқ бу воқелик кейинчалик аста-секин ўзгарди:

1 – Баъзи расмий масалаларни ҳисобга олмаганда, иккала немис давлатининг бирортаси ҳам у ердаги ҳарбий базадан мустақил сиёсатга эга эмас эди. Бу ҳолат Совет Иттифоқи заифлашиб, 1990 йил Германиянинг бирлашишига рози бўлгунга қадар, яъни Москванинг Шарқий Германиядан Ғарб фойдасига воз кечгунига қадар давом этди. АҚШ истагига зид равишда, 1992 йил Европа бирлиги тўғрисидаги Маастрихт шартномаси имзоланиши ортидан ҳамда 1991 йилда Совет Иттифоқи парчаланиб, Россия ўзининг ички муаммолари билан банд бўлиб қолиши натижасида Германия Европадаги энг муҳим иқтисодий қудрат сифатида намоён бўла бошлади. Немислар халқаро вазиятнинг ўзгарганини кўриб, иқтисодий жиҳатни Германия мустақиллигининг асосий устуни сифатида мустаҳкамлаш имконияти туғилди, деган фикрга келдилар. Шу сабабдан, Германия, айниқса, ўзининг мудофаа сиёсатида минимал даражада ҳарбийлаштиришга амал қилгани боис, Британия ва Франция каби Европадаги кучларни ҳамда Россия ва АҚШ каби халқаро кучларни провокация қилмаган ҳолда Европа давлатлари билан рақобатлаша оладиган иқтисодий куч сифатида майдонга чиқди.

2 – Германия ўзининг саноат ва иқтисодий муваффақиятлари ҳамда Россия билан савдо алоқаларини кенгайтириш орқали Европа давлатларига иқтисодий жиҳатдан етакчилик қилишга муваффақ бўлди. Унинг бу етакчилиги 2010 йил Греция кризисида бўлгани каби де-факто сифатида амалга ошган. Умуман олганда, Европада ёки унинг ташқи алоқаларида Германиянинг иштирокисиз бирорта ҳам муҳим иқтисодий масала имзоланмайди. Бу, айниқса, Франция учун ижобий бўлмаса-да, бироқ, немис армиясининг заифлиги Францияга икки мамлакат ўртасидаги рақобат ҳали ҳам ўзининг яхши бир спорт доирасида эканини кўрсатиб турарди. Германия, ўша пайтларда, мудофаа вазирлиги томонидан биринчиси 1969 йилда, охиргиси 2016 йилда чиқарилган «Оқ китоблар» орқали хавфсизлик муаммолари ҳақидаги ўзининг тасаввурларини бериб борар эди. Уларда хавфсизлик ва терроризм ҳақида ҳамда Германиянинг бу курашда фақат БМТ орқали иштирок этиши тўғрисида сўз юритилар эди. 2014 йилда Россия Қримни Украинадан ажратиб олиб, аннекция қилган пайтда Германия бунга кескин қарши чиқди ва Ғарбнинг Россияга қарши санкцияларига қўшилди. Аммо Россия билан ўсиб бораётган тижорий манфаатлари унинг Россияга қарши ҳар қандай ҳаракатга етакчилик қилишига тўсқинлик қилди. Россиянинг Қримни аннекция қилиш билан Европадаги хавфсизлик тенгламасини бузганлиги тўғрисидаги гапларга қарамай, Германия Минск келишувларида иштирок этди. Чунки бу нарса немисларда Россия хатарини у ўша йили уруш бошлаган ва рус сепаратистларини Украина ҳукуматига қарши қўллаб-қувватлаган Қрим ва Донбасс чегараларида тўхтатишга умид уйғотарди.

3 – Бироқ 2022 йилда Россиянинг Украинага бостириб кириши ортидан ҳамда унинг АҚШ томонидан қурилган халқаро хавфсизлик асосларини вайрон қилгани тўғрисида Америкада ишонч пайдо бўлиши билан халқаро ва Европадаги шароитлар бирлашди. Бу эса Германияга ўзининг кучли иқтисодий пойдеворига қўшимча яна бир ҳарбий пойдеворни қуриши учун олтин фурсат тақдим этди. Чунки Америка ўзининг номидан Европа кучларининг Россияга қарши ҳаракат қилишини ва бу билан Хитойнинг юксалишини тўхтатиб қолиш учун ўзи тайёр ва шайх ҳолатда туришини истаяпти. Шунда Германия ўзининг йирик ҳарбий кучга айланиши учун халқаро майдонда қулай вазият юзага келганига гувоҳ бўлди. Россия билан савдо алоқаларини узган Германия 100 миллиард евролик йирик молиявий жамғарма ташкил қилганини, армия мамлакат хавфсизлигини таъминлай олишга қодир бўлиши учун бу жамғарма уни ривожлантириш ва қўллаб-қувватлашга қаратилганини билдирди. У Украинадаги уруш бурилиш нуқтаси бўлганини билдириб, Германия ҳарбий қудрати Иккинчи жаҳон урушидан кейинги чекловлардан халос бўлганлигининг белгиси сифатида ўзининг бир гуруҳ ҳарбий самолётларини Ҳинд-Тинч океани минтақасига юборди. Шу тариқа, немис халқидаги буюклик туйғуси қайта қўзғалиб, Германия ўзининг Украина, ҳатто Шарқий Европа олдидаги ўзига хос мажбуриятлари ҳақида гапира бошлади. Шунингдек, Украина чегараларида тугамайдиган рус империал амбицияларига қарши туришга тайёр бўлиш зарурлиги ҳақида ҳам кўп гапирилди.

4 – Шольц ҳукумати 2023 йил 14 июн куни миллий хавфсизлик стратегиясининг тақдимоти чоғида немисларнинг айни стратегияга рози эканликларини кўрсатишга ҳаракат қилди. Тақдимот чоғида ҳукумат коалициясига кирувчи немис партияларининг вакиллари ҳам, яъни Шольцнинг Социал-демократ партиясидан ташқари, Яшиллар партиясига ва Эркин демократлар партиясига мансуб бир қатор вазирлар ҳам Германия канцлери Шольц билан бирга бўлишди. Гарчи мухолафат партиялари ҳукуматни айни стратегияда кўп ноаниқликлар борлиги билан айблаётган бўлса-да, лекин бу нарса Германия ичкарисидаги айни ўзгаришларнинг жиддийлигини ва бу ўзгаришлар Германиянинг Иккинчи жаҳон урушидан кейин ўнлаб йиллар давом этган ҳарбий ва хавфсизлик позициясидан янги позицияга  кўчишига таъсир ўтказганини кўрсатмоқда.

5 – Афтидан, Шольцнинг баёноти мамлакат сиёсатидаги ўзига хос янги ўзгаришга изоҳ бўлса керак:

«Германия канцлери ҳукумат томонидан бугун қабул қилинган миллий хавфсизлик стратегиясини ҳозирги ўзгарувчан шароитда мамлакатдаги одамлар хавфсизлигини таъминлашга муҳим ҳисса қўшишини таъкидлади. Социал-демократ сиёсатчисининг айтишича, Германия вазирлар маҳкамаси ушбу стратегияни маъқуллаш билан ноодатий ва муҳим қарор қабул қилган. Шольцнинг тушунтиришича, Германиянинг хавфсизлик ва сиёсий вазияти Россиянинг Украинага қилган ҳужуми ва Хитой ҳукуматининг тобора тажовузкор равишда намоён бўлиши фонида кескин ўзгарган. Шольц барча ўзгаришларга қарамай, давлатнинг асосий вазифаси фуқаролар хавфсизлигини муросасиз таъминлашдан иборат эканини таъкидлаб, ушбу вазифани интеграциялашган хавфсизликнинг асосий тамойилига амал қиладиган хавфсизлик стратегияси орқали амалга ошириш мумкинлигини қайд этди. У, шунингдек, Германия ҳукумати ўтмишда фақат мудофаа сиёсати билан чекланиб келган бўлса, энди яхлит ва кенг қамровли ёндашувга амал қилишини қўшимча қилди». (Deutsche Welle, 2023 йил 14 июн).

6 – Ушбу миллий хавфсизлик стратегияси ҳужжати Германия ҳукумати ўз халқи хавфсизлигини таъминлашда олиб бораётган тамойилларни ифодалайди. Иккинчи жаҳон урушидан бери амалда бўлган, аммо янги ҳужжатдан олиб ташланган энг муҳим тамойиллардан бири немис армиясининг хавфсизлик таҳдидларига қарши туришда фақат мудофаа вазифаси билан шуғулланиши ҳақидаги тамойилдир. Ҳозирда эса армия кенг қамровли ҳаракатларни амалга оширишга ўтди, яъни янги ҳужжатда ҳужум ҳам қайд этилди. Бу эса Европада жиддий ва хавфли ўзгаришдир. Ҳужжатда НАТОнинг ялпи миллий маҳсулотнинг камида 2 фоизини армия ва хавфсизлик манфаати учун сарфлаш тўғрисидаги 2014 йилдаги қарорига содиқ қолиши таъкидланган бўлса-да, лекин асосан, немис армиясини ҳар томонлама ва жадал суратда ривожлантириш айтилган. Шу боис, Германия бошқа вазирликларнинг бюджетини армия фойдасига қисқартиришга тайёрланмоқда. Бу эса Германиянинг фаровонлик кўринишини пасайтиришдаги муҳим ўзгаришдир. Молия вазири Кристиан Линдернинг айтишича, (Германия ўнлаб йиллар давомида «тинчлик натижасида қўлга киритилган даромадлар эвазига яшаб келган», шунинг учун мудофаага кўпроқ эътибор қаратишнинг ҳожати йўқ, деб билган. Берлинда ўтказилган айни стратегиянинг тақдимоти чоғида молия вазири яна бундай деди: «Бу эса бюджетдаги улушларнинг барқарор тарзда ўзгаришини англатади». Deutsche Welle, 2023 йил 16 июн).

7 – Ҳужжат, шунингдек, хавф-хатарларни таҳлил қилиш бўйича Германия ҳукуматининг нуқтаи назарини ҳам ифодалайди. Ташқи хавф-хатарлар бўйича биринчи ўринда Россия армияси ёки улар Россиянинг Украинага ҳужуми, деб аташган нарса турибди. Ундан кейинги ўринда эса Хитойнинг юксалишига ҳамда Шольцнинг баёнотларида «Хитой ҳукуматининг тобора тажовузкор равишда намоён бўлиши», дея келганидек, Ғарбда мустабид деб аталувчи Хитой ҳукуматига қарши туриш айтилган. Ҳужжатда киберхавфсизлик, Германия инфратузилмасига бўлган таҳдидларнинг жиддийлиги ва иқлим ўзгариши каби ички хавфлар ҳам эътибордан четда қолмади, гарчи Россия Ғарб давлатларида киберҳужумлар уюштирганликда айблангани учун бу муаммолар хориждан келаётган таҳдид билан бевосита боғлиқ бўлса ҳам. Ҳужжатга, шунингдек, иқлим ўзгариши хавфини камайтириш бўйича халқаро мувофиқлашув ҳам киритилган. Бошқача айтганда, гарчи мамлакат сиёсий менталитетида ҳали ҳам бир оз шубҳа ва гумонлар мавжуд бўлса-да, бироқ, ушбу миллий хавфсизлик стратегияси Германиянинг ўз ташқи сиёсатида бир вазиятдан иккинчи вазиятга ўтганини кўрсатмоқда.

8 – Германия ўз армиясини кучайтириш, уни ривожлантириш учун катта бюджетлар ажратиш, хориждаги ҳарбий ҳаракатларга, шу жумладан ҳужумкор ҳаракатларга йўл очиш орқали Иккинчи жаҳон урушидан кейинги чекловлар сифатида танилган ва жорий этилган ҳарбий доктринадан халос бўлган бўлади. Яъни эски доктрина мозийга айланди. Бу эса Германия ва Франция ўртасида улкан ва жиддий келишмовчиликларни келтириб чиқармоқда. Ядро қуролини тарқатмаслик тўғрисидаги шартномани имзолаган Германия гарчи ўзининг ядровий қуролдан холи мақомига содиқ қолаётган ҳамда 1990 йилда бирлашаётган пайтда тўртта йирик давлат билан имзоланган «Германия бўйича якуний ечим шартномаси»да буни таъкидлаган бўлса-да, бироқ бугунги кунда Германия ва Франция ўртасида юзага келаётган келишмовчиликлар жамоатчилик кўзидан четда қолмаяпти. Германиядаги ушбу ўзгаришларнинг чуқурлигини тушуниш учун шуни айтамизки, масалан, немис армиясини кучайтириш унинг сонини оширишни талаб қилади. Бу эса Германиянинг мамлакатни бирлаштириш учун 1990 йилда йирик давлатлар билан имзолаган «Германия бўйича якуний ечим шартномаси»даги мажбуриятларига зид келади. Зеро, айни шартномада немис армиясининг максимал сони 370000 аскардан иборат бўлиши белгиланган. Бироқ, Америка билан Британия Германияни Россияга қарши туришда янги рол ўйнашга ундаётган экан, бу нарса Германиянинг айни келишувдан қутулишини осонлаштиради. Бу эса Россия томонидан унинг ҳарбий қудратига қўйилган ҳар қандай чекловлардан халос бўлишини англатади. Францияга келсак, афтидан, унинг позицияси Америка ва Британиянинг Германияни кучайтиришга қаратилган тенденциялари олдида заифга ўхшайди. Ҳатто Германия ва Франция ўртасида кучайиб бораётган келишмовчиликлар бутун Европа Иттифоқининг бузилишига олиб келиши мумкин. Бу эса Америка ҳам, Британия ҳам олқишлайдиган ишдир.

9 – Франциянинг хавотирларини, айниқса, Германия армиясининг кучайишидан бўлган ташвишларини аритиш мақсадида айни стратегия Германияни Европа Иттифоқининг бир қисми эканини таъкидлайди: (Ҳукумат ушбу стратегияда технологик мудофаани Европа даражасида мустаҳкамлаш ҳамда жосуслик, қўпорувчилик ва киберҳужумларга қарши курашни кучайтириш, шунингдек, қурол экспорти назоратини Европа Иттифоқи даражасида мувофиқлаштириш зарурати каби бир қатор мақсадларни белгилаб олди. Deutcht Welle, 2023 йил 16 июн). Бироқ бу бошқа томондан, Европа стратегиялари Берлиндан белгиланадиган бўлиб қолганини кўрган Парижда бир қанча хавотирларни келтириб чиқармоқда. Зеро, Германия Европа ҳаво мудофааси лойиҳасига ҳам раҳбарлик қиляпти: (Янги стратегияда аҳоли сони ва иқтисодий қудрат бўйича Германиянинг Европада энг йирик давлат эканлиги, шунинг учун Европа мудофаа тизими ва НАТОни мустаҳкамлаш учун ундан нима талаб қилиниши қайд этилган. Унда, шунингдек, Германиянинг етакчи рол ўйнаш истагига, айниқса, «Sky Shield» номли Европа ракета қалқонини яратишга интилаётганига ҳам ишора қилинади. Германия мудофаа вазири Борис Писториусга кўра, 18та давлат ушбу ташаббусда иштирок этиш учун дастлабки розилигини билдирган. Шарқ, 2023 йил 17 июн).

10 – Германия ташқи ишлар вазираси Бербок миллий хавфсизлик стратегиясига изоҳ берар экан, бундай деди: (Ушбу стратегия хавфсизлик сиёсатининг «учта марказий ўлчовига» асосланади: мудофаа, қатъийлик ва барқарорлик. Мудофаа соҳасига армияни мустаҳкамлаш, фуқаролик мудофааси ва фуқароларни ҳимоя қилиш киради. Қатъийлик, яъни қаршилик кўрсатиш қобилияти соҳаси эса, бу «бизнинг асосий эркин демократик тизимимизни ноқонуний ташқи таъсирлардан» ҳимоя қилишдан иборат. Бундан ташқари, «хом ашё ва энергия таъминоти соҳасидаги бир томонлама оқибатлар» камайтирилиши керак ҳамда таъминот манбаларини диверсификация қилиш лозим. Deutcht Welle, 2023 йил 16 июн). Бу эса Америка Германияни ва бутун Европани Россиядан келадиган энергия таъминоти занжирларининг асосийларини узиб қўйишга мажбур қилганидан сўнг, унинг Хитой таъминот занжирларини чеклаш сиёсатига Германиянинг ҳам астойдил эргашаётганини кўрсатади. Бу Германия баёнотларидан аниқ-тиниқ кўриниб турибди. Масалан, юқоридаги манбага кўра, Шольц «Биз учун Европа Иттифоқи ва Трансатлантика иттифоқи билан алоқамиз марказий бўлиб қолади», деди.

11 – Шундай қилиб, Германия миллий хавфсизлик стратегиясининг кўламларини қуйидагича умумлаштириш мумкин:

а)   Ушбу стратегия Иккинчи жаҳон уруши тугаганидан бери Германияга мажбуран юклаб келинган ҳарбий доктринага чек қўйди. Шу сабабли, Германия ўз армиясини кучайтириш ва уни ўз хавфсизлигининг кафолатига айлантириш йўлида шахдам қадам ташламоқда. Бироқ, чекловларни халқаро шароитлар имкониятидан келиб чиқиб бузаётган бўлса-да, лекин ядровий қуролларни тарқатмаслик тўғрисидаги шартномани имзолаган давлатлигича қолмоқда.

б)   Ғарбнинг халқаро шароитларига кўра, Германия ўз душманларини биринчи ўринда Россия армияси, иккинчи ўринда Хитой деб белгилади. Германия хавфсизлик стратегияси Хитойни савдо ҳамкори ҳамда атрофдагиларга нисбатан ғоят тажовузкор қарашга эга бўлган давлат сифатида тилга олса-да, бироқ, халқаро муаммоларни ҳал этишда у билан бўладиган ҳамкорликни бекор қилмади. Унинг бу борадаги позицияси катта «еттилик» гуруҳи томонидан билдирилган позицияга тўлиқ мос келади.

в)   Германия ўзининг хавфсизлик ва ҳарбий муаммоларини Европа Иттифоқига ва НАТОга аъзо давлат сифатида белгилади. Зеро, унинг айни стратегиясида Европа ва халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликда ишлаш мажбурияти таъкидланган.

г)   Ушбу стратегияда Германиянинг НАТО давлатларидан бири ва Европанинг бир қисми экани, ўз хавфсизлигига Европа ва Атлантика тизимининг коллектив хавфсизлигининг бир қисми сифатида қараши, АҚШ назорат қилаётган халқаро тизимни мудофаа қилиши таъкидланса-да, бироқ, буларнинг барчаси Германиянинг айни стратегияси хатарини камайтирмайди. Шунингдек, Швеция ва Финляндиянинг НАТОга қўшилиши каби Москва учун йирик халқаро йўқотишлардан бири бўлган стратегия эканини ҳам камайтирмайди.

д)   Агар Германия сўнгги ўттиз йил мобайнида иқтисодий масалаларда ўзининг етакчилигини кўрсатиш учун Европа Иттифоқидаги мавқеидан фойдаланган бўлса, бу унинг буюклик сари илк қадами бўлган. Ҳозир эса, кучли армия ва ҳарбий-саноат базасини қуриш ва шу тариқа буюклик сари иккинчи қадамини ташлаш учун Украинадаги уруш ва уруш оқибатида юзага келган халқаро шароитлардан фойдаланмоқда. У, шундан кейин, қолган чекловлардан ҳам қочиб, Европа давлатлари ва Америкадан алоҳида бўлган ўзига хос стратегия ишлаб чиқиши мумкин. Бу қисқа муддат ичида кутилмаса-да, воқеалар Германиянинг шу йўлдан боришини кўрсатмоқда.

12 – Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, бугунги кунда оламнинг йирик давлатлари зулм ва тажовузкорлик билан қон тўкиш, ер юзида бузғунчиликни ёйиш, экин ва наслларни қуритиш учун бир-бирлари билан рақобатлашишмоқда. Халифалик нафақат мусулмонлар, балки ўзининг сояси етиб борган ҳар бир кишининг тинчлиги ва хавфсизлигини таъминлаш учун ер юзида қайта нур сочсагина одамлар аҳволи ислоҳ бўлади. Ана шунда ҳақиқат овози дунёнинг тўрт бурчагида янграй бошлайди.

﴿وَقُلْ جَاءَ الْحَقُّ وَزَهَقَ الْبَاطِلُ إِنَّ الْبَاطِلَ كَانَ زَهُوقاً﴾

«Айтинг: Ҳақиқат (яъни, Ислом) келди ва ботил (яъни, куфр) ўчиб-йўқолди. Чунки ботил йўқолгувчи нарсадир»                                       [Исро 81]

﴿وَيَقُولُونَ مَتَى هُوَ قُلْ عَسَى أَنْ يَكُونَ قَرِيباً﴾

«Ҳали улар: «У (кун) қачон бўлур?» деб (сўрайдилар). «Шоядки яқин бўлса», деб айтинг!»                                                                                        [Исро 51]

 

                                                                                                                5 зулҳижжа 1444ҳ

                                                                                                                      23 июн 2023м

0
0

Related posts:

Ҳиндистон ўртасидаги алоқалар ва Кашмир масаласи Хитой билан Афғонистон… ва Толибон ўртасидаги алоқа Сурия майдонидаги охирги воқеалар Париж ҳужумларининг уларга алоқаси борми? Покистон-Хитой иқтисодий коридори ва Эрон-Ҳиндистон-Афғонистон учлик лойиҳаси Коронавируснинг оқибатлари
TagsГермания ва миллий хавфсизлик стратегиясиИккинчи жаҳон урушиРоссияХитой
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • МАҚОЛАЛАР

    Инсон ўз амалларида ихтиёрга эгами?

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Америка ва унинг малайлари тил бириктируви уни қаёқда ҳам алдай олсин?!

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Мьянма режими Исломнинг каттаю кичик муқаддас нарсаларига қарши курашмоқда

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 29.04.2026

    Ернинг молиявий тузоққа айлантирилиши

  • 28.04.2026

    Шимолий Европа сафари: капиталистик кишанларнинг янги занжири

  • 28.04.2026

    Инсоният тақдири ва Ислом Умматининг вазифаси

  • 27.04.2026

    Оила нажот қалъасими ёки манфаат бозори: сарполар пойгасида бой берилган иймон

  • 27.04.2026

    Картадаги “дахлсиз” қолдиқ ортида нима бор?

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022
    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH TARJIMA QILINMOQDA?

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

  • htadmin
    on
    25.10.2021
    Amin Ya Robbal a'lamin!

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

  • Abdullah Mamarakhimov
    on
    23.10.2021
    Мен ва яқинларим сайловга қатнашиш харом деган тушинчадамиз. Бизни районда Абдусаттор акам 2-мартаба депутат бўлган эди. Сайловга 3-мартаба хам номзотини ...

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • КЎП ЎҚИЛГАНЛАР

  • ШАРҲЛАР

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH ...
  • htadmin
    on
    25.10.2021

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

    Amin Ya Robbal a'lamin!

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/