Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили
بسم الله الرحمن الرحيم
﴿أَفَحُكْمَ الْجَاهِلِيَّةِ يَبْغُونَ وَمَنْ أَحْسَنُ مِنَ اللهِ حُكْمًا لِقَوْمٍ يُوقِنُونَ﴾
“Динсизлик ҳукмрон бўлишини истайдиларми?! Имонлари комил бўлган қавм учун Аллоҳдан ҳам гўзалроқ ҳукм қилгувчи ким бор?!”
Хабар (gazeta.uz 09.03.2024й): Тошкент шаҳрида 10 мартдан бошлаб таровеҳ намози ўқиладиган вақтда — соат 19:00 дан 00:00 га қадар масжидлар яқинидаги йўллар ёпилади.
Изоҳ: Азалдан мусулмон халқимиз Рамазон ойини зўр шод- ҳуррамлик билан кутиб келган. Йилдан йилга бундай кўтаринкилик, алҳамдулиллаҳ кучайиб бормоқда. Аксинча, Ислом ва мусулмонларга ёт бўлган янги йил каби байрамларни нишонлашга халқимиздаги рағбат сўниб бормоқда. Албатта, бу жуда қувонарли ҳол, айниқса бу йилги Рамазоннинг ҳам катта шодиёналар билан кутиб олингани халқимизнинг Исломга бўлган муҳаббати ва интилишининг ёрқин ифодаси. Мана, таровеҳ намози учун одамларнинг ёғилиб келаётгани сабабли йўлларни вақтинча чеклаш қарори чиқарилди. Ҳукумат муборак Рамазон ойи ҳурмати учун бундан бошқа чора-тадбирларни ҳам қўлласа, янада яхшироқ бўларди. Масалан, саҳарликдан ифторликка қадар барча кафе ва ресторанларни ёпиш каби. Албатта, бундай чораларни кўришни, биринчи навбатда, мусулмонлар идораси ҳукуматдан талаб қилиши керак. Бироқ бу идора бундай ташаббусларни кўтариш у ёқда турсин, ҳеч бўлмаса, дуолар қабул бўладиган муборак ойда Фаластин, Ғазо ва Ақсо учун дуога қўл очишга ҳали ҳам ўзларида журъат топа олмаяптилар. Ислом уммати бўлинмас бир жисм, бир вужуддир. Афсуски, бу Рамазон ҳам Фаластин, Ғазо, Шарқий Туркистон ва Роҳинжа мусулмонлари чекаётган алам ва ситамлар остида кириб келди. Бундай улуғ кунларда биздан ақалли дуо умидида бўлган мусулмон биродарларимизни унутмасликка чақириш айнан диний идоранинг бирламчи вазифаларидан ҳисобланади. Аммо бу идора имомлари Аллоҳ таоло олдида ҳисоб беришдан кўра, ўз “курси”сини сақлаб қолишни устун қўяётган экан, уларнинг ҳайзу нифос мавъизаларига чекланиб қолмай, Ислом яна ҳокимият тепасига келиб, хўжайинлик инсондан шариат қўлига ўтиши учун ҳаракат қилиб қолишимиз лозимдир! Абу Ҳурайра р.а.дан ривоят қилинади: “Набий ﷺ дедилар: “Аллоҳ таоло Одам боласининг ҳамма амали ўзи учун, фақат рўза Мен учундир ва унинг мукофотини Ўзим берурман”, – деди”.
Хабар (kun.uz 12.03.2024й): 13 мартдан “Ташаббусли бюджет”нинг 2024 йил 1-мавсумидаги лойиҳаларга овоз бериш бошланади. Ғолиб чиққан ташаббусларни молиялаштириш учун туман (шаҳар) бюджетлари ҳисобидан жами 3,02 трлн сўмдан ортиқ маблағ йўналтирилади.
Изоҳ: Ушбу “Ташаббусли бюджет” лойиҳасини ҳукуматнинг ўз вазифасини бажаришдан қандайдир даражада қочиш учун ўйлаб топилган бир восита ёки ямоқ солиш, десак тўғрироқ бўлади. Чунки бу лойиҳада энг кўп таклифларни йўл қуриш ва таъмирлаш, мактабларни таъмирлаш, ичимлик суви чиқариш каби аҳолининг асосий эҳтиёжларига кирадиган ишлар ташкил қилади. Баъзи бир мутасаддилар, халқ давлат қачон қилиб бераркин, деб кутиб ўтиргандан кўра, лойиҳа бўйича пул ютиб олиб, муаммосини тезроқ ҳал қилиб олишининг нимаси ёмон, дея бу каби лойиҳаларни ҳимоя қилишяпти. Бироқ улар энг муҳим нуқтани эътиборга олишмаяпти. Ҳукумат аҳолининг асосий эҳтиёжларини тўлиқ қондириб беролмаётган бўлса, буни “Ташаббусли бюджет” каби лойиҳалар билан ёпишга уриниши тўғрими ўзи? Балки ҳамма гап ҳукумат татбиқ қилаётган яроқсиз тузумдадир? Аслида, ана шу тузумни тубдан ўзгартириш муаммонинг ҳақиқий ечими эмасми? Ана шунда бу каби лойиҳаларга асло эҳтиёж қолмасди. Бу бир томондан, бошқа томондан эса, арзимаган 3 трлн маблағни халққа, ўзларинг тақсимлаб олинглар қабилида бериб, уни шу билан овора қилиб, ўз ҳаққини талаб қилишдан қандайдир даражада чалғитиш ҳам қасд қилинаётганга ўхшайди. Ҳолбуки, бу 3 трлн сўм бошқа талон-тарож қилинаётган улкан маблағлар олдида писта-пўчоқ холос. Ислом тузуми татбиқ қилинган даврларда давлатнинг ўзи муаммоларни бартараф қилиш учун елиб-югурган, ҳеч қачон биров талаб қилишини кутиб ўтирмаган. Чунки Ислом давлати ўз фуқароларига ғамхўрлик қилишни бўйнидаги фарз деб билган ва вазифасини ҳеч пайсалга солмай бажаришга ошиққан. Ҳозирда одамлар Меҳрибон Аллоҳнинг адолатли қонунлари билан иш кўрадиган мана шундай ғамхўр давлатга жуда муҳтождирлар! Расулуллоҳ ﷺ дедилар: “Имом (давлат раҳбари) бошлиқдир ва у ўз раъийятидан жавобгардир”. (Муттафақун алайҳ)
Хабар (kun.uz 12.03.2024й): “Навоийуран” табиий уранни Санкт-Петербург портидан АҚШ ва Канададаги заводларга ташиш бўйича тендер эълон қилди.
Изоҳ: Хабарда айтилишича, “Навоийуран” Ўзбекистонда табиий уран олувчи ягона корхона ҳисобланиб, 2022 йилда НКМК таркибидан чиқарилган ҳолда ташкил этилган. Ўзбекистон узоқ йиллардан бери уран қазиб олиш бўйича жаҳондаги бешинчи мамлакат мақомини сақлаб келмоқда. Хусусан, 2022 йилда республикада 3300 тонна уран қазиб олинган. Бу кўрсаткич дунёда олинадиган жами ураннинг 6,4 фоизига тўғри келади. Шунингдек, хабарда 2023 йилда Ўзбекистонда 752,4 млн долларлик (3650 тонна ёки қарийб 8 млн фунт) уран қазиб олингани айтилади. Қизиғи, маҳсулот республикада ишлатилмайди ва тўлиқ ҳажмда хорижга экспорт қилинади. Нақадар ачинарли ҳолат! Нима учун биз урандан фойдаланиб АЭС қура олмаймиз? Нима учун биз ҳимоямиз учун уранни бойитиш билан ўз ядро қуролимизни ярата олмаймиз? Нима учун Америка, Россия, Хитой ва ҳоказо мамлакатларга мумкину, бизга мумкин эмас? Бу саволларга биргина жавоб шуки, биз ҳали бери ҳақиқий мустақилликка эришмадик. Шунинг учун Ўзбекистон юқоридаги давлатлар каби оғир саноатга эга бўла олмаяпти, чунки бунга ана шу давлатлар йўл бермайди. Ўзбекистон эса арзон хомашё базаси бўлишдан нарига ўта олмайди. Бундан ташқари, уран каби стратегик хомашёни мусулмонларнинг қонини тўкаётган ёки тўкилишини қўллаётган давлатларга сотиш ва уммат бойлигини талон-тарож қилиш улкан хиёнатдир. Албатта, бундай шармандалик ва хорликдан қутулиш йўли мавжуд. Бу эса капиталистик демократия тузумидан воз кечиб, мустамлакачилик занжирларини узиб ташлаб, барча мусулмонлар учун чин азизлик кафолати бўлган Халифалик давлатида бирлашиши билангина амалга ошади.
أَيَبْتَغُونَ عِندَهُمُ الْعِزَّةَ فَإِنَّ الْعِزَّةَ لِلَّهِ جَمِيعًا
– “Улар ўша кофирлар олдидан куч-қудрат излайдиларми?! (Овора бўладилар!) Зеро, бор куч-қудрат Аллоҳникидир”. (Нисо:139)
Хабар (daryo.uz 12.03.2024й): Хоразм вилоятининг Гурлан туманидаги мактабда сифатсиз дарс ўтган ўқитувчиларга ҳайфсан берилди. Бу ҳақда Болалар омбудсмани хабар қилди.
Изоҳ: Маълум қилинишича, фарзандларининг ўқитувчилари бераётган таълим сифатидан қониқмаган ота-оналар мурожаати асосида ҳайфсан берилган. Ҳукумат бир неча ўқитувчиларга ҳайфсан бериш йўли билан муаммога ечим бераётгандек, гўёки таълим сифатининг пастлигида асосий айбдорлар ўқитувчилар. Ажабланарлиси, ижтимоий тармоқларда ҳам қизғин муҳокамаларга сабаб бўлган иш – таълим соҳасига миллий гвардияни жалб қилиниши бўлди, яъни ҳукумат давоматни яхшилаш учун яна кучга таянишга қарор қилди. Бундай қарорлар статистикани яхшилашдан бошқасига хизмат қилмайдиган абсурд ёндашувлардир. Ўзбекистондаги таълим тизими ҳалигача абгор аҳволда қолаётгани ҳеч кимга сир эмас. Шундай бўлгач, ўқитувчилар ҳам мана шу чириган тизимнинг бир қисми сифатида, ундан таъсирланишга маҳкум, албатта. Тўғри, бунда инсон омилини ҳисобга олиб, ўқитувчилардаги хато ва камчиликларни ҳам инкор этиб бўлмайди. Бироқ уларни етиштириб чиқараётган ҳам мана шу абгор тизимнинг ўзи эмасми?! Шунинг учун айтиш мумкинки, таълим сифати яхшиланмётганининг бош сабабчиси ўқитувчилар эмас, балки манфаатдорликка асосланган демократик тузумдир. Чунки бу тузумда таълимни ташкил қилишда халқимиз эътиқоди умуман ҳисобга олинмайди, аксинча ундан узоқлаштиради. Ҳолбуки, таълимдан икки асосий мақсад кўзланади. Биринчиси, муайян ақида асосида шахсиятларни тарбиялаб етиштириш. Иккинчиси, барча соҳалар бўйича етук мутахассисларни етиштириб чиқариш. Ҳозирги таълим тизими эса на унисини ва на бунисини эплай оляпти. Яқинда тикланажак Халифалик давлати айнан мана шу икки асосий вазифани бирдек уддалай оладиган сифатли таълим тизимини ташкил қилади, яъни Исломий таълим-тарбия беради ва барча соҳалар бўйича ўз касбининг етук мутахассисларини етиштириб чиқаради. Бунга Бухорий, Термизий, Замаҳшарий каби етук муфассир ва муҳаддислар билан бир қаторда, Хоразмий, ал-Фарғоний каби қомусий олимларнинг етишиб чиққани ҳам ёрқин далилдир.
Хабар (qalampir.uz 13.03.2024й): Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Норбоева Нью-Йорк шаҳридаги БМТ бош қароргоҳида чиқиш қилди. Бу ҳақда Сенат матбуот хизмати хабар берди.
Изоҳ: Хотин-қизларнинг жамиятдаги ролини ошириш, гендер тенглик ва оила масалалари бўйича республика комиссияси раиси Танзила Норбоева бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси БМТ Аёллар ҳолати бўйича комиссиясининг 68-сессиясида иштирок этди ва қатор ташаббусларни илгари сурди. БМТ каби халқаро ташкилотларнинг аёллар ҳуқуқи ҳақида бонг урушининг сариқ чақалик қиймати қолмади. Чунки Муборак Фаластин заминида лаънати яҳуд вужуди томонидан қатлиом қилинаётганларнинг қарийб учдан бири аёллар эканлиги ва боз устига у ерда аёлларнинг зўрланаётгани… – буларнинг барчаси ўша минбарлардан туриб аёллар ҳуқуқи дея оғиз йиртаётганларнинг кўз ўнгида содир бўляпти. Аслини олганда, БМТ ва уни ташкил қилган капиталистик тузум эгалари наздида, аёл зоти – лаззат бахш этувчи бир мато ҳисобланади. Уларга кўра, аёллар ҳуқуқини ҳимоя қилиш, гендер тенглигини таъминлаш бу – аёл зотини эр, ота ёки ака-ука валийлиги-назорати остидан олиб чиқишда гавдаланадиган эркинлигини таъминлаш демакдир. Бошқача айтганда, аёл мафтункор аъзоларини бегона эркаклар олдида очиқ намойиш этиши, ўзи хоҳлаган шаклда – хоҳ никоҳ орқали, хоҳ никоҳсиз – истаган эркак билан жинсий муносабатлар ўрнатиши, номаҳрамлар билан бирга ишлаши ёки ўқиши – аралаш ҳаёт кечириши каби нарсаларга йўл очиб беришдир. Масалан, Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институтининг маълум қилишича, Ўзбекистонда аёлларнинг ишсизлигига кўп туғиш ҳамда вақтини 22 фоизини уй ишлари ва бола парваришига сарфлаши сабаб бўляпти. Буни қарангки, ўзбек ҳукумати наздида, аёллар ҳам иқтисоднинг оғир юкини эркаклар билан теппа-тенг бўйнига олишлари керак бўляпти. Демак, аёллар аҳволини ўнглаш учун Исломий қараш ва қадриятларимизни бир четга суриб, қандайдир ғарбча тушунчаларга мурожаат қилиш – чўлдаги саробдан сув исташ билан баробардир.
أَتَسْتَبْدِلُونَ الَّذِي هُوَ أَدْنَىٰ بِالَّذِي هُوَ خَيْرٌ ۚ
– “Яхши нарсани паст нарсага алмаштиришни истайсизларми?” (Бақара:61)
Хабар (qalampir.uz 15.03.2024й): Ўзбекистон Республикаси Марказий банки хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 15 март куни амалда бўладиган қийматини белгилади. Унга кўра, долларнинг расмий курси 20,99 сўмга кўтарилиб, 12 567,01 сўмни ташкил қилди.
Изоҳ: 1994 йил 1 июлдан бошлаб муомалага киритилган ўзбек сўми ҳозирга келиб дунёдаги энг қадрсиз валюталардан бирига айланди. Маълумотларга кўра, бошида 1 АҚШ доллари 7 сўмга тўғри келган бўлса, орадан қарийб 30 йил ўтиб 1657 баробарга қадрсизланган ва 2023 йилнинг 20 июл ҳолатига дунёдаги энг қадрсиз топ-10 валюталар рейтингида 7-ўринни банд қилган. Ўтган йили Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази томонидан эълон қилинган таҳлилда сўмнинг қадрсизланишини қатор йўналишлар бўйича таъсири ҳақида сўз боради. Улар – ички нарх-наволар ва инфляцион кутилмаларга, тўлов балансига, бюджет даромадларига ва ташқи қарзга таъсири. Албатта, халқимиз бундай таъсирларни маълум даражада ўз турмушида ҳис қилмоқда, бироқ бундай ҳис қилиш ҳали юқори даражада эмас. Масалан, давлат ташқи қарзининг деярли 100 фоизи хорижий валютада олинган ва сўмнинг қадрсизланиши қарзни тўлашни янада қимматлаштиради. Давлат эса қарзни тўлаш учун пул босиб чиқаришга мажбур бўлади ва табиийки, бу сўмнинг янада қадрсизланишига олиб келади. Бу тўхтовсиз давом этиб келаётган ва бундан кейин ҳам давом этадиган ҳолат. Сўмнинг бундай қадрсиз аҳволга келиб қолганининг асосий сабаби – табиий қийматининг йўқлигида, чунки унга қиймат бераётган нарса ҳукумат чиқарган қонун, ундан бошқа нарса эмас. Агар Аллоҳ таоло нозил қилган олтин низоми татбиқ этилганда, бундай муаммолар асло бўлмасди. Чунки олтин низоми ёки икки маъдан (олтин ва кумуш) низоми татбиқида инфляция деган нарса хавф солмайди, нарх-наволар ҳам барқарор ҳолатда бўлади. Бундай пул низомини эса Халифалик давлати татбиқ қилади холос ҳамда у Аллоҳнинг изни ва ёрдами ила яқин кунларда тикланажак, инша Аллоҳ!
أَلَا إِنَّ نَصْرَ اللَّهِ قَرِيبٌ
– “Огоҳ бўлингизким, Аллоҳнинг ёрдами албатта яқиндир”. (Бақара:214)
Ҳизб ут-Таҳрир Ўзбекистон матбуот бўлими аъзоси Салоҳиддин
18.03.2024й
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми