| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      25.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      18.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      11.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      05.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      28.03.2026
      0
    • Мирпоччаева Ҳикоят аянинг вафотлари муносабати билан таъзия

      26.03.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      21.03.2026
      0
    • Муборак Рамазон Ҳайити муносабати билан табрик

      19.03.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      15.03.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • МДҲ Марказий Осиёни қайта бўғиш учун Россиянинг мустамлакачилик қадами

  • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • Куфрнинг жон талвасаси

  • “Ўзбекнефтгаз” ва Хитой шартномаси ортидаги ҳақиқат: халқ мулкининг ажнабий қўлларга ўтиши

  • Дунё тизгини кимнинг қўлида? Билдерберг клуби – 2026

  • Ўзбек режими халқни навбатдаги молиявий қопқонга солмоқда

  • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • Ўзбек режими “экстремизм” ниқоби остида Ислом ва мусулмонларга қарши курашнинг янги босқичини бошламоқда

САҚОФИЙ БЎЛИМ
Home›САҚОФИЙ БЎЛИМ›Ким уни покласа, батаҳқиқ нажот топибди!

Ким уни покласа, батаҳқиқ нажот топибди!

By htadmin
25.11.2017
1602
0
Share:
Ким уни покласа, батаҳқиқ нажот топибди!
Ҳақ устида маҳкам туриш
بسم الله الرحمن الرحيم 

Ҳақорат қилиш:

Бухорий ва Муслим Абдурраҳмон ибн Авфдан ривоят қиладилар: Бадр кунида сафда турган эдим. Ўнг ва чап тарафимга қарасам, икки ёш ансорий ўспиринлар орасида эканман. Шулардан кўра кучлироқлар орасида бўлганимда яхши эди, деб турсам, улардан бири менга имо қилиб: “Амаки, Абу Жаҳлни танийсизми?”, деб қолди. Мен “Ҳа, танийман. Унда нима ишинг бор эди?”, десам: “Билишимча, у Пайғамбар (с.а.в.) ни ҳақорат қилар экан, жоним Унинг қўлида бўлган зотга қасамки, уни кўриб қолсам, иккимиздан тезкорроғи сустроғини ўлдиргунича менинг кўзларим унинг шахсидан қолмайди”. Бу гапдан ҳайратланиб турсам, иккинчиси ҳам худди шу каби гапни гапириб қолди”.

 Бухорий ва Муслим ибн Аббосдан ривоят қиладилар: Аллоҳ Таъолонинг

وَلاَ تَجْهَرْ بِصَلاَتِكَ وَلاَ تُخَافِتْ بِهَا

– “(Эй Муҳаммад алайҳис-салом), сиз намозингизни жуда жаҳрий (баланд овозда, ошкора) ҳам қилиб юборманг (токи, мушриклар эшитиб, Қуръонни ҳақорат қилмасинлар), ва уни ўта махфий ҳам қилиб юборманг (токи, саҳобаларингиз тинглаб-фойдалансинлар)!”,       (17:110)

ояти Пайғамбар (с.а.в.) Маккада яшириниб юрган пайтларида нозил бўлди. Чунки саҳобалари билан намоз ўқиганларида қироатда овозларини кўтарардилар. Мушриклар эшитиб қолсалар, Қуръонни ҳам, уни нозил қилган зотни ҳам, уни олиб келган фариштани ҳам ҳақорат қилардилар. Шунда Аллоҳ Таъоло Пайғамбари (с.а.в.) га

وَلاَ تَجْهَرْ بِصَلاَتِكَ وَلاَ تُخَافِتْ بِهَا

– “(Эй Муҳаммад алайҳис-салом), сиз намозингизни жуда жаҳрий (баланд овозда, ошкора) ҳам қилиб юборманг (токи, мушриклар эшитиб, Қуръонни ҳақорат қилмасинлар), ва уни ўта махфий ҳам қилиб юборманг (токи, саҳобаларингиз тинглаб-фойдалансинлар)!”,        (17:110)

оятини нозил қилди. Яъни мушриклар эшитиб, Қуръонни ҳақорат қилмасинлар.

وَلاَ تُخَافِتْ بِهَا

– “… ўта махфий ҳам қилиб юборманг…”,       (17:110)

яъни саҳобаларингиз эшитмай қолишмасин.

وَابْتَغِ بَيْنَ ذَلِكَ سَبِيلاً

– “Шуларнинг (яъни, жаҳрийлик билан махфийлик) ўртасидаги йўлни тутинг!”.          (17:110)

Аҳмад “Муснад” да Абу Ҳурайрадан ривоят қилган ҳадисда Пайғамбар (с.а.в.) шундай дедилар:

«أَلَمْ تَرَوْا كَيْفَ يَصْرِفُ اللَّهُ عَنِّي لَعْنَ قُرَيْشٍ وَشَتْمَهُمْ, يَسُبُّونَ مُذَمَّمًا, وَأَنَا مُحَمَّدٌ»

“Аллоҳнинг мендан Қурайшнинг лаънатлари ва ҳақоратларини қандай қайтараётганини кўрмаяпсизларми? Улар мени ёмонлаб ҳақорат қиладилар, ҳолбуки мен Муҳаммадман”.

(Одамлари ишончли) Ибн Аббос ривоят қилган муттафақун алайҳ ҳадисда келишича,

وَأَنذِرْ عَشِيرَتَكَ الآقْرَبِين

– “Ва яқин қариндош-уруғларингизни (Аллоҳнинг азобидан) огоҳлантиринг!”,      (26:214)

ояти нозил бўлгач, Пайғамбар (с.а.в.) Сафо тоғига чиқиб: “Эй тонг”, (тонг вақтидаги хавфдан огоҳлантирилиб, айтиладиган чақириқ) деб қичқирдилар. Бу қичқирган ким, дейишди, Муҳаммад, дейилди. Ҳамма жам бўлди. Пайғамбар (с.а.в.):

«أَرَأَيْتَكُمْ لَوْ أَخْبَرْتُكُمْ أَنَّ خَيْلاً تَخْرُجُ بِسَفْحِ هَذَا الْجَبَلِ أَكُنْتُمْ مُصَدِّقِيَّ؟ قَالُوا: مَا جَرَّبْنَا عَلَيْكَ كَذِبًا, قَالَ: فَإِنَّنِي نَذِيرٌ لَكُمْ بَيْنَ يَدَيْ عَذَابٍ شَدِيدٍ, فَقَالَ أَبُو لَهَبٍ: تَبًّا لَكَ أَلِهَذَا جَمَعْتَنَا, ثُمَّ قَامَ, فَنَزَلَتْ }تَبَّتْ يَدَا أَبِي لَهَبٍ وَتَبَّ

“Агар сизларга шу тоғнинг этагидан отлиқлар чиқиб келяпти десам, мени тасдиқлармидинглар?”, деган эдилар, “Сенинг ёлғон гапирганингни эшитмаганмиз”, дейишди. У киши: “Мен сизларни қаттиқ азобдан огоҳлантирувчиман”, дедилар. Шунда Абу Лаҳаб: “Ҳа қуриб кетгур, бизни шунга тўпладингми”, деб туриб кетди. “Абу Лаҳабнинг қўллари қуригай-ҳалок бўлгай”, (111:1) сураси ўшанда нозил бўлган”.

Табароний Мунбит Аздийдан чиқарган ҳадисда дейилади: “Жоҳилият даврида Пайғамбар (с.а.в.) нинг:

يَا أَيُّهَا النَّاسُ: قُولُوا لاَ إِلَهَ إِلاَّ اللَّهُ تُفْلِحُوا

“Эй одамлар, Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ, деб айтинглар, нажот топасизлар”, деганларини эшитгандим. Ўшанда то кун тиккага келгунга қадар кимлардир у кишининг юзларига туфлаб, кимлардир тупроқ сепиб, яна кимлардир ҳақорат қилиб ўтишганди. Кейин бир қиз бир катта қадаҳда сув олиб келиб, у кишининг юз-қўлларини ювди. Пайғамбар (с.а.в.) унга:

يَا بُنَيَّةُ لاَ تُخْشَى عَلَى أَبِيكِ غِيلَةٌ وَلاَ ذِلَّةٌ

“Эй қизим, отангни хорлаётганларидан, унга ёвузлик қилаётганларидан қайғурмагин”, дедилар. Мен: “Бу қиз ким?”, деб сўраган эдим: “Пайғамбар (с.а.в.) нинг қизи Зайнаб”, дейишди”.

Ёлғончига чиқариш:

Бухорий ва Муслим Жобир ибн Абдуллоҳдан ривоят қилган ҳадисда Пайғамбар (с.а.в.) шундай деганлар:

لَمَّا كَذَّبَتْنِي قُرَيْشٌ قُمْتُ فِي الْحِجْرِ فَجَلاَ، (وَفِى رِوَايَةِ) فَجَلَّى اللَّهُ لِي بَيْتَ الْمَقْدِسِ, فَطَفِقْتُ أُخْبِرُهُمْ عَنْ آيَاتِهِ, وَأَنَا أَنْظُرُ إِلَيْهِ

“Қурайш мени ёлғончига чиқаргач, тошда туриб қолдим. Шунда Аллоҳ менга Байтул-Мақдисни ёритиб берди ва мен унга қараб туриб, аломатларини айтиб бера бошладим”.

Бухорий Абу Дардодан ривоят қилган ҳадисда Пайғамбар (с.а.в.) шундай деганлар:

«إِنَّ اللَّهَ بَعَثَنِي إِلَيْكُمْ فَقُلْتُمْ كَذَبْتَ وَقَالَ أَبُو بَكْرٍ صَدَقْتَ …»

“Аллоҳ мени сизларга юборди. Сизлар: “Ёлғон айтасан”, дединглар. Абу Бакр: “Рост айтасиз”, деди”. Тош отиш ҳақидаги Ториқ Мухорибийнинг ҳадисида келишича, Зулмажоз бозорида Абу Лаҳаб Пайғамбар (с.а.в.) ни кўрсатиб: “Унга итоат қилманглар, чунки у каззоб”, дер экан.

Фитна уюштириш:

Аҳмад ва Табароний Умму Саламадан ривоят қилган узун ҳадисда жумладан, шундай дейилади: “У ердан чиқишгач, Амр ибн Ос: “Аллоҳга қасамки, эртага уларни таг-томири билан қўпориб ташлайдиган бир ишни қиламан”, деди. Шунда ичимиздаги энг тақводор киши бўлмиш Абдуллоҳ ибн Робиъа: “Ундай қилма, чунки улар бизга мухолиф бўлгани билан, барибир қариндошчиликлари ҳам бор”, деди. Амр эса: “Аллоҳга қасамки, подшоҳга улар Ийсо ибн Марямни банда деб биладилар, деб айтаман”, деди. Кейин эрталаб бориб: “Эй подшоҳ, улар Ийсо ибн Марям ҳақида жуда ёмон бир гапни айтадилар, одам юбориб, нима дейишлари хусусида сўраб кўр”, деди. Подшоҳ элчи юбориб, шу ҳақда сўраттирди. Бизга ҳеч қачон бу қадар оғир бўлмаганди. Ҳамма тўпланиб: “Ийсо ибн Марям хусусида сўраб қолса, нима деймиз?”, дейишди. Кейин Аллоҳга қасамки, нима бўлишидан қатъий назар, Аллоҳ айтган ва Пайғамбаримиз олиб келган гапни айтамиз, деган қарорга келишди”. Ҳайсамий бу ҳадис ҳақида, унинг одамлари саҳиҳ ҳадиснинг одамларидир, деган.

 Муслим ибн Аббосдан ривоят қилади: “Зимод Маккага келди. У Аздишанудадан эди. Маккадаги қаланғи-қасанғилардан Муҳаммад жинни, деган гапни эшитди”. Ибн Ҳиббон ўзининг “Саҳиҳ” ида ибн Аббосдан ривоят қилган ҳадисда келади: “Каъб ибн Ашраф Маккага ташриф буюргач, унинг ёнига келишиб: “Каъбатуллоҳнинг нозири ва соқийси биз бўламиз. Сен эса Ясриб аҳлининг саййидисан, анави қавмидан узилиб чиқиб, ўзини биздан яхшироқман деб ўйлаётган Санавбар яхшироқми ёки бизми?” дейишди. У: “Сизлар ундан яхшироқсизлар”, деб жавоб берди”. Шунда Аллоҳ Таоло Пайғамбар (с.а.в.) га

إِنَّ شَانِئَكَ هُوَ الآبْتَرُ

– “Албатта сизни ёмон кўрувчи кимсанинг думи қирқилгандир (яъни, беному нишон йўқ бўлиб кетгувчидир)!”,     (108:3)

أَلَمْ تَرَ إِلَى الَّذِينَ أُوتُوا نَصِيبًا مِنْ الْكِتَابِ يُؤْمِنُونَ بِالْجِبْتِ وَالطَّاغُوتِ وَيَقُولُونَ لِلَّذِينَ كَفَرُوا هَؤُلاَءِ أَهْدَى مِنْ الَّذِينَ آمَنُوا سَبِيلاً

– “Китобдан насибадор бўлган кимсаларнинг бут ва санамларга ишониб — сиғинаётганларини ҳамда кофир кимсалар ҳақида: “Ўшалар иймон эгалари бўлган (мусулмон)лардан кўра тўғрироқ йўлдалар”, деяётганларини кўрмадингизми?”,   (4:51)

оятларини нозил қилди.

Ҳижратдан тўсиш: Ҳоким “Мустадрак” да Суҳайбдан ривоят қилганки, исноди саҳиҳ, деган ва уни Заҳабий маъқуллаган, аммо икки шайх чиқармаган ҳадисда Пайғамбар (с.а.в.) шундай деганлар:

أُرِيتُ دَارَ هِجْرَتِكُمْ سَبْخَةٌ بَيْنَ ظَهْرَانِي حَرَّةٍ، فَإِمَّا أَنْ تَكُونَ هَجَرًا, أَوْ تَكُونَ يَثْرِبَ

“Сизлар ҳижрат қиладиган диёр менга тошлоқ жойлар атрофидаги шўр ерлар бўлиб кўринди. Демак, у ё Ҳажар бўлади ёки Ясриб бўлади”. Пайғамбар (с.а.в.) билан Абу Бакр Мадинага қараб кетишди. Улар билан кетмоқчи эдим, Қурайшнинг йигитлари йўлимни тўсишди. Ўша кечани ўтирмасдан, туриб ўтказдим. Ҳеч қандай шикоят қилмасам ҳам, у ўзини ўйлаб сенларни ташлаб кетди, дейишди. Бир барид (12 мил) юрганимдан кейин улардан бир нечаси менга етиб олиб, қайтармоқчи бўлишди. Мен уларга бир неча уқия (37гр) олтин берсам, мени қўйиб юборасизларми, деб улар ортидан Маккагача келиб, эшик остонасининг остини кавласанглар бир неча уқия олтин бор, фалончига бориб, қимматбаҳо тошларни ҳам олинглар, дедим. Кейин чиқиб, Пайғамбар (с.а.в.) нинг ёнларига бордим. У киши ҳали Қабодан ўтиб кетмаган эдилар. Мени кўриб:

يَا أَبَا يَحْيَى رَبِحَ البَيْعُ

“Эй Абу Яҳё, савдоинг бароридан келсин”, деб уч марта айтдилар. Мен: “Эй Расулуллоҳ, ҳеч ким мендан олдин сизнинг ёнингизга келмади-ку, бу хабарни сизга фақат Жаброил (а.с.) етказган”, дедим. Пайғамбар (с.а.в.) ни ҳижратдан қайтаришга бўлган ташналиклари шу даражага етдики, ҳатто у кишини ва дўстини ўлдирган ёки асир олган киши учун бир мукофот эълон қилишгача етиб бордилар.

Бухорий Барродан, у Абу Бакрдан ривоят қилади: “… Йўлга тушганимизда улар бизни қидиришарди…”. Суроқа ибн Жаъшам айтади: “Бизга Қурайш кофирларининг элчилари келиб, Пайғамбар (с.а.в.) ва Абу Бакрдан қайси бирини ўлдирган ёки асир олган кимса учун ҳақ тайин қилинганини айтишди… Мен у кишига “Қавмингиз сиз учун ҳақ тайин қилибди”, дедим… У киши:

فَقِفْ مَكَانَكَ لاَ تَتْرُكَنَّ أَحَدًا يَلْحَقُ بِنَا

“Шу жойингда биронтасининг бизга етиб олишига йўл қўймай тур”, дедилар. Ровий айтади – у куннинг аввалида Пайғамбар (с.а.в.) га қарши урушган бўлса, охирига бориб, у кишининг соқчисига айланди”.

Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси. Зайниддин.

26.11.2017й.

+1
0

Related posts:

No related posts.

0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • МАТБУОТ БАЁНОТИ

    Қуролли кучлар жиҳоди билан Кашмирни озод қилинг

  • МАҚОЛАЛАР

    Ғазо оламни йиғлатди: Эй оламлар Роббиси, иймон аҳлини ўзинг қўзғат!

  • МАҚОЛАЛАР

    Жамиятдаги алоқалар

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 26.04.2026

    МДҲ Марказий Осиёни қайта бўғиш учун Россиянинг мустамлакачилик қадами

  • 25.04.2026

    Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • 21.04.2026

    Куфрнинг жон талвасаси

  • 21.04.2026

    “Ўзбекнефтгаз” ва Хитой шартномаси ортидаги ҳақиқат: халқ мулкининг ажнабий қўлларга ўтиши

  • 18.04.2026

    Дунё тизгини кимнинг қўлида? Билдерберг клуби – 2026

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022
    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH TARJIMA QILINMOQDA?

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

  • htadmin
    on
    25.10.2021
    Amin Ya Robbal a'lamin!

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

  • Abdullah Mamarakhimov
    on
    23.10.2021
    Мен ва яқинларим сайловга қатнашиш харом деган тушинчадамиз. Бизни районда Абдусаттор акам 2-мартаба депутат бўлган эди. Сайловга 3-мартаба хам номзотини ...

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • КЎП ЎҚИЛГАНЛАР

  • ШАРҲЛАР

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH ...
  • htadmin
    on
    25.10.2021

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

    Amin Ya Robbal a'lamin!

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/