ИСЛОМИЙ ДАЪВАТНИ ЁЙИШ

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم
ИСЛОМИЙ ДАЪВАТНИ ЁЙИШ
ВАЗИФАЛАР ВА СИФАТЛАР
(42-бўлак)
Айтилиши зарур бўлган жиҳат шундаки, иймон аслида қатъий тасдиқ ва эътиқоддир. Тасдиқ ва эътиқод аъзоларнинг эмас, қалбнинг вазифасидир. Бу маъно аниқ. Иймонни зикр қилиб, тилга олган кўпгина далиллардан ҳам бу маъно очиқ-ойдин тушунилади. Лекин иймондан гоҳида унинг ҳақиқатига қўшимча ҳолда намоз, жиҳод ва ҳоказо шаръий таклифлар мақсад қилинади. Агар намоз иймондан, рўза иймондан, жиҳод иймондан десак – буларнинг барчаси амал ҳисобланса-да – нотўғри гапирмаган ва далилларга қарши чиқмаган бўламиз. Лекин бу гап «ушбу амаллар ҳам иймоннинг бир жузи, иймоннинг асли ва ҳақиқатига киради» дегани эмас. Балки бу дегани, ушбу амаллар билан иймон орасида чамбарчас алоқа мавжуд. Чунки иймон тоат билан кучайиб камолга етади. Мусулмон бажараётган ҳар бир амали билан унинг иймони бақувват бўлади. Унинг қилаётган маъсияти билан эса, иймони сусаяди. Шунинг учун амалларни иймон деб аташ дуруст бўлгани каби иймонни ҳам амал деб қўллаш мумкин. Пайғамбар с.а.в. нинг ҳадисларини мутолаа қилиш билан амин бўламизки, у зот кўпгина амалларга иймон исмини бердилар ва уларни иймондан деб санадилар. Мисол тариқасида уларнинг айримларига тўхталиб ўтамиз:
А) Абу Ҳурайрадан ривоят қилинади: Расулуллоҳ с.а.в. дедилар: «Иймоннинг етмишдан ортиқ тармоғи бўлиб, ҳаё унинг бир тармоғидир». Муслим ривояти. Бухорий эса «олтмишдан ортиқ» деган лафз билан ривоят қилган.
Б) Абу Саид Расулуллоҳ с.а.в. дан қуйидаги сўзларини эшитганлигини ривоят қилади: «Сизлардан қай бирингиз мункарни кўрса, уни қўли билан, қодир бўлмаса тили билан, унга ҳам қодир бўлмаса дили билан ўзгартирсин. Бу иймоннинг энг заифидир». Бухорий, Муслим, Абу Довуд, Термизий, Нисоий, ибн Можа ва Аҳмад ривоят қилган.
В) Ибни Аббос Абдул қайс элчиларининг Расулуллоҳ с.а.в. га келганлигига алоқадор бўлган узун ҳадисда шундай дейди. Расулуллоҳ с.а.в. дедилар: «Ёлғиз Аллоҳга иймон келтириш нима эканлигини биласизларми?» Улар: «Аллоҳ ва Расули билгувчироқ» дедилар. Расулуллоҳ с.а.в. дедилар: «Аллоҳга иймон келтириш – Ундан ўзга маъбуд йўқлигига, Муҳаммад унинг элчиси эканлигига гувоҳлик бериш, намозни қоим қилиш, закотни адо этиш, рамазон рўзасини тутиш ва ўлжадан бешдан бирини беришингиздир». Бухорий ривояти.
Г) Абу Амомадан ривоят қилинади. Расулуллоҳ с.а.в. дедилар: «Кимки Аллоҳ учун яхши кўрса, Аллоҳ учун ғазабланса, Аллоҳ учун берса ва Аллоҳ учун ман қилса, иймони мукаммал бўлгай». Абу Ҳасан ва Термизийнинг ҳасан санад билан қилган ривояти.
Д) Ибн Молик ал-Ашъарийдан ривоят қилади. Расулуллоҳ с.а.в. дедилар: «Поклик иймоннинг бир қисмидир». Муслим, Термизий, Нисоий, ибн Можа, Доримий ва Аҳмад ривояти. Шундай қилиб, Расулуллоҳ с.а.в. ҳаёни, мункарни қалб билан ўзгартириш, намоз, закот, рўза, ўлжани бешдан бирини бериш, Аллоҳ учун яхши кўриш, Аллоҳ учун ғазабланиш, Аллоҳ учун бериш, Аллоҳ учун ман қилиш ҳамда поклик амалларини иймондан, деб санадилар. Бу амалларнинг бирортаси қатъий тасдиқ ва эътиқод бобига кирмайди. Агар иймон билан амаллар орасида чамбарчас боғлиқлик бўлмаганда эди, иймон сўзини амаллар устидан қўллаш ҳам дуруст бўлмас эди. Демак, иймон амаллардан олисдаги нарса эмас, балки у амалларга чамбарчас боғлиқдир. Иймон кучайиш ва сусайишда амаллар билан таъсирланади. Ушбу боғлиқлик нусусларда ўз аксини топадики, бу нусуслар гуноҳ ва маъсият амаллари билан иймонсизлик ва иймоннинг сусайишини орасини яқинлаштиради, яна бу алоқа шундай нусусларда зоҳир бўладики, бу нусуслар солиҳ амаллар билан иймоннинг ортиб бориши орасини яқинлаштиради, яъни гуноҳ ва маъсият амалларини қилиш билан иймон кирланиб, сусайиб боради, солиҳ амалларни қилиш билан эса иймон кучаяди.
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси
03.05.2019й.



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми