| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      30.05.2026
      0
    • Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

      26.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      23.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      16.05.2026
      0
    • Барча ОАВ ва ҳуқуқ ҳимоячиларига мурожаат

      10.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      09.05.2026
      0
    • Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

      02.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      02.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      25.04.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Синаётган гегемонлик қаршисида ўзбек режимининг илинжи: Ўзбекистоннинг АҚШ соясидаги сиёсий мудофааси

  • СИЁСИЙ ҲУШЁРЛИК: ХАЁЛПАРАСТЛИК ВА ИЛОҲИЙ БАШОРАТ ЎРТАСИДАГИ НОЗИК ЧЕГАРА

  • ПАРЧАЛАНГАН СУДАННИ ХАЛИФАЛИК БИРЛАШТИРАДИ: ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР ДЕЛЕГАЦИЯСИ ХАВСА ҚАБИЛАСИ АМИРИ БИЛАН УЧРАШДИ

  • ЮКСАЛИШ КАЛИТИ — БАҲОНА ЭМАС, АМАЛДИР!

  • ХИЁНАТГА КИЙГИЗИЛГАН “ДОНОЛИК” ТЎНИ

  • ФАЛАСТИН АСИРАЛАРИ – УММАТ ВИЖДОНИ УЧУН ОҒИР ИМТИҲОН!

  • 1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

  • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

МАҚОЛАЛАР
Home›МАҚОЛАЛАР›Фасод ва зино ичидаги раҳбарлар

Фасод ва зино ичидаги раҳбарлар

By htadmin
28.07.2025
520
0
Share:

Фасод ва зино ичидаги раҳбарлар

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Ижтимоий тармоқларда давлат хизматчисининг хизмат хонасида бир аёлни қучоқлаб ўтирган сурати тарқалди. Бу ҳайратомуз ва уятли ҳолат селектор йиғилиши пайтида камерага илинган. Kun.uz нашрининг хабар беришича, ушбу шахс Каттақўрғон шаҳар Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бўлими бошлиғи Абдураҳмон Алимов. (kun.uz)

Аввало, кенг муҳокамага сабаб бўлаётган мазкур воқеага шаръий нуқтаи назардан қарайдиган бўлсак, бу – ҳаром иш, фисқ амали эканида ҳеч шубҳа йўқ. Лекин уни тасвирга олиб тарқатиш ҳам – ким томонидан бўлишидан қатъий назар – асло жоиз эмас. Чунки Исломда бировларнинг, хусусан, мусулмон кишининг айбини оммага ошкор қилиш қатъиян ман қилинади. Қолаверса, бировни зинода айблашнинг ўз шартлари ва ҳолатлари бор…

Бироқ давлат идорасида, масъулият юкланган хизмат хонасида бундай фисқ иш содир бўлиши – раҳбариятдаги ахлоқий инқирознинг белгисидир. Зино, наркотик, қимор, порахўрлик каби иллатлар давлат тузилмаларида аввал ҳам кузатилган. Масалан, Адлия бошқармаси раҳбари ва Фавқулодда вазиятлар хизмати бошлиғи етимхоналардаги қизларга нисбатан зўравонлик қилгани жамиятда катта муҳокамаларга сабаб бўлган эди. Бироқ оммага маълум бўлган ушбу ҳолатлар фақат “хамир учидан патир” холос. Ҳаётдаги асл манзара эса анча даҳшатли.

Бундан ташқари, ўзбек ҳукуматининг юқоридан то пастгача бўлган раҳбарлари орасида фосиқлик шунчалик илдиз отдики, селектор йиғилишларида омма олдида инсон шаънини булғаш, куракда турмайдиган уятли сўзлар билан сўкиш оддий ҳолга айланиб улгурди. Бу эса раҳбариятнинг ахлоқ борасида жар ёқасига келиб қолганига, бутун бошли бошқарув тизимида маънавий инқироз чуқур илдиз отганига яққол далилдир.

Аслида бундай ахлоқий емирилиш ва маънавий инқирозлар демократия деб аталмиш бошқарув тизимининг аччиқ ва фожиали меваларидир. Таъкидлаш лозим, бу тизим динни ҳаётдан ажратиш ғоясига асосланади. Ҳолбуки, инсон маънавияти ва руҳий тарбияси фақат Ислом орқали тўғри шаклланади. “Аллоҳ мени кўриб турибди”, “Қиёматда ҳар бир амалим учун жавоб бераман” деган эътиқод ҳақиқий маънавиятнинг ўзагидир. Бироқ демократияда, яъни дин ҳаётдан сиқиб чиқарилган жамиятда бу каби тушунчаларга ўрин қолмайди. Демократик жамият “эркинлик” шиорини муқаддас деб билиб, дин, сўз, мулк ва шахс эркинлигини қадрият сифатида олға суради. Натижада инсон маънавий етакчисиз, эътиқодсиз, нафслар ортидан юрадиган қашшоқ мавжудотга айланади. Аллоҳ таоло айтади:

أَفَرَأَيْتَ مَنِ اتَّخَذَ إِلَـٰهَهُ هَوَاهُ

– “Нафсини худо қилиб олган кимсани кўрмадингми?”  (Жосия:23)

Масалан, дунёдаги етакчи давлат, “демократия бешиги” сифатида кўз-кўз қилинадиган Америка ва унинг раҳбари Трамп ҳақида қисқача статистикага назар ташлайлик. 2016 йилдан буён Дональд Трампга қарши камида 25 нафар аёл томонидан жинсий зўравонлик, тажовуз ёки ахлоққа тўғри келмайдиган муомала билан боғлиқ айбловлар илгари сурилган. Бундан ташқари, 2005 йилда ёзиб олинган машҳур “Access Hollywood” видеоси орқали Трамп ўз оғзи билан қуйидаги сўзларни айтгани исботланган: “Мен юлдузман, шунинг учун аёллар билан истаганимни қила оламан. Улар рози ҳам бўлишмайди”.

Бу ерда эътиборга молик жиҳат шундаки, демократияда ҳар қандай ҳаракат, ҳатто шахсий муносабатлар ҳам фақат ҳуқуқий мезонлар асосида баҳоланади. Яъни эркак ва аёл ўртасидаги жинсий алоқалар ахлоқий нуқтаи назардан эмас, фақат юридик нуқтаи назардангина баҳоланади. Масалан, бир аёл ўз хоҳиши билан бир ёки бир нечта эркак билан жинсий алоқада бўлса, бу жиноят саналмайди. Худди шундай ҳолат эркакка тааллуқли бўлганда ҳам – агар бу иш икки томон розилигида содир этилган бўлса – у ҳолда бу ҳеч қандай ҳуқуқий жазога сабаб бўлмайди. Демократияга кўра, бу ишга ҳеч ким аралашиши мумкин бўлмайди. Албатта, баъзи кишилар буни шахсий жиҳатдан ахлоқсизлик деб баҳолаши мумкин. Аммо жамият даражасида, яъни қонунчилик ва расмий муносабат нуқтаи назаридан бу ҳолат муҳокамага қўйиладиган масала ҳисобланмайди. Чунки “шахсий эркинлик” демократиянинг муқаддас ва тарғиб қилинадиган асосий ғояларидан биридир. Бу ғояга қарши чиқиш эса “эркинликка қарши чиқиш” деб баҳоланади. Айнан шу сабабли, Дональд Трампнинг фисқ-фасод ишлари ҳақида оммавий баёнотлар ва ҳатто суд ишлари мавжуд бўлса ҳам, бу ҳолат унинг Америка раҳбари бўлишига ҳеч қандай тўсиқ бўлмади. Бир сўз билан айтганда, эркак ва аёл ўртасидаги никоҳсиз жинсий муносабатлар бу тизимда зино эмас, балки “эркинлик” сифатида баҳоланади.

Энди юқоридаги селектор йиғилишида камерага тушиб қолган эпизодга келсак, яъни давлат хизматчиси хизмат хонасида аёлни қучоқлаб ўтиргани тасвирга тушган ҳолат бу – демократик қарашлар нуқтаи назаридан жиноят ҳисобланмайди. Демак, ўринли савол туғилади: агар жиноят бўлмаса, унда нега ишдан ҳайдалди? Ҳолбуки, бу ҳолатлар демократик тизимда шахсий ҳаёт, “эркин танлов” сифатида қабул қилинади. Бунинг жавоби шуки, Ўзбекистон жамияти, Аллоҳга шукр, ҳали ҳам маънавий жиҳатдан Ислом ахлоқи билан тирик. Халқимиз зинони жирканч гуноҳ деб билади. Ҳеч қайси мусулмон эркак синглиси, опаси ёки қизини никоҳсиз бошқа бир эркак билан жинсий алоқада бўлишини қабул қилмайди. Албатта, бузуқ тузум таъсирида айрим “даюс”лар етиб чиқиши мумкин, лекин бу умумий ҳолат эмас, балки истисноий саноқли ҳолатлардир. Ўзбек ҳукумати эса айнан шу оммавий туйғулар билан ҳисоблашмасдан иложи йўқ. Чунки мусулмон халқимиздаги Исломий туйғулар, ахлоқий меъёрлар ҳали ҳам жонли. Шу боис, хизматхонасида зино аломатлари билан фош бўлган амалдор, аслида бу қилмиши сабабли эмас, омма олдида фош бўлгани учун ишдан ҳайдалди. Чунки агар бу иш ошкор бўлмаганида, ҳеч қандай жазо бўлмасди. Бу эса ҳукумат ичидаги маънавий таназзул қандай даражада эканини ҳам, халқимизга нисбатан қанчалик иккиюзламачилик қилинаётганини ҳам яққол кўрсатиб турибди.

Динни ҳаётдан ажратиб қўйган демократия тузуми ўзининг “эркинлик” ғоялари билан жамиятимизни емирмоқда. Чунки фаҳш, фосиқлик, зино, даюслик ва бошқа бузуқ иллатлар айнан мана шу “эркин танлов” шиори остида қонунийлаштирилмоқда. Бу иллатлар демократиянинг аччиқ меваларидир. Шу боис, мусулмон сифатида биз ўзимиз учун фахр бўлган, тарихда адолатли бошқарувни яратган, илм-фан, одоб-ахлоқ, маданият ва тараққиётда дунёга пешво бўлган Ислом тузумига қайтишимиз вожибдир. Халифалик фақат ибодатни эмас, адолатли ҳокимиятни, ахлоқли раҳбарларни, маърифатли жамиятни тарбиялайдиган ягона йўлдир. Аллоҳ таоло айтади:

يَا دَاوُودُ إِنَّا جَعَلْنَاكَ خَلِيفَةً فِي الْأَرْضِ فَاحْكُم بَيْنَ النَّاسِ بِالْحَقِّ وَلَا تَتَّبِعِ الْهَوَىٰ فَيُضِلَّكَ عَن سَبِيلِ اللَّهِ

– “Эй Довуд! Биз сени ерда халифа қилдик. Одамлар орасида ҳақ билан ҳукм қилгин. Нафсингга эргашма, у сени Аллоҳнинг йўлидан оздиради”.  (Сод:26)

 

Ҳизб ут-Таҳрир Ўзбекистон Матбуот бўлими аъзоси Салоҳиддин

28.07.2025й

TagsФасод ва зино ичидаги раҳбарлар
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • МАҚОЛАЛАР

    Эй дини, қибласи, Пайғамбари бир мусулмонлар, кофир мустамлакачи ҳийласига учманг!

  • МАҚОЛАЛАР

    Бошқаларнинг сионистлардан нима фарқи бор?

  • МАҚОЛАЛАР

    Исломий юртларнинг бойликлари ва иқтисодий потенциаллари

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 31.05.2026

    Синаётган гегемонлик қаршисида ўзбек режимининг илинжи: Ўзбекистоннинг АҚШ соясидаги сиёсий мудофааси

  • 31.05.2026

    СИЁСИЙ ҲУШЁРЛИК: ХАЁЛПАРАСТЛИК ВА ИЛОҲИЙ БАШОРАТ ЎРТАСИДАГИ НОЗИК ЧЕГАРА

  • 31.05.2026

    ПАРЧАЛАНГАН СУДАННИ ХАЛИФАЛИК БИРЛАШТИРАДИ: ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР ДЕЛЕГАЦИЯСИ ХАВСА ҚАБИЛАСИ АМИРИ БИЛАН УЧРАШДИ

  • 31.05.2026

    ЮКСАЛИШ КАЛИТИ — БАҲОНА ЭМАС, АМАЛДИР!

  • 31.05.2026

    ХИЁНАТГА КИЙГИЗИЛГАН “ДОНОЛИК” ТЎНИ

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    24.05.2026
    […] кофирлар учун мўминлар устига ҳаргиз йўл бермагай[1]« деган қоидага амал қилган бўлади. Тарихга назар […]

    Суриядаги иқтисодий инқироз: Воқелик таҳлили ва исломий низомнинг нажоткор муқобили

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022
    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH TARJIMA QILINMOQDA?

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

  • htadmin
    on
    25.10.2021
    Amin Ya Robbal a'lamin!

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    24.05.2026

    Суриядаги иқтисодий инқироз: Воқелик таҳлили ва исломий низомнинг нажоткор муқобили

    […] кофирлар учун мўминлар ...
  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH ...

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/