Иқтисодий кризис, унинг воқелиги ва уни Ислом нуқтаи назаридан ҳал қилиш

بسم الله الرحمن الرحيم
Иқтисодий кризис, унинг воқелиги ва уни Ислом нуқтаи назаридан ҳал қилиш
Сизларни Тўловлар баланси натижасида келиб чиққан кризисни муолажа қилиш мавзуси билан таништиришда давом этамиз.
Қарздорлик муаммосининг тобора жиддий тус олиши қарздор давлатларни қарз хизматини (бўлиб-бўлиб тўланадиган тўловлар ва процентларни) тўлашдан ожиз қилиб қўяди. Натижада бу давлатларнинг энг катта ғам-ташвиши ўз қарзларига чизиқлар тортишга уриниш ва ўз иқтисодини жонлантириш учун янги қарзлар олиш бўлиб қолади. У давлатлар бунга эришиш учун улардан Париж клуби, деб аталмиш кредитор давлатлар гуруҳи ҳамда Лондон клуби, деб аталмиш кредитор тижорат банклар гуруҳи халқаро валюта фондидан оқловчи характеристика олиб келишни талаб қилади. Бу характеристика бу қарздор давлатлар соғлом иқтисодий йўлдан юришмоқда, деган мазмундаги ишончлилик гувоҳномасига ўхшайди. Лекин бу характеристикани бериш учун халқаро валюта фонди бу давлатларга ислоҳот программаларини амалга оширишни шарт қилиб қўяди. Бу ислоҳот программалари одатда – маҳаллий валюта қийматини пасайтириш, асосий ва зарурий товарларни қўллаб-қувватлашни бекор қилиш, иш ҳақларини музлатиб қўйиш, ҳукумат тарафидан маблағ ётқизишни камайтириш, энергия, умумий хизматлар ва товарлар нархларини умумий шаклда ошириш, жамғармаларни кўпайтириш ва сармояларни жалб қилиш учун процент ставкаларини ошириб қўйиш, ташқи савдони чекловлардан озод қилиш ёки улардан чекловларни енгиллатишдан иборат бўлади.
Қарздорлик муаммосини халқаро валюта фонди орқали муолажа қилиш муаммони янада кучайтириб юборади. Чунки валюта фонди программалари қуруқ ҳисоб-китоб асосидаги ечимни ўз ичига олади. Яъни бу фонд масалага икки томон ўртасида баланс пайдо қилиш учун ишлатиладиган арифметик тенглама, деган этиборда қарайди-да, ортиб кетган томондан чегириш ва камайиб қолган томонга қўшиб қўйишга ҳаракат қилади. Лекин бунда бу ечимнинг инсоннинг ўзига алоқадорлигидан, ўртага ташланган бу ечимдан иқтисодий жиҳатдан азият чекаётган инсоннинг ўзига алоқадорлигидан кўз юмилади. Масалан, киримларни ошириш учун халқаро валюта фонди солиқлар солишни талаб қилади. Ваҳоланки, валюта фонди қарздор давлатлардаги солиқлар чидаш мумкин бўлган энг сўнгги чегарага – агар бу чегарадан ўтиб кетган бўлмаса – етганини яхши билади.
Валюта фонди қарздор давлатлардаги нарх-наво аксар аҳоли кўтара олмайдиган даражада баланд эканини ҳам билади. Шунга қарамай нон, сут, гуруч, ғалла, шакар, ёнилғи каби кундалик зарурий моллардан қўллаб-қувватлашни олиб ташлашни талаб қилаверади. Яна бу фонд қарздор давлатларнинг экспортга яроқли товарларни ишлаб чиқариш қуввати заиф эканини ҳам яхши билади. Шунга қарамай, маҳаллий валюта қийматини пасайтиришни талаб қилаверади. Оқибатда нарх-наволар янада кўтарилади ва ишсизлик кенг тарқалади. Валюта фонди товар ва хизматлар нархлари ошаётган бир пайтда иш ҳақларини музлатиб қўйишни талаб қилибгина қолмай, балки гоҳида сарф-харажатларни озайтириш учун иш ҳақларини камайтиришни ҳам талаб қилади. Масалан, валюта фонди Бразилия ҳукуматига у муҳтож бўлган қарзларни бериш учун бу ҳукуматдан иш ҳақларини 20% миқдорда камайтиришни талаб қилди. 1985 йил декабр ойининг ўрталарида бу фонд Нигериядан ўз валютаси қийматини 60% камайтиришни ва нефт маҳсулотларидан қўллаб-қувватлашни олиб ташлашни талаб қилган бўлса, 1986 йил бошларида Судандан қўллаб-қувватловни бекор қилишни, маҳаллий валюта қийматини пасайтиришни ва нарх-навони эркин қўйиб беришни талаб қилди. Етмишинчи йиллар ўрталарида Мисрдан, 1984 йил бошларида Марокаш ва Тунисдан, 1984 йил апрел ва 1985 йил февралда Доминикандан, 1989 йил апрелда Иорданиядан қўллаб-қувватловни камайтиришни ва нархларни оширишни талаб қилди. Натижада бу нарса ана шу давлатлардаги омма халқнинг халқаро валюта фонди ечимлари ўз елкаларига оғир юк бўлиб тушаётганидан норози бўлиб қўзғолон кўтаришига олиб келди.
Халқаро валюта фонди томонидан қилинган бундай адолатсиз барча чора-тадбирлардан мақсад қарзларни бекор қилиш ёки енгиллатиш эмас, аксинча фақат қарзлар жадвалини қайта кўриб чиқиш холос, яъни қарзларни тўлаш вақтини бир муддат кечиктириб қарзларни янада кўпайтириш ва янги қарзлар бериб, янада қарзга ботиришдир.
Одатда жаҳон банкининг роли қарз бериш масаласида валюта фондининг ролини янада такомиллаштириб беришдан иборат. Яъни халқаро валюта фонди ўз низомига кўра, олган қарзини қайтариб бериши вақти келган давлатларга яна қайта қарз беришга қодир эмас. Одатда, бу қарзлардан кўзланган мақсад муайян бир лойиҳалар ишлаб чиқиб, айни лойиҳада мана шу қарздор давлатларнинг ривожланишларига тўсиқ қўйиш ва уларнинг иқтисодини хорижий ёрдам маблағларига қарам қилиб қўйиш мўлжалга олинган бўлади.
Нима бўлганда ҳам, валюта фонди ва жаҳон банки тарафидан олиб борилган бундай сиёсат қарздор давлатларни улар ўйлаган мақсадларига олиб бормади. Аксинча, валюта фонди кўрсатмасига биноан, ҳал этиш мўлжалланган бу давлатларнинг қарздорликлари тобора ортиб, мураккаблашиб кетди.
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси. Салоҳиддин
10.02.2018й.



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ