| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      11.07.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      05.07.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      27.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      20.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      13.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      06.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      30.05.2026
      0
    • Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

      26.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      23.05.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • 20 миллион долларлик «саховат» ортидаги ғаразли мақсадлар

  • Хавфсизликми ёки жосуслик?

  • ​Қора экран ортидаги изтироб

  • Давлат ичидаги «давлатча»

  • Аёлларга баландпарвоз баёнотлар эмас, адолатли бошқарув керак 

  • Аслият атрофидаги гаплар…

  • Ҳизбий фикратнинг шартлари

  • Имом Бухорий ҳаёт бўлганида сизнинг бу фисқ-фасодингизга сукут қилган бўлармиди?!

МАҚОЛАЛАР
Home›МАҚОЛАЛАР›Хавфсизликми ёки жосуслик?

Хавфсизликми ёки жосуслик?

By htadmin
16.07.2026
0
Share:

Хавфсизликми ёки жосуслик?

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

АҚШ ва Европа ўртасидаги стратегик муносабатларнинг «музлик даври» дунё геосиёсий харитасида янги бўшлиқларни ҳосил қилаётган бир пайтда, бу сиёсий бўҳронларнинг тўлқини Яқин Шарқда, хусусан, Сурия заминида ҳам кескин тус олмоқда. Сиёсий ва стратегик жарлик бугун шу қадар чуқурлашдики, кечагина Вашингтон томонидан боши учун 10 миллион доллар тикилган «террорчилар» бугун Ғарбнинг яшил чироғи билан қонуний ҳукумат курсисига ўтирмоқда. Бундай «муштумзўрлик» ва беқарорлик сиёсати фонида, Аҳмад ал-Шараа етакчилигидаги янги ўтиш даври ҳукумати шаклланди.

Эътиборли жиҳати шундаки, бу геосиёсий ўйинлар Атлантика тутимидан чиқиб, Марказий Осиёга, хусусан, Ўзбекистоннинг ташқи сиёсий ва яширин хавфсизлик амалиётларига ҳам ўз таъсирини кўрсатмокда. Бугун Идлиб вилоятида содир бўлаётган қуролли тўқнашувлар, баъзи мамлакатларнинг махсус хавфсизлик ташкилотлари, хусусан, Ўзбекистон Давлат хавфсизлик хизмати хуфя (жосус)ларининг бирин-кетин жисмонан йўқ қилиниши шунчаки маҳаллий низо эмас, балки Тошкент ва Дамашқ ўртасидаги жамоатчилик кўзидан пинҳон, хатарли ва тизимли келишувларининг инқирозидир. Ижтимоий тармоқларда ва нуфузли ахборот манбаларида Суриядаги сўнгги сиёсий ўзгаришларда янги раҳбар Аҳмад ал-Шараа ва Ғарб разведка хизматлари раҳбарлари ўртасида ёпиқ саммитлар ҳамда парда ортидаги музокаралар бўлиб ўтгани ҳақидаги маълумотлар сиздирилди. АҚШ ва Европа Иттифоқи учун бугунги кунда энг муҳим масала — Суриянинг янги раҳбарияти «Халқаро террорчилик ташкилотлари»га қарши қандай мавқеда туриши ва уларни қандай жиловлашидир. Мазкур яширин учрашувларда Ғарб разведкаси ал-Шараадан Сурия тупроқлари бошқа давлатларга қарши жиҳодий амалиётлар учун қайтадан плацдармга айланмаслиги бўйича қатъий кафолатлар талаб қилган.

«Чечен изи» ниқоби остидаги ҳақиқат: Мустафо Гулистоний

Сиёсий қарорларнинг асл моҳиятини англаш учун воқеалар марказидаги инсоний омилларга ва хавфсизлик тизимларининг муваффақиятсизлигига назар ташлаш кифоя. 2026 йилнинг 6 июнь куни Идлиб яқинидаги катта йўлда Сурия хавфсизлик хизмати тезкор ходимининг намойишкорона ўлдирилиши ушбу яширин курашни очиқ намоён қилди. Расмий Дамашқ ва Тошкент ахборот машинаси жамоатчилик фикрини чалғитиш учун ҳалок бўлган шахсни Чеченистондан келган «жангари Мустафо Аль-Руси» сифатида тақдим этди. Бироқ воқеа жойидан сизиб чиққан ишончли маълумотлар бу баёнотнинг мутлақо сохта эканини, унинг ортига беркитилган ҳақиқий шахс эса, аслида, Ўзбекистоннинг Сирдарё вилоятида туғилган Мустафо Гулистоний эканлигини фош қилди. 2019 йилда Сурияга бориб, аввал «Тавҳид вал-Жиҳод» гуруҳи ичига кирган бу шахс, кейинчалик Тошкент махсус хизматларининг минтақадаги энг муҳим ахборот қалқонига ва яширин таянчига айланган эди. Унинг араб тилини билиши ва Марказий Осиёдан келган 5 мингга яқин Ўзбекистонлик мужоҳид йигитларнинг режаларини Тошкентга етказиб туриши икки давлат хавфсизлик идораларининг нақадар чуқур тил бириктирганидан далолат беради. Янги ҳукумат келгач, унинг тўғридан-тўғри Идлиб хавфсизлик хизматига ишга олиниши бу хуфя тармоқнинг давлат даражасидаги эътирофи эди.

Хўш, нима учун икки давлат махсус хизматлари ўз содиқ хуфясининг фуқаровий мансублигини ўзгартириб, воқеага сунъий равишда «Кавказ изи»ни тиркашга уринди? Сабаби оддий ва аччиқ: Суриянинг янги маъмурияти Ғарб разведкаси олдида берган ваъдаларини бажариш, санкциялардан қутулиш ва халқаро майдонда «оқланиш» учун чет эл махсус хизматлари билан тил бириктириб, сиёсий қотилликлар ва яширин қийноқлар қилаётганини яшириши керак эди. Акс ҳолда, Аҳмад ал-Шараанинг халқаро обрўсига жиддий зарба бериларди. Тошкент учун эса, Идлибдаги қуролли ва жанговар тажрибага эга бўлган минглаб йигитларнинг ўз сафдошлари айнан Ўзбекистон буюртмаси билан йўқ қилинаётганини билиши — минтақада очиқ исён ва назоратни йўқотиш билан баробар эди. Бу бир жиҳатдан худди 2024 йилда Тошкентда Алламжановга уюштирилган сохта суиқасд ишига ҳам ўхшаб кетади. Бу ишларни қуйидаги мисолларда кўришимиз мумкин:

2026 йил 6 май куни Дамашқ кучлари томонидан Идлибда 20 га яқин Ўзбекистон фуқароси яширин рейд билан ҳибсга олиниб, Тошкентга топширилди.

2026 йил 21 май куни Ушбу оммавий қатағон ва ҳудудни «потенциал хавфлар»дан тозалаш амалиётидан бор-йўғи 15 кун ўтиб, Ҳалаб шаҳрида «Ўзбекистон — Сурия» Савдо уйи тантанали равишда очилди.

Давлат ўз фуқароларининг ишини гарчи жиноят деб билса-да, очиқ ва адолатли асосда кўриб чиқиш ўрнига, бошқа давлат ҳудудида яширин келишувлар ва савдолашув қуролига айлантириши ҳокимиятнинг сиёсий ва ҳуқуқий жиноятларининг яққол исботидир.

Исломда Шариат мусулмонларнинг айбларини қидириш, уларнинг ортидан жосус ва хуфялар қўйиб, сирларини сотишни қатъиян ҳаром қилган. Тошкент ва Дамашқ махсус хизматларининг ўз сиёсий ва моддий манфаатлари йўлида мусулмонлар устидан олиб борган бу яширин жосуслик амалиётлари Аллоҳ ва Униг Расули ﷺ қайтарган улкан гуноҳдир.

Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади:

﴿يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا اجْتَنِبُوا كَثِيرًا مِّنَ الظَّنِّ إِنَّ بَعْضَ الظَّنِّ إِثْمٌ وَلَا تَجَسَّسُوا وَلَا يَغْتَب بَّعْضُكُم بَعْضًا﴾

«Эй иймон келтирганлар! Кўп гумонлардан четда бўлинглар, чунки баъзи гумонлар гуноҳдир. Жосуслик қилманглар. Баъзиларингиз баъзиларингизни ғийбат қилманглар». (Ҳужурот:12)

Имом Бухорий Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Пайғамбаримиз ﷺ шундай деганлар:

إِيَّاكُمْ وَالظَّنَّ، فَإِنَّ الظَّنَّ أَكْذَبُ الْحَدِيثِ، وَلَا تَحَسَّسُوا، وَلَا تَجَسَّسُوا، وَلَا تَنَافَسُوا، وَلَا تَحَاسَدُوا، وَلَا تَبَاغَضُوا، وَلَا تَدَابَرُوا، وَكُونُوا عِبَادَ اللَّهِ إِخْوَانًا

«Зинҳор, бадгумон бўлманглар! Чунки бадгумонлик — сўзларнинг энг ёлғонидир. Бировларнинг айбини ахтарманглар, жосуслик қилманглар, бир-бирингизга ҳасад қилманглар, рақобат(кимўзар)лашманглар, бир-бирингизни ёмон кўрманглар, орқангиздан гап юритманглар. Балки Аллоҳнинг бандалари сифатида биродар бўлинглар». (Саҳиҳи Бухорий, Саҳиҳи Муслим).

Бу каби адолатсизлик, хиёнат ва шариатга зид бўлган жосуслик устига қурилган тузум бугунги кунда ҳар бир фуқаро устида жорий этилмокда. Идлибда май ойидаги ҳибсга олишларни мувофиқлаштирган яна бир ўзбек хуфяси — Холид Аль-Жазранинг ўз уйи остонасида намойишкорона отиб кетилиши вазиятнинг жуда кескинлигидан далолатдир. Бу отишма Тошкент яратган жосуслик тармоғининг бутунлай фош бўлганини ва янги Сурия маъмурияти ўз иттифоқчиларини ҳимоя қила олмаслигини кўрсатади. Мавжуд хавф шундаки, бу инқироз Сурия чегараларидан чиқиб кетмоқда. Ўзларини алданган ва сотилган деб ҳисоблаётган кўплаб гуруҳлар эндиликда ташқи кучлар томонидан молиялаштирилаётган янги геосиёсий лойиҳа — «Турон» ҳаракати атрофида бирлашмоқда. Сурияда йиллар давомида етарли даражада тажриба тўплаган кучларнинг нишони энди Марказий Осиё чегаралари ва Тошкентнинг Ҳалабдаги Савдо уйи каби тижорат объектлари бўлиши эҳтимолдан холи эмас.

Азиз биродарим, нигоҳ ташланг бугунги дунёга! Жосусликнинг қора ўйинлари, яширин хавфсизлик деб аталган сохта қалқонлар бирма-бир чил-чил бўлмоқда, уларнинг маккор амалиётлари мағлубият ботқоғига ғарқ бўлмоқда! Идлибнинг мазлум тупроқларида тўкилган муқаддас қонлар ва у ерда кул бўлган жосуслик тўрлари — бугунги маккор халқаро низомнинг, куфр давлатлари ва уларнинг қўлидаги қўғирчоқ, қонхўр режимларнинг нақадар ожиз, нақадар тарқоқ ва инқироз ёқасидаги мажруҳ бир гавда эканлигини бутун оламга ошкор қилмоқда! Дунё харитасида пайдо бўлаётган бу улкан, ваҳимали сиёсий бўшлиқлар, аслида, бир нидонинг акс-садосидир! Бу тизимли таназзул, йиллар давомида инсониятни эзиб келган муштумзўрлик ва зўравонлик сиёсатининг сўнгги нафасларидир! Бу асрий зулматнинг парчаланиши шунчаки тасодиф эмас, балки Аллоҳнинг изни ва иродаси ила тез орада қад ростлаяжак ҳақиқий адолат ва енгилмас қудрат пойдевори – муҳташам иккинчи рошид Халифаликнинг қайтишидан даракдир! Бутун инсониятни зулм ва жаҳолат ботқоғидан, нурафшон ва илоҳий Нур сари олиб чиқувчи бу буюк Тонг муқаррар бир ҳақиқат ҳамда энг улуғ хушхабарлардандир!

(The Caspian Post ва Al Jazeera маълумотларидан фойдаланилди.)

 

Ҳаётуллоҳ

16.07.2026й

0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Сиёсий фаолият шаръий фарз ва ҳаётий заруратдир

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    «Инсоний биродарлик» ҳужжатини имзолаш папа билан Азҳар шайхи етакчилигидаги салибчилик урушидир

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Қирол Салмон: Бирдамлигимиздан ҳамда бутун дунё гувоҳлигида ёвуз кучларни тийиб қўйишга қарор қилганимиздан фахрланамиз

ОНЛАЙН КУТУБХОНА

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026
    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ёритманг…[1]». Бундай машъум битимлар мусулмон армияларини […]

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] шундаки, Иордания қўшинига инглиз жосуси Глабб Пошо[1] қўмондонлик қилаётган эди. Бошқа араб раҳбарлари ва […]

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар куфр кучларини «дўст» тутишнинг оқибатларини — бу йўл дунёда хорлик, Охиратда эса ...

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026
    […] аёлу болаларни қутқариш учун жанг қилмаяпсизлар?![1]» деган амрига бўйсуниш учун уларда куч ҳам, имконият […]

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

    […] шундаки, Иордания қўшинига ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

    […] аёлу болаларни қутқариш ...

    SAHIFA

    • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
    • БОШ САҲИФА
    • КИТОБЛАР
    • Ҳизб ут-Таҳрир

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/