| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      13.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      06.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      30.05.2026
      0
    • Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

      26.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      23.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      16.05.2026
      0
    • Барча ОАВ ва ҳуқуқ ҳимоячиларига мурожаат

      10.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      09.05.2026
      0
    • Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

      02.05.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Таназзулдаги империядан ҳануз паноҳ излаётган сиёсат

  • ЕТИМ ҚОЛГАН АДОЛАТ ЁҲУД СОҲИБҚИРОН УММАТ!

  • ЎЗ БОҒИНИНГ МЕВАСИГА ИНТИЗОР УММАТ…

  • ЎЗГАРИШ — ЎЗАКДАН БОШЛАНСАГИНА АСЛДИР!

  • ЕВРОПА: БОҒБОНЛИКДАН ҚУРБОНЛИККАЧА

  • РОШИД ХАЛИФА: БИЗГА ЕТИШМАЁТГАН ЯГОНА КУЧ

  • Россиянинг Ўзбекистонда АЭС қуриши унинг чуқур энергетик муаммоларини ҳал қилиб берадими?

  • Иқтисодий форум давомида Украинанинг Россияга ҳужумлари

АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
Home›АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ›Канона ўз аҳлига торлик қилиб қолдимики, улар ундан қочиб ўзларини денгизга отса?!

Канона ўз аҳлига торлик қилиб қолдимики, улар ундан қочиб ўзларини денгизга отса?!

By htadmin
25.11.2016
1723
0
Share:

بِسْمِ اللَّـهِ الرَّحْمَـٰنِ الرَّحِيمِ

Роя газетаси:

Канона ўз аҳлига торлик қилиб қолдимики, улар ундан қочиб ўзларини денгизга отса?!

Абдуллоҳ Абдурраҳмон қаламига мансуб

Бу ҳодиса биринчи марта бўлаётгани йўқ ва мудом капитализм очкўзлиги, ғаразгўйлиги билан юртимизга ҳукмронлик қилаверар экан, охиргиси ҳам бўлмайди. 2016 йил 21 сентябр чоршанба куни ўнлаб инсон – юзлаб бўлмаса агар – Ўрта Ер денгизида фожеали ўлим топдилар. Ўрта Ер денгизи бўйлаб Европага йўл олган улар минган қайиқ Миср қирғоқлари яқинида сувга ғарқ бўлди. Куфри Шайх райони маҳаллий масъулларидан бири «уларнинг райони яқинида ғарқ бўлган қайиқда 600 нафар муҳожир бўлган»ини ва бу айни соҳиллар бўйлаб бўлган ноқонуний ҳижратларнинг энг каттаси эканини маълум қилди.

Агар бу ва бошқа фуқаролар ўз юртларида тирикчиликларини ўтказгудек, яхши яшашни кафолатлагудек бирор нарсага эришганларида эди, жонлари, моллари ва номуслари учун бирор хавфсиз жойни топганларида эди, юртларини тарк этмаган бўлар эдилар, албатта. Агар Канонада Аллоҳдан қўрқадиган ва Унинг ризосидан умидвор бўладиган раҳбарлар бўлганда эди, бу юрт уларни чиқариб ташламаган бўлар эди. Ахборот воситалари ҳам бу оғриқли ҳодисага нисбатан ҳар хил реакция билдиришди. Уларнинг мисоли худди ярани артиб-тозалаб, малҳамлаб сўнг бойлаш ўрнига, уни эзиб-оғритиб бойлаб ташлаган кимсадек бўлишди. Яъни ҳодисада режимга умуман айб юклашмади. Ваҳоланки, шу режим Канонадан қочишни аҳоли учун орзу қиладиган тушга айлантирган! Ҳатто айни муаммога бирор ечим топишга уринган кишилар ҳам хавфсизлик назоратидан четда қолмади. Хавфсизлик қонуни эса бировга сариқ чақалик фойдаси тегмайдиган қонунлар пакети билан ғилофланган низом билан қабул қилинган бўлиб, бу қонунлар муаммоларни ҳал қилиш у ёқда турсин, уларни баттар кўпайтирмоқда, Канона заминида адолатсизлик ва зулм келтириб чиқармоқда.

Барча жавобгарлик шу режим зиммасига тушади. Чунки Канона аҳлининг топаётган ризқига ҳам, бир бурда нонига ҳам аралашиб, уларга қаттиқ тазйиқ ўтказмоқда, газ, электр токи, нефт ва сувдан иборат шу халқ мулкини сотиб, ўзи фойдасини кўрмоқда. Солиқ кетидан солиқ солавериб, чўнтакларида қолган-қутган пулларигача қоқиштириб олмоқда ва бу билан тинкаси қуриган халқнинг белини синдирмоқда. Ваҳоланки, Ислом ушбу бойликларнинг ҳаммасини Умматга мулк қилиб берган. Росулуллоҳ САВ бундай дейдилар:

«النَّاسُ شُرَكَاءُ فِي ثَلاَثٍ: الْمَاءِ وَالْكَلَإِ وَالنَّارِ»

«Одамлар уч нарсада шерикдирлар: сув, ўт-ўлан ва оловда». Одамларга солиқ солишни ҳам ҳаром қилиб, бундай дедилар:

«لا يَدْخُلُ الْجَنَّةَ صَاحِبُ مَكْسٍ»

«Солиқчи жаннатга кирмайди».

Ушбу Канона замини ўзининг бойликлари, ресурслари, табиий энергетикаси ва кўп сонли аҳолиси билан дунёни тўйдирган. Агар бу бойликлардан ўз ўрнида фойдаланилганда эди, Миср аҳли яхши ҳаёт кечирган бўлардилар ва ҳижрат қилишга мажбур бўлмасдилар. Аксинча, шу замин ҳижрат қилинадиган заминга айланган бўлар эди. Чунки Мисрда бошқа давлатда топилмайдиган бойликлар бўлиб, шу жиҳатдан у бутун юртларнинг олдинги сафида бўлиши, балки биринчиси бўлиши мумкин. Бироқ Сисий режими остида бу ҳаргиз бўлиши мумкин эмас. Бу кимса фаровон ҳаёт ваъда қилиш билан Миср аҳли қўйнини пуч ёнғоққа тўлдирди. Ўзи эса Америкага малайлик қилишда қулоғигача ботиб бўлди. Юртни, фуқарони, бойликларни, ҳаммасини унга текинга бериб, хоҳлаганича уларни ташиб кетилишига қўйиб берди. Хўш Канона ўз ичига ўз аҳлини ҳам, бошқа халқни ҳам сиғдириши ва мустамлакачи кофирлардан узоқ юриб, ўз бойликларидан, ресурсларидан оқилона фойдаланиши учун бу юрт нимага муҳтож, ўзи?!

Шубҳасиз, Канона муҳтож бўлган нарса, ҳижратни тартиблаштирувчи ёки ноқонуний ҳижрат қилувчиларни жиноятчига чиқарувчи қонунлар пакети эмас. Балки Канона Ғарбнинг бойликларни ташиб кетмаслигини, балки уларнинг ўз халқида қолишини таъминловчи соғлом минҳож асосида идора қилувчи ҳукмдорга муҳтож. Бу ҳукмдор шу халқни оёққа тургизиб, халқ билан биргаликда юрт бойликларидан фойдаланади ва ишлаб чиқаришни йўлга қўяди, бойликларни одамларга фаровон ҳаёт кечиришларини таъминлайдиган даражада тўғри тақсимлайди. Шунингдек, Канона анави малай ҳукмдорларни илдизи билан қўпориб ташлашга ва кофир Ғарбга тобелик ва малайликка олиб келадиган ҳамма ишлардан озод бўлишга, шу юрт билан бирга, барча Умматга энг яхши бошқарув барпо этилишига муҳтож. Бу эса пайғамбарлик минҳожи асосидаги Халифалик давлати бўлиб, у шаръий аҳкомларни татбиқ қилиш орқали юртимиздаги мустамлакачи кофирга берилган барча имтиёзларни бекор қилади, кофирларнинг бойликларимизни талон-тарож қилаётган ширкатларини хор аҳволда юртдан чиқариб ташлайди. Зотан, бу ширкатлар ўнлаб йиллардан буён бойликларимизни ташиб кетиб, эвазига бизга ушоқларни бермоқда. Масалан, «Суккарий» олтин кони каби.

Эй Канона аҳли!

Ҳаётингизнинг бирдан бир кафили Исломдадир, унинг аҳком ва тузумининг Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифалик соясида татбиқ этилишидадир. Ушбу татбиқ билан сизнинг санаб саноғига етиб бўлмайдиган нефт, газ, олтин, маъданлар ҳатто қумгача бўлган барча бойликларингиз ўзингизга шундай таъминланиши мумкинки, Канона ерида бир дона ҳам камбағал ёки маҳрум қолмайдиган даражада барчага кифоя қилади. Лекин бу бойликларга Ислом аҳкомлари зарур, чунки бу аҳкомлар уларнинг адолат билан тақсимланиш йўлини кўрсатиб беради ва давлатга айни бойликлар манбаларини сотишни ёки Ғарб ширкатларига қазиб олиш учун беришни ҳаром қилади. Балки давлатга ўзи қазиб олишни ёки қазиб берувчини ёллашни буюради, шунингдек, бойликни ранги, ирқи ёки мазҳаби қандайлигидан қатъий назар, барча фуқаро ўртасида тенг тақсимлашни ҳам буюради. Бойликнинг камбағаллар қолиб, фақат бойлар ўртасида айланишини тақиқлайди ва адолат билан тўғри тақсимланиши давлатнинг бой билан камбағал, кучли билан заиф, мусулмон билан ғайримусулмон ўртасини ажратмай қараётганида, ҳуқуқ ва вазифаларда ҳамма фуқарони бир хил кўраётганида акс этади.

Эй Канона аҳли!

Мисрдан қочиш билан муаммоингизни ҳал қилолмайсиз. Сиз юртни тарк этиш билан ўз ҳақ-ҳуқуқларингизни ҳам тарк этасиз, сизни шунга мажбур қилган кимсалар айни ҳуқуқларингизни тортиб олишларига, сизни ҳайдаб чиқаришларига йўл қўйган бўласиз. Бас, шунинг учун уларга қарши қўзғалинг ва уларнинг ўзларини юртдан чиқариб юборинг, кофир Ғарбдаги хўжайинлари олдига қувиб солинг. Сизнинг ва Умматнинг ташвишини кўтараётган, сизни қайта дунё хўжайинларига айлантирадиган тўғри уйғонишга етаклаётган зотларни бағрингизга олинг. Ҳизб ут-Таҳрир аъзолари дохил бу биродарларингиз сизга етакчи бўлишга лойиқ кишилардир. Чунки уларда Ислом фикрлари, лойиҳаси бор. Улар Ислом аҳкомларини татбиқ этишга етарли даражада тайёр ҳамда сизни иқтисодий ва бошқа дуч келаётган барча кризислардан саломат олиб ўтишга қодир кишилардир. Бас, етакчилигингизни шуларга топширинг ва армия сафидаги ака-укаларингизни, биродарларингизни уларга нусрат-ёрдам беришга, улар билан биргаликда рошид Халифаликни барпо этишга тарғиб қилинг. Шояд, Аллоҳ сиз сабабли ва сизнинг қўлингиз билан фатҳу нусратни тақдир қилган бўлиб, Умматнинг қолган бойликларига эга бўлсангиз, шояд, Ғарбнинг талон-тарожига якун ясаб, халифасиз қолган Умматга қайта улуғлигини олиб берсангиз, шу орқали бу дунё куч-қудратига ва жаннатнинг олий даражасига ноил бўлсангиз.

Роя газетасининг 2016 йил 28 сентябр чоршанба кунги 97-сонидан

TagsЎрта Ер денгизифожеали ўлим
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • ЯНГИЛИКЛАР

    Аллоҳ йўлида охиратга сафар қилган рижол

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Америка ҳамда парчаланишнинг турли хил янги омиллари

  • МАҚОЛАЛАР

    Уч хат

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 16.06.2026

    Таназзулдаги империядан ҳануз паноҳ излаётган сиёсат

  • 15.06.2026

    ЕТИМ ҚОЛГАН АДОЛАТ ЁҲУД СОҲИБҚИРОН УММАТ!

  • 15.06.2026

    ЎЗ БОҒИНИНГ МЕВАСИГА ИНТИЗОР УММАТ…

  • 15.06.2026

    ЎЗГАРИШ — ЎЗАКДАН БОШЛАНСАГИНА АСЛДИР!

  • 15.06.2026

    ЕВРОПА: БОҒБОНЛИКДАН ҚУРБОНЛИККАЧА

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026
    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ёритманг…[1]». Бундай машъум битимлар мусулмон армияларини […]

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] шундаки, Иордания қўшинига инглиз жосуси Глабб Пошо[1] қўмондонлик қилаётган эди. Бошқа араб раҳбарлари ва […]

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар куфр кучларини «дўст» тутишнинг оқибатларини — бу йўл дунёда хорлик, Охиратда эса ...

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026
    […] аёлу болаларни қутқариш учун жанг қилмаяпсизлар?![1]» деган амрига бўйсуниш учун уларда куч ҳам, имконият […]

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

    […] шундаки, Иордания қўшинига ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

    […] аёлу болаларни қутқариш ...

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/