Халифалар

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمنِ الرَّحِيمِِ
Халифалар
Ўтган икки аср давомида мусулмонларнинг ўз динларига эътибор беришлари сусайди. Бунинг оқибати ўлароқ узоқ вақтлардан бери дунёга фасод тарқатишни орзу қилиб юрган кофирлар 1924 йил 3 март куни Халифалик давлатини қулатди. Халифалик давлати яна ҳаётга қайтмаслиги учун улар жон-жаҳдлари билан ҳаракат қила бошлади. Улар биринчи навбатда мусулмонларнинг эътиқодларига, хусусан, бошқарув, раҳбарият ва сиёсатга оид фикрларига қаттиқ зарба берди. Ҳар хил адаштириш ва алдовлар орқали мусулмонларни мазкур нарсалар ҳақида салафи солиҳ мусулмонлардан ўзгача фикрлайдиган, дин душманлари бўлмиш кофирлар берган таълимотларни тўтилардек сайрайдиган қила олди. Мусулмонлар ўз тарихларини билмай, ўз раҳбарларини танимай қолдилар. Ўз тарихини ўрганмоқчи бўлган мусулмонлар Қуръонга, ҳадисларга ва ишончли мусулмон олимлари ёзган тарих китобларига мурожаат қилмай, дин душманлари ёзган тарихларга, шарқшуносларнинг сафсаталарига мурожаат қиладиган бўлиб қолишди. Мусулмонлар Ислом динининг ҳақиқатидан шу қадар узоқлашдиларки, ҳатто олимлар, муфассиру имомлар: «Дин давлатдан ажратилган», «Дин бошқа, сиёсат бошқа», «Қуръонда халифалик тўғрисида бирор нарса айтилмаган», «Халифалик фақат ўттиз йил бўлган, қайтиб бўлмайди» каби сафсаталарни вайсайдиган бўлиб қолдилар.
Қуйида халифалик ва халифалар тўғрисида қисқача баҳс юритмоқчимиз. Мақсад сафсатачиларга жавоб бериш эмас, балки исломий манбаларидан ҳамда ўз тарихидан маҳрум қилинган Умматга унинг тарихини қисқача эслатишдир.
Қуръони Каримда зикр қилинган халифалар баёни
وَإِذْ قَالَ رَبُّكَ لِلْمَلاَئِكَةِ إِنِّي جَاعِلٌ فِي الأَرْضِ خَلِيفَةً
– „(Эй Муҳаммад алайҳис-салом) эсланг, Парвардигорингиз фаришталарга: «Мен ерда халифа қилмоқчиман», деди". [2:30]
Имом Қуртубий, ибн Касир ва бошқа муфассирлар мазкур оятдаги خَلِيفَةً (халифа) сўзига шундай тафсир берганлар:
«Мана бу оят буйруқларига қулоқ солиб, итоат қилинадиган халифа ва бошлиқни тиклаш тўғрисидаги масалаларнинг асл пойдеворидир. Халифани тиклаш вожибдир. Негаки мусулмонларнинг бирлик-иттифоқлари у билан бўлади ва халифалик ҳукмлари у билангина амалга ошади. Халифани тиклашнинг вожиблиги хусусида Уммат орасида ҳам, имомлар орасида ҳам ҳеч бир ихтилоф йўқ. Шариат илмларидан бехабар бўлган Асом ва унга эргашганларгина халифани тиклашни вожиб эмас, балки жоиз деб айтган. Шунда ҳам улар: «Агар Уммат ҳаж ва жиҳодни адо этса, инсоф билан муомала юритса, барча ҳуқуқларни ўз ўрнига қўйса, ўлжаларни, садақотларни ўз эгаларига тўғри тақсим қилса, жиноятчиларга улар ҳақли бўлган жазоларни қўлласа, шу ишларни қиладиган халифани тиклаш унга вожиб бўлмайди», деб айтганлар». [Имом Қуртубий тафсири, 1-жуз 264-бет, Ибн Касир тафсири, 1-жуз [73-бет]
وَعَدَ اللَّهُ الَّذِينَ آمَنُوا مِنكُمْ وَعَمِلُوا الصَّالِحَاتِ لَيَسْتَخْلِفَنَّهُم فِي الْأَرْضِ كَمَا اسْتَخْلَفَ الَّذِينَ مِن قَبْلِهِمْ وَلَيُمَكِّنَنَّ لَهُمْ دِينَهُمُ الَّذِي ارْتَضَى لَهُمْ وَلَيُبَدِّلَنَّهُم مِّن بَعْدِ خَوْفِهِمْ أَمْناً يَعْبُدُونَنِي لَا يُشْرِكُونَ بِي شَيْئاً وَمَن كَفَرَ بَعْدَ ذَلِكَ فَأُوْلَئِكَ هُمُ الْفَاسِقُونَ
– „Аллоҳ сизлардан иймон келтирган ва яхши амаллар қилган зотларга худди илгари ўтган (иймон-эътиқодли) зотларни (ер юзига) халифа-ҳукмрон қилганидек, уларни ҳам ер юзида халифа қилишни ва улар учун Ўзи рози бўлган (Ислом) динини ғолиб-мустаҳкам қилишни ҳамда уларнинг (аҳволини) хавфу хатарлардан сўнг тинчлик-хотиржамликка айлантириб қўйишни ваъда қилди. Улар Менга ибодат қилурлар ва Менга бирор нарсани шерик қилмаслар. Ким мана шу (ваъда)дан кейин куфрони (неъмат) қилса, бас, улар итоатсиз кимсалардир". [24:55]
Бу оятдаги لَيَسْتَخْلِفَنَّهُم (албатта уларни халифа қилади) сўзини муфассирлар қуйидагича тафсир қилганлар:
«Ўз мамлакатларида подшоҳлар иш юритганидек, ер юзида иш юритадиган халифалар қилади». [Байзовий тафсири 4-жуз 197-бет]
«Аллоҳ албатта улар учун араб ва араб бўлмаганларнинг ерларини мерос қилиб беради ва уларни раҳбар-подшоҳлар қилади». [Табарий тафсири, 18-жуз 158-160 бетлар]
«Уларни ўз мамлакатларида тасарруф қиладиган подшоҳлардек тасарруф қиладиган халифалар қилади. Аллоҳнинг бу ваъдаси бирор замонга ва бирор маконга хос бўлмай, балки кимки қайси ерда, қайси замонда бўлмасин Аллоҳга иймон келтириб, яхши амаллар қилса, Аллоҳ ерни уларга албатта мерос қилиб беради ва уларни албатта халифалар қилади». [Абус-Суъуд тафсири, 6-жуз 190-бет]
وَعَدَ اللَّهُ الَّذِينَ آمَنُوا مِنكُمْ وَعَمِلُوا الصَّالِحَاتِ
– „Аллоҳ сизлардан иймон келтирган ва яхши амаллар қилган зотларга…". [24:55]
«Бу Аллоҳ Таолонинг иймон келтириб, яхши амаллар қилган зотларни ер юзида халифалар қилиши тўғрисидаги ваъдасидир. Бу ваъда бутун Умматни ўз ичига олади. Бу ваъдани фақат саҳобаларга хос дейишга ҳеч бир йўл йўқ.
لَيَسْتَخْلِفَنَّهُم فِي الْأَرْضِ
– „… ер юзида халифа-ҳукмрон қилишни…". [24:55]
Яъни, уларни ўз мамлакатларида тасарруф қиладиган подшоҳлардек, тасарруф қиладиган халифалар қилади. Кимки бу оятдаги ваъда тўрт халифага хос деса, ёки муҳожирларга хос деса, ёки ердан мурод Макка деса, у ҳақиқатдан узоқдир. Чунки ҳукм олишда эътибор қаратиладиган нарса сабабнинг хослиги эмас, балки лафзнинг умумийлигидир». [Шавконий тафсири, 4-жуз 47-бет]
Шу каби тафсирни Бағавий ўз «Тафсир»ида 3-жуз 353-бет, ибн Жавзий «Зодул-Масийр»да 6-жуз 57-бет, Улусий «Руҳул-Маъоний»да 18-жуз 203-бетда баён қилганлар.
Дин моҳиятини тўғри англаган, охиратини тўрт кунлик дунё эвазига сотмайдиган, ҳақиқатгўй муфассирлар бу оятни «Аллоҳ албатта ерни мўмин бандаларига мерос қилиб беради ва уларни Аллоҳнинг буйруқларини, аҳкомларини ҳаётга татбиқ қиладиган халифалар қилади», – деб тафсир қилганлар.
يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُواْ أَطِيعُواْ اللّهَ وَأَطِيعُواْ الرَّسُولَ وَأُوْلِي الأَمْرِ مِنكُمْ
– „Эй мўминлар, Аллоҳга итоат қилингиз ва Пайғамбарга ҳамда ўзингиздан бўлган (мусулмон) иш эгаларига бўйсунингиз". [4:59]
Байзовий, Қуртубий, ибн Касир, Табарий, Суютий, ибн Таймия, Санъоний, Нуҳҳос, Саълибий, Саврий, Абус-Суъуд, Воҳидий, Бағавий, Шавконий, ибн Жавзий, Маҳаллий, Насафий, Улусий каби машҳур улуғ муфассирлар мазкур оятдаги «иш эгалари» сўзини Расулуллоҳ САВ замонларидаги ва ундан кейинги даврдаги барча амирлар ва халифалар, қозилар, шунингдек, қўшин қўмондонлари деб тафсир қилганлар. Мазкур муфассирларнинг баъзилари – шу маъноларга қўшимча – улар олимлар, фақиҳлар деб ҳам тафсир қилганлар.



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ