Индонезия учун ечим

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمنِ الرَّحِيمِ
Индонезия учун ечим
Қадрли биродарлар, ушбу юртни турли муаммолар қамраб олганидан барчамиз хабардормиз. Айримлар одамлар орасида катта шуҳратга эга бўлган янги президентнинг муаммоларни ҳал этишини ёки бу муаммоларнинг одамларга бўлган таъсирини енгиллатишини кутишган эди. Унинг қудратга келганига ҳали олти ой ўтиб-ўтмаёқ муаммолар баттар мураккаблашиб кетди. Чунки янги президентнинг ёнилғи маҳсулотлари нархини ошириш ва улардан қўллаб-қувватловни олиб ташлаш тўғрисида қарор қабул қилиши асосий товарлар ва хизматлар нархининг кўтарилишига сабаб бўлди: гуруч, гўшт, газ ва электр нархлари ортиб кетди, Америка доллари Индонезия руписига нисбатан кўтарилиб, бир доллар нархи ўн уч минг рупига чиқиб кетди.
Оқибатда турмуш янада оғирлашди, иқтисодий эҳтиёжлар баҳонасида давлат мулкини ўзлаштириш, зўравонлик, йўлтўсарлик, гиёҳванд моддаларнинг тарқалиши ва ваҳшийликлар каби жиноятлар кўлами ортди. Шу билан бирга, ҳукумат томонидан давлат мулкини ва инсонлар мол-мулкини ўзлаштириш ҳам тўхтагани йўқ. Чуқурроқ назар солсак, аксар муаммолар янги пайдо бўлмаган. Чунки уларнинг жуда кўпи узоқ йиллардан бери мавжуд ва уларга янги-янги муаммолар қўшимча бўлган.
Бу муаммолар ушбу юртда одамлар устидан тўла изчиллик билан татбиқ этилаётган капиталистик иқтисод низомнинг ҳамда уларга юзаки кўриниши татбиқ этилаётган демократик сиёсий низомнинг натижаларидир. Шунинг учун бу муаммоларни капиталистик ҳамда демократик низомни тугатиш билан ҳал қилиш мумкин. Ечим шахсларни ўзгартириб қўйиш билан эмас, балки тузумни ва ҳаёт ҳақидаги умумий фикрларни ўзгартириш билан амалга ошади. Дарвоқе «1998 йил ислоҳ ҳаракати» дея бошланган ҳаракатдан буён Индонезияга тўрт нафар президент келди, бу бешинчиси, аммо вазият яхшилангани йўқ, аксинча, баттар ёмонлашди.
Иқтисодий зулм, умумий эркинликлар низоми, либерализм, илмонийлик, яккаҳокимлик, манфаатпарастлик, ҳаётни шаҳватларни қондиришда ишлатилиши лозим бўлган лаззат воситасидан иборат, деб билиш, буларнинг барчасига шаръий аҳкомларни шахслардан, жамият ҳаётидан узоқлаштириш ва унинг ўрнига куфр қонунларини олиб келиш сабаб бўлди. Шунинг учун Ғарб тузумларини, ғайриисломий фикрларни тугатишга ҳамда шариат вожиб қилган ижроий ҳокимият бўлмиш Халифаликни барпо этиш орқали покиза шариат аҳкомларини татбиқ этиб, исломий ҳаётни қайта тиклашга ҳаракат қилиш лозим.
Кофирлар юртимиздан чиқиб кетишдан олдин орамиздан уларнинг талабларини елиб-югуриб адо этувчи малай ва вакилларини қолдириб кетишди, маданиятларини, тарихларини, яшаш тарзларини яхши яшаш ва тараққиётга эришишни истаган ҳар бир инсон ўрнак оладиган намунага айлантирди.
Аллоҳ Таоло Муҳаммад Мустафо САВни ҳидоят, ҳақ дин билан ва бутун оламга раҳмат қилиб юборди. Ҳамон Ислом ғойибликда қолаверар экан, инсонлар танг-бахтсиз ҳаётдан, машаққатли турмушдан азият чекаверадилар, зулму хорликни тотаверадилар. Аллоҳ Таоло Ўзининг муҳкамут танзилида бундай дейди:
وَمَنْ أَعْرَضَ عَن ذِكْرِي فَإِنَّ لَهُ مَعِيشَةً ضَنكاً
«Ким Менинг эслатмамдан юз ўгирса, албатта унга танг-бахтсиз ҳаёт бўлур» [Тоҳа 124]
Бир минг уч юз йилдан зиёдни ташкил қилувчи тарихимизда бўлиб ўтган воқеалар Исломнинг мусулмону ғайримусулмонлар дохил инсонларга эзгулик улашишга қодир эканига етарли далил бўлди. Абу Юсуф «Хирож» китобида бундай ривоят қилади: «Умар ибн Хаттоб одамлар остонасида туриб тиланчилик қилаётган бир зиммий (яҳудий) қария олдидан ўтиб қолдилар. Бу аҳволга тушишингизга сизни нима мажбур қилди, деб сўрадилар. Қария – жизя, қарилик ва муҳтожлик, деб жавоб берди. Умар – ёшлик чоғингизда жизя олиш, сўнг бу катта ёшингизда зое кетказиш билан сизга инсоф қилмабмиз, дедилар ва уйларига олиб бориб, нима керак бўлса бердилар, сўнг Байтулмол ғазначисига юбориб, унга қарияни жизядан соқит қилишни ва Байтулмолдан унга маош ажратишни буюрди».
Исломнинг инсонларни фаровонлик билан таъминлай олишини мусулмон бўлмаган инсофли ёзувчилар ҳам эътироф этганлар. Дюрант ўзининг «Маданият қиссаси» асарида бундай дейди: «Халифалар инсонларга ўз ҳаётлари ва меҳнатлари масаласида беҳад юксак хавфсизлик билан таъминладилар. Халифалар бир неча аср мобайнида жуда кенг минтақада муҳтожлар учун турли имкониятлар яратиб бериш ва фуқаролар фаровонлигини рўёбга чиқариш билан шуғулландилар. Аммо улардан кейин бунга ўхшаш ишлар тарихда қайд этилмади. Халифаларнинг қунт билан ҳаракат қилишлари сабабли таълим масаласи жуда кенг шаклда тарқалиб, илм-фан, адабиёт, фалсафа ва санъат мислсиз равишда ривожланди, бу эса Ғарбий Осиёни дунёда беш аср мобайнида энг ривожланган минтақага айлантириб турди».
Шунинг учун, қадрли биродарлар, Исломни тўла татбиқ этиш ижроий борлиқ бўлмиш Халифаликнинг мавжуд бўлишини тақозо қилади. Исломда бирдан-бир бошқарув низоми Халифаликдир, ундан бошқа низом йўқ. Шаръий мазҳабларнинг ҳаммаси Халифаликни барпо этишга иттифоқ қилганлар. Халифалик дунёда исломий шариат аҳкомларини татбиқ этиш ва даъватни бутун дунёга етказиш учун барча мусулмонларнинг умумий раҳбариятидир.
Халифалик билангина Ислом Уммати ягона давлатда битта етакчилик остида бирлаштирилади. Унда барча исломий шаръий аҳкомлар татбиқ қилинади ва исломий даъват бутун дунёга етказилади. Қачон Аллоҳнинг аҳкомлари тўла татбиқ этилса, Аллоҳ хайру баракот ато этади. Абу Ҳурайра РАдан Набий САВнинг бундай деганлари ривоят қилинган:
«حَدٌّ يُقَامُ فِى الأَرْضِ خَيْرٌ لِلنَّاسِ مِنْ أَنْ يُمْطَرُوا ثَلاَثِينَ أَوْ أَرْبَعِينَ صَبَاحاً»
«Ер юзида биргина ҳаднинг ижро этилиши инсонлар учун ўттиз ёки қирқ кун ёққан ёмғирдан ҳам яхшидир» (Имом Аҳмад ривояти).
Шунинг учун биз сиз биродарлар масъуллар ё уларнинг қўл остидагилар бўласизми, фуқаролар ё ҳарбийлар бўласизми, зиёлийлар ё талабалар ё шогирдлар бўласизми, ишчилар ёки савдогарлар бўласизми, қай лавозимда бўлишингиздан қатъий назар, биз барчангизни ушбу Халифаликни барпо этиш учун биргаликда ҳаракат қилишга даъват этамиз. Ер юзида қайта Халифалик барпо этилишига Аллоҳ ваъда берган, Росули САВ башорат қилганлар. Аллоҳ Таолонинг ушбу каломини қабул қилинг:
يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُواْ اتَّقُواْ اللّهَ وَكُونُواْ مَعَ الصَّادِقِينَ
«Эй мўминлар, Аллоҳдан тақво қилинг ва содиқ зотлар билан бирга бўлинг» [Тавба 119]
Ҳизб ут-Таҳрир 1 ражаб 1436ҳ
Индонезия 20 апрел 2015м



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ