| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      06.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      30.05.2026
      0
    • Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

      26.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      23.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      16.05.2026
      0
    • Барча ОАВ ва ҳуқуқ ҳимоячиларига мурожаат

      10.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      09.05.2026
      0
    • Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

      02.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      02.05.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Фаластин ва Ливан болалари қирғини яҳудий вужудини йўқ қилиш билангина тўхтайди

  • Fitch прогнози ортида нималар яширинган?

  • “Ҳайитлик совғаси”ми ёки навбатдаги оғир молиявий юк?

  • МАРКАЗИЙ ОСИЁ: МАЛАЙЛИКМИ ЁКИ СУЛТОНЛИК?

  • ЯНГИ НИЗОМ: МАКР ТЎРИ ВА ҚОНЛИ ХАРИТА

  • ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

  • СУДАН ҚОНИ: ҚЎШНИЛАР ТУҒЁНИ

  • Шахс камолотининг ҳақиқий мезони: моддиятми ёки тақво?

САҚОФИЙ БЎЛИМ
Home›САҚОФИЙ БЎЛИМ›Исломдаги ширкат

Исломдаги ширкат

By htadmin
10.12.2016
1736
0
Share:

بِسْـــمِ اللهِ الرَّحْمٰـــنِ الرَّحِيـــم

Исломдаги ширкат

Ширкатнинг луғавий маъноси икки ёки ундан ортиқ улушнинг бир-биридан ажралмайдиган даражада аралашувидир. Шаръий маъноси эса икки ёки ундан ортиқ шахснинг фойда кўриш мақсадида бирон-бир молиявий ишни қилишга келишиб, тузган битимларидир. Бошқа битимлар каби ширкат битими ҳам таклиф ва қабулни тақозо қилади. Яъни, бир тараф, фалон ишда сиз билан шерик бўлдим, деса, иккинчи тараф, қабул қилдим, розиман, дейди. Айнан шу лафз айтилиши шарт эмас. Гап – маънода. Яъни, таклиф ва қабул бир тарафнинг нариги тарафга оғзаки ёки ёзма тарзда маълум бир нарсада шерик бўлишни таклиф қилиши, иккинчи тарафнинг эса шу таклифни қабул қилиши билан амалга ошади. Фақат шерик бўлишга келишишнинг ёки шерикчилик учун мол беришга келишишнинг ўзи ҳали битим ҳисобланмайди. Битим бир нарсада шерик бўлишнинг маъносини ўз ичига олиши шарт. Ширкат битимининг тўғри бўлиши учун битим тузилаётган нарса тасарруф бўлиши ва бу тасарруф ваколатни қабул қиладиган бўлиши шарт, токи тасарруфдан олинган фойда улар ўртасида муштарак бўлсин. Ширкат жоиз амалдир. Чунки Пайғамбар САВ пайғамбар бўлиб юборилган пайтларида одамлар шу иш билан шуғулланардилар. У киши эътироз билдирмадилар. Эътироз билдирмаганлари, яъни тасдиқлаганлари ширкатнинг жоизлигига шаръий далилдир.

Бухорий Сулаймон ибн Абу Муслимдан ривоят қилади: «Абу Минҳолдан қўлма-қўл (нақд) пул алмаштириш хусусида сўраган эдим, у шундай деди: Мен бир шеригим билан бир нарсани қўлма-қўл (нақд) ва насияга сотиб олдим. Шу пайт Барро ибн Озиб келиб қолди. Ундан бу ҳақда сўраган эдик, у мен ҳам шеригим Зайд ибн Арқам билан шундай иш қилиб, Пайғамбар САВдан у ҳақда сўраганимизда,

«مَا كَان يَدًا بِيَدٍ فَخُذُوهُ وَمَا كَانَ نَسِيئَةً فَرُدُّوهُ»

«қўлма-қўл (нақд)ини олинглар, насиясини қайтаринглар», деган эдилар, деди». Бу ҳадис мусулмонларнинг ширкат билан шуғулланганларини, Пайғамбар САВнинг эса бунга эътироз билдирмаганларининг, тасдиқлаганларини кўрсатиб турибди. Абу Довуд Абу Ҳурайрадан ривоят қилишича, Пайғамбар САВ шундай дедилар:

«إِنَّ اللهَ يَقُولُ أَنَا ثَالِثُ الشَّرِيكَيْنِ مَا لَمْ يَخُنْ أَحَدُهُمَا صَاحِبَهُ، فَإِذَا خَانَهُ خَرَجْتُ مِنْ بَيْنِهِمَا»

«Аллоҳ, модомики икки шерикнинг бири иккинчисига хиёнат қилмас экан, Мен уларнинг учинчисиман, агар хиёнат қилса, уларнинг орасидан чиқаман, дейди», дедилар.

Мусулмон мусулмон билан ҳам, зиммий зиммий билан ҳам, мусулмон зиммий, яъни насроний, мажусий ва бошқалар билан ҳам ширкат тузиши мумкин. Муслим Абдуллоҳ ибн Умардан ривоят қилади:

«عَامَلَ رَسُولُ اللهِ  أَهْلَ خَيْبَرَ – وَهُمْ يَهُودٌ – بِشَطْرِ مَا يَخْرُجُ مِنْهَا مِنْ ثَمَرٍ أَوْ زَرْعٍ»

«Пайғамбар САВ Ҳайбар аҳли билан (ҳолбуки улар яҳудийлар эди) у ерлардан чиқадиган мева ёки экиннинг ярмига келишдилар».

«اِشْتَرَى رَسُولُ اللهِ مِنْ يَهُودِىٍّ طَعَامًا وَرَهَنَهُ دِرْعَهُ»

«Пайғамбар САВ бир яҳудийдан қалқонларини гаровга қўйиб, таом сотиб олганлар». Бу ҳадисни Бухорий Оиша РАдан ривоят қилган. Термизий ибн Аббосдан ривоят қилади:

«تُوُفِّىَ النَّبِىُّ  وَدِرْعُهُ مَرْهُونَةٌ بِعِشْرِينَ صَاعًا مِنْ طَعَامٍ أَخَذَهُ لِأَهْلِهِ»

«Пайғамбар САВ вафот қилганларида қалқонлари оилаларига олган йигирма соълик таом учун гаровда бўлган». Термизий Оиша РАдан ривоят қилади:

«أَنَّ رَسُولُ اللهِ  أَرْسَلَ إِلَى يَهُودِىٍّ يَطْلُبُ مِنْهُ ثَوْبَيْنِ إِلَى الْمَيْسَرَةَ»

«Пайғамбар САВ бир яҳудийга одам юбориб, тўлашга қурби етганда бериш шарти билан ундан икки кўйлак сўратганлар». Шунга кўра, яҳудий, насроний каби зиммийлар билан ширкат тузиш жоиз. Чунки улар билан савдо қилишга рухсат этилган. Фақат зиммийлар мусулмон билан шериклик қилганларида ароқ, чўчқа каби ҳаром нарсаларни сотишлари жоиз эмас. Шериклик қилишларидан аввалги ароқ, чўчқа савдосидан олган даромадлари ширкат учун ҳалол бўлаверади. Тасарруфи жоиз бўлган нарсалардагина ширкат тузиш мумкин. Чунки у молнинг тасарруфи учун тузилади. Тақиқланган нарсаларда ҳам, тасарруф қилиши мумкин бўлмаган кимса билан ҳам ширкат тузиб бўлмайди.

Ширкат икки хил бўлади: Мулк ширкати. Битим ширкати. Мулк ширкати – нарсанинг ўзига шерикчилик қилиш. Масалан, бир нарса икки кишига мерос қўйилади, сотилади ёки ҳадя қилинади. Улар шу нарсада шерикдирлар. Битим ширкати мулкни кўпайтириш борасидаги баҳс мавзуси ҳисобланади. Исломдаги битим ширкатларини чуқур ўрганиб, уларга алоқадор шаръий ҳукмлар ва улар хусусида ворид бўлган шаръий далиллар яхшилаб кузатилганда, уларнинг беш хил экани аён бўлади. Улар қуйидагилардир: 1. Инон ширкати. 2. Тан ширкати. 3. Музораба ширкати. 4. Вужуҳ ширкати. 5. Муфоваза (топшириш) ширкати. Энди уларнинг ҳукмларини қисқача баён этамиз:

Инон ширкати

Инон (тизгин) ширкатида икки шахс молларини ўртага қўйиб, фойда кўриш учун ҳар иккаласи биргаликда ҳаракат қилади. Икки отлиқ кетаётганида отларнинг тизгини баб-баробар бўлганидек, тасарруфда уларнинг ҳар иккиси баб-баробар бўлади. Шунинг учун ҳам у инон ширкати деб номланган. Бу ширкат суннат ва саҳобалар ижмоси билан жоиздир. Одамлар Пайғамбар САВ ва саҳобалар замонларидан бери у билан шуғулланиб келадилар. Ширкатнинг бу турида дастмоя пулга айлантирилади. Чунки мол ва товарларнинг қиймати пул билан ўлчанади. Нарсаларда эса баҳоси белгиланиб, пулга чақилганидан кейингина ширкат тузиш мумкин бўлади. Дастмоянинг ўша заҳоти тасарруф қилиниши мумкин бўлган аниқ миқдорда бўлиши шарт қилинади. Ноаниқ дастмояга ҳам, йўқ молга ҳам, қарзга ҳам ширкат тузиб бўлмайди. Чунки ажрим пайтида дастмоя керак бўлади. Қарзни ўша заҳоти тасарруф қилиб бўлмайди. Ҳолбуки, ширкатдан мақсад тасарруфдир. Ҳар икки молнинг миқдори ҳам, нави ҳам бир хил бўлиши шарт эмас. Фақат ҳар иккаласи ҳам бир хил ўлчов билан ўлчаниши керак. Токи битта молга айлансинлар. Миср пуллари билан ҳам, Сурия пуллари билан ҳам ширкат тузиш мумкин. Фақат ҳар иккиси ҳам бир хил пулга чақилиб, ўртадаги фарқ йўқолиши ва ҳар иккиси битта нарсага айланиши лозим. Чунки ширкат дастмояси бир шерикнинг моли иккинчисидан фарқ қилмайдиган даражада барчага баб-баробар битта мол бўлиши шарт. Мол ҳар икки шерикнинг ҳам қўлида бўлиши шарт. Инон ширкати ваколат ва омонат устига қурилади. Чунки улардан бирининг шеригига мол бериши унга омонат қўйиши ва тасарруф этишга ваколат беришидир. Ширкат тузилгач, мол битта нарсага айланиб, шерикларнинг бевосита ўзлари ишлашлари вожиб бўлади. Негаки ширкат уларнинг танлари гарданига тушяпти. Шунга кўра улардан бири ўзининг ўрнига шикатдаги тасарруф учун бошқа бировни вакил қилиши дуруст эмас. Бутун бошли, яхлит ширкат эса хоҳлаган одамини ижарага олишга ҳам, хоҳлаган танни ижарачи қилиб ишлатишга ҳам ҳаққи бор. Ёлланган ижарачи шериклардан бири учун эмас, ширкат учун ишлайди. Шерикларнинг ҳар бири ширкат учун фойдали, деб билган олди-сотдисини қилиш, пул ва сотилган товарни ушлаб туриш, қарзни талаб қилиш ва унга даoвогар бўлиш, пул жўнатиш ва жўнатилган пулни қабул қилиш, айбли товарни қайтариш, ширкат дастмоясидан ижарага олиш ва ижарага бериш ҳуқуқларига эга. Чунки манфаатлар нарсалар мақомида бўлиб, олди-сотдига ўхшаш ишга айланади. Масалан, машинани (товарни) сотишга ҳам, сотилади деган товар сифатида ижарага беришга ҳам ҳаққи бор. Кўриб турибсизки, ширкатда унинг фойдаси унинг ўзи мақомида турибди. Ҳар икки шерикнинг моли бир хил бўлиши шарт эмас. Тасарруф баробар бўлиши шарт. Мол эса тенг бўлиши ҳам, оз, кўп бўлиши ҳам мумкин. Фойда эса келишилган шартга қараб бўлади. Фойдани тенг бўлишга ҳам, оз-кўп қилиб бўлишга ҳам шартлашиш жоиз. Али РА бу борада «Фойда – келишилган шартга қараб бўлади», дер эди. Бу гапни Абдурраззоқ «Жомеъ»да ривоят қилган. Инон ширкатида зиён фақат молнинг миқдорига қараб бўлади. Агар моллар тенг бўлса, зиён ҳам тенг бўлади. Уч киши учдан бири қилиб мол қўйган бўлса, зиён ҳам учдан бир бўлади. Агар бундан бошқачасига шартлашишган бўлса, у инобатга олинмайди. Зиён ҳақидаги ҳукмгина ижро қилинади. У зиённинг молга қараб тақсимланишидир. Чунки тан молини йўқотмайди, қилган меҳнатини йўқотади, холос. Зиён эса молнинг гарданида қолиб, шерикларнинг қўйган улушларига қараб тақсимланади. Негаки ширкат ваколатдир. Ваколатнинг ҳукми шуки, вакил кафилликни бўйнига олмайди. Зиён вакил қилувчининг молига тушади. Абдурраззоқ «Жомеъ»да ривоят қилишича, Али РА: «Зиён молга, фойда эса келишилган шартга қараб бўлади», деган.

TagsаралашувИсломдаги ширкатМусулмон
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Ҳизб ут-Таҳрир-Покистон вилояти Бажва-Имрон режими хиёнатларини фош этувчи кампания бошлади

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Мюнхен баёноти Американинг режимни сақлаб қолиш ва қўзғолонни бўғизлашга қаратилган йўл харитаси бўйича ташланган қадамдир

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Суданнинг 2023 йил учун бюджети – янада кўпроқ танг-бахтсизлик ва жавобгарликдан воз кечишдир

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 10.06.2026

    Фаластин ва Ливан болалари қирғини яҳудий вужудини йўқ қилиш билангина тўхтайди

  • 10.06.2026

    Fitch прогнози ортида нималар яширинган?

  • 09.06.2026

    “Ҳайитлик совғаси”ми ёки навбатдаги оғир молиявий юк?

  • 08.06.2026

    МАРКАЗИЙ ОСИЁ: МАЛАЙЛИКМИ ЁКИ СУЛТОНЛИК?

  • 08.06.2026

    ЯНГИ НИЗОМ: МАКР ТЎРИ ВА ҚОНЛИ ХАРИТА

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026
    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ёритманг…[1]». Бундай машъум битимлар мусулмон армияларини […]

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] шундаки, Иордания қўшинига инглиз жосуси Глабб Пошо[1] қўмондонлик қилаётган эди. Бошқа араб раҳбарлари ва […]

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар куфр кучларини «дўст» тутишнинг оқибатларини — бу йўл дунёда хорлик, Охиратда эса ...

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026
    […] аёлу болаларни қутқариш учун жанг қилмаяпсизлар?![1]» деган амрига бўйсуниш учун уларда куч ҳам, имконият […]

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

    […] шундаки, Иордания қўшинига ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

    […] аёлу болаларни қутқариш ...

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/