ИСЛОМИЙ ДАЪВАТНИ ЁЙИШ

ИСЛОМИЙ ДАЪВАТНИ ЁЙИШ
ВАЗИФАЛАР ВА СИФАТЛАР
(67-бўлак)
ДАЪВАТНИ ЕТКАЗИШДАГИ ИХЛОС
(мавзунинг давоми:5)
بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم
Ҳар бир муслим, хусусан даъватчи билсинки, ибодатдаги ихлос шайтоннинг иғволаридан сақлайди. Кимки ихлосни маҳкам тутса нажот топиб, саломат бўлади. Акс ҳолда шайтоннинг иғвосига учиб, адашади ва тўғри йўлдан бурилади. «Хижр» сурасидаги Аллоҳнинг қуйидаги ояти Иблиснинг қиссасини зикр қилади:
قَالَ رَبِّ بِمَا أَغْوَيْتَنِي لَأُزَيِّنَنَّ لَهُمْ فِي الأَرْضِ وَلَأُغْوِيَنَّهُمْ أَجْمَعِينَ -39, إِلاَّ عِبَادَكَ مِنْهُمُ الْمُخْلَصِينَ -40, قَالَ هَذَا صِرَاطٌ عَلَيَّ مُسْتَقِيمٌ -41, إِنَّ عِبَادِي لَيْسَ لَكَ عَلَيْهِمْ سُلْطَانٌ إِلاَّ مَنِ اتَّبَعَكَ مِنَ الْغَاوِينَ -42,
– “(Иблис) айтди: “Парвардигорим, қасамки, энди мени йўлдан оздирганинг сабабли албатта, уларга (Одам болаларига) Ердаги (барча гуноҳ ишларни) чиройли кўрсатиб қўярман ва албатта уларнинг ҳаммаларини йўлдан оздирурман. Магар уларнинг орасидаги покиза бандаларинггина (ҳақ йўлдан озмай қолурлар)”. (Аллоҳ) деди: “Менинг зиммамдаги тўғри йўл будир: аниқки, Менинг бандаларим устида сен учун ҳеч қандай салтанат – ҳукмронлик йўқдир, магар сенга эргашган гумроҳ кимсаларнигина (бу Тўғри Йўлдан оздира олурсан)””. (Хижр:39-42)
Аллоҳ Таоло баён қилдики, Иблис Аллоҳнинг мухлис бандалари ўзининг фитнасидан, унинг иғвосидан маъсум эканлигини билдирди. Аммо мухлис бандалардан бошқалари эса, иблиснинг гумроҳ тобеъларидир. Устиларида иблиснинг ҳукмронлиги бўлмаган, унинг тузоқларидан нажот топган Аллоҳнинг бандалари, фақат мухлис бандалардир. Ояти каримада келган «ал-мухлисувн» калимасининг «ломи» фатҳа билан ҳам ўқилган («ал-мухласувн», деб). Унда бу сўз Аллоҳ холис қилиб қўйган ва Ўзига ибодат қилиш учун танлаб олган кимсаларни англатади. Бу сўзни «ломи» касра билан ҳам ўқилган. Унда бу сўз Аллоҳ учун холис ибодат қилувчи кимсаларни англатади. Ҳар иккала қироат ҳам тавотур йўли билан келган, иккала маъно ҳам бир-бирига яқиндир.
Сўздаги ихлос айтаётган сўзингизни Аллоҳнинг амрига бўйсунган ҳолда, фақат унинг розилиги ортидан ҳаракат қилган ҳолда гапиришингиздир. Амалдаги ихлос эса, Аллоҳнинг амрига бўйсунган ва фақат Унинг розилиги ортидан ҳаракат қилган ҳолда амал қилишингиздир. Аммо агар гап ёки амал бир вақтнинг ўзида ҳам шаръий ҳукмга мос бўлса, ҳам дунёвий ва шахсий ғараз учун бўлса, яъни дунёвий ғараз ёки шахсий манфаатга эришишга қўшимча Аллоҳнинг амрига бўйсунган, Унинг розилиги ортидан ҳаракат қилган ҳолда бўлса, бунга Абу Амомадан ривоят қилинган ҳадис мос тушади: «Аллоҳ фақат холис бўлган ва Унинг юзи талаб қилинган амалнигина қабул қилади». Лекин шаръан талаб қилинган гап ёки амал дунёвий ғараз ёки шахсий манфаатни рўёбга чиқариш учун Аллоҳ буюрган ишлардан бўлса, бунинг зарари йўқ. Чунки бундай ҳолатда у инсон Аллоҳнинг буйруғига бўйсунади, гап ёки амал билан Унинг розилиги ортидан ҳаракат қилади. Масалан, олди-соттидан, вакил қилиш, чеклардан иборат бўлган тижорат, ақд, нафақа, кафолат ва валийликдан иборат зивож, диагноз қўйиш, дори ёзиб бериш, операция қилишдан иборат бўлган табиблик ва бундан бошқа яшаш ва касб амалларини, модомики шаръий ҳукмга мос бўлса, дунёвий ғараз ва шахсий манфаат учун қилишнинг зарари йўқ.
Ибодатларда эса – ҳолбуки, у фазлу карам ато этган, Холиққа шукр айтиш, ҳамду сано айтиш ва ибодат қилиш – ширк асло дуруст бўлмайди. Ширк ибодатларни ҳабада қилади, натижада улар қабул қилинмайди. Жиҳод, даъватни етказиш, намоз ўқиш, рўза тутиш, Байтуллоҳни ҳаж қилиш, фақирларга садақа бериш, чиройли амалларни қилиш, Қуръонни қироат қилиш, Аллоҳни зикр қилиш ва бошқа ибодатларда ният фақат Аллоҳга қаратилмоғи лозим. Чунки амаллар – яъни бу ерда ибодатлар – ниятга қараб бўлади. Ким нимани ният қилса, ўшанга эришади. Кимки Аллоҳни рози қилмоқ учун, Унинг амрига бўйсунмоқ учун даъватни етказишни ният қилса, унинг нияти Аллоҳ учундир. Кимки даъватни пул топиш учун ёки илм ва тушунчасини кўз-кўзлаш учун ёки обрўга эришиш учун ёки ном чиқариш учун етказса, бу иш унга бало бўлади. Аллоҳ бу инсондан даъват йўлидаги амалларини қабул этмайди. Чунки даъватни етказишга ҳам бошқа ибодатларга мос тушган нарса мос тушади. Даъватни етказишда Аллоҳ учун холислик бўлиши, мусулмон уни фақат Аллоҳнинг буйруғига бўйсунган ҳолда, Унинг розилиги ортидан ҳаракат қилган ҳолда етказмоғи лозим. Шу билан у ибодатни фазлу карам ато этувчи, шериксиз Холиққа қилган бўлади. Холис ниятсиз қилинган жиҳод ҳам, холис ниятсиз даъват етказиш ҳам, холис ниятсиз бирор ибодат ҳам қабул қилинмайди. Аллоҳ унинг соҳибидан, қилувчисидан рози бўлмайди. Ҳатто мусулмон жиҳод қилиши учун, ҳатто мусулмон даъват етказиши учун, ҳатто мусулмон Аллоҳга ибодат қилиши учун жиҳод ҳам, даъватни етказиш ҳам, бутун ибодатлар ҳам Аллоҳ учун холис бўлмоғи лозим. Акс ҳолда, у кичик ё катта, махфий ёки ошкор ширк келтирган бўлади. Бу эса, Аллоҳнинг розилигига етиш олдини тўсади ва ўз соҳибини жаҳаннам оловига улоқтиради.
Албатта, даъватни етказишдаги ихлос бошқа ҳар қандай ибодатдаги ихлос каби, унинг қабул этилишига кафилдир. Ихлоссизлик билан барча амалларни бекор-бефойда қилиб қўювчи ширк ботқоғига ботиб қолиш мумкин. Шунинг учун даъватчи кўзини очсин ва ушбу масалага қаттиқ аҳамият берсин, эътиборни қаратсин.
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси
05.01.2020й



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




Суриядаги иқтисодий инқироз: Воқелик таҳлили ва исломий низомнинг нажоткор муқобили
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб