Исломда ижтимоий алоқалар туркумининг давоми

Хос ҳаёт. 2-қисм
Исломда ижтимоий алоқалар туркумининг давоми
بسم الله الرحمن الرحيم
Мақоланинг ўтган сонида “Хос ҳаёт” мавзусига киришиб, одамларнинг уйларига эгаларининг рухсатисиз кириш шаръан тақиқланиши тўғрисида сўз юритган эдик. Мақоланинг бугунги сонида ушбу мавзуни давом эттирамиз.
Демак, аввалги мақолада айтиб ўтилганидек, изн сўраш ҳукмлари ўзларининг қўл остида қул бўлмаган ва ёш бола бўлмаган шахсларга нисбатан айтилган. Ўзларининг қўл остидаги қуллар ва балоғатга етмаган болалар уйларга уч ҳолатдан ташқари – бомдод намозидан илгари, пешин вақтида ва хуфтон намозидан кейин – изн сўрамай кирадилар. Бу уч ҳолатда улар ҳам киришда изн сўрашлари шарт. Чунки бу пайтлар аврат ҳолатлари бўлиб, уларда одам ухлаш учун ёки уйқудан уйғонганда кийимини алмаштиради. Бу ҳолатлар аврат вақтларидир. Бомдод намозидан илгариги вақт уйқудан уйғониш вақти бўлиб, унда уйқу кийими бошқа кийимга алмаштирилади. Шунингдек, уйқу ва кундузги дам олиш вақти бўлган пешин вақтида ҳам кийим алмаштирилади. Хуфтон намозидан кейинги вақт ҳам уйқу вақти бўлиб, унда киши уйғоқликдаги кийимини ечиб, уйқу кийимини кияди. Аврат ҳисобланган бу вақтларда қўл остидаги қуллар ва балоғатга етмаган болалар кириш учун изн сўрашлари зарур. Бундан бошқа вақтларда бу икки тоифа истаган пайтларида изн сўрамасдан киришлари мумкин. Болалар балоғат ёшига етгач, изнсиз киришга ҳақлари қолмайди. Энди улар ҳам бошқа одамлар каби изн сўраб кирадилар. Аллоҳ Таъоло айтади:
يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا لِيَسْتَأْذِنكُمُ الَّذِينَ مَلَكَتْ أَيْمَانُكُمْ وَالَّذِينَ لَمْ يَبْلُغُوا الْحُلُمَ مِنكُمْ ثَلَاثَ مَرَّاتٍ مِن قَبْلِ صَلَاةِ الْفَجْرِ وَحِينَ تَضَعُونَ ثِيَابَكُم مِّنَ الظَّهِيرَةِ وَمِن بَعْدِ صَلَاةِ الْعِشَاء ثَلَاثُ عَوْرَاتٍ لَّكُمْ لَيْسَ عَلَيْكُمْ وَلَا عَلَيْهِمْ جُنَاحٌ بَعْدَهُنَّ طَوَّافُونَ عَلَيْكُم بَعْضُكُمْ عَلَى بَعْضٍ كَذَلِكَ يُبَيِّنُ اللَّهُ لَكُمُ الْآيَاتِ وَاللَّهُ عَلِيمٌ حَكِيمٌ
“Эй иймон келтирганлар! Қўл остингиздаги (қул ва чўриларингиз) ҳамда ўзларингизнинг балоғатга етмаган (болаларингиз) уч вақтда (ҳузурингизга кириш учун) сизлардан изн сўрасинлар: бомдод намозидан илгари, пешин вақтида (иссиқдан) кийимларингизни ташлаган пайтингизда ва хуфтон намозидан кейин. (Бу) уч вақт сизларнинг авратларингиз (очиқ бўлиши мумкин бўлган вақтлардир). Улар ўша (вақтлардан) сўнг (изн сўрамай киришларида) сизларга ҳам, уларга ҳам гуноҳ йўқдир. (Чунки) улар сизларга, бирингиз бирингизга келиб-кетиб тургувчидирсизлар. Аллоҳ оятларни сизларга мана шундай баён қилур. Аллоҳ билим ва ҳикмат соҳибидир”. (Нур. 58, 59)
Мазкур ҳукмлар орқали уйдаги хос ҳаёт бегонами, яқин маҳрамми ёки қариндошми – кимлигидан қатъий назар – киришни истаётган келувчилардан сақланади. Энди бу хос ҳаётнинг ичкаридаги хос ҳаётга тааллуқли ҳукмларига келсак, аёл унда аёллар ёки ўз маҳрамлари билан яшайди. Чунки аёл бу шахсларга уйдаги хос ҳаётда кўриниб туришидан беҳожат бўлинмайдиган зийнат ўрни бўлган тана аъзоларини кўрсатиши жоиз. Аёллар маҳрам бўлмаган шахслар билан бирга яшаши мумкин эмас. Чунки аёл бу шахсларга уйдаги ишларини бажараётганда кўриниб турадиган юзи ва кафтларидан ташқари, зийнат ўрни бўлган аъзоларини кўрсатиши мумкин эмас. Демак, хос ҳаёт фақат аёллар ва маҳрамларга чекланган. Бунда аёлларнинг муслима бўлиш ёки бўлмаслигининг фарқи йўқ. Зеро, барчалари аёлдирлар. Аёл зийнатлайдиган аъзоларини бегоналарга кўрсатишдан қайтарилгани, уларни маҳрамларга кўрсатишдан қайтарилмагани хос ҳаёт фақат маҳрамларга чекланганига ёрқин далилдир. Аллоҳ Таъоло айтади:
وَقُل لِّلْمُؤْمِنَاتِ يَغْضُضْنَ مِنْ أَبْصَارِهِنَّ وَيَحْفَظْنَ فُرُوجَهُنَّ وَلَا يُبْدِينَ زِينَتَهُنَّ إِلَّا مَا ظَهَرَ مِنْهَا وَلْيَضْرِبْنَ بِخُمُرِهِنَّ عَلَى جُيُوبِهِنَّ وَلَا يُبْدِينَ زِينَتَهُنَّ إِلَّا لِبُعُولَتِهِنَّ أَوْ آبَائِهِنَّ أَوْ آبَاء بُعُولَتِهِنَّ أَوْ أَبْنَائِهِنَّ أَوْ أَبْنَاء بُعُولَتِهِنَّ أَوْ إِخْوَانِهِنَّ أَوْ بَنِي إِخْوَانِهِنَّ أَوْ بَنِي أَخَوَاتِهِنَّ أَوْ نِسَائِهِنَّ أَوْ مَا مَلَكَتْ أَيْمَانُهُنَّ أَوِ التَّابِعِينَ غَيْرِ أُوْلِي الْإِرْبَةِ مِنَ الرِّجَالِ أَوِ الطِّفْلِ الَّذِينَ لَمْ يَظْهَرُوا عَلَى عَوْرَاتِ النِّسَاء وَلَا يَضْرِبْنَ بِأَرْجُلِهِنَّ لِيُعْلَمَ مَا يُخْفِينَ مِن زِينَتِهِنَّ وَتُوبُوا إِلَى اللَّهِ جَمِيعاً أَيُّهَا الْمُؤْمِنُونَ لَعَلَّكُمْ تُفْلِحُونَ
“Сен мўъминаларга айт: Кўзларини тийсинлар, фаржларини сақласинлар ва зийнатларини кўрсатмасинлар, магар зоҳир бўлган зийнатлар бўлса (майли). Рўмолларини кўксиларига тўсиб юрсинлар. Зийнатларини кўрсатмасинлар, магар эрларига ё оталарига ё эрларининг оталарига ё ўғилларига ё эрларининг ўғилларига ё ака-укаларига ё ака-укаларининг ўғилларига ё опа-сингилларининг ўғилларига ё аёлларига ё ўз қўлларида мулк бўлганларга ё (аёлларга) беҳожат эркак хизматчиларга ё аёллар авратининг фарқига бормаган ёш болаларга (бўлса майли). Махфий зийнатларини билдириш учун оёқларини (ерга) урмасинлар. Аллоҳга барчангиз тавба қилинг, эй мўъминлар! Шоядки, нажот топсангизлар”. (Нур. 31)
Қўл остидаги қуллар, аёлларга шаҳвати йўқ кекса-қари ёки ақлсиз-девона ёки бичилган ёки аёлларга ҳожати йўқ эркаклар маҳрамлар қаторига қўшилган. Мана шулар хос ҳаётда бўлишларига рухсат берилади. Булардан бошқа эркаклар – гарчи маҳрам бўлмаган қариндошлардан бўлсалар-да – хос ҳаётда бўлишлари асло мумкин эмас. Чунки аёл одатда уйда кўриниб турадиган зийнатларининг ўрни бўлган аъзоларини уларга кўрсатиши мумкин эмас.
Демак, хос ҳаётда бегона эркакларнинг аёллар билан жамланиши мутлақ ҳаромдир. Фақат шариат истисно қилган ҳолатлардагина, яъни биргаликда овқатланиш, қариндош-уруғлар билан борди-келди қилиш каби ҳолатларда аёл билан маҳрами бирга бўлиб, барча авратлари беркитилган бўлсагина жамланишлари мумкин.
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси. Муслим
19.10.2017й.



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ