КАПИТАЛИСТИК ШИРКАТЛАР
بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم
КАПИТАЛИСТИК ШИРКАТЛАР
Ҳиссадорлик ширкати
(“Исломда иқтисод низоми” туркумидан)
وَابْتَغِ فِيمَا آتَاكَ اللَّهُ الدَّارَ الآخِرَةَ وَلاَ تَنسَ نَصِيبَكَ مِنَ الدُّنْيَا وَأَحْسِنْ كَمَا أَحْسَنَ اللَّهُ
إِلَيْكَ وَلاَ تَبْغِ الْفَسَادَ فِي الأَرْضِ إِنَّ اللَّهَ لاَ يُحِبُّ الْمُفْسِدِينَ
– “Аллоҳ сенга ато этган молу давлат билан охиратни истагин ва дунёдан бўлган насибангни унутма. Аллоҳ сенга эҳсон қилгани каби сен ҳам эҳсон қил. Ерда бузғунчилик қилишга уринма, чунки Аллоҳ бузғунчиларни суймас”. (Қасос.77)
Аввалги мақоламизда сизларни ҳиссадорлик ширкатининг воқелиги билан таништиришни бошлаган эдик. Жумладан унинг ташкил бўлиши, ширкатга аъзо бўлиш, шакли (аъзолик шартларига қараб ёпиқ ва очиқ бўлиши), тасарруф, ширкатнинг фаолияти, акцияларнинг воқелиги ҳақидаги маълумотлар билан таништирдик. Бугунги мақоламизда ширкатнинг молиявий муносабатлари, яъни фойда-зарарлари ва уларни тақсимлаш борасидаги маълумотларни тақдим қиламиз.
Йиллик ҳисоб-китоб пайтида ширкатнинг активлари (ширкат тасарруфидаги товар-моддий ва номоддий бойликларини пулдаги қиймати)нинг қиймати пассивлари (қарз ёки мажбуриятлари) қийматидан ортиб кетса ширкат фойда кўрган ҳисобланади. Фойдалар молиявий йил якунида ҳар йили тақсимланиб турилади.
Ширкат ўз фаолиятидан фойда кўрмаган бўлса-да, лекин тасодифий шароитлар туфайли унинг активлари қиймати ортиб кетса, ортган қисмини бўлишиб олишга ҳеч қандай монелик бўлмайди. Масалан, ширкатнинг бино-иншоотларининг қиймати ортиб кетди дейлик, лекин ширкат фойда кўргани йўқ, у холда активлар қийматининг пассивлар қийматидан ортган миқдор ўзаро бўлиб олинади. Бунда ширкат фойда кўрмаганлиги аҳамиятли эмас, асосийси активлар қийматининг пассивлар қийматидан ортиқ бўлиши.
Энди агар бунинг акси юз берса, яъни ширкат активларининг қиймати пасайиб кетса, лекин ширкат фойда кўрса, бироқ бу фойдани активлар қийматига қўшганда ҳам пассивлар қийматидан ортмаса, фойдани тақсимлашга ҳеч ўрин қолмайди. Масалан, ширкат фаолиятидан фойда олди, лекин унинг бино-иншоотларини нархи пасайиб кетди, яъни активлар қиймати фойда қўшилганда ҳам пассивлар қийматидан кам бўлди. У ҳолда ширкат олган фойдасини тақсимлай олмайди.
Фойда тақсимланаётганда бир қисм фойда махсус захира учун ажратилиб, қолганлари ҳиссадорларга бўлиб берилади. Ширкат юридик шахс ҳисобланиб, маҳкамаларда ўз номи билан даъвогар бўлиш ва жавобгарликка тортиш ҳуқуқига эга. Шунингдек, унинг махсус турар жойи ва махсус фуқаролиги бўлади. Биронта ҳиссадор, биронта аъзо шерик ёки шахс сифатида унинг ўрнини боса олмайди. Бу ишга фақат ширкат номи билан гапирувчи вакил ҳақлидир. Демак, тасарруф юритувчи шахс эмас, балки ширкатнинг ўзидир, яъни юридик шахсдир.
Акциядорлик ширкатининг воқелиги шундан иборат бўлиб, у шаръан ботил ширкат ҳисобланади. Акциядорлик ширкатини тузиш шаръан ҳаромдир. Мусулмоннинг бу ишни қилиши жоиз эмас. Унинг ҳаромлиги қуйидагилар билан изоҳланади:
1. Исломдаги ширкат таърифи икки ёки ундан ортиқ кишининг фойда кўриш мақсадида бирон бир молиявий иш қилишга келишиб тузган битимидир. Шундан кўриниб турибдики, у икки ёки ундан ортиқ одам ўртасидаги битимдир. Шундай бўлгач, бир тарафлама розилик беришнинг ўзи кифоя қилмайди. Розилик, келишув ҳар икки тарафдан ёки кўпчилик тарафидан бўлиши шарт. Битим фойда кўриш мақсадида молиявий иш қилишга қаратилиши лозим. Мол бериб қўйишнинг ўзига қаратилиши дуруст эмас. Мақсад иштирок этишнинг ўзигина бўлиши кифоя қилмайди. Чунки молиявий иш қилиш ширкат битимининг асосидир. Молиявий иш ё битим тузувчиларнинг ҳар иккиси тарафидан бажарилади ёки улардан бири бажаради, иккинчиси эса мол беради, холос. Улар ўртасидаги битим учинчи бир кишининг молиявий иш қилиши билан ҳосил бўлмайди. Чунки бу вақтда у битим ҳисобланмайди ва ҳеч кимнинг устига уни бажариш мажбурияти юкланмайди. Зеро, битимни бажариш мажбурияти уни тузган киши устига юкланади. Шунга кўра, молиявий ишни фақат битим тузувчиларнинг ўзлари қилишлари шарт. Бу ишни ё ҳар иккиси қилади ё бири қилиб иккинчиси мол беради.
Ширкат тузилиши учун молиявий ишни битим тузувчилардан бирининг қилиши шартлиги ширкатда битимни бажариш мажбурияти жорий қилинадиган тан албатта бўлиши шартлигини кўрсатади. Демак, Исломдаги ширкатда тан бўлиши шарт. Чунки у ширкат тузилишининг асосий унсури (элементи)дир. Тан бўлса ширкат тузилади, бўлмаса тузилмайди ва умуман бўлмайди.
(давоми бор)
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси. Салоҳиддин
14.01.2019



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ