| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      05.07.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      27.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      20.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      13.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      06.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      30.05.2026
      0
    • Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

      26.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      23.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      16.05.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Минтақадаги Америка малайларининг сафарбарликка  туриши

  • Хитой – Францияда бўлиб ўтган «Катта еттилик» G7 саммитининг «йўқ бўла туриб ҳозир бўлган» иштирокчиси

  • Судан ҳукуматининг иқтисодий сиёсатлардаги саросимаси

  • Ғарб ҳукмдорлари ўз қалбларидаги адоват ва нафратни чиқаришдан асло тўхтамадилар

  • Мағриб уч томонлама мувофиқлаштириш тизими мустамлакачиликнинг хавфсизлик тузоқлари қаршисида дош бера оладими?

  • Судандаги вазият ва Ал-Убайид шаҳрининг қамали

  • Араб Лигасини тубсиз бир водийга кўмиб дафн этиб ташлаш вожибдир

  • Афғонистонни халқаро тизимга интеграция қилиш учун Американинг тузоғи

МАТБУОТ БАЁНОТИ
Home›МАТБУОТ БАЁНОТИ›Ҳизб ут-Таҳрир – Судан вилояти расмий нотиғининг 2025 йил 19 июл, шанба куни Порт-Судан шаҳрида бўлиб ўтган матбуот анжуманида қилган «Ислом ва унинг Халифалик давлати соясидагина умид бағишлайдиган ҳукумат бўлиши мумкин» номли нутқи

Ҳизб ут-Таҳрир – Судан вилояти расмий нотиғининг 2025 йил 19 июл, шанба куни Порт-Судан шаҳрида бўлиб ўтган матбуот анжуманида қилган «Ислом ва унинг Халифалик давлати соясидагина умид бағишлайдиган ҳукумат бўлиши мумкин» номли нутқи

By htadmin
03.08.2025
0
Share:

Ҳизб ут-Таҳрир – Судан вилояти расмий нотиғининг 2025 йил 19 июл, шанба куни Порт-Судан шаҳрида бўлиб ўтган матбуот анжуманида қилган «Ислом ва унинг Халифалик давлати соясидагина умид бағишлайдиган ҳукумат бўлиши мумкин» номли нутқи

2025 йил 19 май, душанба куни Судан суверен кенгаши раиси Абдулфаттоҳ Бурҳон БМТнинг собиқ расмийси Комил Идрисни Бош вазир этиб тайинлаш ҳақида қарор чиқарди. Унга технократлар ҳукумати тузиш вазифаси юклатилди. Шунингдек, Бурҳон ўша куни яна бир қарор қабул қилиб, аввалда амал қилган кўрсатмани бекор қилди. Чунки унда суверен кенгаш аъзоларининг федерал вазирликлар ва давлат идоралари устидан назорат олиб боришини белгилаган эди.

Ўшандан бери икки ой ўтди, бу вақт давомида вазирлар босқичма-босқич тайинланиши орқали ҳукумат тузиш жараёнини кузатдик ва ҳукуматнинг фақат ўз қиёфасини ўзгартирганига гувоҳ бўляпмиз. Яъни ҳукуматнинг – бош вазир эълон қилганидек – технократ қиёфаси шаклан ўзгариб, гибрид тусга кирди: Технократлар ва ўзаро келиша олмайдиган шериклар ўртасида лавозимларни бўлишиб олиш асосида тузилган ҳукумат бўлиб қолди. Бу шериклар эса молия, кончилик ва ижтимоий ҳимоя каби даромадли вазирликларни эгаллаш учун бир-бири билан жанжаллашиб, ўринларни бўлиб олиш пайида. Чунки бу вазирлар, айниқса, халқаро ёрдам ва гуманитар грантларни қабул қилиш нуқтаси бўлган вазирликларни ўз назоратларига олишга ошиқмоқдалар. Бу шармандагарчиликдан эса ҳеч қандай ҳаё қилмаяптилар. Комил Идрис ўз ҳукуматининг шиори «Умид» эканини маълум қилди. У 2025 йил 19 июн куни телевидение орқали қилган мурожаатида «ҳукуматининг шиори «Умид», вазифаси Судан хавфсизлигини таъминлаш, халқ учун фаровон, барқарор ҳаётни амалга ошириш»дан иборат эканини таъкидлади. Идрис бу мақсадларга 1898 йилда мустамлакачи кофир Китченер қўшинлари Суданга кириб келганидан буён юртимизда татбиқ қилинаётган ва шу кунгача амалда бўлган куфр секуляр-демократик бошқарув тузуми орқали эришмоқчи. Ҳолбуки, бугунги тузум «Умид ҳукумати» деб аталган дастурида баён этилган мақсадлардан бирортасини ҳам амалга ошира олмади. Аксинча, айнан шу бошқарув хавфсизлигимизни йўқ қилди ва унинг ҳукмронлигида номус ва дахлсизликлар оёқ ости қилинди! Юртимизда умидсизлик авж олди, ҳаётга бўлган умид шунчалик пасайиб кетдики, одамлар ҳеч қандай орзу-умидларсиз фақат тирик қолиш ҳақида ўйлайдиган бўлиб қолишди. Бошқа томондан эса, Жуба келишуви орқали ҳукуматга кириб келган Комил Идриснинг шериклари ўзларини четлатилган деб кўрсатишмоқда ва содда халққа ёлғон умидлар беришмоқда. Улар вазирлик курсиларида ўтиришларини юртнинг марказ ва чет-ҳудудларида зулмга учраганлардан зулмни кўтариш билан боғлаб, атрофни очиқдан-очиқ адаштиришмоқда.

«Шарқ» телеканалида Адолат ва тенглик ҳаракати сиёсий котиби Муътасим Аҳмад Солиҳнинг қуйидаги сўзлари намойиш этилди: «Тинчлик жараёнида иштирок этувчи томонларнинг келишув матнига таянган ҳолда, вазирлик лавозимларини шахсий ҳақ-ҳуқуқ сифатида талаб қилишларини «сиёсий шантаж» деб баҳолаш, бу – ҳақиқатни бузиб кўрсатиш ва бир томонлама талқиндир. Бу каби баёнотлардан мақсад уларни қўрқитиш, лойиҳаларини заифлаштириш, марказдаги элиталар ҳукмронлигини мустаҳкамлаш ва марказий ҳокимият назоратидан чатдаги сиёсий кучларни қарор қабул қилишдаги ҳаққоний иштирокдан маҳрум этишдир».

Комил Идрис бошчилигидаги технократлар ҳам, «Қуролли кураш» деб аталадиган ҳаракатлар ҳам шуни яхши билиб олсинларки, Исломда бошқарув – ҳокимият ва бойликдан лаззат олиш учун қўлга киритиладиган ўлжа эмас, шунингдек, четлатилганлар ёки бошқаларга ҳокимият курсисига етишиш учун ёлғон ваъдалар бериладиган манфаат воситаси ҳам эмас. Аллоҳ Таоло бундай деган:

﴿يَعِدُهُمۡ وَيُمَنِّيهِمۡۖ وَمَا يَعِدُهُمُ ٱلشَّيۡطَٰنُ إِلَّا غُرُورًا﴾

«(Шайтон) уларга ваъдалар берур, хомхаёлларга мубтало қилур. Охир-оқибатда шайтон берган ваъдалар фақат ёлғон-сароб бўлиб чиқар»                                                                  [Нисо 120]

Хавфсизлик, таълим, соғлиқни сақлаш ва бошқа соҳаларда ваъдалар бериш, шунингдек, «марказий ҳокимият эътиборидан четда қолган аҳоли» деб аталадиган давлат ташқарисидаги мазлумларни умидвор қилиш, буларнинг барчаси айнан «Умид ҳукумати»нинг ўзига қарши далилдир. Юрт аҳолисининг ҳаётий тажрибаси шуни исботлаганки, кимда-ким ҳокимият курсисига ўтириб, уни ўлжа деб билса, айнан шу гумони уни ҳалокатга етаклаган. Зеро, халқ ишларини масъулият ва омонат деб билиб, қиёмат куни хору надоматга қолишдан қўрқиб бошқаришни хоҳлаганлар билан, ҳокимият, бойлик ва лаззат талабида ҳокимиятга интилганлар ўртасида осмон билан ерча фарқ бор.

Энди «марказий ҳокимият эътиборидан четда қолганлар» деган даъвога келсак, бундан чет эл билан алоқаси бор ва давлат ҳукмига бўйсунмайдиган ҳар қандай исёнчи назарда тутиляпти. Айни даъво орқали эса, аслида, давлатнинг чекка ҳудудларидаги фуқароларга нисбатан қилинган зулмлар назарда тутилади. Бироқ бу зулмнинг асл сабаби – айнан кофир мустамлакачи Ғарб жорий қилган золим тузумдир. Қурол кўтарганлар эса бу тузумни ағдариш учун эмас, балки унга хизмат қилиш ва уни амалга оширишда ўз улушларини олиш учун ҳаракат қилмоқдалар. Яъни, «марказий ҳокимият эътиборидан четда қолган аҳоли»га нисбатан зулмни энди бошқа кимдир эмас, айнан шу исёнчиларнинг ўзлари содир этмоқда.

Исломда ҳукмронлик – яъни ҳукмдорни танлаш ва уни тайинлаш ҳуқуқи фақатгина Умматнинг ёки унинг номидан сўзловчи вакилларнинг ихтиёридадир. Уммат бу ҳуқуқни фақат умумий масъулиятни кўтаришга лойиқ, деб билган кишига беради. Бундай кишида қуйидаги шахсий сифатлар мавжуд бўлиши лозим:

Кучли бўлиши;

Тақволи бўлиши;

Фуқарога нисбатан мулойим бўлиши;

Фуқарони бездирувчи бўлмаслиги керак.

Бу сифатлар ҳукмдорнинг ўзига тааллуқлидир. Ҳукмдорнинг халқ билан муносабатидаги сифатлари эса, қуйидагилардан иборат:

Халққа чин дилдан маслаҳат бериши;

Давлат мулкига қўл теккизмаслиги;

Халқни фақат Ислом билан бошқариши. Агар ҳукмдорда мана шу етти сифат тўлиқ мужассам бўлса, ҳаёт тўғри йўлга ўтади, халқ ишлари ислоҳ бўлади. Энди ўз-ўзидан, бу сифатлардан қай бири технократларда ёки қуролли ҳаракатларда бор, деган табиий савол туғилади?!

Комил Идриснинг ўз ҳукуматини «Судан халқи учун умид ҳукумати» сифатида тасвирлаши халқнинг асосий кутган умидларига мутлақо зиддир. Чунки халқнинг энг кам кутган нарсаси уларнинг муаммоларини ҳал қиладиган ва ҳаёт тарзини инсоний даражага кўтарадиган бошқарувдир. Бу эса фақатгина озуқа, кийим-кечак ва тураржойдан иборат ҳар бир шахснинг асосий эҳтиёжлари ҳамда хавфсизлик, таълим ва соғлиқни сақлашдан иборат жамиятнинг асосий эҳтиёжлари кафолатлангандагина амалга ошади. Албатта, соғлиқни сақлаш тоза ичимлик суви, электр таъминоти ва алоқа тармоқлари, йўллар, кўприклар каби инфратузилмаларни таъминлашни ҳам талаб қилади. Бу талабларни амалга ошириш эса мамлакат бойликларининг талон-торож қилинишига барҳам бериш ва умумий мулк бўлган ресурсларни халққа қайтаришга боғлиқ. Лекин мана шу барча ислоҳотларнинг пойдевори юртимиздаги мустамлакачилик таъсирини бутунлай қўпориб ташлашдан иборат. Ана шундагина Судан халқининг ҳақиқий умиди уйғонади! Аммо Комил Идрис ҳукуматининг буни амалга ошириши мутлақо мумкин эмас!

Нима учун? Чунки ҳар қандай муаммони ҳал қилиш, аввало ўша муаммога сабаб бўлаётган омилларни аниқлашни, сўнгра эса айнан шу сабабларга қарши йўналтирилган муолажа тариқатини қабул қилишни талаб қилади. Фақат шундай йўл билангина муаммога том маънода барҳам бериш мумкин. Хўш, Комил Идрис умид уйғотувчи ҳақиқий ечим билан келдими? Аксинча, муаммонинг асл сабабларини ташқи безаклар билан янгилаб кўрсатиш учунгина келмадими?!

Судан аҳли мусулмонлардир. Буюк Ислом дини эса Аллоҳ таоло томонидан ваҳий орқали Муҳаммад мустафо ﷺга нозил қилинган диндир. Давлат ҳам Судан халқи эътиқод қилган Ислом динининг ажралмас бир қисми саналади. Бу дин қиёмат кунигача амал қилувчи, мукаммал эътиқод ва ҳаётнинг барча соҳаларини тартибга солувчи тўлиқ тузумдир. Аллоҳ Таоло бундай марҳамат қилган:

﴿ٱلۡيَوۡمَ أَكۡمَلۡتُ لَكُمۡ دِينَكُمۡ وَأَتۡمَمۡتُ عَلَيۡكُمۡ نِعۡمَتِي وَرَضِيتُ لَكُمُ ٱلۡإِسۡلَٰمَ دِينٗا﴾

«Бугун сизларга динингизни комил қилдим, неъматимни бенуқсон, тўкис қилиб бердим ва сизлар учун (фақат) Исломни дин қилиб танладим»                                                               [Моида 3]

Ушбу Ислом ҳақдир. Лекин ҳақ билан ботил ўртасидаги тўқнашувнинг сўнгги саҳнасини ғолиблик билан якунлаган мустамлакачи кофир Ғарб мусулмонларнинг давлати бўлган Халифаликни қулатиб, ўрнига миллатчиликка асосланган функционал давлатларни барпо қилди. Бу давлатларнинг бошига эса малай ва коррупциячи ҳукмдорларни тайинлади. Улар ўзлари каби паст табиатли кимсалар ҳамда сиёсат, мафкура ва ахборот соҳаларидаги ёлланма тўдалар томонидан қўриқланмоқда. Бу тўдаларнинг вазифаси эса, ҳаёт учун ягона нажот воситаси бўлмиш Исломнинг қайтишига тўсқинлик қилиш ва ўзларининг кофир ҳожалари жорий қилган тузумларни мусулмонлар орасида татбиқ қилишдан иборат. Мана, бугун ҳарбийлар, технократлар ва қуролли ҳаракатлар бир-бири билан мана шу золим тузумни ким яхшироқ татбиқ қилиши устида шармандали тортишувларни қилиб юришибди.

Судан аҳли бошидан кечираётган инқирознинг ягона сабаби кофир мустамлакачи Ғарбнинг инсон томонидан тузилган ҳамда ваҳийга асосланмаган тузумларини татбиқ этишдадир. Бошқарувда демократик бошқарув, иқтисодда эса капитализм низомини жорий этиш мамлакат бойликларини талон-торож қилиш ва халқни эксплуатация қилишни осонлаштирмоқда. Айнан шу ботил тузумларни қайта мукаммал татбиқ қилиш учун Комил Идрис келди. У бизнинг бўйнимизга тақилган кофир Ғарбга бўлган қуллик занжирини янада маҳкамлаш учун келди. Шундай экан, у айни миссиясини технократлар ҳукумати орқали амалга оширадими, қуролли ҳаракатлар воситасидами ёки сиёсий саҳнадаги ёлланма малайлар биланми, биз учун бунинг нима фарқи бор?

Албатта, умид инсоният тарихи давомида ҳеч қачон ботил оламида, ёлғон хаёллар, фириб ва адаштириш муҳитида пайдо бўлмаган. Умид доим ҳақ, ҳақиқат, ростгўйлик ва содиқ иймон билан бирга туғилади. Бу умидни Аллоҳ Таоло томонидан юборилган пайғамбарлар олиб келган. Уларнинг сўнггиси Муҳаммад ﷺдир. Ул зот буюк Ислом рисолатини олиб келдилар. Бу рисолат эътиқод, бошқарув, иқтисод, ижтимоий ҳаёт, таълим ва ташқи сиёсат соҳаларида инсон учун мукаммал дастурни ўз ичига олган. Ҳокимият эгаси бўлган мусулмонлар ёки улар номидан ҳаракат қилувчи куч ва қудрат соҳиблари ушбу тузум асосида, мусулмонлардан бир кишини халифа этиб сайлаб, унга байъат берадилар. Ана шунда Халифалик тузуми барпо бўлади ва Ислом соясида қуйидагича шарафли ҳаёт сари ҳақиқий умид пайдо бўлади:

Биринчи: Халифа мусулмонлар ҳаётидаги инсон томонидан яратилган ва ташқаридан олиб келинган тузумлар даврига барҳам беради. Бу тузумлар ва уларни жорий қилувчи кофир Ғарб мутахассислари ўз фаолиятини тўхтатади. Халифа эса, ваҳийдан олинган ва далил кучига таяниб ишлаб чиқилган Ислом тузумларини татбиқ этишни бошлайди.

Иккинчи: Халифа дарҳол ёрдамчиларини, вилоят волийларини ва бошқа масъул ҳукмдорларни ёки улар ўрнида ишлайдиган шахсларни тайинлайди. Кейин эса, ҳар қандай квота ёки ҳисса принципларидан узоқ равишда Уммат муаммоларини ҳал этиш ишларини бошлайди. Зеро, шариатга кўра ҳокимият – қурол кўтарган ёки ташқи кучлар билан алоқада бўлган гуруҳларники эмас, балки Умматникидир.

Учинчи: Халифа кофир Ғарбнинг юртларимиздаги ҳар қандай нуфузини илдизи билан қўпориб ташлайди ва давлат муассасаларини унинг қўғирчоқ-малайларидан тозалайди. Сўнгра халифа Умматнинг маънавий мероси ва моддий бойликларини таянч зинапояси сифатида ишга солиб, Ислом давлатини илгари 600 йил давомида эгаллаб келганидек, дунёдаги биринчи рақамли етакчи давлат мақомига олиб чиқиш сари қадам қўяди.

Тўртинчи: Мусулмонлар халифаси татбиқ қиладиган Ислом тузуми сиёсий майдонни мустамлакачи кофир Ғарбнинг малайлари ва таъсир воситаларидан тозалайди. Шу билан бирга, давлат фуқароларини бўлиб ташлайдиган ирқчилик шиорлари ва жоҳилият даъволарини ҳам бутунлай йўқ қилади. Ана шунда аҳолининг барчасига адолат ва эҳсон асосида ғамхўрлик қилиш ғояси «марказий ҳокимият эътиборидан четлатиш», каби даъволарни ўз-ўзидан йўққа чиқаради. Чунки бу каби атамалар Ғарбнинг золим тузумлари ҳукмрон бўлган шароитнинг маҳсулидир.

Бешинчи: Халифа давлатдаги барча қуролли кучларни ягона, марказлашган армияга айлантиради ва уни тўғридан-тўғри ўзи бошқаради. Шу орқали халифа ҳар куни янги қуролли тўдалар тузиш ва мамлакатни қуролли гуруҳлар ўйинига айлантиришдек бемаъни ва хавфли тажрибаларга бутунлай чек қўяди. Энг аламлиси, бугун баъзи шундай қуролли тўдалар хорижий давлатларда тайёрланаётганидир! Хўш, бугун мана шу тарзда тарқоқ, турли манфаатлар асосида қурилган қуролли тузилмалар бор экан, қандай қилиб ҳақиқий умид ва шарафли ҳаётни кутиш мумкин?!

Бу айтганларимиз Ислом аҳкомлари оламшумул меросининг фақат бир намунаси, холос. Агар бу аҳкомлар Умматга тўлиқ ва мукаммал сиёсий лойиҳа сифатида тақдим этилса, улар қалбларда фаровон ҳаётга нисбатан ҳақиқий умид уйғотиши муқаррар. Бу аҳкомлар амалда татбиқ этилса, ҳаётимиз тубдан ўзгариб, умид амалга айланади, амал эса бизни, аввалгидек, шараф ва улуғлик чўққиларига олиб чиқади. Бу Аллоҳ Таоло учун ҳаргиз мушкул эмас. Аллоҳ Таоло бундай деган:

﴿يَٰٓأَيُّهَا ٱلَّذِينَ ءَامَنُواْ ٱسۡتَجِيبُواْ لِلَّهِ وَلِلرَّسُولِ إِذَا دَعَاكُمۡ لِمَا يُحۡيِيكُمۡ﴾

«Эй мўминлар, Аллоҳ ва Росули сизни абадий ҳаёт берадиган нарсага даъват қилар экан, уни қабул қилинглар»     [Анфол 24]

 

Иброҳим Усмон (Абу Халил)

Ҳизб ут-Таҳрирнинг Судан

вилоятидаги расмий нотиғи

 

TagsнутқПорт-Судан шаҳриҲизб ут-Таҳрир – Судан вилояти расмий нотиғи
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • МАҚОЛАЛАР

    Қурайш қабиласи ва Америка: нуфуз асосидаги ҳукмронлик ва унинг тарихий такрори

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Нега мусулмон юртлар ҳукмдорлари Умматнинг миллиардлаб доллар пулига қурол сотиб олишяпти?!

  • ЯНГИЛИКЛАР

    Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

ОНЛАЙН КУТУБХОНА

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026
    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ёритманг…[1]». Бундай машъум битимлар мусулмон армияларини […]

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] шундаки, Иордания қўшинига инглиз жосуси Глабб Пошо[1] қўмондонлик қилаётган эди. Бошқа араб раҳбарлари ва […]

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар куфр кучларини «дўст» тутишнинг оқибатларини — бу йўл дунёда хорлик, Охиратда эса ...

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026
    […] аёлу болаларни қутқариш учун жанг қилмаяпсизлар?![1]» деган амрига бўйсуниш учун уларда куч ҳам, имконият […]

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

    […] шундаки, Иордания қўшинига ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

    […] аёлу болаларни қутқариш ...

    АЛ-ВАЪЙ

    • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
    • БОШ САҲИФА
    • КИТОБЛАР
    • Ҳизб ут-Таҳрир

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/