ИСЛОМИЙ ДАЪВАТНИ ЁЙИШ

بسم الله الرحمن الرحيم
ИСЛОМИЙ ДАЪВАТНИ ЁЙИШ
ВАЗИФАЛАР ВА СИФАТЛАР
(6-бўлак)
ҚУРЪОН ВА БОРЛИҚ
Қуръон Муҳаммад ибн Абдуллоҳга араб тилида нозил бўлди. Аллоҳ тилда фасоҳат аҳлимиз – деб даъво қилган араблардан Қуръон суралари каби ўнта сура келтиришларини талаб қилиб деди:
أَمْ يَقُولُونَ افْتَرَاهُ قُلْ فَأْتُوا بِعَشْرِ سُوَرٍ مِثْلِهِ مُفْتَرَيَاتٍ وَادْعُوا مَنِ اسْتَطَعْتُمْ مِنْ دُونِ اللَّهِ إِنْ كُنتُمْ صَادِقِينَ
– “Ёки “Уни Муҳаммад тўқиб чиқарган” дейдиларми? Айтинг, у ҳолда агар ростгўй бўлсангизлар, Аллоҳдан ўзга кучингиз етган барча бутларни ёрдамга чорлаб шунга ўхшаш ўнтагина сура келтирингизлар”. (Худ:13)
Фасоҳатни даъво қилган араблар ожиз қолдилар. Эндиликда Аллоҳ улардан биргина сура келтиришларини талаб қилди:
أَمْ يَقُولُونَ افْتَرَاهُ قُلْ فَأْتُوا بِسُورَةٍ مِثْلِهِ وَادْعُوا مَنِ اسْتَطَعْتُمْ مِنْ دُونِ اللَّهِ إِنْ كُنْتُمْ صَادِقِينَ
– “Ёки “Уни Муҳаммад тўқиб чиқарган” дейдиларми? Айтинг: У ҳолда агар ростгўй бўлсангизлар, Аллоҳдан ўзга кучингиз етган барча бутларни ёрдамга чорлаб шу Қуръонга ўхшаш биргина сура келтиринглар”. (Юнус:38)
Табиийки, Макка араблари бу гал ҳам ожиз қолдилар. Расул А. Мадинага борганларида Қуръон сураси каби сура келтириш барча араблардан талаб қилинди:
وَإِنْ كُنتُمْ فِي رَيْبٍ مِمَّا نَزَّلْنَا عَلَى عَبْدِنَا فَأْتُوا بِسُورَةٍ مِنْ مِثْلِهِ وَادْعُوا شُهَدَاءَكُمْ مِنْ دُونِ اللَّهِ إِنْ كُنتُمْ صَادِقِينَ
– “Биз бандамизга нозил қилган Қуръондан шак-шубҳада бўлсангиз; у ҳолда шунга ўхшаш биргина сура келтиринг ва Аллоҳдан ўзга гувоҳларингизни чақиринг – агар ростгўй бўлсангиз”. (Бақара:23)
Даъвоси баланд араблар биргина сура келтиришдан яна ожиз қолдилар.
Бу масалага жиддий ёндашган киши ўйланиб қолади: Наҳотки, Қуръон сураси каби биргина сура, лоақал уч оятдан иборат «Кавсар» каби сура келтира олмасалар? Ахир улар тил билимдони, аҳли фасоҳат эдику! Бунга шундай жавоб берамиз: Қуръон араблар билмаган, бутун тарихлари мобайнида кузатмаган янгича ифода усулидир. Арабча ифода бир неча турларга бўлинадиган назм ва насрдан иборат бўлиб, уни арабларнинг ўзлари яратган эди. Шунинг учун улар назм ва насрда етук эдилар. Араб тилида янги – учинчи усул бўлиши мутлақо арабларнинг хаёлига келмаган. Қуръони Каримдаги мўъжиза айни мана шу ерда. Қуръон араблар билмаган, улар унда ийжод қила олмайдиган ифоданинг учинчи усулидир.
Аллоҳ тил ифода усулларини тўла биламиз, фасоҳат кишиларимиз, дея даъво қилган арабларни Қуръон усулида ифодалашга чақирди. Қуръон усулида ожизлик қилиб, бир оят ҳам келтира олмаган араблар мулзам бўлдилар. Қуръон уларни ожиз қолдириб, мўъжизалигини намоён этди. Мўъжиза – унинг янги – учинчи ифода усулини яратганлигидадир. У усул назм ҳам, наср ҳам эмас. У ҳеч ким унинг усулида ижод қила олмайдиган Қуръондир. Бу билан араб тили ифоданинг уч усулига: назм, наср ва Қуръон ифодасига эга бўлди. Араблар назм ва насрда етук бўлсалар ҳам, ифоданинг учинчи усулида мутлақо ожиздирлар. Бу усул фақат араб тилига хос, бошқа тиллар бундай хусусиятга умуман эга эмасдир.
Маҳмуд Абдуллатиф Увайза



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ