Ислом кишиси инсоният ғами билан яшайди

بسم الله الرحمن الرحيم
Ислом кишиси инсоният ғами билан яшайди
Бугунги Ислом уммати ўз гарданидаги асосий вазифасини англай бошлади. Яъни Аллоҳ Субҳанаҳу бутун инсоният ўртасида адолат машъаласини баланд кўтариш ҳамда Исломни бутун оламга ёйишдек шарафли вазифани ишониб топширган мусулмон уммати, узоқ мудроқдан сўнг ўз Исломига қайтиш фурсати етиб келганини бутун вужуди билан ҳис эта бошлади.
Бу азиз Уммат Аллоҳнинг Китобини маҳкам ушлаш, унинг ҳукмларини бажариш ва пайғамбарининг суннатига риоя этиш билан узоқ замонлар азиз ва қудратли бўлиб, халқлар ва миллатларга етакчилик қилиб келди. Қачонки ушбу икки манба кўрсатмаларидан юз ўгира бошлагач, буюк Ислом жамияти инқирозга юз тутди, ёруғ кунларини зулмат қоронғуликлари эгаллай бошлади. Юртлари вайроналиклар ва харобазорларга, очиқроқ айтганда барча имкониятларга эга диёрлари мустамлакачиларнинг ҳарбий салоҳиятларини синаб олувчи жанггоҳларга айланди.
Ўрганиш, изланиш ва ёрқин фикр юритиш натижасида шу нарса аён бўлдики, бу умматни ҳаётга қайтарадиган нарса шак-шубҳасиз Ислом экан. Ислом фикрий етакчилигини ҳаётга қайтариш билан, яъни исломий ҳаётни қайта бошлаш билан янгидан уйғониш, ўз ўрнига эга бўлишга имконият туғилади. Шунингдек, биз кўтариб чиқаётган муқаддас динимиз нафақат бу уммат ташвиши билан яшайди, балки бутун инсониятнинг инсоний тамойилларини ҳам эътиборсиз қолдирмайди.
Ислом бошқа мабда ва динлардан шуниси билан фарқ қиладики, у мусулмонларга ҳатто яшаш хусусида ўйлашда ҳам бошқалар олдида жавобгарлик бурчини юклайди. Чунки яшаш ҳақида ўйлашнинг ўзи шахснинг, оиланинг, халқнинг, борингки умматнинг ҳаётини шакллантиради. Бундан ташқари, ҳаёт ҳақида тўғри ўйлаш бутун инсоният ҳаётини муайян бир қолипга соладики, уни азизлик ва фаровонликка етаклайди ёки ушбу ҳаёт ҳақида нотўғри ўйлашлик инсониятни хорлик ва бадбахтлик ҳаётига айлантиради.
Ҳар бир инсонни яшаш ҳақида фикрлаши ақидасига асосланади. Модомики, Ислом шариати фақатгина мусулмонларнинг ҳаёти учун эмас, балки бутун инсоният ҳаёти учун яроқли экан, демак, Ислом мусулмон кишисига нафақат ўзини, балки ўзгаларни ўйлашга ҳам тарғиб қилди. Яъни ўз мулкига эга бўлиш туйғусини қондириш билан бир қаторда саховатли бўлиш жиҳатини ҳам шакллантиради.
Абу Заррдан ривоят қилинган ҳадисда Пайғамбар (с.а.в.)
«يَا أَبَا ذَرٍّ, إِذَا طَبَخْتَ مَرَقَةً فَأَكْثِرْ مَاءَهَا, وَتَعَاهَدْ جِيرَانَكَ»
«Эй Абу Зарр, шўрва пиширсанг, сувини кўпроқ қуй, қўшниларинг билан баҳам кўр», деганлар. Муслимдан.
Пайғамбар (с.а.в.) айтадилар:
أن رسول الله صلى الله عليه وسلم قال : من كان يؤمن بالله واليوم الآخر ، فليقل خيرا أو ليصمت ، ومن كان يؤمن بالله واليوم الآخر ، فليكرم جاره ، ومن كان يؤمن بالله واليوم الآخر ، فليكرم ضيفه
«Ким Аллоҳга ва охират кунига ишонадиган бўлса, ўз меҳмонига нисбатан саховатли бўлсин». Бухорий ва Муслим ривояти.
Шу билан бирга, Ислом мусулмон кишисидан ўз эҳтиёжларини қондираётган вақтда ўзгаларни ҳам эътиборсиз қолдирмасликка тарғиб қилди.
Аллоҳ Таоло айтади:
وَاعْبُدُوا اللَّهَ وَلاَ تُشْرِكُوا بِهِ شَيْئًا وَبِالْوَالِدَيْنِ إِحْسَانًا وَبِذِي الْقُرْبَى وَالْيَتَامَى وَالْمَسَاكِينِ وَالْجَارِ ذِي الْقُرْبَى وَالْجَارِ الْجُنُبِ وَالصَّاحِبِ بِالْجَنْبِ وَابْنِ السَّبِيلِ وَمَا مَلَكَتْ أَيْمَانُكُمْ
– “Аллоҳга бандалик қилинглар ва Унга ҳеч нарсани шерик қилманглар! Ота-онангизга ҳамда қариндош-уруғ, етим ва мискинларга, қариндош қўшни ва бегона қўшнига, ёнингиздаги ҳамроҳингизга, йўловчи мусофирга ва қўлларингиздаги қулларингизга яхшилик қилингиз”. (Нисо:36)
Аллоҳ Таоло айтади:
وَيُؤْثِرُونَ عَلَى أَنْفُسِهِمْ وَلَوْ كَانَ بِهِمْ خَصَاصَةٌ
– “Гарчи ўзларининг эҳтиёжлари бўлса ҳам (яъни ўзлари муҳтож бўла туриб) бошқаларга илинадилар”. (Хашр:9)
Пайғамбар (с.а.в.) ўзи яхши кўрган нарсани биродарига ҳам раво кўрган ва дунёвий ишда ҳам, ухровий ишда ҳам қўлидан келганча унга яхшилик қилишга иштиёқманд бўлган мўминнинг савоби улуғ бўлишини баён қиладилар.
Анас р.а. ривоят қилган муттафақун алайҳ ҳадисда Пайғамбар (с.а.в.) шундай дейдилар:
«لاَ يُؤْمِنُ أَحَدُكُمْ حَتَّى يُحِبَّ لأَخِيهِ مَا يُحِبُّ لِنَفْسِهِ»
«Ўзи яхши кўрган нарсани биродарига ҳам раво кўрмагунича, киши мўмин бўлмайди».
Дўстини хурсанд қилиш учун унга яхши кўрадиган нарсаси билан рўбарў бўлмоқ мандубдир. Табароний чиқарган Зайд ибн Собитнинг ҳадисида Пайғамбар (с.а.в.) шундай деганлар:
«لاَ يَزَالُ اللَّهُ فِي حَاجَةِ الْعَبْدِ مَا دَامَ فِي حَاجَةِ أَخِيهِ»
«Модомики банда биродарининг ҳожатини чиқариш пайида бўлар экан, Аллоҳ унинг ҳожатини чиқариш пайида бўлаверади».
Ислом мусулмондан ўзининг ишига аҳамият бериш билан бир қаторда мусулмонларнинг ҳам ишларига аҳамият беришга тарғиб қилди. Абу Довуддаги Жобир р.а. ривоятида Пайғамбар (с.а.в.) шундай деганлар:
«مَا مِنْ مُسْلِمٍ يَخْذُلُ امْرَأً مُسْلِمًا فِي مَوْضِعٍ تُنْتَهَكُ فِيهِ حُرْمَتُهُ, وَيُنْتَقَصُ فِيهِ مِنْ عِرْضِهِ, إِلاَّ خَذَلَهُ اللَّهُ فِي مَوْطِنٍ يُحِبُّ فِيهِ نُصْرَتَهُ, وَمَا مِنْ امْرِئٍ يَنْصُرُ مُسْلِمًا فِي مَوْضِعٍ يُنْتَقَصُ فِيهِ مِنْ عِرْضِهِ, وَيُنْتَهَكُ فِيهِ مِنْ حُرْمَتِهِ, إِلاَّ نَصَرَهُ اللَّهُ فِي مَوْطِنٍ يُحِبُّ فِيهِ نُصْرَتَهُ»
«Қайси бир мусулмон киши яна бир мусулмон кишининг обрўсига путур етказилаётган, ҳурмати топталаётган бир пайтда ёрдамсиз ташлаб кетса, унга Аллоҳнинг ёрдам беришини хоҳлаб турган бир пайтда Аллоҳ уни ёрдамсиз ташлаб қўяди. Қайси бир киши бир мусулмоннинг обрўсига путур етказилаётган, ҳурмати топталаётган бир пайтда унга ёрдам берса, Аллоҳ ҳам унга ёрдамини беради».
Ислом болиғ ва оқил ҳар бир иш эгасига ўз қўл остидагилар устидан жавобгарлик масъулиятини юклаган. Пайғамбар (с.а.в.) айтадиларки:
كُلُّكُمْ رَاعٍ وَكُلُّكُمْ مَسْؤول عَنْ رَعِيَّتِهِ، الإِمَامُ رَاعٍ وَمَسْؤولٌ عَنْ رَعِيَّتِهِ، وَالرَّجُلُ رَاعٍ فِي أَهْلِهِ وَهُوَ مَسْؤولٌ عَنْ رَعِيَّتِهِ، وَالْمَرْأَةُ رَاعِيَةٌ فِي بَيْتِ زَوْجِهَا وَمَسْؤولَةٌ عَنْ رَعِيَّتِهَا، وَالْخَادِمُ رَاعٍ فِي مَالِ سَيِّدِهِ ومَسْؤولٌ عَنْ رَعِيَّتِهِ، –قَالَ: وَحَسِبْتُ أَنْ قَدْ قَالَ: وَالرَّجُلُ رَاعٍ فِي مَالِ أَبِيهِ وَمَسْؤولٌ عَنْ رَعِيَّتِهِ– وَكُلُّكُمْ رَاعٍ وَمَسْؤولٌ عَنْ رَعِيَّتِهِ
«Огоҳ бўлингки, ҳар бирингиз чўпон кабидирсиз ва ҳар бирингиз қўл остингиздагилардан масъулдирсиз. Одамларнинг имом-етакчиси чўпон кабидир ва у ўз фуқаросидан масъулдир. Киши ўзининг оиласидан масъулдир. Аёл эрининг хонадонидан ва фарзандидан масъулдир. Кишининг қули хўжайинининг мулкидан масъулдир. Огоҳ бўлингки, ҳар бирингиз чўпон ва кузатувчи кабидирсиз ва ҳар бирингиз ўз раиятингиз устидан масъулдирсиз». Бухорий ва Муслим ривояти.
Мана шу ҳужжатлардан кўрамизки, Ислом давлат ҳокимидан тортиб, тоғлару водийларда қўй боқиб юрадиган чўпонга қадар, қўл остида жонли зот бор бўлган ҳар бир мусулмонга масъулият юклаган. Бу масъулият кимга юклатилаётганига қараб оғир ва енгил бўлади.
Аллоҳ Субҳанаҳу ўз каломида шундай марҳамат қилади:
وَمَنْ يُطِعْ اللَّهَ وَالرَّسُولَ فَأُوْلَئِكَ مَعَ الَّذِينَ أَنْعَمَ اللَّهُ عَلَيْهِمْ مِنْ النَّبِيِّينَ وَالصِّدِّيقِينَ وَالشُّهَدَاءِ وَالصَّالِحِينَ وَحَسُنَ أُوْلَئِكَ رَفِيقًا
– “Кимда-ким Аллоҳ ва Пайғамбарга итоат этса, ана ўшалар Аллоҳ инъомларига сазовор бўлган зотлар – пайғамбарлар, сиддиқлар (ҳақ-рост иймон эгалари), шаҳидлар ва солиҳлар (фақат яхши амаллар билан ўтган кишилар) билан бирга бўлурлар. Ана ўшалар энг яхши ҳамроҳлардир”. (Нисо:69)
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси. Зайниддин
09.12.2018



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ