ИСЛОМИЙ ДАЪВАТНИ ЁЙИШ

ИСЛОМИЙ ДАЪВАТНИ ЁЙИШ
ВАЗИФАЛАР ВА СИФАТЛАР
(65-бўлак)
ДАЪВАТНИ ЕТКАЗИШДАГИ ИХЛОС
(мавзунинг давоми:3)
بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم
Аллоҳ Таоло барча динни фитрат асосида нозил қилди. Масалан, Аллоҳнинг пайғамбари Мусога нозил қилинган дин ҳам, Аллоҳнинг пайғамбари Исога нозил қилинган дин ҳам фитрат асосидадир. Сўнг бу динларнинг кейинги тобелари Таврот ва Инжилни ўзгартириб ташладилар. Натижада улар тўғри динни ва фитратни фасод қилдилар. Узайр ва Масиҳни Аллоҳга шерик қилдилар. Оқибатда ширк ботқоғига ботдилар. Сўнг Аллоҳ одамларни ўзларидан олдинги ота-боболари каби ширк тузоғига илиниб қолмасликлари учун уларни энг тўғри динга ва ўз хилқатлари бўлмиш Аллоҳни бир билиш, Унга холис ибодат қилишга қайтармоқ учун шу пайғамбари Муҳаммад с.а.в.ни Ислом дини билан юборди. Ҳақ Субҳонаҳу ва Таоло Ўзи нозил қилган китобни ҳар қандай ўзгартиришдан сақланишини кафилликка олди. «Ҳижр» сурасида айтади:
إِنَّا نَحْنُ نَزَّلْنَا الذِّكْرَ وَإِنَّا لَهُ لَحَافِظُونَ
– “Албатта биз зикрни – Қуръонни нозил қилдик ва албатта Биз уни сақлагувчимиз”. (Ҳижр:9)
Бунга қўшимча Қуръон ва Ҳадис нусуслари мушрикликни жуда қаттиқ инкор қилдилар. Бошқа нарсага бунчалик қаттиқ турмаган. Бу нусуслар ибодатда холис бўлишга, Аллоҳни бир билишга чорлайди. Қуйида уларнинг айримларини эътиборингизга ҳавола этамиз:
А) Аллоҳ «ал-Аъроф» сурасида айтади:
قُلْ أَمَرَ رَبِّي بِالْقِسْطِ وَأَقِيمُوا وُجُوهَكُمْ عِنْدَ كُلِّ مَسْجِدٍ وَادْعُوهُ مُخْلِصِينَ لَهُ الدِّينَ كَمَا بَدَأَكُمْ تَعُودُونَ
– “Айтинг: “Парвардигорим адолатга буюргандир. Ҳар бир сажда чоғида ўзингизни тикиб қўйингиз (яъни бор вужудингиз билан сидқидилдан сажда қилингиз) ва У Зотга динингизни холис қилган ҳолда илтижо этингиз. Сизларни бошлаб яратган ҳолига қайтурсиз”. (Аъроф:29)
Б) Аллоҳ «Зумар» сурасида айтади:
قُلْ إِنِّي أُمِرْتُ أَنْ أَعْبُدَ اللَّهَ مُخْلِصًا لَهُ الدِّينَ -11, وَأُمِرْتُ لِأَنْ أَكُونَ أَوَّلَ الْمُسْلِمِينَ -12, قُلْ إِنِّي أَخَافُ إِنْ عَصَيْتُ رَبِّي عَذَابَ يَوْمٍ عَظِيمٍ -13, قُلِ اللَّهَ أَعْبُدُ مُخْلِصًا لَهُ دِينِي -14,
– “Айтинг: “Дарҳақиқат мен Аллоҳга У Зот учун динимни холис қилган ҳолда ибодат қилишга буюрилганман. Ва мен мусулмонларнинг аввали – пешқадами бўлишга буюрилганман”. Айтинг: “Албатта мен агар Парвардигоримга осий бўлсам, улуғ КУНнинг азобидан қўрқурман”. Айтинг: “Мен ёлғиз Аллоҳга У Зот учун динимни холис қилган ҳолда ибодат қилурман”. (Зумар:11-14)
В) «Фуссилат» сурасида айтилади:
قُلْ أَئِنَّكُمْ لَتَكْفُرُونَ بِالَّذِي خَلَقَ الأَرْضَ فِي يَوْمَيْنِ وَتَجْعَلُونَ لَهُ أَندَادًا ذَلِكَ رَبُّ الْعَالَمِينَ
– “Айтинг: “Ҳақиқатдан ҳам сизлар Ерни икки кунда яратган Зотга кофир бўлурмисизлар ва ўзгаларни Унга тенглаштирурмисизлар. Бу (Аллоҳ) барча оламларнинг Парвардигори-ку!” (Фуссилат:9)
Г) Абдуллоҳ ибн Масъуддан ривоят қилинади. Расулуллоҳ с.а.в. дан: «Аллоҳнинг наздида қайси гуноҳ қаттиқроқ» – деб сўралганида, шундай жавоб бердилар: «Сизни яратиб қўйган Аллоҳга шерик келтиришингиздир». Бухорий, Муслим, Абу Довуд, Термизий, Нисоий, Аҳмад ривояти.
Д) Абу Ҳурайрадан ривоят қилинади. Расулуллоҳ с.а.в. дедилар: «Аллоҳ Таоло деди: «Мен ширкдан энг беҳожат Зотман. Кимки бир амал қилиб унда Мен билан бошқасини шерик қилса, уни шерик қилган нарсаси билан ташлаб қўяман»». Муслим, Аҳмад ривояти. Ибни Можжа қуйидаги лафз билан ривоят қилади: «Кимки бир амал қилиб унда Менга бошқасини шерик қилса, Мен у одамдан покман, у шерик қилган нарсаси учундир».
Е) Муоз ибн Жабалдан ривоят қилинади. Расулуллоҳ с.а.в. дедилар: «Эй Муоз, Аллоҳнинг бандалар устидаги ҳаққи нима эканини биласанми?» Муоз: «Аллоҳ ва Расули билгувчироқ» – деди. Шунда Расулуллоҳ с.а.в. дедилар: «У – Аллоҳга ибодат қилишлари ва бирор нарсани шерик қилмасликларидир. Биласанми, уларнинг Аллоҳ устидаги ҳақлари нима?» Муоз: «Аллоҳ ва Расули билгувчироқ» – деди. Расулуллоҳ с.а.в. дедилар: «Бандаларнинг Аллоҳ устидаги ҳақлари уларни азобламаслигидир». Бухорий, Муслим, Термизий, ибн Можжа ва Аҳмад ривояти.
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси
04.12.2019й



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ