| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      18.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      11.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      05.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      28.03.2026
      0
    • Мирпоччаева Ҳикоят аянинг вафотлари муносабати билан таъзия

      26.03.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      21.03.2026
      0
    • Муборак Рамазон Ҳайити муносабати билан табрик

      19.03.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      15.03.2026
      0
    • Сабр ва матонат тимсоли бўлган онахоннинг вафоти

      10.03.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Дунё тизгини кимнинг қўлида? Билдерберг клуби – 2026

  • Ўзбек режими халқни навбатдаги молиявий қопқонга солмоқда

  • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • Ўзбек режими “экстремизм” ниқоби остида Ислом ва мусулмонларга қарши курашнинг янги босқичини бошламоқда

  • Инсоний низомлар – инсониятнинг умумий фожиаси

  • Росулуллоҳ ﷺ сийратларида халқаро муносабатлар ва стратегик зийраклик

  • Ўзбек режими Американинг жиноятлари устида тил бириктирмоқда

  • ШИА ВА СУННИЙ МАСАЛАСИ: ТАРИХИЙ ИЛДИЗЛАР ВА СИЁСИЙ ВОҚЕЛИК

САҚОФИЙ БЎЛИМ
Home›САҚОФИЙ БЎЛИМ›Халифалик Давлатида моллар

Халифалик Давлатида моллар

By htadmin
26.03.2022
1120
0
Share:

Халифалик Давлатида моллар

Фай ва хумс

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم

Фай деб оту туяларни ўйнатиб, чоптириб бормасдан, яъни қўшинни ҳаракатга солмасдан, сафар машаққатини чекмасдан ҳамда жанг қилмасдан осон қўлга киритилган кофирларнинг молларига айтилади. Бани Назир қабиласида рўй берган воқеа бунинг мисолидир. Шунингдек, бу ҳол яҳудийлардан бўлган Фидак аҳлида содир бўлганидек, кофирлар мусулмонларнинг жанг қилишларидан қўрқиб, уларга ерлари ва молларидан бир қисмини бериш тўғрисида сулҳ тузиш учун мусулмонлар олдига келганликларида ҳам кўринади.

Файга берилган бу маъно Аллоҳ таолонинг «Ҳашр» сурасидаги ушбу оятида ҳам мурод қилинган.

وَمَا أَفَاءَ اللَّهُ عَلَى رَسُولِهِ مِنْهُمْ فَمَا أَوْجَفْتُمْ عَلَيْهِ مِنْ خَيْلٍ وَلَا رِكَابٍ

– “Аллоҳ ўз пайғамбарига, улардан ўлжа қилиб берган нарсаларнинг устига сизлар оту туяларни ўйнатиб, чоптириб борганларингиз йўқ”. (Ҳашр:6)

Бани Назир ҳамда Фидак молларининг устига мусулмонлар оту туяларни ўйнатиб, чоптириб боришмаган, бу фай деб ҳисобланади. Шунинг учун ҳам ўша моллар фақат Расулуллоҳ ﷺнинг ўзлари учун бўлди. Расулуллоҳ ﷺ шу моллардан аҳли оилаларига бир йиллик нафақасини берар эдилар, ундан қолганини Аллоҳнинг йўлида жиҳод тайёргарлиги учун от, хачир, эшак ва қурол-аслаҳага ишлатар эдилар. Расулуллоҳ ﷺ вафот этганларидан кейин бу ишларни Абу Бакр р.а., ундан сўнг Умар р.а. давом эттирдилар.

Бухорий Хумс бобида ривоят қиладиларки, Усмон ва Абдураҳмон ибн Авф, Зубайр ҳамда Саъд ибн Аби Ваққос Умарнинг олдига киришга изн сўрашди. Умар рухсат бердилар, улар озгина ўтиришлари билан Али ва Аббос ҳам Умарнинг олдига киришга рухсат сўраб келишди. Улар у икковларига ҳам рухсат бердилар. Улар кириб салом бериб ўтиришди. Шунда Аббос: «Эй амирал мўминин, мен билан Алининг ўртасида ҳукм чиқаринг», деди. Улар Аллоҳ ўз Расулига ўлжа қилиб берган Бани Назирнинг моли хусусида тортишаётган эканлар, Усмон ва унинг атрофидагилар: «Эй амирал мўминин, бу икковлари устида ҳукм чиқаринг ва уларни тинчлантиринг», дейишди. Умар р.а.: «Шошманглар, уни изни билан осмону ер қойим бўладиган Аллоҳни ёд қилиб айтаманки, Расулуллоҳ ﷺ «Биз мерос қолдирмаймиз, қолдирган нарсаларимиз садақадир» деб ўзларини ирода қилганликларини биласизларми?»  деганда, тўпланганлар: «Ҳа, шундай деганлар», дейишди. Шунда Умар Али билан Аббосга қараб: «Сизларга Аллоҳни ёд қилиб айтаманки, Расулуллоҳ ﷺ мана шундай деганларини биласизларми?», деганида икковлари: “Ҳа, мана шундай деганлар”, дейишди. Умар р.а. Али ва Аббосга ўгирилиб айтдики: «Мен сизларга мана шу иш ҳақида сўзлаб бераман. Дарҳақиқат, Аллоҳ мана шу ўлжада Расулуллоҳнинг у кишидан бошқа биронтасига бермаган нарса билан хослаб қўйди. Сўнг ушбу оятни:

وَمَا أَفَاءَ اللَّهُ عَلَى رَسُولِهِ مِنْهُم…

– “Аллоҳ ўз Пайғамбарига улардан ўлжа қилиб берган нарсалар…”,   (Ҳашр:6)

то «қадийр» деган сўзигача ўқиб, “бу моллар Расулуллоҳнинг холис ўзлари учун бўлгандир. Аллоҳга қасамки, сизларни қўйиб, у молларга эга бўлмадилар, сизлардан уни тортиб олмадилар ва уни сизларга бердилар ва орангизда уни тарқатдилар, ҳатто у моллардан  мана шу мол қолди, Расулуллоҳ аҳли оилаларига мана шу молдан бир йиллик нафақаларини берардилар. Сўнг колганини олиб Аллоҳнинг моли қўйиладиган ўрнига қўярдилар. Расулуллоҳ ҳаётлари давомида мана шундай қилдилар. Сизларга Аллоҳни ёд қилиб айтаманки, мана шуни биласизларми?» Улар, «Ҳа», дейишди. Умар айтдики: «Аллоҳ пайғамбарини вафот эттирди. Шунда Абу Бакр: «Мен Расулуллоҳ ﷺнинг ўринбосаридурман» деб, молларини ўз қўлларига олиб, Расулуллоҳ ﷺнинг ишларини давом эттирдилар. Аллоҳ биладики, Абу Бакр у молларда содиқ, ҳаққоний, тўғри йўлни ушловчи, ҳаққа эргашувчи булганлар. Сўнг Аллоҳ Абу Бакрни вафот эттирди. Мен Абу Бакрнинг ўринбосари бўлдим. Мен у молларни олиб икки йил амирлигим давомида Расулуллоҳ ﷺ ва Абу Бакрдек давом эттирдим. Аллоҳ биладики, мен у молларда содиқман, ҳаққоний, тўғри йўлни ушлагувчи ҳаққа эргашувчиман», деди. Бу ҳадис тўлиғича Бухорийда бор.

Шу билан мусулмонлар қўшинни ҳаракатга солмасдан, жанг қилмасдан, кофирлардан олинган ҳар бир молнинг ҳукми хирож, жизя каби Аллоҳ молининг ҳукмидек бўлиб, мусулмонларнинг байтулмолига қўйилади ҳамда халифанинг мусулмонлар манфаатини рўёбга чиқарувчи раъйига мувофиқ равишда мусулмонлар манфаатлари ва уларни бошқариш йўлида сарф қилинади. Яна фай деб, куч билан ёки сулҳ қилиб фатҳ қилинган ерни ҳамда мана шу ўлкадан олинадиган ер хирожи, жизя ва савдо-тижорат ушрига ҳам айтилади. Буни Аллоҳ Таолонинг ушбу сўзи кўрсатиб туради.

مَا أَفَاءَ اللَّهُ عَلَى رَسُولِهِ مِنْ أَهْلِ الْقُرَى فَلِلَّهِ وَلِلرَّسُولِ وَلِذِي الْقُرْبَى وَالْيَتَامَى وَالْمَسَاكِينِ وَابْنِ السَّبِيلِ كَيْ لَا يَكُونَ دُولَةً بَيْنَ الْأَغْنِيَاءِ مِنْكُمْ

– “Аллоҳ таоло қишлоқ-шаҳарларнинг (кофир) аҳолисидан ўз пайғамбарига ўлжа қилиб берган нарсалар токи сизлардан бой-бадавлат кишилар ўртасидагина айланиб юраверадиган нарса бўлиб қолмасин учун…”. (Ҳашр:7)

Бу эса, Билол ва унинг дўстлари, Аллоҳ уларга ўлжа қилиб берган Ироқ ва Шом ерларини тақсимлашни Умардан сўраганларида, Умар ушбу оятдан келиб чиқиб Ироқдаги Савод (Дажла ва Фурот атрофларидаги ер) деган ерда, Шом ва Миср ерларида уни қўллаган. Умар ва саҳобалар Ироқ, Шом, Миср ерларининг файлигини тушуниб етишган. Чунки улар бу ерларни куч билан, яъни қиличлар билан фатҳ қилишган. Бу эса, Умар билан баҳслашувларнинг сўзларида очиқ-ойдин келгандир. Улар Умарга шундай дейишган: «Аллоҳ Таоло бизга қиличларимиз билан ўлжа қилиб берган ўлжани жангда қатнашмаган қавмга ва мана шу қавмнинг фарзандларига, фарзандларининг фарзандига берасанми, ваҳоланки, улар жангда ҳозир бўлмаганлар».

Яна мана шундай тушунча Умарнинг ўнта ансорий билан бўлган суҳбатларида ҳам мавжуд. Умар р.а. хирож ва жизяни, файнинг қаторида ҳисоблашда маслаҳатлашиш учун ансорийларга одам юбордилар. Айтдиларки: «Мен ерларни кофирларнинг қўлида қолдириб, уларга хирожни таъйин қилдим ва бўйинларига жизя тўлашни қўйдим. Ана ўша ерлар мусулмонларнинг жангчиларига ҳам, болаларига ҳам ва улардан сўнг келадиган фарзандларига ҳам фай бўлиб қолади».

Мана шу фай молларнинг ҳаммаси ва унга эргашиб келадиган жизя, хирож, ушр ва ундан бошқа солиқлардан тушган даромад мусулмонларнинг бой-камбағалларига умумий бўлади ҳамда байтулмолда сақланади ҳамда бу молдан мусулмонларнинг ишларини бошқаришда ва эҳтиёжлари йўлида сарфланади. У молда ҳамма мусулмонларнинг ҳаққи бўлади. Умар р.а. Ироқ, Шом, Миср ерларига хирожни тайин қилганларидан кейин айтиб ўтилган моллар хусусида шундай дедилар: «Ҳар бир мусулмоннинг мана шу молда ҳаққи бордир» ва шу оятни:

مَا أَفَاءَ اللَّهُ عَلَى رَسُولِهِ مِنْ أَهْلِ الْقُرَى

– “Аллоҳ қишлоқ, шаҳарларнинг (кофир) аҳолисидан ўз пайғамбарига ўлжа қилиб берган нарсалар”. (Ҳашр:6)

мана бу оятга етгунча ўқидилар:

– “Улардан кейин (дунёга) келган зотлар”.  (Ҳашр:10)

Сўнг айтдиларки: «Бу (яъни Ироқ ва Шом ерлари) ҳамма мусулмонларга тегишли. Токи мен тирик эканман, Сарви Химярдаги мусулмонларнинг бу ерлардаги насибаси пешона терисиз ўзи келади».

Хумс

Хумс тақсимланадиган ўлжанинг бешдан биридир. Аллоҳ Таолонинг ушбу сўзи бунга далилдир:

وَاعْلَمُوا أَنَّمَا غَنِمْتُمْ مِنْ شَيْءٍ فَأَنَّ لِلَّهِ خُمُسَهُ وَلِلرَّسُولِ وَلِذِي الْقُرْبَى وَالْيَتَامَى وَالْمَسَاكِينِ وَابْنِ السَّبِيلِ

– “Билингларки, сизлар ўлжа қилиб олган нарсанинг бешдан бири Аллоҳ ва Расули ва қариндошлари ва етимлар ҳамда мискинлар учундир”. (Анфол:41)

Расулуллоҳ ﷺ даврларида хумс беш қисмга тақсимланарди. Бир қисм – Аллоҳ ва Расули учун, яна бир қисми Расулуллоҳ ﷺ қариндошлари учун, қолган уч қисми етимлар, мискинлар ҳамда йўловчи мусофирлар учун. Расулуллоҳ ﷺ хумсдан бўлган ўзларининг насибаларини мусулмонларга инфоқ қилар эдилар ҳамда Аллоҳ йўлига ишлатиб от, хачир, туя, қурол-яроқлар сотиб олардилар, жангчиларни тайёрлардилар. Расулуллоҳ ﷺдан ривоят қилинадики, Ҳунайн ғазотида одамлар Расулуллоҳ ﷺдан ўлжаларни тақсимлашларни талаб қилишган вақтда уларга хитоб килиб, шундай дедилар: «Сизларнинг ўлжангиздан мана бу қилчалик ҳам мен учун нарса йўқдир. Бўлса ҳам бешдан бири бор. У ҳам сизларга қайтарилгандир».

Қариндошларнинг улушига келсак, Расулуллоҳ ﷺ даврларида Расулуллоҳ ﷺ қариндошларидан Бани Ҳошим, Бани Мутталиблардан бошқаларга ҳақ берилмас эди. Расулуллоҳ ﷺ қариндошларининг улуши Бани Ҳошим, бани Мутталибларнинг Расулуллоҳ ﷺ ва Исломга бўлган ёрдамлари сабабли Расул ﷺга ҳадя ўрнида бўлди. Шунинг учун ҳам ўлжадан фақат уларга берардилар. Жубайр ибн Мутъимдан бўлган ривоятда айтдики: «Расулуллоҳ қариндошлари улушини бани Ҳошим, бани Мутталиб ўртасида тақсимлаганларида, мен ва Усмон келиб: Эй Расулуллоҳ, бани Ҳошимнинг улуғликларини Аллоҳ Таоло сизга берган даража сабабли инкор қилмаймиз, айтингчи, нега бани Мутталибга бериб бизга бермадингиз, ваҳоланки, биз ҳам, улар ҳам сизнинг ҳузурингизда бир даражадамиз, дедим. Шунда Расулуллоҳ ﷺ: «Улар жоҳилиятда ҳам, Исломда ҳам биздан ажраб кетишмади. Бани Ҳошим ва бани Мутталиб битта нарсадир, деб бармоқлари орасини кириштирдилар».

Расулуллоҳ ﷺ вафот этганларидан кейин ҳамда Абу Бакр халифа бўлганларидан сўнг Расулуллоҳ ﷺнинг ва қариндош уруғларининг хумсдан бўлган улушлари байтулмолга қўшилиб, мусулмонлар манфаати ва Аллоҳ йўлида ишлатилди. Расулуллоҳ ﷺ вафот этганларидан кейин қариндошларининг насибаси ҳақида Аббосдан сўралганда, у зот шундай жавоб бердилар: “Биз у улушни ўзимиз учун, деб ўйлаган эдик, қавмимиз буни хоҳламади”. Наждатул Ҳурурий ибн Аббосдан қариндошлар улуши ҳақида сўраганида, у шундай деб жавоб берди: “У улуш биз учун эди. Умар шу улушдан беваларимизни турмушга беришга ҳамда шу улушдан оиламизга хизматчи олиб беришга чақирганди. Биз у улушни ҳаммасини бизга топширмоқлигини истагандик, Умар буни истамади”.

Биз юқорида ўлжалар баҳсида далил билан шуни баён қилдикки, бугунги кундаги ўлжалар байтулмолга қўйилади ва у ўлжалар халифага топширилиб, у ўз раъйи ва ижтиҳодига мувофиқ мусулмонлар манфаати йўлида иш юргизади. Хумс ўлжаларнинг бир жузъи бўлганлиги сабабли, жизя, хирож, ушр каби ўлжа ҳукмида юради.

Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги матбуот бўлими

26.03.2022й

0
0

Related posts:

Халифалик Давлатида моллар Халифалик Давлатида моллар Халифалик Давлатида моллар Халифалик Давлатида моллар
TagsжангФайХалифалик Давлатида моллархумс
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Гуруҳбозликни тугатиш ҳамда ягона онгли ва холис етакчилик остида бирлашиш Шом аҳлининг энг муҳим вазифасидир

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Фаластин босқинчилари бўлмиш яҳудийлар билан алоқа ўрнатиш сари ҳаллослаб чопаётган мана шу Туркиядир «Эрдогандир»

  • МАТБУОТ БАЁНОТИ

    Капитализм касалхоналарни ўликхоналарга айлантирмоқда!

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 18.04.2026

    Дунё тизгини кимнинг қўлида? Билдерберг клуби – 2026

  • 18.04.2026

    Ўзбек режими халқни навбатдаги молиявий қопқонга солмоқда

  • 18.04.2026

    Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • 18.04.2026

    Ўзбек режими “экстремизм” ниқоби остида Ислом ва мусулмонларга қарши курашнинг янги босқичини бошламоқда

  • 16.04.2026

    Инсоний низомлар – инсониятнинг умумий фожиаси

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022
    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH TARJIMA QILINMOQDA?

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

  • htadmin
    on
    25.10.2021
    Amin Ya Robbal a'lamin!

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

  • Abdullah Mamarakhimov
    on
    23.10.2021
    Мен ва яқинларим сайловга қатнашиш харом деган тушинчадамиз. Бизни районда Абдусаттор акам 2-мартаба депутат бўлган эди. Сайловга 3-мартаба хам номзотини ...

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • КЎП ЎҚИЛГАНЛАР

  • ШАРҲЛАР

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH ...
  • htadmin
    on
    25.10.2021

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

    Amin Ya Robbal a'lamin!

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/