| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР
  • Yozuv:
    Tarjima:

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      16.11.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      09.11.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      01.11.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      25.10.2026
      0
    • Биродаримиз Салоҳиддинов Салим Муҳиддин ўғлининг вафоти муносабати билан таъзия

      21.10.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      19.10.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      10.10.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      04.10.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      26.09.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • Америка, Хитой ва Россия: Шэньчжэнь учрашуви ортидаги стратегик кураш

  • Марокаш: Хиёнат ҳамда мустамлакачиларга малайлик ботқоғига тобора чуқурроқ ботиш

  • Афғонистон ва Покистондаги ҳокимият ва нуфузга эга холис кишиларга мурожаат

  • Ёрдам! Ёрдам! Эй, мусулмонлар қўшинлари! Ғазо сизларни ёрдамга чорламоқда. Қачон жавоб берасиз?!

  • Эй, Покистон аскарлари! Умматни Америка чангалидан қутқаришда энг катта масъулият сизларнинг зиммангиздадир

  • «Бас, ким сизларга тажовуз қилса, сизлар ҳам уларга сизларга тажовуз қилган миқдорда жавоб қайтаринг!»

  • Нега Ҳизб ут-Тaҳрир ҳар бир туҳмат ва раддияга жавоб бермайди?

  • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

АБУ ХАЛИЛ САВОЛ-ЖАВОБЛАРИ
Home›АБУ ХАЛИЛ САВОЛ-ЖАВОБЛАРИ›Кабутар боқиш ва жума намози ҳақидаги саволга жавоб

Кабутар боқиш ва жума намози ҳақидаги саволга жавоб

By htadmin
24.12.2016
0
Share:

Кабутар боқиш ва жума намози ҳақидаги саволга жавоб

 Ижтимоий тармоқлардан бирида Ikrombek исмли мухлисимиздан келган саволга жавоб.

 Савол:

 Ассалому алайкум. Биринчи саволим: Каптар боқса бўладими? Пайғамбаримиз САВдан ҳадис бор экану, бир одам каптар қувлаб кетаётганида, Шайтонни қувиб кетяпти, деган экан. Иккинчи саволим: Жума намози фарзи айнми, ёки фарзи кифоями?

 Жавоб:

بسم الله الرحمن الرحيم

يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا أَطِيعُوا اللَّهَ وَأَطِيعُوا الرَّسُولَ وَأُولِي الْأَمْرِ مِنْكُمْ ۖ فَإِنْ تَنَازَعْتُمْ فِي شَيْءٍ فَرُدُّوهُ إِلَى اللَّهِ وَالرَّسُولِ إِنْ كُنْتُمْ تُؤْمِنُونَ بِاللَّهِ وَالْيَوْمِ الْآخِرِ ۚ ذَٰلِكَ خَيْرٌ وَأَحْسَنُ تَأْوِيلًا

“Эй иймон келтирганлар, Аллоҳга итоат қилинг ва пайғамбарга ҳамда ўзларингиздан бўлган (яъни мусулмон бўлиб Аллоҳнинг ҳукмларини татбиқ қилаётган) ҳокимларга бўйинсунинг! Бордию бирон муаммога дуч келсангиз, — агар ҳақиқатан Аллоҳга ва охират кунига ишонсангиз — у муаммони Аллоҳга ва пайғамбарига қайтаринг! Мана шу яхшироқ ва чиройлироқ ечимдир”. (Нисо. 59)

 Ва алайкум ассалом ва роҳматуллоҳ. Биринчи саволга жавоб. Кабутар боқиш тўғрисида мужтаҳидлар ўртасида ихтилофлар бўлган. Баъзи мужтаҳидлар бу амални мубоҳ, баъзилари макруҳ дейишган.

 Саволда келган ҳадисни кўриб чиқсак,

أبِي هُرَيْرة رضِي الله عنْه: أنَّ رسولَ الله صلَّى الله عليْه وسلَّم رأى رجُلاً يتْبع حمامةً فقال: شيطان يتْبع شيطانة

 Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан: Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам бир кишини кабутарни ортидан қувиб юрганини кўриб шундай дедилар: “Шайтон шайтонини қувиб кетяпди”. Ахмад, Абу Довуд ва Байҳақийлар ривояти. Саҳиҳ. Ҳасан.

 Ушбу ҳадисдан кабутар боқиш ҳаромлиги келиб чиқмайди, чунки Бухорий, Муслим ва бошқаларнинг ривояти билан келган қуйидаги ҳадисга кўра, инсон кабутар ва шунга ўхшаш қўшларни сақлаши, боқиши жоиздир.

عن أنس بن مالك – رضي الله عنه – قال: كان رسول الله – صلى الله عليه وسلم – يدخل علينا ولي أخ صغير يُكنى أبا عُمير، وكان له نغر يلعب به، فمات فدخل عليه النبي – صلى الله عليه وسلم – ذات يوم فرآه حزينًا، فقال: ما شأنه؟ قالوا: مات نغره، فقال: يا أبا عمير ما فعل النغير

 Анас розияллоҳу анҳудан: Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам бизникига кириб турардилар. Мени бир укам бўлар эди, уни Абу Умайр деб чақиришар эди. Уни кичкина бир қушчаси бор эди, уни ўйнар эди. Бир кун у қушча ўлиб қолди ва Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам уни олдига кирганларида укамни хафа бўлиб турганин кўрдилар. Бу бола нега хафалигини сўрадилар, қушчаси ўлиб қолганини айтишди. Шунда Росулуллоҳ алайҳиссалом “Эй Абу Умайр, бу қушча нима қилди?” деб хазиллашдилар. Бухорий, Муслим ва Абу Довудлар ривояти. Матн Абу Довудники. Саҳиҳ, муттафақун алайҳ. Бу ҳадисдан уйда қуш боқиш мумкинлиги келиб чиқади.

 Ушбу иккала ҳадисдан шуни англаш мумкинки, кабутар боқиш мубоҳ амал бўлиб, биринчи ҳадисдаги “Шайтон шайтонини қувиб кетяпди” деган гап, мажозий маънода айтилган бўлиб, бошқа зарур ишларни унутиб, бор фикру хаёли ва вақтини кабутарни орқасидан югуриб юриш билан ўтказадиган инсонга нисбатан айтилган дейиш мумкин.

 Бундан ташқари биринчи “Шайтонини қувиб кетаётган” тўғрисидаги ҳадиснинг устида турли фикрлар айтилган бўлиб, баъзи муҳаддислар ҳасан, баъзилар саҳиҳ деган ҳукмни айтишган. Кейинги қушча боқиш тўғрисидаги ҳадис устида эса ҳеч қандай салбий муносабат айтилмаган бўлиб, унинг муттафақун алайҳлигини ўзи биринчи ҳадисдан устунлигини билдиради.

 Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, кабутар ва бошқа қушларни уйда боқиш мубоҳ, аммо ушбу боқиш инсонни ушбу боқаётган кабутарини ортидан ҳуштак чалиб югуриб юриб, бошқа зарур ишларни эсдан чиқаришга олиб борса, ҳадисда айтилганидек, ўзи ҳам шайтон мисоли бўлиб, шайтонни қувиб кетаётгандек даражада манфур ишни қилган бўлади. Валлоҳу аълам.

 Иккинчи саволга жавоб. Жумъа намозини фарз, суннат, ёки фарзи кифоялиги тўғрисида ҳам мужтаҳидлар турли раъйларни айтишган.

 Имом Абу Ҳанифа роҳимаҳуллоҳ мазҳабининг баъзи мужтаҳидлари, Имом Шофеъий роҳимаҳуллоҳ мазҳабининг ҳам баъзи мужтаҳидлари, Имом Молик роҳимаҳуллоҳ мазҳабининг ҳам баъзи мужтаҳидлари ва шунингдек Имом Ахмад роҳимаҳуллоҳдан ҳам бир ривоятга кўра, жумъа намозини суннати муаккада (таъкидланган суннат), деган ривоятлар қилинган.

 Ва яна Ханбалий мазҳабидан бир ривоятда, Шофеъий мазҳабининг аксар раъйларида ва Моликий мазҳабининг ҳам баъзи ривоятларида жумъа намозини фарзи кифоя, деган ҳукмни айтишган.

 Лекин ушбу мазҳабларнинг деярли барчасини хозирги пайтдаги мутааххир замон мужтаҳидлари жумъа намози ҳар бир мусулмон эркак учун фарзи айн эканлигига иттифоқ қилишган.

 Жумъа намознинг фарзи айнлигига оят, ҳадис ва саҳобалар ижмосидан далиллар:

يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا إِذَا نُودِيَ لِلصَّلَاةِ مِنْ يَوْمِ الْجُمُعَةِ فَاسْعَوْا إِلَىٰ ذِكْرِ اللَّهِ وَذَرُوا الْبَيْعَ ۚ ذَٰلِكُمْ خَيْرٌ لَكُمْ إِنْ كُنْتُمْ تَعْلَمُونَ

 “Эй иймон келтирганлар! Жума куни намозга нидо қилинганда, Аллоҳнинг зикрига шошилинг ва савдони қўйинг. Агар билсангиз, бу ўзингиз учун яхшидир”. (Жумъа. 9)

عَنْ جَابِرِ بْنِ عَبْدِ اللَّهِ قَالَ: خَطَبَنَا رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ فَقَالَ: يَا أَيُّهَا النَّاسُ تُوبُوا إِلَى اللَّهِ قَبْلَ أَنْ تَمُوتُوا وَبَادِرُوا بِالأعْمَالِ الصَّالِحَةِ قَبْلَ أَنْ تُشْغَلُوا وَصِلُوا الَّذِي بَيْنَكُمْ وَبَيْنَ رَبِّكُمْ بِكَثْرَةِ ذِكْرِكُمْ لَهُ وَكَثْرَةِ الصَّدَقَةِ فِي السِّرِّ وَالْعَلانِيَةِ تُرْزَقُوا وَتُنْصَرُوا وَتُجْبَرُوا وَاعْلَمُوا أَنَّ اللَّهَ قَدِ افْتَرَضَ عَلَيْكُمُ الْجُمُعَةَ فِي مَقَامِي هَذَا فِي يَوْمِي هَذَا فِي شَهْرِي هَذَا مِنْ عَامِي هَذَا إِلَى يَوْمِ الْقِيَامَةِ فَمَنْ تَرَكَهَا فِي حَيَاتِي أَوْ بَعْدِي وَلَهُ إِمَامٌ عَادِلٌ أَوْ جَائِرٌ اسْتِخْفَافًا بِهَا أَوْ جُحُودًا لَهَا فَلا جَمَعَ اللَّهُ لَهُ شَمْلَهُ وَلا بَارَكَ لَهُ فِي أَمْرِهِ أَلا وَلا صَلاةَ لَهُ وَلا زَكَاةَ لَهُ وَلا حَجَّ لَهُ وَلا صَوْمَ لَهُ وَلا بِرَّ لَهُ حَتَّى يَتُوبَ فَمَنْ تَابَ تَابَ اللَّهُ عَلَيْهِ أَلا لا تَؤُمَّنَّ امْرَأَةٌ رَجُلاً وَلا يَؤُمَّ أَعْرَابِيٌّ مُهَاجِرًا وَلا يَؤُمَّ فَاجِرٌ مُؤْمِنًا إِلا أَنْ يَقْهَرَهُ بِسُلْطَانٍ يَخَافُ سَيْفَهُ وَسَوْطَهُ

 Жобир ибн Абдуллоҳ айтади: Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бизга хутба қилиб шундай дедилар: “Эй одамлар! Ўлим келишидан олдин Аллоҳга тавба қилиб қолинглар, машғул бўлиб қолишдан олдин яхши амалларни қилиб қолинглар. Ўзингиз ва Роббингиз билан ўртангизни Аллоҳни кўп зикр қилиш, яширин ва очиқ тарзда кўп садақалар қилиш билан боғлаб олинглар. Ризқланасизлар, нусратланасизлар, ёрдам оласизлар ва билингларки, Аллоҳ сизларга ушбу турган еримда, ушбу кунимда, йилнинг ушбу ойида то қиёмат кунигача жумъа намозини фарз қилди. Ким менинг тириклигимда ёки мендан кейин, устида адолатли ёки золим имом бор бўлса ва бу намозни енгил санаб ёки инкор қилиб тарк қилса, у одамни Аллоҳ ишларини жам қилмайди, Аллоҳ баракасини бермайди. Огоҳ бўлингки, у одамнинг ўқиган намози йўқ, закоти йўқ, рўзаси йўқ, Ҳажжи йўқ, модомики тавба қилмагунча у одамда яхшиликни ўзи йўқ. Ким тавба қилса, Аллоҳ унинг тавбасини қабул қилади. Ва яна аёл киши эркакка имом бўлмасин, аъробий муҳожирга имом бўлмасин, фожир мўъминга имом бўлмасин, лекин агар золим подшо қиличи билан қўрқитса, унда бўлиши мумкин”. Ибн Можа ривояти. Саҳиҳ.

أن رسول الله صلى الله عليه وسلم قال : مَنْ تَرَكَ ثَلَاثَ جُمَعٍ تَهَاوُنًا بِهَا طَبَعَ اللَّهُ عَلَى قَلْبِهِ

 Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “Ким бепарволик қилиб учта жумъани қолдирса, Аллоҳ унинг қалбини (ёмонликка) муҳрлаб қўяди”. Абу Довуд, Термизий, Насаийлар ривояти. Саҳиҳ. Ҳасан.

 Жумъа намозини фарзи айнлигига мужтаҳидлар бундан бошқа яна кўплаб далилларни келтиришган, лекин менимча мазкур оят ва ҳадислар жумъани ҳар бир одамга фарзи айн эканлигини тушуниш учун кифоялик қилади. Валлоҳу аълам.

Ҳизб ут – Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси. Муслим

24.12.2016й

TagsваЖума намозиКабутар боқиш
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Туркия ва Европа қочқинлар масаласида нима қилмоқчи!?

  • МАҚОЛАЛАР

    Демократия тўғрисида

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Покистондаги Бажва-Имрон режими Ҳиндистонга Кашмирдаги босқинчилигини мустаҳкамлаш имконини бермоқда

ОНЛАЙН КУТУБХОНА

АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ

МАҚОЛАЛАР

  • МАҚОЛАЛАР

    Америка, Хитой ва Россия: Шэньчжэнь учрашуви ортидаги стратегик кураш

    Америка, Хитой ва Россия: Шэньчжэнь учрашуви ортидаги стратегик кураш Америка Хитой билан рақобатни тўхтатаётгани йўқ. Аксинча, Вашингтон Пекиннинг кучайишини ўз назоратида ушлаб туриш учун ҳарбий босим, иқтисодий чекловлар ва дипломатик ...
  • МАҚОЛАЛАР

    «Тараққиёт» ниқоби остидаги қарамлик: БМТнинг Марказий Осиёдаги ҳазорий тузоғи

    «Тараққиёт» ниқоби остидаги қарамлик: БМТнинг Марказий Осиёдаги ҳазорий тузоғи  بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ Халқаро саҳнада капиталистик тузум ўзининг фикрий ва сиёсий муфлислиги туфайли чуқур емирилиш босқичини бошдан кечирмоқда. Бир томондан, ...
  • МАҚОЛАЛАР

    Мустамлакачилик занжиридаги пенсия жамғармалари ва инсон тақдирини гаровга қўйган тизимлар

    Мустамлакачилик занжиридаги пенсия жамғармалари ва инсон тақдирини гаровга қўйган тизимлар بِسْمِ اللَّهِ الرَّحْمَٰنِ الرَّحِيمِ 2027 йил бошидан Ғарб мустамлакачилиги томонидан ўрнатилган иқтисодий зулмларнинг яна бир тўлқинига гувоҳ бўламиз. Яъни Иқтисодиёт ...
  • МАҚОЛАЛАР

    Экспортга чиқарилаётган тақдирлар: Масъулиятсиз сиёсат ва капиталистик қулчилик бозори

    Экспортга чиқарилаётган тақдирлар: Масъулиятсиз сиёсат ва капиталистик қулчилик бозори  بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ Исломда давлат ва ҳокимият тушунчаси инсонларга ғамхўрлик билан раҳбарлик қилиш, уларнинг ички ва ташқи ишларини тўғри ва ...
  • МАҚОЛАЛАР

    Таълим тизими ҳарбийлаштирилган назоратдан қутуладими ёки эскича босимлар давом этадими?

    Таълим тизими ҳарбийлаштирилган назоратдан қутуладими ёки эскича босимлар давом этадими?  ​​بِسْمِ اللَّهِ الرَّحْمَٰنِ الرَّحِيمِ Мамлакатимизнинг таълим соҳасида кутилмаган, аммо жиддий ўзгариш юз берди. Навоий, Сурхондарё, Самарқанд ва Сирдарё каби мураккаб ...

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026
    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ёритманг…[1]». Бундай машъум битимлар мусулмон армияларини […]

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] шундаки, Иордания қўшинига инглиз жосуси Глабб Пошо[1] қўмондонлик қилаётган эди. Бошқа араб раҳбарлари ва […]

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар куфр кучларини «дўст» тутишнинг оқибатларини — бу йўл дунёда хорлик, Охиратда эса ...

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026
    […] аёлу болаларни қутқариш учун жанг қилмаяпсизлар?![1]» деган амрига бўйсуниш учун уларда куч ҳам, имконият […]

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

    […] шундаки, Иордания қўшинига ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

    […] аёлу болаларни қутқариш ...

    SAHIFA

    • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
    • БОШ САҲИФА
    • КИТОБЛАР
    • Ҳизб ут-Таҳрир

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/
    Yozuv:
    Tarjima: