Ҳизб ут-Таҳрир-Судан вилояти делегацияси шайх Абдуллоҳ (Азрақ Тоййиба)ни зиёрат қилди

بِسْمِ اللَّـهِ الرَّحْمَـٰنِ الرَّحِيمِ
Матбуот баёноти
Ҳизб ут-Таҳрир-Судан вилояти делегацияси шайх Абдуллоҳ (Азрақ Тоййиба)ни зиёрат қилди
Ҳизб ут-Таҳрир-Судан вилояти делегацияси, Сажжода ариқаи қодирия меросхўри, Миллий Иттифоқ партияси ҳомийси шайх Абдуллоҳ (Азрақ Тоййиба)ни зиёрат қилди. Делегацияга Ҳизбнинг марказий алоқалар қўмитаси раиси устоз Носир Ризо раислик қилди. Унга Ҳизб аъзолари биродар Абдуллоҳ Ҳусайн, Абдулқодир Абдурраҳмон ва Али Сивор ҳамроҳ бўлдилар. Учрашув шайхнинг Судандаги Жазира вилояти шайх Абдулбоқий қароргоҳида бўлиб ўтди.
Бир гуруҳ сиёсатчилар ҳозирлигида бўлган учрашувда устоз Носир Ризо Америка санкцияларини бекор қилишдан нималар кўзлангани, у Судан халқини Исломдан ва исломий шариат татбиқидан воз кечишлари ва ўрнига очиқдан-очиқ илмоний тузумни ўрнатишлари эвазига берилган «маҳр» экани ҳақида сўз юритди. Шунингдек, санкцияларни бекор қилиш, юртни бўлиб ташлашлари ҳамда мустамлакачи кофир давлатлар ва яҳудий давлати билан алоқаларни тўла нормаллаштиришлари эвазига берилаётган совға эканини ҳам таъкидлади.
Устоз санкцияларни бекор қилишдан яна бир мақсад, Американинг юрт бойликларига оид манфаатига хизмат қилишини ёритиб берди. Унинг таъкидлашича, бу ҳақда Трамп Суданни Америка ширкатлари учун очиб қўйиш лозимлиги тўғрисида баёнот берган. Бу ширкатлар Американинг Жазира вилояти Хазро ерларига киритган ва собиқ президент Жаъфар Намирий даврида у ерлардаги нефт қудуқларини очган ширкатлардир. Биз Американинг Жазира вилояти ишлари бўйича вакилининг юртимизга яқиндан бери серқатнов бўлиб қолганини яхши биламиз. Судан режими юртимизни илмонийлаштириш, бўлиб-парчалаш ва бойликларини мустамлакачи кофир Америкага инъом этиш каби Америка талабларини амалга оширишда ҳануз давом этмоқда.
Кейин устоз Носир бунинг муқобилида, Умматнинг мустамлакачи кофирларни илигини қирқиб ташловчи ягона лойиҳаси мавжудлигини, бу Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифалик лойиҳаси бўлиб, барча мусулмонлар уни амалга оширишга ҳаракат қилмоғи зарурлигини таъкидлаш билан ўз сўзини якунлади.
Делегация шайх Абдуллоҳда кучли позиция мавжудлигини, бу Судандаги мустамлакачи Ғарб аралашувига норозилик позицияси эканини ҳис этди. Шайхни одамларга юрт бойликларига кўз олаётираётган мустамлакачи Ғарб режаларини кўрсатиб беришга чақирди.
Учрашув якунида делегация шайх Абдуллоҳга меҳмоннавозлиги ва илиқ кутиб олгани учун ташаккур билдирди.
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Судан
вилоятидаги расмий нотиқаси – аёллар қисми



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ