Халқаро Валюта Фонди Тунисга шантаж қилиш орқали босим ўтказиб давлат харажатларини қайта кўриб чиқишни талаб қиляпти
بِسْمِ اللَّـهِ الرَّحْمَـٰنِ الرَّحِيمِ
Роя газетаси:
Халқаро Валюта Фонди Тунисга шантаж қилиш орқали босим ўтказиб давлат харажатларини қайта кўриб чиқишни талаб қиляпти
Тунис ишсизлик даражаси ортиб кетиши ва ривожланиш кўрсаткичи пастлаши оқибатида ижтимоий тартибсизликларга дуч келаётган бир пайтда Халқаро Валюта Фонди Тунис ҳукуматини давлат харажатларини қайта кўриб чиқишга ҳамда уни инвестиция томонга йўналтириб маҳаллий ҳукуматларни ривожлантиришга чақирди.
Халқаро Валюта Фондининг Ўрта Шарқ ва Ўрта Осиё бўйича бошқарув мудири Масъуд Аҳмад «Халқаро Валюта Фонди Тунис ҳукумати билан ҳукумат бошлаган ислоҳотлар суръатини сақлаб қолиш ҳамда ҳамкорлик дастурини ривожлантириш устида сўзлашув олиб бораётган»ини билдириб Тунисдан давлат харажатларини қайта кўриб чиқиш ва уни инвестиция томонига йўналтириш талаб қилинганини таъкидлади. У яна «Қўзғолоннинг биринчи кунидан бошлаб ёрдам беришга киришган Фонд Тунис ҳукумати билан асосан шу юрт билан боғлиқ мақсадларни амалга ошириш учун сўзлашувларни давом эттирмоқда», дея қўшимча қилди.
Тунис ўтган апрел ойида Халқаро Валюта Фонди билан тўрт йил муддатга 2.88 миллиард доллар қийматида қарз олиш борасида битим имзолаган. Ҳозир биринчи дафъада унинг 319.5 миллион доллар қийматини олди, иккинчи давфъани жорий йил охирига бормай олишга умид қилмоқда.
«Тунис ўсишда ўз аксини топувчи иқтисодий қийинчиликларни бошдан кечирмоқда ва бу ўсиш жорий йилга нисбатан бир мунча қийин бўлиши, юздан 1.5 фоиздан асло ошолмаслиги кутилмоқда. Юрт ўзининг инвестиция жалб қилиш имкониятига таъсир қилувчи хавфсизлик масаласида ҳам муаммоларга дуч келмоқда», деди Масъуд Аҳмад баёнотида. Кейин «Тунис иқтисодий савияда иккита муаммога дуч келмоқда, уларнинг бири, ҳукуматнинг банк ислоҳотини давом эттириши ва умумий идорий хизматларни яхшилашдан иборат бўлиб, ислоҳот амалиётида бу иккала муаммога ҳам албатта диққатни қаратмоқ керак», дея қўшимча қилди.
Бундай баёнот ҳукуматнинг иқтисодий кризис сабабли халқ сектори ишчиларининг маошлари тўловини кечиктириш қарорига Тунис ишчилар касаба уюшмаси марказининг қарши чиқиши ортидан янгради. Шунингдек, бир томонда ҳукумат ва тадбиркорлар, иккинчи томонда ишчилар касаба ушмалари ва ишсизлар вакиллари ўртасида келиб чиққан ижтимоий кризисдан огоҳлантирувлар бўлаётган бир пайтда янгради.
Юсуф Шоҳид ҳукумати ишчилар маоши тўловини келаси йил бошига қадар кечиктириш, сармоядорларга ва оддий одамларга солиқлар белгилаш ҳамда электр энергияси нархини ошириш каби бир қатор чора-тадбирлар қабул қилди.
Халқаро Валюта Фонди ўзининг дунёдаги ўсишга оид кўрсаткичларига мувофиқ, Тунисдаги ўсиш нисбатини жорий йилда бир мунча оз бўлишини тахмин қилмоқда. Чунки бу юртдаги ўсиш ўтган йили апрелда 2 фоиз бўлган бўлса, бу кўрсаткич ҳозирда 1,5 фоизни ташкил қилмоқда. Айни пайтда, Халқаро Валюта Фонди «ўсишнинг аста-секин тикланаётганини, келаси йил мобайнида 2.8га етиши мумкинлигини ҳам тахмин қилмоқда». (Ҳаёт).
Роя газетасининг 2016 йил 11 октябр чоршанба кунги 99-сонидан
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми