| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

      26.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      23.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      16.05.2026
      0
    • Барча ОАВ ва ҳуқуқ ҳимоячиларига мурожаат

      10.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      09.05.2026
      0
    • Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

      02.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      02.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      25.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      18.04.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • МУСУЛМОН ЮРТЛАРИДАГИ СУВ ЙЎЛЛАРИ – ЖАҲОННИНГ СТРАТЕГИК КАЛИТИ

  • ПЕКИН САММИТИ: ТРАМПНИНГ МУТАКАББИРЛИГИ ХИТОЙ ДЕВОРИ ОСТИДА ҚОЛДИ

  • ГАРДАНИДАГИ СОТҚИНЛАР ЗАНЖИРИНИ ПАРЧАЛАШ ФУРСАТИ КЕЛМАДИМИ?!

  • ЭЙ МУСУЛМОН ҚЎШИН: СИЗ УММАТ ҚЎРҒОНИ ЭМАСМИДИНГИЗ?!

  • Ҳизб ут-Таҳрир амири, буюк олим Ато ибн Халил Абу ар-Роштанинг барча мусулмонларга ва хусусан (Ҳизб ут-Таҳрир) йигитларига 1447 ҳижрий, 2026 милодий йилги муборак Ийд ал-Азҳо муносабати билан йўллаган табриги

  • UzNIF IPO’си: Иқтисодий ютуқми ёки суверенитетнинг топширилиши?

  • Янги халқаро низомни шакллантириш имкониятини қўлдан бой берманглар, эй мусулмонлар! Зеро, сиз унга лойиқдирсиз ва ўзингизнинг улуғ мабдаингиз билан бунга қодирсиз!

  • Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

МАҚОЛАЛАР
Home›МАҚОЛАЛАР›Инқироз устига қурилган имиж ёки геосиёсий рақобат

Инқироз устига қурилган имиж ёки геосиёсий рақобат

By htadmin
01.10.2025
520
0
Share:

Инқироз устига қурилган имиж ёки геосиёсий рақобат

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

2025 йил 24 сентябр куни Тошкент вилоятидаги қатор мактабгача таълим муассасаларида болалар ошқозон-ичак фаолияти бузилиши билан шифохонага мурожаат қила бошлади. Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, 1900 дан ортиқ бола тиббий кўрикдан ўтказилиб, улардан қарийб 700 нафарига шифохонада даволаниш зарур деб топилди. Ҳозирда 13 нафар боланинг аҳволи ўртача оғир деб баҳоланмоқда. Расмий ташхис – ўткир гастроэнтерит.

Сўнгги йилларда давлат таъминотига боғлиқ муассасаларда заҳарланиш ҳолатлари кўп қайд этиляпти. Мактабгача таълим муассасаларида озиқ-овқат марказлашган тарзда етказилади. Агар маҳсулот сифати ёки сақланиш шароитида камчилик бўлса, бир вақтнинг ўзида юзлаб болага таъсир қилади. Давлат харидлари орқали олинадиган маҳсулотлар кўпинча арзон нархдаги паст сифатли бўлади. Сабаби – ажратилган маблағ “қоғозда” кўрсатилгандай эмаслиги, коррупция ва муаммони ҳал қилишда унинг оқибатлари билан курашиш ҳукмрон эканлигидадир. Бу эса, Ўзбекистонда озиқ-овқат хавфсизлиги, давлат таъминоти ва соғлиқни сақлаш тизимининг абгор аҳволдалигидан дарак беради.

Шунга қарамасдан, тиббиёт соҳасида дунёдаги энг нуфузли журнал – “The Lancet”да Ўзбекистондаги ислоҳотлар дунёга намуна экани тилга олинди. Мақолада Ўзбекистон соғлиқни сақлаш тизимини модернизация қилиш, кадрлар ва инфратузилмани мустаҳкамлаш, беморлар парвариши бўйича ягона ёндашувни таъминлаш орқали катта натижаларга эришилаётгани қайд этилган.

Бунинг устига, Нью-Йоркда БМТ Бош Ассамблеяси доирасида Зироат Мирзиёева раислигида ва кўплаб мамлакатлар етакчиларининг рафиқалари иштирокида болалар саломатлиги бўйича форум бўлиб ўтди. Мазкур форум Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ва St.Jude болалар тадқиқот шифохонаси билан ҳамкорликда ташкил этилди.

Зироат Мирзиёева форум раиси сифатида жаҳон ҳамжамиятига онкологик касалликларга чалинган болаларнинг омон қолиш даражасини яхшилаш учун қадамлар қўйишга чақириқ билан мурожаат қилди.

Аслида бу ғалати манзаранинг, яъни инқироз ёқасидаги тизим устида сунъий қурилган “халқаро имиж” замирида Америка манфаатларига хизмат қилиш ва Трамп маъмуриятининг устимиздаги таъсирини мустаҳкамлаш мақсадида ўзбек режими томонидан тортиқ этилган миллиардлаб долларлар ётмаяптими?!

Бироқ шу нуқтада манзаранинг иккинчи ва ундан-да муҳим жиҳати ҳам борки, уни назардан қочириш мутлақо мумкин эмас:

22 сентябр куни президент Мирзиёев Ню-Йоркда трансмиллий корпорациялар раҳбарлари билан йирик учрашувлар ўтказди. Имзоланган шартномалар умумий қиймати 105 миллиард долларни ташкил этди. Бу битимлар Россия анъанавий таъсирга эга бўлган тармоқларни – авиация, муҳим минераллар, энергетика ва инфратузилма соҳаларини – қамраб олди.

Жанубий ва Марказий Осиё бўйича махсус вакил Сержио Гор Мирзиёевга: “Энди сизда исталган вақтда Оқ уй офисига тўғридан-тўғри мурожаат йўли очиқ”, – дегани ва Трампнинг: “Президент Мирзиёев бир сўзли инсон ва биз яна кўплаб йўналишларда биргаликда ишлашда давом этамиз!” – деб Мирзиёевни сиёсий қўллаб-қувватлагани Вашингтон Тошкентни Россия ва Хитой таъсиридан чиқараётганидан далолат берди.

Худди шу 22 сентябр куни Россиянинг махсус кучлари Красноярск ўлкасидаги банкет залида ўзбек хонандаси Жалолиддин Аҳмадалиевнинг концертига итлар билан бостириб кириб, рейд ўтказди. Рейдда 620 киши текширилди, 26 киши ҳибсга олиниб, 8 нафар ўзбек фуқаролари миграция қонунларини бузгани учун жарима ва депортация билан жазоланди. Махсус кучлар жараённи видеотасвирга тушириб, ахборот тармоқларида тарқатди.

Мирзиёев-Трамп учрашувининг эртасига, 24 сентябрда – Зироат Мирзиёева БМТ минбаридан туриб болалар саломатлиги бўйича халқаро ҳамкорликка чақирган куни – Тошкентда болалар оммавий заҳарланиши рўй берди.

Мазкур уйғунлик Москванинг миграциядан босим ричаги сифатида фойдаланиши ва Ўзбекистоннинг Америкага очиқ оғиши фонида қаралса – воқеалар геосиёсий рақобатнинг жонли акс-садоси сифатида гавдаланади. Бошқача айтганда, Россия Вашингтон билан Тошкент ўртасидаги яқинлашувни минтақа устидаги дарз кетган ҳукмронлигини қулатишга қаратилган зарба сифатида қабул қилиб, мигрантлар орқали “жазолаш сиёсатини” қўллаган кўринади. Москва шундай усуллар билан Тошкентга “ўз ўрнингни унутма” деган ишорани бермоқчидек. Аммо ушбу сиёсий ўйинлар саҳнасида азият чекаётган Ўзбекистон аҳолиси, хусусан, меҳнат муҳожирлари ва болалар эса, геосиёсий кучлар ўртасидаги қарама-қаршиликнинг қурбонига айланмоқда.

Аслида, халқ бошқарувини зиммасига олган ҳукумат уни ташқи кучлар қўлида ўлжага айлантирмасдан, ҳақиқий ҳимоячиси бўлиши керак эди. Лекин бугунги ўзбек режими халқни эмас, ўзининг яшаб қолишини кафолатлаш учун Америка каби мустамлакачи давлатларни рози қилиш йўлини танламоқда. Шундай экан, Ўзбекистон мусулмон халқи Рошид Халифалик давлатини барпо қилсагина ўзининг ҳақиқий ҳимоячисига муваффақ бўлади ва унинг ғамхўрлиги остида азизу мукаррам ҳолда ҳаёт кечиради.

 

Иззатуллоҳ

01.10.2025й

Tagsгеосиёсий рақобатимижинқироз
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Қазориф аҳли Халифалик лойиҳасини бағрига олиб уни тиклаш фарзлигини айтиб ҳайқирди

  • МАҚОЛАЛАР

    Мусулмонлар амаллари ўлчовини ҳалол ва ҳаромга асослаш вақти ҳали ҳам келмадими?

  • МАҚОЛАЛАР

    Сунъий чегаралар қалблар улфатлигини тўсолмади

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 29.05.2026

    МУСУЛМОН ЮРТЛАРИДАГИ СУВ ЙЎЛЛАРИ – ЖАҲОННИНГ СТРАТЕГИК КАЛИТИ

  • 29.05.2026

    ПЕКИН САММИТИ: ТРАМПНИНГ МУТАКАББИРЛИГИ ХИТОЙ ДЕВОРИ ОСТИДА ҚОЛДИ

  • 29.05.2026

    ГАРДАНИДАГИ СОТҚИНЛАР ЗАНЖИРИНИ ПАРЧАЛАШ ФУРСАТИ КЕЛМАДИМИ?!

  • 29.05.2026

    ЭЙ МУСУЛМОН ҚЎШИН: СИЗ УММАТ ҚЎРҒОНИ ЭМАСМИДИНГИЗ?!

  • 28.05.2026

    Ҳизб ут-Таҳрир амири, буюк олим Ато ибн Халил Абу ар-Роштанинг барча мусулмонларга ва хусусан (Ҳизб ут-Таҳрир) йигитларига 1447 ҳижрий, 2026 милодий йилги муборак Ийд ал-Азҳо муносабати билан йўллаган табриги

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    24.05.2026
    […] кофирлар учун мўминлар устига ҳаргиз йўл бермагай[1]« деган қоидага амал қилган бўлади. Тарихга назар […]

    Суриядаги иқтисодий инқироз: Воқелик таҳлили ва исломий низомнинг нажоткор муқобили

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022
    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH TARJIMA QILINMOQDA?

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

  • htadmin
    on
    25.10.2021
    Amin Ya Robbal a'lamin!

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    24.05.2026

    Суриядаги иқтисодий инқироз: Воқелик таҳлили ва исломий низомнинг нажоткор муқобили

    […] кофирлар учун мўминлар ...
  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH ...

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/