| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      13.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      06.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      30.05.2026
      0
    • Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

      26.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      23.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      16.05.2026
      0
    • Барча ОАВ ва ҳуқуқ ҳимоячиларига мурожаат

      10.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      09.05.2026
      0
    • Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

      02.05.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • Ўзбекистоннинг стратегик бойликлари устидан назорат кўпроқ кимнинг қўлига ўтмоқда?

  • Пиво фестивали: миллатни юксалтириш йўлими ёки таназзул сари ташланган қадамми?

  • Ўзбекистон келажаги ташқи кучлар манфаатлари билан эмас, халқнинг иймон-эътиқоди ва туб манфаатлари билан белгиланиши лозим

  • Фаластин ва Ливан болалари қирғини яҳудий вужудини йўқ қилиш билангина тўхтайди

  • Fitch прогнози ортида нималар яширинган?

  • “Ҳайитлик совғаси”ми ёки навбатдаги оғир молиявий юк?

  • МАРКАЗИЙ ОСИЁ: МАЛАЙЛИКМИ ЁКИ СУЛТОНЛИК?

АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
Home›АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ›Икки Корея ўртасидаги яқинлашув ва ундан кўзланган мақсадлар

Икки Корея ўртасидаги яқинлашув ва ундан кўзланган мақсадлар

By htadmin
24.03.2018
1679
0
Share:

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم

Роя газетаси:

Икки Корея ўртасидаги яқинлашув ва ундан кўзланган мақсадлар

Асъад Мансур қаламига мансуб

Шимолий Корея раҳбари Ким Чен Иннинг синглиси ҳамда қишки олимпия ўйинларида Шимолий Корея делегациясига раислик қилган Ким Ё Чжон – Жанубий Корея раҳбари Мун Чжэ Инни Пхеньянга таклиф қилди. Шимолий Корея ахборот агентликлари хабарига кўра, Ким Чен Ин синглисидан ҳисобот олганини маълум қилар экан, жумладан, «Биз учун муҳими икки Корея ўртасидаги ярашув йўлини ҳамда кучли муштарак истак натижасида келиб чиққан мулоқотни давом эттириб, уни аъло даражага кўтаришдир», деди. У шунингдек, Жанубий Кореядан ўз розилик ва мамнуниятини изҳор қилди.

Шимолий Корея делегацияси билан АҚШ вице-президенти Майк Пенс ўртасида учрашув белгиланган эди, аммо кейинчалик бекор қилинди. Бу ҳақда 2018 йил 20 февралда АҚШ матбуот хизмати воизи Нойерт қуйидагиларни маълум қилди: «Майк Пенснинг олимпия ўйинларининг очилиш муносабати билан Пхеньянга қилган сафари чоғида Шимолий Корея делегацияси раҳбарлари билан қисқа вақт учрашиш имконияти бор эди. Шимолий Кореянинг баллистик ракеталар ва ядровий қуроллар билан боғлиқ ноқонуний дастурларидан воз кечиши зарурлигини таъкидлаш учун вице-президентимиз айни учрашув имкониятидан фойдаланишга тайёр эди. Аммо сўнгги вақтда шимолий кореялик масъуллар учрашувда қатнашмасликка қарор қилди ва биз бундай имкониятдан фойдаланишмаганидан таассуфдамиз».

Маълум бўлишича, учрашувнинг бекор қилинишига Пенснинг анжумандан олдин қилган баёноти сабаб бўлган. У ўз баёнотида Шимолий Корея инсон ҳуқуқларини бузаётгани, унинг ядровий қуроллар ва ракеталарга оид дастури сабабли Америка унга янги санкциялар жорий қилишга тайёрлиги тўғрисида гапирган эди. Кўриниб турибдики, Америка жамоатчилик олдида заиф кўриниб қолмаслик ва шимолий кореяликларга босим қилиш мақсадида улар билан кучли позицияда туриб музокара олиб боришни хоҳлайди. Маълумки, унинг ўзи шимолий кореяликлар билан келишиш ва ярашиш истагида! Агар шундай истак бўлмаганида эди, АҚШ вице-президенти улар билан учрашишга уринмаган ҳамда учрашолмаганидан таассуф билдирилмаган бўлар эди! Пенснинг жорий йил 7 февралда Япониядаги «Yokota» аэробазасидан туриб, айтган гаплари ҳам буни тасдиқлаб турибди. У ўшанда «Америка доим тинчликка ҳаракат қилади, биз энг яхши келажак учун ҳар қачонгидан ҳам кўпроқ ҳаракат қиламиз», деган эди. У бу гапларни Пхеньяндаги қишки олимпия ўйинларининг очилиш маросимида иштирок этишни ниқоб қилиб, Шимолий Корея масъуллари билан учрашиш мақсадида Жанубий Кореяга бориш олдидан айтган эди. Пхеньян Шимолий Корея чегарасидан атиги 80 километр узоқликда жойлашган.

АҚШ Шимолий Корея масаласидан анча вақтдан бери Хитойга қарши фойдаланиб келади. Бундан ўз кучларини сафарбар қилиб, «THAAD» номли ракеталарга қарши мудофаа тизимини Хитой атрофига ўрнатишни мақсад қилган. Шунингдек, Хитойни Япония, Филиппин, Вьетнам, Малайзия каби ороллар, денгиз чегаралари масаласида ва балиқчилик соҳасида унга қарама-қарши бўлган, Ҳиндистон каби у билан қуруқлик чегараларида келиша олмаётган давлатлар билан изоляция қилишни кўзлади. Бундан мақсад, унинг Жанубий ва Шарқий Хитой денгизи ҳудудларига ҳукмрон бўлишига йўл қўймасликдир.

Бироқ Шимолий Корея ядровий қуроллар ва узоқ масофага учувчи баллистик ракеталарга эга бўлгач, ҳолат бир мунча ўзгарди… Кичик бир давлат Американи провокация қилиб, курашга чорлайдиган, дунё олдида унинг ҳайбатини менсимайдиган бўлиб қолди. Шунда Америка Шимолий Кореяни қуролсизлантиришга ёки жиловлаб олишга ҳаракат қила бошлади. Чунки у Америкага ҳамда унинг Япония ва Жанубий Кореядан иборат иттифоқчиларига таҳдид туғдирувчи давлатга айланиб қолди. Айни пайтда Америка Хитойга қарши курашиш ва минтақадаги нуфузини ошириш учун ундан баҳона сифатида фойдаланмоқда. Илгари Америка 2012 йилда денгиз кучларининг 60 %ини айни минтақага кўчириш стратегиясини қабул қилган эди.

Трамп ҳокимиятга келгач, услуб ўзгарди. Яъни, Шимолий Кореяга қарши уруш қилиш ва уни йўқ қилиб юбориш билан таҳдид қилишга ўтди. Бироқ бу масала таҳликали бўлгани боис, Трамп ўз позициясида жиддий эмас. Балки, у Шимолий Корея билан Хитойга босимни кучайтиришни хоҳлаяпти. Яъни, қилаётган иши «қизим сенга гапираман, келиним сен эшит» қабилида бўлиб, аслида Хитойни нишонга олган. Зеро, Америкадан кейин дунёда иккинчи иқтисодий қудрат бўлиб келган Хитой, энди тобора ривожланаётган ҳарбий қудрати билан унга таҳдид туғдирмоқда.

Жанубий Корея АҚШ нуфузи остида бўлиб, у ерда 28500 нафар америкалик аскар жойлашган. Шунинг учун Американинг кўрсатмасисиз ҳеч қандай хатти­ҳаракат қилмайди. Чунки унинг рухсати ва розилигисиз бирор иш қилгудек бўлса, бу нарса Американинг сиёсати ва режаларини бузиб юборади. Шимолий Кореянинг олимпия ўйинларига таклиф қилиш – сиёсий манёврдир. Шимолий Корея ҳам бу таклифни қабул қилди. Чунки «икки Корея ўртасидаги ярашув»ни у ҳам истайди. Бу аслида ярашув йўлини хоҳлаётган Хитой сиёсатига ҳам мос келади. Чунки минтақадаги тарангликдан, аслида унинг ўзи нишонга олинган.

Америка жуда узоқни кўзлаяпти. Буни Ҳизб ут­Таҳрир ўзининг «Сиёсий тушунчалар» китобида ёритиб берган. Яъни Америка икки Кореяни бирлаштириб, улардан Хитойга душман бўлган кучни пайдо қилмоқчи бўляпти. Илгари ҳам ўзига тобе бўлган Жанубий Вьетнамни Хитой билан алоқаси яхши бўлган Шимолий Вьетнам билан бирлаштириб, улардан Хитойга душман бўлган Вьетнамни пайдо қилган эди. Шунинг учун Америка Жанубий Кореяда икки Кореяни бирлаштириш вазирлигини тузди ҳамда шимолликларни ишга жалб қилиш учун уларнинг ўртасида саноат зонасини яратишга ҳаракат қиляпти. У Шимолий Кореяни таҳдидлар орқали ҳамда унинг чегаралари яқинида манёврлар ўтказиш билан провокация қилишда давом этади. У ўзи истаган мулоқотга ва ўзи қўйган шартларга уни кўндириш учун вазиятни таранглаштиришга ҳаракат қилаверади.

Лекин Шимолий Корея ҳам АҚШга турли хил таҳдидлар ва узоқ масофага учувчи ракета синовларини ўтказиш билан жавоб қайтариб келмоқда. Унинг ушбу таҳдидларидан навбатдагиси эса, жорий йилнинг учинчи мартида Америка ўтказган йиллик ҳарбий манёврларига жавобан бўлди. Яъни у «Америка шундай қарама­қарши йўл тутишни ўзига муносиб кўраётган экан, ўзи ҳам шунга яраша жавоб олади. Унинг ўтказаётган ҳарбий машқлари Корея ярим оролидаги ярашув саъй­ҳаракатларига путур етказади», деди. Шундай қилиб, АҚШ Шимолий Корея чегаралари яқинида ҳар йили мана шундай ҳарбий машқлар ўтказиб, уни провокация қилиб келмоқда.

Америка ўзининг узоқ ва яқин мақсадларини амалга ошириш учун ҳаракат қилар экан, ўз нуфузини таъминлаб олишни ҳамда Хитойнинг минтақа устидан ҳукмронлик қилишига йўл қўймасликни хоҳлаяпти. У шунингдек, Хитойга кўпроқ босим ўтказиб, Хитой фойдасига бўлган савдо балансини тўғрилаб олмоқчи бўляпти. Масалан, жорий йилнинг 2 ва 4 март кунлари Вашингтонда Хитой президентининг иқтисодий масалалар бўйича бош маслаҳатчиси Лю Хэ раислигидаги Хитой делегацияси билан АҚШ молия вазири ва бошқа америкалик мулозимлар ўртасида учрашув бўлиб ўтди. 3 март куни Оқ уй матбуот воизи «Биз савдо балансидаги дефицит, АҚШ компанияларига нисбатан ҳамда технологиялар трансфери билан боғлиқ масалаларда яхши муносабатда бўлинмаётгани, шунингдек, Хитой бозорига эркин киришда қийинчиликлар мавжудлиги тўғрисида ўз хавотирларимизни билдирдик», деди. У бу гапларни АҚШ раҳбари Трампнинг 1 март куни «пўлат ва алюминий импортига божхона тўловларини жорий қилиш» тўғрисида қарор чиқариши ортидан икки давлат ўртасида савдо уруши бошланиши мумкин, деган хавотирлар манзарасида айтиб ўтди. Зеро, айни қарор биржа бозорининг тушиб кетишига олиб келди ҳамда Европа Иттифоқининг жавоб чораларини кўриш билан таҳдид қилишига сабаб бўлди. Лекин Хитой 4 март куни «ҳимоя чораларини кўрмаслигини, савдо урушини хоҳламаслигини», чунки бу унинг манфаатига хизмат қилмаслигини билдирди. Хитой ўзининг бу баёнотини Трампнинг 2018 йил 2 мартда «савдо урушида уларни ютиш осон», деган гапидан кейин берди. Демак, Америка савдо урушини алангалатмоқда, шу қаторда, нуфуз ва савдо урушида Хитой устидан ғалаба қозониш учун Шимолий Кореяга нисбатан провокация ва таҳдидларни қўлламоқда.

Америка ўзининг ёвуз қўлини ҳар бир шахсга чўзадиган ва ҳар бир давлатга таҳдид соладиган такаббур мустамлакачи давлат. Чунки у барча ёвузлик манбаидир. Хитой ҳам ёвуз давлат ва ундан ҳам яхшилик чиқмайди. У Америкадан заифроқ, холос. Европа ва Россиядан ҳам ҳеч яхшилик йўқ, улар ҳам ёвузликда АҚШ ва Хитойдан қолишмайди. Яъни бу давлатларнинг барчаси бутун дунёга балою офатларни олиб келмоқда ва бунга шайтоний васвасаларни пайдо қилаётган капиталистик система сабабчидир. Шунинг учун дунёни фақат эзгулик Исломи қутқаради. Чунки у мустамлакани, халқларнинг эксплуатация қилинишини, бойликлар талон­тарож этилиб, бир сиқим элита қўлида ғарам бўлиб қолишини ҳаром қилган. Албатта бу – Аллоҳнинг изни ила, яқинда барпо бўлажак Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифалик давлатисиз асло амалга ошмайди.

Роя газетаси сайтидан олинди

0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Америка макри ва шаръий-сиёсий бурч ўртасида: СДК билан бўладиган муомала бир мисол тариқасида

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Таҳрируш Шом ҳайъати Ҳизб ут-Таҳрир – Сурия вилояти радиоси асбоб-ускуналарини вайрон қилди

  • МАҚОЛАЛАР

    Ишчи кучи биздан, бойиш эса бошқадан – “Яшил водород” номи билан ким фойда кўради?

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 13.06.2026

    Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • 12.06.2026

    Ўзбекистоннинг стратегик бойликлари устидан назорат кўпроқ кимнинг қўлига ўтмоқда?

  • 12.06.2026

    Пиво фестивали: миллатни юксалтириш йўлими ёки таназзул сари ташланган қадамми?

  • 10.06.2026

    Ўзбекистон келажаги ташқи кучлар манфаатлари билан эмас, халқнинг иймон-эътиқоди ва туб манфаатлари билан белгиланиши лозим

  • 10.06.2026

    Фаластин ва Ливан болалари қирғини яҳудий вужудини йўқ қилиш билангина тўхтайди

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026
    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ёритманг…[1]». Бундай машъум битимлар мусулмон армияларини […]

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] шундаки, Иордания қўшинига инглиз жосуси Глабб Пошо[1] қўмондонлик қилаётган эди. Бошқа араб раҳбарлари ва […]

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар куфр кучларини «дўст» тутишнинг оқибатларини — бу йўл дунёда хорлик, Охиратда эса ...

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026
    […] аёлу болаларни қутқариш учун жанг қилмаяпсизлар?![1]» деган амрига бўйсуниш учун уларда куч ҳам, имконият […]

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

    […] шундаки, Иордания қўшинига ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

    […] аёлу болаларни қутқариш ...

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/