| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

      26.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      23.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      16.05.2026
      0
    • Барча ОАВ ва ҳуқуқ ҳимоячиларига мурожаат

      10.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      09.05.2026
      0
    • Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

      02.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      02.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      25.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      18.04.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • МУСУЛМОН ЮРТЛАРИДАГИ СУВ ЙЎЛЛАРИ – ЖАҲОННИНГ СТРАТЕГИК КАЛИТИ

  • ПЕКИН САММИТИ: ТРАМПНИНГ МУТАКАББИРЛИГИ ХИТОЙ ДЕВОРИ ОСТИДА ҚОЛДИ

  • ГАРДАНИДАГИ СОТҚИНЛАР ЗАНЖИРИНИ ПАРЧАЛАШ ФУРСАТИ КЕЛМАДИМИ?!

  • ЭЙ МУСУЛМОН ҚЎШИН: СИЗ УММАТ ҚЎРҒОНИ ЭМАСМИДИНГИЗ?!

  • Ҳизб ут-Таҳрир амири, буюк олим Ато ибн Халил Абу ар-Роштанинг барча мусулмонларга ва хусусан (Ҳизб ут-Таҳрир) йигитларига 1447 ҳижрий, 2026 милодий йилги муборак Ийд ал-Азҳо муносабати билан йўллаган табриги

  • UzNIF IPO’си: Иқтисодий ютуқми ёки суверенитетнинг топширилиши?

  • Янги халқаро низомни шакллантириш имкониятини қўлдан бой берманглар, эй мусулмонлар! Зеро, сиз унга лойиқдирсиз ва ўзингизнинг улуғ мабдаингиз билан бунга қодирсиз!

  • Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

МАҚОЛАЛАР
Home›МАҚОЛАЛАР›Ким айбдор?

Ким айбдор?

By htadmin
06.04.2025
622
0
Share:

Ким айбдор?

بسم الله الرحمن الرحيم

31 март куни соат 12:19 да Андижон вилояти Избоскан тумани Мирзо Улуғбек МФЙ ҳудудида жойлашган Аҳмадали Хўжа жоме масжидида ҳаво-газ аралашмасининг чақнашидан портлаш содир бўлган. Маълум қилинишича, масжиднинг таҳоратхона биноси ертўласида иситиш мосламаларига уланган газ қувурларидан сизиб чиққан табиий газ хона ичига тўпланиб қолиши натижасида, электр энергияси ёқилган вақтда чақнаш содир бўлиб, бино қулаб тушган. Натижада бино ичида бўлган 10 нафар шахс турли даражада тан-жароҳатлари олган ва 3 нафар шахс воқеа жойида вафот этган. Мазкур ҳолат юзасидан Андижон вилоят прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 205-, 259-моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Водийда бўлиб турган Бош вазир ўринбосари Очилбой Раматов ҳамда Фавқулодда вазиятлар вазири генерал-майор Ботир Қудратхўжаев Избоскан туманига етиб борган. Кейинроқ Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин Холиқназар ҳам воқеа жойига жўнаб кетган. Шунга қарамасдан, Ўзбекистон ҳукумати вафот этганлар оилаларига таъзия билдирмади. Ваҳоланки, Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Фаластин заминида болалар, гўдаклар ва аёлларнинг таналарини тонналаб бомбалар билан тилка-пора қилаётган жиноятчи яҳуд вужудининг Ўзбекистондаги элчиси Гидеон Лустигга раввин Цви Коганнинг вафоти муносабати билан “чуқур ҳамдардлик” билдирганди. Ўзбекистон президенти эса, яҳуд вужудини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаётган Американинг марказий ва жанубий штатларида рўй берган торнадолар оқибатида  инсонлар қурбон бўлгани муносабати билан президент Дональд Трампга таъзия мактуби йўллаган эди. Энди Ўзбекистонда аҳолига газ ўрнига ҳаво-газ етказилишига келсак, бунинг бир неча сабаблари бор:

1. Газ танқислиги: Ўзбекистонда аниқланган 118 та газ конлари мавжуд бўлиб, газ захиралари 1,86 триллион куб метрдан ортиқ деб баҳоланади. Газ саноатини, асосан Россия, шунингдек, Хитой эгаллаган. Шу даражага етдики, Ўзбекистон ўз газини Россиядан сотиб оладиган бўлди. Ҳожаларини “сув текин”га газ билан таъминлаётган Ўзбекистон ҳукумати ўз аҳолисига газ етказишда танқисликка учраб, ўрнини ҳаво билан тўлдирмоқда.

2. Газ инфратузилмасининг эскирганлиги: Газ қувурлари ва тарқатиш тизимларининг аксарияти собиқ совет давридан қолган эскирган ва таъмирталаб ҳолатда. Ҳукумат эса, аҳоли солиқларидан йиғилган бюджет маблағларини халқ манфаатига эмас, балки мустамлакачи давлатлар манфаатига хизмат қиладиган саммит ва учрашувларга, кўнгилочар тадбирларга сарфламоқда.

3. Статистик маълумотларга кўра, Ўзбекистонда чет эл сармояси иштирокида 15503 та, шундан 11492 таси хорижий, 4011 таси эса қўшма корхоналар фаолият кўрсатади. Шулардан 3576 таси Хитойга, 3016 таси Россияга тегишли. Бу корхоналар юртимизнинг “сув текин” хомашёси ва халқимизнинг арзон меҳнати эвазига арзон маҳсулот ишлаб чиқариб, уни жаҳон бозорида қиммат нархга сотади, яъни сармоячилар фақат ўзларининг чўнтагини семиртиради, холос. Мана шу корхоналарни узлуксиз тоза газ билан таъминлаш ҳисобига аҳолига етказиладиган газ босими ҳаво билан ушлаб турилади.

Ҳаво-газ аралашмаси газ сифатининг ёмонлашишига олиб келиши билан бирга, унда ёнувчанлик ва портлаш хавфи ҳамда заҳарланиш хавфи кучли бўлади. Интернет саҳифаларида газ портлаши ёки ундан заҳарланиш ҳодисалари кундалик хабарлар қаторидан жой олганлиги ҳақиқатдир.

Бу ҳодисалар оқибатида бир йил давомида юздан ортиқ одамлар вафот этиб, юздан ортиғи жароҳат олаётгани ҳам бор гап. Устига-устак газ ҳисоблагичлар ҳавони ҳам ёзиб борар экан, халқимиз ҳаво учун пул тўлаб келмоқда. Буларнинг барчасига айбдор бўлган Ўзбекистон ҳукумати эса, бамайлихотир айбни ўзидан бошқага юклаши одатий ҳолга айланган.

Биз Аҳмадали Хўжа жоме масжидига ибодат қилиш учун келиб, портлаш оқибатида вафот қилган диндошларимизнинг охиратдаги манзили жаннат бўлишини Роббимиздан сўраймиз ва яқинларига сабру жамил тилаймиз.

Шу билан бирга, шариатимизга кўра халқимизнинг мулки ҳисобланган газ ва бошқа бойликларини фақат мусулмон халқимиз манфаатига сарф қиладиган, мустамлакачи кофир давлатлар эгалик қилишига йўл бермайдиган Рошид Халифалик Давлатини тиклаш учун ҳаракат қилаётганларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга чақириб қоламиз. Аллоҳ таоло айтади:

يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا اسْتَجِيبُوا لِلَّهِ وَلِلرَّسُولِ إِذَا دَعَاكُمْ لِمَا يُحْيِيكُمْ ۖ

– “Эй мўминлар, Аллоҳ ва Унинг пайғамбари сизларни абадий ҳаёт берадиган нарсага (яъни динга) даъват қилар экан, уни қабул қилинглар”.                                                                      (Анфол:24)

 

Ҳизб ут-Таҳрир Ўзбекистон матбуот бўлими аъзоси Иззатуллоҳ

06.04.2025й

Tagsким айбдор?
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • МАҚОЛАЛАР

    Исломий тузумда яшашни мақсад қилиш, хукумат иқтидоридаги диншунослар сароб деса, сароб бўлиб қолавермайди

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Халқаро конференциялар ва яҳудий вужудини қонунийлаштириш

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Америка ҳамда парчаланишнинг турли хил янги омиллари

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 29.05.2026

    МУСУЛМОН ЮРТЛАРИДАГИ СУВ ЙЎЛЛАРИ – ЖАҲОННИНГ СТРАТЕГИК КАЛИТИ

  • 29.05.2026

    ПЕКИН САММИТИ: ТРАМПНИНГ МУТАКАББИРЛИГИ ХИТОЙ ДЕВОРИ ОСТИДА ҚОЛДИ

  • 29.05.2026

    ГАРДАНИДАГИ СОТҚИНЛАР ЗАНЖИРИНИ ПАРЧАЛАШ ФУРСАТИ КЕЛМАДИМИ?!

  • 29.05.2026

    ЭЙ МУСУЛМОН ҚЎШИН: СИЗ УММАТ ҚЎРҒОНИ ЭМАСМИДИНГИЗ?!

  • 28.05.2026

    Ҳизб ут-Таҳрир амири, буюк олим Ато ибн Халил Абу ар-Роштанинг барча мусулмонларга ва хусусан (Ҳизб ут-Таҳрир) йигитларига 1447 ҳижрий, 2026 милодий йилги муборак Ийд ал-Азҳо муносабати билан йўллаган табриги

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    24.05.2026
    […] кофирлар учун мўминлар устига ҳаргиз йўл бермагай[1]« деган қоидага амал қилган бўлади. Тарихга назар […]

    Суриядаги иқтисодий инқироз: Воқелик таҳлили ва исломий низомнинг нажоткор муқобили

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022
    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH TARJIMA QILINMOQDA?

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

  • htadmin
    on
    25.10.2021
    Amin Ya Robbal a'lamin!

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    24.05.2026

    Суриядаги иқтисодий инқироз: Воқелик таҳлили ва исломий низомнинг нажоткор муқобили

    […] кофирлар учун мўминлар ...
  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH ...

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/