| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      06.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      30.05.2026
      0
    • Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

      26.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      23.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      16.05.2026
      0
    • Барча ОАВ ва ҳуқуқ ҳимоячиларига мурожаат

      10.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      09.05.2026
      0
    • Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

      02.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      02.05.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • “Ҳайитлик совғаси”ми ёки навбатдаги оғир молиявий юк?

  • МАРКАЗИЙ ОСИЁ: МАЛАЙЛИКМИ ЁКИ СУЛТОНЛИК?

  • ЯНГИ НИЗОМ: МАКР ТЎРИ ВА ҚОНЛИ ХАРИТА

  • ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

  • СУДАН ҚОНИ: ҚЎШНИЛАР ТУҒЁНИ

  • Шахс камолотининг ҳақиқий мезони: моддиятми ёки тақво?

  • Менинг ҳаётим – менинг ишим!

  • НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

САҚОФИЙ БЎЛИМ
Home›САҚОФИЙ БЎЛИМ›КАПИТАЛИСТИК ШИРКАТЛАР

КАПИТАЛИСТИК ШИРКАТЛАР

By htadmin
12.01.2019
1510
0
Share:

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم

КАПИТАЛИСТИК ШИРКАТЛАР

Ҳиссадорлик ширкати

(“Исломда иқтисод низоми” туркумидан)

وَابْتَغِ فِيمَا آتَاكَ اللَّهُ الدَّارَ الآخِرَةَ وَلاَ تَنسَ نَصِيبَكَ مِنَ الدُّنْيَا وَأَحْسِنْ كَمَا أَحْسَنَ اللَّهُ

إِلَيْكَ وَلاَ تَبْغِ الْفَسَادَ فِي الأَرْضِ إِنَّ اللَّهَ لاَ يُحِبُّ الْمُفْسِدِينَ

– “Аллоҳ сенга ато этган молу давлат билан охиратни истагин ва дунёдан бўлган насибангни унутма. Аллоҳ сенга эҳсон қилгани каби сен ҳам эҳсон қил. Ерда бузғунчилик қилишга уринма, чунки Аллоҳ бузғунчиларни суймас”. (Қасос.77)

Ўтган мақоламизда Капиталистик ширкатлар бўлимининг мавзулари билан таништиришни Тўлиқ шериклик ширкати   мавзуси билан бошлаган эдик. Мавзуни таништириш мобайнида ушбу ширкатнинг ташкил бўлиш воқесини, иш юритиш принципларини ўрганиб чиқиб Исломга зид ва бузуқ ширкат эканлигини асосли далиллар билан исботлаб бердик. Бугунги мақоламиздан бошлаб оламда кенг тарқалган ва капитализм мабдасини оламга кенг қулоч ёйишдаги таянчларидан бўлган Ҳиссадорлик ширкатлари билан таништиришни бошлаймиз.

Ҳиссадорлик ширкатлари

Ҳиссадорлик ширкати кўпчилик танимайдиган шериклардан таркиб топган ширкатдир. Унинг асосчилари ширкатнинг бошланғич битимига имзо чеккан одамлардир. Чунки шу бошланғич битим унга имзо чекканларга муштарак мақсадни амалга ошириш учун ҳаракат қилиш мажбуриятини юклайди. Муштарак мақсад эса ширкатдир. Ширкатга аъзо бўлиш шахснинг ширкат лойиҳасидаги бир ёки ундан ортиқ акцияларни номинал қиймати баробарида сотиб олиш мажбуриятини ўз бўйнига олиш билан бўлади. Бу иш бир ёқлама хоҳиш-ирода билан тасарруф юритишнинг бир туридир. Яъни хоҳлаган одам бошқа шерикларнинг рози бўлиши ёки бўлмаслигига қарамасдан шерик бўлиш учун акцияларни сотиб олиши мумкин. Унга аъзо бўлиш икки йўл билан бўлади. Биринчиси – асосчилар ширкатнинг акцияларини кўпчиликка кўрсатиб ўтирмасдан, ўзаро бўлишиб оладилар. Бу иш ширкат иш юритишда таянадиган шартларни ўз ичига олувчи ширкатнинг низомий қонунини таҳрир қилиш, кейин унга асосчилар тарафидан имзо чекилиши билан амалга ошади. Қонунга имзо чеккан ҳар бир одам асосчи ва шерик ҳисобланади. Ҳамманинг имзо чекиши билан ширкат ташкил топади. Аъзо бўлишнинг иккинчи йўли эса, оламда кенг тарқалгандир. Унда бир неча шахслар ширкатга асос солиб, низомини ишлаб чиқадилар-да, акцияларни бевосита кўпчиликка таклиф этадилар. Шу билан умумий аъзо бўлиш бошланади. Аъзо бўлиш муддати тугагач, ширкатнинг таъсис йиғини чақирилади. У ширкат низомини тасдиқлаб, унга бошқарув кенгашини тайинлайди.  Ҳар бир ҳиссадор акциясининг миқдори қанча бўлишидан қатъий назар, гарчи битта акцияси бўлса ҳам, таъсис йиғинида қатнашиш ҳуқуқига эгадир. Аъзо бўлишнинг ёпилиш муддати келиши билан ширкат ўз ишини бошлайди.

Мазкур икки йўлнинг шакли бир хил, яъни мол беришдир. Биринчи йўл бўйича асосчиларнинг имзо чекишлари ниҳоясига етиши билан, иккинчи йўл бўйича эса, аъзо бўлиш учун белгиланган муддат тугаши билан ширкат тузилган ҳисобланади. Демак, ширкат шахслар эмас, моллар ўртасида тузиляпти. Шахснинг ҳеч қандай эътибори бўлмаяпти. Шунинг учун ҳам акцияси ҳар қанча бўлмасин, шерикка ширкат ишларини бошқариш ҳуқуқи берилмаяпти. Унинг шерик сифатида бирон ишни юритишга ҳаққи йўқ. Ширкатнинг ишларини бошқарув кенгаши томонидан ваколат берилган директор бошқаради ва назорат қилади. Бошқарув кенгашининг ўзи умумий йиғин тарафидан сайланади. Унда ҳар бир шахс ўзининг шахсиятига эмас, қанча молга эгалигига қараб овозга эга бўлади. Чунки шерик шахс эмас, молдир. Қанча овозга эга бўлиши шу молга қараб белгиланади. Демак, ҳар бир шахс учун эмас, ҳар бир акция учун бир овоз белгиланади. Шунинг учун акциядорлик ширкатида акциядор шахснинг ҳеч қандай эътибори йўқ. Бор эътибор сармояга қаратилади. Ҳиссадорлик ширкати доимийдир, шахсларнинг умри билан чекланмайди. Бир шерикнинг ўлими билан ширкат тарқаб кетмайди. Ақлдан озса-да ширкатда қолавериш ҳоллари ҳам учраб туради. Ширкатнинг сармояси тенг қийматли ҳиссалар сонига қараб тақсимланиб, улар акциялар, деб номланади. Ҳиссадорнинг шахси чуқур ўрганилмайди. Унинг масъулияти дастмоядаги ҳиссасига қараб чекланган бўлади. Шунинг учун шериклар олган акцияларига қараб зиён кўрадилар. Акцияни қўлма-қўл қилиш, яъни сотиш ёки бошқа биров билан бўлишиб олиш мумкин. Бунинг учун бошқа шериклардан рухсат олиш шарт эмас. Шахс эгалик қиладиган акциялар сармояни ташкил қилувчи молиявий қоғозлардир. Улар бировнинг номига ёзилган бўлиши ҳам, ким кўтариб юрган бўлса ўшаники бўлиши ҳам мумкин. У бир шахснинг мулкидан иккинчи бир шахснинг мулкига айланаверади. Акцияларга ёзилаётган сармоядор уларнинг номинал қийматини тўлайди, холос. Акцияни майдалаб бўлмайди. Чунки у сармоянинг эмас, ширкат вужудининг бир қисмидир. Акция қоғозлари унга аъзо бўлиш ҳужжати мақомида туради. Қиймати доим бир хил туравермайди. Ширкатнинг фойда-зиёнига қараб ўзгариб туради. Фойда-зиён ҳам ҳар йили бир хил бўлавермайди. Демак, акциялар ширкат таъсис этилган пайтда берилган сармояни эмас, балки савдо пайтидаги, яъни муайян вақтдаги сармояни акс эттиради. Акциялар бозоридаги нархлар худди қоғоз пулга ўхшаб гоҳ кўтарилиб, гоҳ тушиб туради. Ширкат зиён кўрса, акциялар баҳоси тушиб кетади, фойда кўрса кўтарилиб кетади. Акция ширкат иш бошлаганидан кейин сармояликдан чиқиб, ўзининг муайян қийматига эга бўлган, бозорга, ширкатнинг фойда-зиёнига ёки одамларнинг қизиқиши-қизиқмаслигига қараб кўтарилиб-пасайиб турадиган молиявий қоғозга айланади. Демак, у таклиф ва талабга бўйсунувчи товардир. Акциялар одамлар орасида худди молиявий қоғозлар каби бир қўлдан иккинчисига кўчиб юради. Бунда акция уни кўтариб юрганники бўлса, ширкат дафтарига қайд қилиб ўтирилмайди. Агар акцияга ҳиссадорнинг исми ёзилган бўлса, ширкат дафтарига қайд қилиб қўйилади.

Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси. Салоҳиддин

12.01.2019

TagsКАПИТАЛИСТИК ШИРКАТЛАРҲиссадорлик ширкати“Исломда иқтисод низоми”
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • МАҚОЛАЛАР

    Иймон ақлий ёки тақлидий бўлади

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Сурияда Исломий Давлат ташкилоти роли тугадими?!

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Халифаликнинг қулатилганига 99 йил бўлди, 100 йил бўлмасидан олдин мусулмонлар уни барпо этадиларми?!

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 09.06.2026

    “Ҳайитлик совғаси”ми ёки навбатдаги оғир молиявий юк?

  • 08.06.2026

    МАРКАЗИЙ ОСИЁ: МАЛАЙЛИКМИ ЁКИ СУЛТОНЛИК?

  • 08.06.2026

    ЯНГИ НИЗОМ: МАКР ТЎРИ ВА ҚОНЛИ ХАРИТА

  • 08.06.2026

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

  • 08.06.2026

    СУДАН ҚОНИ: ҚЎШНИЛАР ТУҒЁНИ

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] шундаки, Иордания қўшинига инглиз жосуси Глабб Пошо[1] қўмондонлик қилаётган эди. Бошқа араб раҳбарлари ва […]

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар куфр кучларини «дўст» тутишнинг оқибатларини — бу йўл дунёда хорлик, Охиратда эса ...

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026
    […] аёлу болаларни қутқариш учун жанг қилмаяпсизлар?![1]» деган амрига бўйсуниш учун уларда куч ҳам, имконият […]

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    24.05.2026
    […] кофирлар учун мўминлар устига ҳаргиз йўл бермагай[1]« деган қоидага амал қилган бўлади. Тарихга назар […]

    Суриядаги иқтисодий инқироз: Воқелик таҳлили ва исломий низомнинг нажоткор муқобили

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

    […] шундаки, Иордания қўшинига ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

    […] аёлу болаларни қутқариш ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

    […] шиорларини улуғласа, демак, ...

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/