| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      20.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      13.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      06.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      30.05.2026
      0
    • Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

      26.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      23.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      16.05.2026
      0
    • Барча ОАВ ва ҳуқуқ ҳимоячиларига мурожаат

      10.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      09.05.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Марказий Осиё режимлари сунъий чегараларни мустаҳкамлаш орқали кимга хизмат қилмоқда?

  • Тошкент форумидаги ваъдалар ва уларнинг ортидаги таҳдидлар

  • Токи биз тўғри йўлдаги Одил Халифалигимизни барпо этмас эканмиз, юртимиз топталишда, қонларимиз беҳуда тўкилишда давом этаверади

  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР ЧОРЛОВИ…

  • ЭРДЎҒОН ОҒЗИДАН ОТИЛАЁТГАН РАКЕТАЛАР

  • КУФРГА НАФРАТ СИНГДИРИНГ!

  • БУГУНГИ РАҚАМЛИ ЗУЛМАТ ЗАНЖИРИ ВА ХАЛИФАЛИК

  • ФИДАН ВА ЯҲУДНИ ҚУТҚАРИШ ИЛИНЖИ

МАТБУОТ БАЁНОТИ
Home›МАТБУОТ БАЁНОТИ›Иордания режими жиноятларни олдини олиш ҳамда терроризмга қарши кураш қонунлари орқали Ҳизб ут-Таҳрирга зулмни кучайтирмоқда

Иордания режими жиноятларни олдини олиш ҳамда терроризмга қарши кураш қонунлари орқали Ҳизб ут-Таҳрирга зулмни кучайтирмоқда

By htadmin
15.12.2016
0
Share:

بِسْمِ اللَّـهِ الرَّحْمَـٰنِ الرَّحِيمِ

Матбуот баёноти

Иордания режими жиноятларни олдини олиш ҳамда терроризмга қарши кураш қонунлари орқали Ҳизб ут-Таҳрирга зулмни кучайтирмоқда

Иордания режими қонун устуворлиги, адолат, тенглик, ҳалоллик ва шаффофликнинг рўёбга чиқаётгани ҳақидаги ҳайқириқлари билан одамларнинг энсасини қотирмоқда. Шунингдек бу режим инcон ҳуқуқлари ҳимоя қилинаётгани, ўз адлиясининг мустақил ва ҳалоллигига эътибор берилаётганини ҳам даъво қилиб келади. Шундай даъволардан охиргиси бош вазир Ҳоний Мулқийнинг депутатлар кенгаши олдида «Ҳукумат Иордания адлияси мустақиллиги ва ҳалоллигига эътибор бериш билан фуқаролар ўртасида адолат ва тенгликни кафолатламоқда» дея баёнот бериши бўлди.

Шунча баёнотлардан кейин, мана, Иордания режими зулмни кучайтириб, халқни алдамоқда: охиратини дунё эвазига сотган, бировга зулм қилишни яхши кўрадиган кимсаларни ишга солмоқда. Улар шу халқ фарзандлари бўлган Ҳизб ут-Таҳрир аъзоларига нисбатан ўз нафратларидан келиб чиққан ҳолда, ҳақиқатни бузиб кўрсатиб, уларга нисбатан жиноятларни олдини олиш қонуни билан терроризмга қарши кураш қонунларини қўллашмоқда… Яъни маъмурий раҳбарлар Ҳизбнинг адлия қарори билан озод этилган аъзоларига нисбатан ҳибсга олиш, узоқ муддатга (олти ой) уй қамоғида ушлаш ҳамда 100.000 диноргача кафолат белгилашга ўтишди… Улар ҳокимият қўлларида бўлгани сабабли ҳамда улар учун жиноятларни олдини олиш қонуни берган салоҳиятларга таяниб йигитлар устидан ҳам, бош вазир томонидан «мустақиллиги ва ҳалоллигини ҳурмат қилиш» иддио қилинган Иордания судлари қарорлари устидан ҳам устунлик қилишмоқда. Бу қонун улар учун одамларга зулм қилиш ва ҳақ-ҳуқуқларини топташга имкон бермоқда. Ваҳоланки, жиноятларни олдини олиш тўғрисидаги айни қонунда унинг қандай шахсларга нисбатан қўлланиши учинчи модда орқали белгилаб қўйилган. Яъни бу қонун илгари жиноят содир этган шахсларга қўлланилиб, сиёсий фаолият қилган ёки исломий сиёсий фаолият шарафига эга бўлган шахслар улар орасида йўқ. Бироқ бу маъмурий раҳбарлар айни қонунни Ҳизб ут-Таҳрир аъзоларига нисбатан зулм ва адоват билан ишга солишяпти ҳамда зулмлари учун улардан ҳисоб талаб қиладиган, ҳақ тарафини олиб, бундай адолатсизликни даф қиладиган, Ҳизб азоларига мунофиқлик қилаётган бундай раҳбарларни тийиб қўядиган бирорта ҳам инсон топилмаётганидан фойдаланишяпти!!

Энди, режимнинг Ҳизб ут-Таҳрир аъзоларига нисбатан терроризмга қарши кураш қонуни билан зўравонлик қилаётганига келсак, шуни таъкидлаш лозимки, давлат хавфсизлик суди ноҳақ равишда Ҳизб аъзоларидан бирига тўрт йил қамоқ жазосини берди, маҳбус қамоқнинг маълум вақтини оғир меҳнат шароитида ўтказадиган бўлди. Ушбу муҳандис Иброҳим Муҳаммад Абдулфаттоҳ Наср исмли гўзал ахлоқли биродаримизга қуйидаги айбловлар қўйилди:

1 –   ИШИД ташкилотининг маълумот тармоғидан фойдаланган ҳолда террорчи ташкилот фикрларини тарқатиш;

2 –   Ҳукумат ижозат бермайдиган ва давлатнинг бошқа давлатлар билан муносабати бузилишига олиб келадиган фаолиятлар билан шуғулланиш;

3 –   Тилга эрк бериш.

Булардан ташқари, суд айтилаётган жиноятлар учун бирорта асос топилмаганини ҳам инобатга олмади. Шунингдек, прокуратура гувоҳи электрон жиноятлар бўйича эксперт Айюб Валид Абу Робиъ тақдим этган ҳужжатдан ҳам кўз юмди. Ҳужжатда эса «… Муҳандис Иброҳим Муҳаммад Абдулфаттоҳ Насрнинг Фейсбукидаги нашрлари Ҳизб ут-Таҳрирни ва Исломий Халифалик барпо этишни қўллаб-қувватловчи адабиётлар сирасига киради», дейилган. Шу билан бирга, унинг Ҳизб ут-Таҳрирга аъзолигини тан олганидан ҳам кўз юмди.

Режимнинг мана шундай фактларни била туриб, ўзини билмасликка олаётгани шуни исботламоқдаки, у Ҳизб ут-Таҳрирни жуда яхши билади, унинг сиёсий ҳизб эканини, моддий зўравонлик билан шуғулланиш Ҳизбнинг шаръий тариқатида табанний қилинмаганини, бу аъзолари томонидан мутлақо табанний қилинмаганини, фикрлари ва фаолиятларида бунга тарғиб этилмаганини, буларнинг барчасини яхши билади. Аммо шуларни била туриб, ҳукумат Ҳизб аъзоларидан бири муҳандис биродарни терроризмга қарши кураш қонуни асосида суд қилиш мақсадида ўзи виждонан аниқ ҳис қилиб, кўриб турган фактлардан ҳамда гувоҳликлардан кўз юмди. Бунга биродарнинг Фейсбукда Халифалик давлатини барпо этишга даъват қилувчи нашрлар бор, деган нарсани дастаклади. Ҳолбуки, Ҳизб Пайғамбарлик минҳожи асосидаги Халифалик давлатига 1953 йилдан, яъни ҳали ИШИД, деган нарса пайдо бўлишидан олдин даъват қилиб келмоқда. Ўшандан буён Ҳизб аъзолари сафар қилишдан маҳрум этиш, ишдан бўшатиш, таъқибу тазйиқ остига олиш, қамоққа ташлаш, қийноқларга солиш ва ўлдириб юбориш… каби не-не азоб-уқубатларга дуч келмадилар… Аммо шуларга қарамай, иродалари синмаган ҳолда собит туриб сабр қилиб келмоқдалар ва то яқинда Аллоҳ Ўз изни ила мусулмонларга нусрату ғолиблик бергунга қадар шундай туражаклар. Унинг сайтида нашр қилинган байроқ сурати эса, Уқоб байроғи, Росулуллоҳ САВнинг ва бутун мусулмонларнинг роялари суратидир. Бу суратни Қироллик девони сайтидаги мусулмонлар байроқларининг тарихий жадвалида ҳам кўриш мумкин. Шунчалар ҳам адолатсизлик ва зулм бўладими, шунчалар инсон ҳаётига беписанд муносабатда бўлинадими, Исломга даъват қилиб, унинг учун фаолият қилаётган зотларга қарши шунчалик ҳам саркашлик билан курашиладими?!

وَاتَّقُوا يَوْمًا تُرْجَعُونَ فِيهِ إِلَى اللَّـهِ

«Ва (барчангиз) Аллоҳга қайтариладиган кундан қўрқинг!»            [Бақара 281]

Бас, энди кассацион суд куни кеча Ҳизб ут-Таҳрирга ҳамда «Мўъта масаласи», дейилган ишда айбланганларга инсоф қилгани каби, бугун муҳандис Иброҳим Муҳаммад Абдулфаттоҳ Насрга ҳам инсоф қилармикин. Ўшанда кассацион суд судьялари инсонларга зулм қилишдан кўра, истеъфо беришни афзал билгандилар. Ёки кассацион суд судьларига Аллоҳ Азза ва Жалланинг ушбу сўзлари тўғри келармикин?!

وَالَّذِينَ يُؤْذُونَ الْمُؤْمِنِينَ وَالْمُؤْمِنَاتِ بِغَيْرِ مَا اكْتَسَبُوا فَقَدِ احْتَمَلُوا بُهْتَانًا وَإِثْمًا مُّبِينًا

«Мўмин ва мўминаларга – улар бирон гуноҳ қилмасалар ҳам – озор берадиган кимсалар бўҳтонни ва очиқ гуноҳни ўз устларига олибдилар»           [Аҳзоб 58]

Ҳизб ут-Таҳрирнинг

Иорданиядаги матбуот бўлими

TagsИорданиярежими
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • ЯНГИЛИКЛАР

    Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Эй Шом аҳли кофирларнинг юрт кезишлари сизни алдаб қўймасин

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Фаластин масаласи исломийдир, уни озод этишга Ислом Уммати жавобгар

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 24.06.2026

    Марказий Осиё режимлари сунъий чегараларни мустаҳкамлаш орқали кимга хизмат қилмоқда?

  • 24.06.2026

    Тошкент форумидаги ваъдалар ва уларнинг ортидаги таҳдидлар

  • 23.06.2026

    Токи биз тўғри йўлдаги Одил Халифалигимизни барпо этмас эканмиз, юртимиз топталишда, қонларимиз беҳуда тўкилишда давом этаверади

  • 22.06.2026

    ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР ЧОРЛОВИ…

  • 22.06.2026

    ЭРДЎҒОН ОҒЗИДАН ОТИЛАЁТГАН РАКЕТАЛАР

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026
    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ёритманг…[1]». Бундай машъум битимлар мусулмон армияларини […]

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] шундаки, Иордания қўшинига инглиз жосуси Глабб Пошо[1] қўмондонлик қилаётган эди. Бошқа араб раҳбарлари ва […]

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар куфр кучларини «дўст» тутишнинг оқибатларини — бу йўл дунёда хорлик, Охиратда эса ...

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026
    […] аёлу болаларни қутқариш учун жанг қилмаяпсизлар?![1]» деган амрига бўйсуниш учун уларда куч ҳам, имконият […]

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

    […] шундаки, Иордания қўшинига ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

    […] аёлу болаларни қутқариш ...

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/