| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      20.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      13.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      06.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      30.05.2026
      0
    • Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

      26.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      23.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      16.05.2026
      0
    • Барча ОАВ ва ҳуқуқ ҳимоячиларига мурожаат

      10.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      09.05.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Оилавий ажримлар – маънавий инқирозми ёки мафкуравий босим натижаси?

  • ХВЖнинг “иқтисодий қизиб кетиш” уйдирмаси

  • Ўзбекистон таълим тизимидаги муаммоларга исломий ечим

  • Марказий Осиё режимлари сунъий чегараларни мустаҳкамлаш орқали кимга хизмат қилмоқда?

  • Тошкент форумидаги ваъдалар ва уларнинг ортидаги таҳдидлар

  • Токи биз тўғри йўлдаги Одил Халифалигимизни барпо этмас эканмиз, юртимиз топталишда, қонларимиз беҳуда тўкилишда давом этаверади

  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР ЧОРЛОВИ…

  • ЭРДЎҒОН ОҒЗИДАН ОТИЛАЁТГАН РАКЕТАЛАР

МАҚОЛАЛАР
Home›МАҚОЛАЛАР›Исломий иқтисод: маълум ва маълум бўлмаган нарсалар ҳақида

Исломий иқтисод: маълум ва маълум бўлмаган нарсалар ҳақида

By htadmin
10.01.2025
0
Share:

Исломий иқтисод: маълум ва маълум бўлмаган нарсалар ҳақида

Бошловчи: Аллоҳга ҳамдлар, Расулуллоҳ ﷺга салоту саломлар бўлсин. Эй Аллоҳим, бизга Ўзинг рози бўладиган бандаларинг қаторида бўлишликка ёрдам бергин. Эй Аллоҳим, бизга олимлар илмини, солиҳлар хулқини бергин. Амин!

Аллоҳ таоло Бақара сурасининг 32-оятида шундай дейди: “Улар жавоб бердилар: Сен поксан! Биз фақат Сен бизга ўргатган нарсанигина билурмиз. Албатта, Сен билгувчи ва ҳикматли зотсан”.

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ, бизнинг “Тушунча ва қадриятлар” дастуримизнинг навбатдаги сонига хуш келибсиз! Бугунги мавзуимиз “Исломдаги иқтисод: бизга маълум ва маълум бўлмаган нарсалар” ҳақида бўлади. Меҳмонимиз исломий маърузалар, хусусан, иқтисодий масалалар бўйича матахассис, Ислом мутафаккири Аҳмад Қасос ҳазратлари бўлади.

Бошловчи: Ассалому алайкум шайх Аҳмад Қасос ҳазратлари, хуш келибсиз.

Қасос: Ва алайкум ассалам ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

Бошловчи: Иқтисодиёт масаласи қонунчилар орасида энг баҳсли масала. Ислом иқтисодиётининг аниқ контур(шакл)лари борми? Исломда ҳуқуқий иқтисод тизими борми? Лекин бу саволларга жавоб беришингиздан олдин Ислом оламида иқтисоднинг аҳамияти ҳақида тушунча бериб ўтсангиз!

Қасос: Бисмиллаҳир роҳманир роҳим, Расулуллоҳ ﷺга, у кишининг оли байтига, саҳобаларига ва У зотга гўзал тарзда эргашганларга салоту саломлар бўлсин! Бир машҳур ибора бор: ”Иқтисод бу – ҳаёт таянчидир!”. Аслида ҳам шундай. Агар ўтмиш ва ҳозирга назар ташласак, аксар урушлар, таҳдидлар ва санкциялар иқтисодий манфаатлар ва эҳтиёжлар туфайли юзага келганини кўришимиз мумкин. Қанчадан-қанча халқлар ва жамиятлар иқтисодий турғунлик ва иқтисодий инқирозлар сабабли тугаб кетди. Шунинг учун ҳам давлатлардаги қонун чиқарувчилар Иқтисодий низомга асосий эътиборларини қаратишади. Ҳаммага маълум, яқин ўтмишда дунё икки қутбга бўлинганди. Уларнинг ҳар бири жамият ҳаётининг бошқа соҳаларини ҳисобга олмаганда ҳам, иқтисодиётда ўз қарашларига эга эди. Ачинарлиси шуки, бугунги кунда аксар мусулмонлар Ислом ўзига хос иқтисод низомига эга эканлигини билмайдилар. Одамлар, айниқса талабалар мени тез-тез саволга тутишади: “Сиз қайси низомни афзал кўрасиз: капиталистик низомними ёки социалистик низомними? Қайси низом яхшироқ, либералми ёки бошқариладиганми?” Кўриниб турибдики, бундай саволлар Ислом инсониятга на тарихдаги ва на ҳозирги кундаги мавжуд низомлар билан ҳеч қандай ўхшашлиги йўқ, балки тамоман ўзига хос бўлган иқтисодий низомни тақдим этганини билмасликдан келиб чиқади. Мен таълим муассасасида ўқитувчи бўлиб ишлайман, у ерда иқтисод фани бор. Талабалардан: “Ислом иқтисодиёти ҳақида нималарни биласиз?” – деб сўрайман. Лекин бунга жавобан фақат ҳайратни кўраман. Мен уларнинг устозларидан сўрайман: “Исломдаги иқтисод низоми ҳақида эшитганмисиз?” Аммо бунга жавобан уларнинг юзида фақат ҳайронликка гувоҳ бўламан. Нега? Чунки улар бу ҳақда ҳеч нарса ўқишмаган. Кунларнинг бирида менинг “Исломдаги иқтисод” номли маърузаларимнинг бирига кекса бир сиёсатчи келиб қатнашди. Маъруза тугагач, кетаётиб у оғайнисига: “Мен илк бор иқтисод ҳақида бундай гўзал маъруза эшитишим ва бу нутқнинг Ислом билан алоқаси бор, чунки бунда шариат ҳақида гап кетган”, – деган. Дарҳақиқат, бу ҳозиргача кўпчилик учун номаълум бўлиб қолмоқда. Ҳатто Ислом иқтисоди ҳақида гапирадиганлар ҳам, Исломнинг иқтисод соҳасидаги қонунлари либерал қонунлар билан деярли бир хил, дейишади. Ушбу сўзларидан, уларнинг мавжуд тузум таъсиридан чиқа олмаётганликларини, шунингдек, Исломдаги иқтисод низомининг мукаммал ва кенгқамровли низом эканлигини билмасликларини кўриш мумкин. Шунинг учун ҳам биз бу ҳақиқатга катта эътиборни қаратишимиз керак, деб таъкидлаймиз. Ислом биз учун АҚИДА вазифасини ўтайдиган мутлоқ ва мукаммал иқтисодий низомни тақдим этди, чунки у бизга Аллоҳ таоло томонидан нозил қилинган ва бу борада ҳеч қандай ихтилоф йўқ. Шуни ҳам қайд этишни истардимки, тарихда Исломий иқтисод низомидан бошқа бундай кенгқамровли ҳеч қандай низом мавжуд бўлмаган.

Бошловчи: Устоз, сиз бу мавзунинг нақадар муҳимлигини тушунтирдингиз ва бошқа икки иқтисодий низом ҳақида ҳам гап очдингиз. Менимча, социализм ўзининг иқтисод низоми билан бирга бутунлай тугаб битди ва у ҳозирда мавжуд эмас. Бугунги кунда инсонлар ва халқларни бошқариб турган ягона тузум бу – капиталистик низомдир. Келинг, энди иқтисод таърифига ўтсак. Маълумки, бугунги кунда кўпчилик, иқтисод бу – мулкни бошқариш, дейишади. Аммо қандай таърифни иқтисодиётнинг энг тўғри таърифи, деб айтса бўлади?

Қасос: Иқтисод бу – ҳаётдаги мулкий масалаларни тартибга солишдир. У икки қисмга бўлинади: иқтисод фани ва иқтисод низоми.

Биринчи қисм – иқтисодий фан бўлиб, у бойликни ишлаб чиқариш, таъминлаш ва кўпайтириш бўйича ҳаракатларни назарда тутади.

Иккинчи қисм – иқтисод низомидир. У инсонлар орасида ушбу бойликларга эгалик қилиш, тақсимлаш, тасарруф қилиш ва сарфлаш йўлларини назарда тутади. Айнан шу қисми қонунчиликка доирдир. Бугунги кундаги қонунчилар, сиёсатчилар, иқтисодчилар ва иқтисод йўналишида таҳсил олаётганларнинг муаммоси шуки, улар бу икки томонни фарқламайдилар. Капиталистик низом моддий бойликларни ишлаб чиқаришдаги илм-фан ютуқлари билан иқтисод қонунларини аралаштириб ташлади, яъни иқтисодий илм-фан билан иқтисодий низомни аралаштириб юборди. Шуни билиш керакки, иқтисод низомидаги қонунлар бойликка эга бўлиш, тасарруф қилиш ва сарфлаш йўлларини белгилашга қаратилган. Иқтисодиёт фани эса бойликни кўпайтириш, яхшилаш ва сифатини ошириш механизмларини топишга қаратилган. Илмий ютуқларни қонун ижодкорлиги билан аралаштириб юбормаслик керак.

Бошловчи: Сиз илм-фан ишлаб чиқариш қуроллари, жиҳозлар ва услублар устида изланиш олиб боради ва асло қонунлар чиқармайди, демоқчисиз.

Қасос: Худди шундай. Илм-фан қонунчилик билан шуғулланмайди. Қишлоқ хўжалиги ва саноат бўйича тадқиқот ишлари ҳамда маҳсулотларни сотишни таъминлаш бўйича тадқиқот ишлари менда мавжуд бўлса, табиийки, мен бу ишни иқтисодий фан соҳасидаги матахассисларга топшираман, чунки буни қонунчиликка алоқаси йўқ. Шуни ҳам таъкидлаш керакки, иқтисод фани соҳасидагилар ҳам ўз изланиш ва ихтироларида шариат чегараларига чекланишлари лозим. Бироқ баҳс иқтисодий низом ёки иқтисодий қонунчилик (ташриъ) ҳақида борар экан, бу ерда гап асосий принцип ва тушунчалар ҳақида бўлади. Мисол учун “мулкчилик” ҳақидаги тушунчани олайлик. Бу тушунчага таъриф беришда ўтган асрда дунё икки тарафга бўлинди: капиталистик ва коммунистик тарафларга. Одамлар “мулкчилик” хусусий бўлиши керакми ёки умумий, деган саволга тўхташди. Бирлари биринчисига, иккинчилари иккинчи нуқтаи назарга келишди.

Шахс қандай нарсаларга эгалик қилиш ҳуқуқига эга ва қайси нарсаларга эгалик қилиш ҳуқуқига эга эмас? У ўз мол-мулкини нималарга сарфлаши мумкин, нималарга мумкин эмас?

Давлат қайси мулкка эгалик қилади, уни қандай тасарруф этади, қандай сарфлайди ва фуқаролар ўртасида қандай тақсимлайди? Давлатнинг кирим ва чиқим манбалари қайси? Қандай тақиқлар бор ва уларга яқинлашмаслик керак? Бу ва бу каби саволлар иқтисодий қонунчилик доирасида ҳал қилинади. Бошқача қилиб айтганда, булар иқтисодий низомда баҳс қилинади.

Бошловчи: Сиз мулкчилик масаласига тўхталиб ўтдингиз. Келинг, иқтисодий низомнинг ушбу устунини батафсил кўриб чиқайлик. Сиз хусусий ва умумий мулк бор дедингиз. Қачон у хусусий бўлади ва қачон умумий бўлади?

Қасос: Бу масала узоқ вақтлардан бери иқтисод соҳасидаги қонунчилар ўртасида баҳс-мунозараларга сабаб бўлиб келган. Бу масала капиталистик тузум пайдо бўлиши билан янада долзарб тус олган. Чунки капитализм назариясига кўра, мулк ва ишлаб чиқариш воситаларининг барчаси хусусий бўлиши керак. Бу ерда шахслар томонидан тузиладиган компаниялар ҳам назарда тутилади. Хусусий мулкнинг акси эса умумий мулкдир. У ўзининг таърифига кўра, умумий бойликни ва умумий мулкни назарда тутади. Капиталистик низом ўзиниинг барча эътиборини шахсга қаратганлиги кўплаб иқтисод назариячиларини социализм, деб аталувчи янги формацияни ўйлаб топишга ундади. Аммо унутмаслик лозим, социализм назариялари турли бўлиб, ҳатто айримлари капитализм қолипидан чиқолмаган. Лекин энг машҳур социализм назарияси XIX асрга келиб пайдо бўлди ва XX асрда ҳокимият тепасига келди. У Карл Маркснинг социализм назарияси бўлиб, кўпинча уни коммунизм дейишади. Унга кўра, барча ишлаб чиқариш воситалари фақат умумий мулк бўлиши керак. Ишлаб чиқариш воситалари хусусий мулк бўлиши ҳамда бировлар томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотни бошқаларга қайта сотиш қатъиян ман этилган. Ҳатто бирон шахс вафот этса, унинг яшаб келган уйи ҳам меросхўрларига мерос бўлиб қолиши мумкин эмас, балки умумий мулкка ўтказилиши керак бўлган. Чунки уларнинг тушунчасига кўра, бу уй унинг шахсий мулки ҳисобланмай, давлат тасарруфига ўтиши керак эди. Бу назарияга кўра, барча нарсалар умумий бўлиши керак. Маркс назариясига кўра, социализмдан сўнг коммунизм келиши керак эди. Бу хаёлий иқтисодий низом бўлиб, улар бунга етиша олмадилар. Уларнинг назариясига кўра, одамлар хусусий мулкка бўлган даъволардан воз кечиб, ҳатто мулк ва бойликлар тақсимотида давлатга муҳтож бўлмайдиган даражага чиқишади. Шу билан инсоният эволюция чўққисига эришади ва модданинг эволюция тарихи тамоман ниҳоясига етади, дейишди. Чунки улар инсоннинг ўзи моддадир, деб башоратлар беришган.

Бошловчи: Гўёки бу мукаммал ғоядекми?

Қасос: Бу – ҳаётда татбиқ қилиниши имконсиз бўлган фаразий низом эди. Ҳатто собиқ шўролар (совет) иттифоқи ва бошқа социалистик давлатларда ҳокимиятга уларнинг ўзлари келганда ҳам, бу ғоя-назарияни рўёбга чиқара олмадилар. Улар амал-тақал қилиб унинг бир қисминигина ҳаётда амалга ошира олишди холос. Лекин охир-оқибат иқтисодий жиҳатдан ҳам муваффақиятсизликка учрашди ва шўролар иттифоқи бутунлай қулади.

Давоми бор…

TagsИсломий иқтисодмаълум
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Яҳудийлар давлати билан қўшма хавфсизлик ва ҳарбий машғулотларини ўтказиш буюк хиёнатдир

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Араб ёшлари ва АҚШ сайловлари

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Ал-Ваъй уюшмаси Қуддус университетида «Болалар ҳуқуқини ҳимоя қилиш» конвенцияси тўғрисида маъруза қилди

ОНЛАЙН КУТУБХОНА

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026
    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ёритманг…[1]». Бундай машъум битимлар мусулмон армияларини […]

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] шундаки, Иордания қўшинига инглиз жосуси Глабб Пошо[1] қўмондонлик қилаётган эди. Бошқа араб раҳбарлари ва […]

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар куфр кучларини «дўст» тутишнинг оқибатларини — бу йўл дунёда хорлик, Охиратда эса ...

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026
    […] аёлу болаларни қутқариш учун жанг қилмаяпсизлар?![1]» деган амрига бўйсуниш учун уларда куч ҳам, имконият […]

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

    […] шундаки, Иордания қўшинига ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

    […] аёлу болаларни қутқариш ...

    АЛ-ВАЪЙ

    • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
    • БОШ САҲИФА
    • КИТОБЛАР
    • Ҳизб ут-Таҳрир

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/