ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ЖИҲОЗИ

ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ЖИҲОЗИ
(Бошқарув ва идора)
بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم
Бешинчи: Жиҳод амири – Ҳарбий идора (қўшин)
(3)
Қўшиннинг қўмондони халифадир
Қўшиннинг бош қўмондони халифадир. Бош штаб бошлиғини ҳам, ҳар бир бригадага амирни ҳам, ҳар бир дивизияга қўмондонни ҳам у тайинлайди. Қўшиндаги бошқа мансабларга эса, амирлар ва қўмондонлар одам тайинлайдилар. Штабга ҳарбий билими бор одамлар олинади. Уларни бош штаб бошлиғи тайин қилади.
Хилофат барча мусулмонларнинг шу дунёга доир ишларини бошқариш, шариат ҳукмларини ижро этиш ва даъватни оламга олиб чиқишдир. Даъватни оламга олиб чиқишнинг асосий тариқати эса жиҳоддир. Шунинг учун ҳам жиҳодни халифанинг ўзи бошқариши лозим. Негаки, халифалик битими шахсан халифага бўлган. Шунга кўра, жиҳодни ундан бошқа одам бошқариши дуруст эмас. Шундан хулоса қилиб айтишимиз мумкинки, жиҳодга оид барча ишлар халифага хосдир. Гарчи ҳар бир мусулмон жиҳод қилса-да, жиҳодга оид ишларни халифадан бошқа одам бошқариши дуруст эмас. Жиҳод қилиш бир нарса бўлса, жиҳодни бошқариш тамоман бошқа нарса. Жиҳод қилиш ҳар бир мусулмонга фарздир. Жиҳодни бошқариш эса, фақат халифанинг ишидир. У ўзидан ноиб тайинлаши мумкин. Шунда ҳам бораётган ишлардан огоҳ бўлиб туриши, ишни шахсан ўзи назорат қилиши шарт. Ноибни мутлақ ўз эркига қўйиб бериши жоиз эмас. Халифанинг огоҳ бўлиши муовиннинг хабарларини тинглашигина эмас, балки ноибнинг бевосита халифа назорати остида иш олиб боришидир. Қўшинни мана шу шартлар билан ноиб бошқариши жоиз. Аммо бу ишнинг фақат расмий жиҳатдангина бўлиши мумкин эмас. Чунки халифалик битими халифанинг шахсига битилган. Шунинг учун жиҳодга доир ишларни шахсан унинг ўзи бошқариши вожиб. Исломдан бошқа низомларда қўшиннинг олий қўмондони сиртдан қараганда давлат раҳбарининг ўзи бўлади. Аслида эса, қўшин қўмондони лашкарни мустақил тарзда бошқаради. Бу иш Ислом назарида шариат тан олмайдиган ботил ишдир. Шариат қўшиннинг амалдаги, ҳақиқий қўмондони халифа бўлишини вожиб қилади. Бошқа идорий ёки техник ишларда эса, ўзидан ноиб тайинлаши ва у ишни шахсан ўзи бошқармаслиги мумкин.
Қолаверса, қўшинга Пайғамбар ﷺнинг шахсан ўзлари бошчилик қилардилар. Жангларни ҳам ўзлари бошқарардилар. Ўзлари қатнашмаган урушга чиққан қўшин қисмларига, яъни сарийяларга эса қўмондонлар тайинлардилар. Гоҳида эҳтиёт чораси сифатида мабодо бир қўмондон ҳалок бўлса, бошқаси бўлишини ҳам тайинлардилар. Муъта жангида шундай бўлганди. Бухорий Абдуллоҳ ибн Умардан ривоят қилади:
«أَمَّرَ رَسُولُ اللَّهِ ﷺ فِي غَزْوَةِ مُؤْتَةَ زَيْدَ بْنَ حَارِثَةَ, فَقَالَ رَسُولُ اللَّهِ ﷺ: إِنْ قُتِلَ زَيْدٌ فَجَعْفَرٌ, فَإِنْ قَتِل جَعْفَرٌ فَعَبْدُ اللهِ بْنِ رَوَاحَةَ»
«Расул ﷺ Муъта ғазотида Зайд ибн Ҳорисани амир қилиб тайинладилар. Кейин, агар Зайд ўлдирилса, Жаъфар, Жаъфар ҳам ўлдирилса, Абдуллоҳ ибн Равоҳадир, дедилар». Қўшин қўмондонини ҳам, дивизия қўмондонини ҳам, бригада қўмондонларини ҳам халифа тайинлайди ва ҳар бир дивизияга бир байроқ белгилайди. Негаки, Шомга юборилган Муъта қўшини ва Усома қўшини каби қўшинлар бир дивизия бўлган. Пайғамбар ﷺ байроқни Усомага топширганлар. Сарийялар эса, Жазирада жанг қилиб, кейин қайтиб келадиган аскарлардир. Масалан, Макка тарафга юборилган Саъд ибн Абу Ваққоснинг сарийяси бригада мақомида бўлган. Шулардан кўриниб турибдики, дивизия амирларини ва бригада қўмондонларини халифа тайин қилади. Булардан бошқаларни эса, Пайғамбар ﷺнинг шахсан ўзлари тайин қилганлари ҳақида ҳеч қандай ривоят йўқ. Шунинг учун бу иш шу ҳарбий бўлинмаларнинг бошлиқларига ҳавола қилинади. Ҳарбий ишлар масъули, яъни бош штаб бошлиғини эса, худди қўшин қўмондони каби халифанинг ўзи тайинлайди ва у гарчи ўзи халифа қўл остида бўлса-да, ўз ишини халифанинг бевосита бошқарувисиз бажаради.
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги матбуот бўлими
27.07.2021й



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ