| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      11.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      05.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      28.03.2026
      0
    • Мирпоччаева Ҳикоят аянинг вафотлари муносабати билан таъзия

      26.03.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      21.03.2026
      0
    • Муборак Рамазон Ҳайити муносабати билан табрик

      19.03.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      15.03.2026
      0
    • Сабр ва матонат тимсоли бўлган онахоннинг вафоти

      10.03.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      10.03.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Ўзбек режими Американинг жиноятлари устида тил бириктирмоқда

  • ШИА ВА СУННИЙ МАСАЛАСИ: ТАРИХИЙ ИЛДИЗЛАР ВА СИЁСИЙ ВОҚЕЛИК

  • Ўзбек режимининг P2P-ўтказмаларни “ақлли” мониторинги: халқ чўнтагини рақамли қароқчилик орқали шилишнинг янги босқичи

  • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • Эрон чигаллиги фонида Россиянинг минтақада қайта тикланиш уринишлари

  • Ўзбекистон ҳукумати Американинг жиноятлари устида тил бириктирмоқда

  • Эронга қарши уруш

  • Яҳуд вужудининг ваҳшийлиги ва хоин ҳукмдорларнинг сукути

МАТБУОТ БАЁНОТИ
Home›МАТБУОТ БАЁНОТИ›Халифалик Балужистон аҳлини Покистондаги биродарлари билан Ислом ақидаси асосида бирлаштиради

Халифалик Балужистон аҳлини Покистондаги биродарлари билан Ислом ақидаси асосида бирлаштиради

By htadmin
25.02.2026
236
0
Share:

Матбуот баёноти

Халифалик Балужистон аҳлини Покистондаги биродарлари билан Ислом ақидаси асосида бирлаштиради

Бугунги ҳукмдорлар қилаётгандек куч ишлатиш ва мажбурлаш орқали эмас

Балужистонда сўнгги пайтларда содир бўлган ҳужумлар ҳажми, шиддати ва кўлами жиҳатидан охирги ўнлаб йилларда кузатилган энг оғир тўқнашувлардан бўлди. Хусусан, 2026 йил 29 январдан эътиборан айирмачи гуруҳлар бир вақтнинг ўзида Балужистоннинг камида тўққизта маъмурий ҳудудида ҳужумлар содир этди. Улар хавфсизлик объектлари, ҳарбий назорат пунктлари, полиция бўлинмалари, қамоқхоналар, маҳаллий маъмурият идоралар, банклар ва бошқа давлат муассасаларини нишонга олди. Мазкур қонли ҳужумлар ҳамда улардан кейин ўтказилган қарши ҳарбий амалиётлар натижасида юзлаб инсон ҳалок бўлди.

Ушбу воқеалар ва улардан кейин амалга оширилган қасос амалиётларига қарийб бир ҳафта тўлди. Энди эса мазкур масала юзасидан хотиржамлик ва теран мушоҳада билан мулоҳаза юритиш вақти етди. Ҳизб ут-Таҳрир – Покистон вилояти ушбу мавзу бўйича барча мутасаддилар эътиборига учта муҳим нуқтани ҳавола этади:

Биринчи: Сон жиҳатдан кўпчиликнинг озчилик устидан ҳукмронлигини таъминлайдиган демократик тузум оқибатида аҳолиси энг кам вилоят бўлган Балужистон ўнлаб йиллар давомида эътибордан четда қолиб келди. Бу аччиқ ҳақиқатни Покистон ҳукумати 2025 йил ноябр ойида эълон қилган «Покистондаги вилоятлар заифлиги индекси» ҳақидаги ҳисобот ҳам тасдиқлайди: унга кўра, мамлакатдаги энг қолоқ 20 та ҳудуднинг 17 таси айнан Балужистонда жойлашган. Мазкур ҳисобот аҳолининг шикоятларини ҳал қилиш учун Балужистонни ривожлантиришга катта маблағ ажратаётганини даъво қилаётган ҳукуматнинг ёлғонларини очиб ташлайди. Аслида эса ажратилган маблағларнинг асосий қисми сиёсий содиқликни «сотиб олиш»га йўналтирилмоқда ва уни оз сонли элита гуруҳининг коррупцияси еб битирмоқда.

Айни пайтда Балужистон замини олтин, кумуш, мис, нефть, газ, сув ва бошқа табиий ресурслар захирасига ниҳоятда бой. Бироқ Ислом шариати аҳкомларидан узоқлашилгани сабаб, бу бойликлардан келадиган манфаатлар йирик корпорациялар ҳамда оз сонли ҳукмрон элита фойдасига ўзлаштирилмоқда. Ҳолбуки, шаръий аҳкомларга кўра, мазкур ресурслар умумий мулк ҳисобланади ва улардан тушадиган фойда барча одамларга етиб бориши лозим. Шу сабабли, бу бойликларни хусусийлаштириш дастурлари орқали капиталистларга топшириш ҳам, давлатнинг уларга мутлақ эгаликни даъво қилиши ҳам шаръан жоиз эмас. Росулуллоҳ ﷺ дедилар:

«النَّاسُ شُرَكَاءُ فِي ثَلَاثٍ: فِي الْمَاءِ، وَالْكَلَأِ، وَالنَّارِ»

«Одамлар уч нарсада шерикдирлар: сув, яйлов ва оловда». (Абу Довуд ва Ибн Можа ривояти).

Ислом федерализмга эмас, балки ҳокимият бирлиги тамойилига асосланади. Федералистик тузумда ҳар бир вилоят ўз ҳудудидаги ресурслар устидан алоҳида эгаликни даъво қилади. Ана шу федералистик қарашлар таъсирида балуж айирмачилари давлатга қарши қурол кўтариш йўлини танлади. Ҳолбуки, шаръий ҳукмларга кўра, давлат ҳудудининг ҳар қандай нуқтасидаги барча маъданлар, нефть ва газ захиралари, денгиз ва дарёлар ҳамда шу каби ресурслар давлатнинг барча фуқаролари учун умумий мулк ҳисобланади. Давлатнинг ҳар бир фуқароси ушбу бойликлардан фойдаланишда тенг ҳуқуққа эга.

Мазкур тамойилга кўра, Хайбар-Пахтунхва, Панжоб, Синд ва бошқа барча вилоятлардаги умумий мулклар Балужистон аҳлининг ҳам мулкидир. Худди шунингдек, Балужистондаги умумий мулклар давлатнинг қолган барча фуқароларининг мулкидир. Ислом ўзининг адолатли низоми орқали барча вилоятларда мувозанатли тараққиётни кафолатлайди, қолоқ ҳудудлар аҳлидаги маҳрумлик ва четга сурилганлик туйғусини бартараф этади. Аммо Ислом аҳкомларини татбиқ этишдан узоқлашиш оқибатида Балужистон айирмачи гуруҳлар ҳамда улар ортида турган мустамлакачи кофир кучлар учун очиқ нишонга айланиб қолди.

Иккинчи: Балуж миллатчилиги мафкурасини Покистон миллатчилиги асосида енгиб бўлмайди. Чунки Покистон миллатчилигининг ўзи ҳам миллатчиликнинг яна бир кўринишидир. Балуж мусулмонларини ҳам, умуман бутун дунё мусулмонларини ҳам фақат ягона Ислом ақидаси асосида бирлаштириш мумкин. Бу худди Росулуллоҳ ﷺ ирқ, тил ва қабила мутаассиблиги ботқоғига ботган пароканда араб қабилаларини ягона Ислом ақидаси асосида бирлаштирганларидек, шунингдек, Халифалик давлати соясида асрлар давомида юзлаб турли халқлар бирлашганидек амалга ошади.

Балужистон аҳлини Ислом ақидаси асосида бирлаштириш мумкин эди. Бироқ ҳукмдорлар айнан шу пойдевордан воз кечди. Миллатчи-секуляр ҳукмдорлар балуж мусулмонларини «Покистон миллийлиги» шиори остида бирлаштиришга кўп уриниб, қўлларидан келмагач, зўравонлик, куч ишлатиш ва ваҳший усулларга ўтди. Одамларни зўрлик билан йўқ қилиш, ўғирлаб кетиш, сиёсий фаолларни қамоққа ташлаш, тинч намойишчиларга нисбатан аёвсиз ҳужумлар уюштириш ва балуж сиёсий арбобларига қарши қатағон кампанияларини юритиш, буларнинг барчаси Балужистон аҳлини давлатдан батамом узоқлаштирди ҳамда унга нисбатан чуқур нафрат уйғотди.

Агар Покистон давлати сиёсий-шаръий онг билан иш тутганида, балуж айирмачиларини оддий аҳолидан ажратиб қўйишга, уларни халқ оммасидан изоляция қилишга ҳаракат қилган бўлар эди. Бироқ режим маҳрумлик ва норозилик туйғуси билан яшаётган оддий балуж мусулмонларига нисбатан ҳам «полиция давлати» сиёсатини қўллади. Шу орқали уларни мажбуран айирмачилар сафига итиб юборди ҳамда уларнинг тарғиботи муваффақият қозониши учун қулай шароит яратди. Шу тариқа, ҳукмдорлар муаммони бартараф этиш ўрнига, уни янада чигаллаштириб, кескинлаштирди.

Географик ватанпарварлик робитаси ўта заиф ришта бўлиб, у кўп ҳолларда хавф-хатар пайтида ғаризавий реакция тарзида пайдо бўладиган ўткинчи туйғудир. Миллатчилик робитаси эса, одамлар ўртасида ҳукмронлик учун низони алангалатадиган ҳиссий робитадир. Давлатнинг балуж сиёсий фаолларига нисбатан ўта адолатсиз муносабати эса шаръан ҳаромдир. Исломда халифа мусулмонларнинг ишларига ғамхўрлик қилиш учун масъул ҳисобланади. У исломий шариат аҳкомларини сиёсий онг билан татбиқ этади, фуқароларнинг садоқатини эса зўравонлик билан эмас, балки ҳикмат, босиқлик, мулойимлик ва сабр орқали қозонишга интилади. Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таоло Ўзининг карим китобида шундай марҳамат қилади:

﴿مُّحَمَّدٞ رَّسُولُ ٱللَّهِۚ وَٱلَّذِينَ مَعَهُۥٓ أَشِدَّآءُ عَلَى ٱلۡكُفَّارِ رُحَمَآءُ بَيۡنَهُمۡ﴾

«Муҳаммад Аллоҳнинг элчисидир. У билан бирга бўлган (мўмин)лар кофирларга қаҳрли, ўз ораларида (мўминлар билан) эса раҳм-шафқатлидирлар»   [Фатҳ 29]

Ҳозирги секуляр сиёсий ва ҳарбий раҳбарият олиб бораётган сиёсат, аслида, Балужистондаги вазиятни кун сайин янада хавфлироқ тусга киритмоқда.

Учинчи: Мусулмонлар юртларини бўлиб ташлаш қатъиян ҳаром бўлиб, Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таолога, Унинг Росули ﷺга ҳамда мўминларга нисбатан хиёнат ҳисобланади. Балуж миллатчилиги Ислом ақидасига очиқ-ойдин зиддир. Шунингдек, бошқа миллат вакилларини ваҳшийларча ўлдириш, уларга тажовуз қилиш ёки муайян ҳудудда яшаш ҳуқуқини ирқ ёки тил асосида фақат балужлар билан чеклаб қўйиш, буларнинг барчаси очиқ-ойдин ҳаром, Ислом асло қабул қилмайдиган зулмдир. Балужистон мусулмонларининг давлат зулми ва қатағон сиёсатларидан ғазабланиши тушуниш мумкин бўлган, асосли ҳолатдир. Бироқ бу ғазаб Балужистон аҳлига Ислом аҳкомларидан юз ўгириб, балуж миллатчилиги чақириқларига эргашишга ҳеч қандай асос бермайди. Балужистон мусулмонлари учун ҳаром қилинган миллатчилик номи билан ўзини бошқа мусулмонлардан устун қўйиш ёки бошқаларга паст назар билан қараш асло жоиз эмас.

Ҳукмдорнинг зулми мусулмонларга ўзларини бўлиб ташлашга ҳеч қачон асос бўла олмайди. Чунки бу билан улар заифлик устига заифлик орттирадилар ва кофирлар учун осон ўлжага айланадилар. Аксинча, уларнинг зиммасидаги вожиб вазифа золим ҳукмдорни зулмдан тийиб қўйиш, маъруфга буюриб, мункардан қайтариш ва ўзларига етадиган озорларга қарамай, унинг юзига ҳақ сўзни айтишдир.

Балужистон мусулмонлари азиз ва мукаррамдир. Улар исломий ақиданинг ҳимоячилари ва унинг байроқдорларидир. Уларнинг шонли тарихи ва юксак мақомига Росулуллоҳ ﷺ «жоҳилият даъвоси» деб сифатлаган йўлдан юриш мутлақо ярашмайди. Аллоҳ Таоло марҳамат қилади:

﴿يَٰٓأَيُّهَا ٱلنَّاسُ إِنَّا خَلَقۡنَٰكُم مِّن ذَكَرٖ وَأُنثَىٰ وَجَعَلۡنَٰكُمۡ شُعُوبٗا وَقَبَآئِلَ لِتَعَارَفُوٓاْۚ إِنَّ أَكۡرَمَكُمۡ عِندَ ٱللَّهِ أَتۡقَىٰكُمۡۚ إِنَّ ٱللَّهَ عَلِيمٌ خَبِيرٞ﴾

«Эй инсонлар, дарҳақиқат Биз сизларни бир эркак (Одам) ва бир аёл (Ҳавво)дан яратдик ҳамда бир-бирларингиз билан танишинглар (дўст-биродар бўлишинглар) учун сизларни (турли-туман) халқлар ва қабила-элатлар қилиб қўйдик. Албатта сизларнинг Аллоҳ наздида энг ҳурматлироғингиз тақводорроғингиздир. Албатта Аллоҳ билгувчи ва огоҳдир» [Ҳужурот 13]

Росулуллоҳ A бундай марҳамат қилганлар:

«مَنْ قَاتَلَ تَحْتَ رَايَةٍ عُمِّيَّةٍ، يَدْعُو إِلَى عَصَبِيَّةٍ، أَوْ يَنْصُرُ عَصَبِيَّةً، فَقُتِلَ، فَقِتْلَةٌ جَاهِلِيَّةٌ»

«Кимда-ким қабилачилик-миллатчиликка чақириб ёки унга ёрдам бериб, кўрлик байроғи остида жанг қилса ва шу йўлда ҳалок бўлса, у жоҳилият ўлимини топган бўлади». (Муслим ривояти).

Эй Балужистондаги мусулмонлар! Шаръий ҳуқуқларингиз йўлида Ислом байроғи остида бирлашинг. Ушбу золим ҳукмдорлар бошқарувига барҳам бериш учун Пайғамбарлик минҳожи асосидаги Халифаликни барпо этиш йўлида Ҳизб ут-Таҳрирга нусрат-ёрдам беринг. Билингки, Балужистондаги бугунги вазият Халифалик давлатини барпо этишимизни тақозо этмоқда. Бу давлат фақат Балужистон муаммосини эмас, балки бошқа барча муаммоларни ҳам ҳал этади; бутун Умматни бирлаштиради ва ҳақларни ўз эгаларига қайтаради. У фақат минтақавий миллатчиликни йўқ қилиш билан чекланмай, мусулмонларни бирлаштириш йўлида сунъий давлатлараро миллий чегараларни ҳам бекор қилади. Унутманг: мустамлакачи кофирлар аввало араблар билан турклар ўртасига душманлик уруғини сочишга, Болқон минтақасини Уммат танасидан юлиб олишга, кейин эса мусулмонлар юртларини парчалаб ташлашга айнан шу саратон миллатчилик орқали муваффақ бўлди. Афғонистон ва Покистон миллатчилиги икки биродарни бир-биридан ажратмадими?! Ҳукмдорлар эса ҳали-ҳамон унинг оловини алангалатмоқда. Ислом ақидаси асосида барпо этиладиган иккинчи рошид Халифаликкина Умматнинг бирлигини қайта тиклайди ва давлатнинг барча фуқароларига тенг ҳуқуқларни кафолатлайди.

 

Ҳизб ут-Таҳрирнинг Покистондаги матбуот бўлими

 

+1
0

Related posts:

Ҳозир Ҳиндистон зўравонлигига барҳам бериш вақти етмаган бўлса, қачон етади?! Мустамлакачи Ғарб диний эркинликни таъминлаш баҳонасида Покистон таълим дастуридаги Исломнинг ҳар қандай изини йўқ қилмоқчи! Кашмирни ёрдамсиз қолдирилганига қарши намойишлар Халқаро Валюта Фонди ва унинг иқтисодчилардан иборат жиноятчи тўдалари Покистонни халқаро судхўрлик мафиясига ўлжа қилиб бермоқда
TagsБалужистонПокистонҳукмдорлар
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • МАҚОЛАЛАР

    Фикрий уйғонишнинг зарурлиги

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Иордания режимининг Фаластин масаласига қилаётган хиёнати бобосидан олган меросидир

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Сурия мухолафати: де Мистура бизга босим ўтказмоқда

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 15.04.2026

    Ўзбек режими Американинг жиноятлари устида тил бириктирмоқда

  • 12.04.2026

    ШИА ВА СУННИЙ МАСАЛАСИ: ТАРИХИЙ ИЛДИЗЛАР ВА СИЁСИЙ ВОҚЕЛИК

  • 12.04.2026

    Ўзбек режимининг P2P-ўтказмаларни “ақлли” мониторинги: халқ чўнтагини рақамли қароқчилик орқали шилишнинг янги босқичи

  • 11.04.2026

    Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • 07.04.2026

    Эрон чигаллиги фонида Россиянинг минтақада қайта тикланиш уринишлари

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022
    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH TARJIMA QILINMOQDA?

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

  • htadmin
    on
    25.10.2021
    Amin Ya Robbal a'lamin!

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

  • Abdullah Mamarakhimov
    on
    23.10.2021
    Мен ва яқинларим сайловга қатнашиш харом деган тушинчадамиз. Бизни районда Абдусаттор акам 2-мартаба депутат бўлган эди. Сайловга 3-мартаба хам номзотини ...

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • КЎП ЎҚИЛГАНЛАР

  • ШАРҲЛАР

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH ...
  • htadmin
    on
    25.10.2021

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

    Amin Ya Robbal a'lamin!

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/