| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      27.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      20.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      13.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      06.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      30.05.2026
      0
    • Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

      26.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      23.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      16.05.2026
      0
    • Барча ОАВ ва ҳуқуқ ҳимоячиларига мурожаат

      10.05.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • Оилавий ажримлар – маънавий инқирозми ёки мафкуравий босим натижаси?

  • ХВЖнинг “иқтисодий қизиб кетиш” уйдирмаси

  • Ўзбекистон таълим тизимидаги муаммоларга исломий ечим

  • Марказий Осиё режимлари сунъий чегараларни мустаҳкамлаш орқали кимга хизмат қилмоқда?

  • Тошкент форумидаги ваъдалар ва уларнинг ортидаги таҳдидлар

  • Токи биз тўғри йўлдаги Одил Халифалигимизни барпо этмас эканмиз, юртимиз топталишда, қонларимиз беҳуда тўкилишда давом этаверади

  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР ЧОРЛОВИ…

САҚОФИЙ БЎЛИМ
Home›САҚОФИЙ БЎЛИМ›Ким уни покласа, батаҳқиқ нажот топибди!

Ким уни покласа, батаҳқиқ нажот топибди!

By htadmin
02.03.2018
0
Share:

بسم الله الرحمن الرحيم

Ким уни покласа, батаҳқиқ нажот топибди!

Жаннатга шавқ ва яхши амалларни қилишга шошилиш

 (давоми)

Абу Ҳурайранинг муттафақун алайҳ ҳадисида келади: Пайғамбар (с.а.в.) рамазон ойида ибодат учун кечаси туришга қатъий буюрмасалар ҳам, унга тарғиб этардилар. Дердиларки:

«مَنْ قَامَ رَمَضَانَ إِيمَانًا وَاحْتِسَابًا غُفِرَ لَهُ مَا تَقَدَّمَ مِنْ ذَنْبِهِ»

«Кимки рамазонда иймонидан келиб чиқиб, савоб умидида ибодат учун кечаси турса, ўтган гуноҳлари мағфират қилинур». Кечаси туриш фақат намоз учун бўлади. Оиша (р.а.) нинг муттафақун алайҳ ҳадисида келади: «Пайғамбар (с.а.в.) охирги ўн кунлик кирганида, тунни жонлантирардилар, оилаларини уйғотардилар, белни маҳкам боғлаб, жидди-жаҳд қилардилар».

Нафл рўза тутиш: Абу Умома ривоят қилади:

«قُلْتُ: يَا رَسُولَ اللَّهِ مُرْنِي بِعَمَلٍ, قَالَ عَلَيْكَ بِالصَّوْمِ فَإِنَّهُ لاَ عَدْلَ لَهُ, قُلْتُ: يَا رَسُولَ اللَّهِ مُرْنِي بِعَمَلٍ, قَالَ عَلَيْكَ بِالصَّوْمِ فَإِنَّهُ لاَ عِدْلَ لَهُ, قُلْتُ: يَا رَسُولَ اللَّهِ مُرْنِي بِعَمَلٍ, قَالَ عَلَيْكَ بِالصَّوْمِ فَإِنَّهُ لاَ مِثْلَ لَهُ»

«Мен: «Эй Расулуллоҳ, мени бир ишга буюринг», деган эдим: «Рўза тутгин, чунки унинг тенги йўқдир», дедилар. Мен яна: «Эй Расулуллоҳ, мени бир ишга буюринг», деган эдим, яна: «Рўза тутгин, чунки унинг тенги йўқдир», дедилар. Учинчи марта: «Эй Расулуллоҳ мени бир ишга буюринг», деган эдим, яна: «Рўза тутгин, чунки унинг ўхшаши йўқдир», деганлар».

Шавволнинг олти кунида, Арафа кунида, Муҳаррам ойида, Ошуро кунларида, ҳар ойнинг уч кунида, душанба, пайшанба кунларида рўза тутишлар мандубдир.

Саҳархезлик: Анас (р.а.) ривоят қилган муттафақун алайҳ ҳадисда Пайғамбар (с.а.в.)

«تَسَحَّرُوا فَإِنَّ فِي السَّحُورِ بَرَكَةً»

«Саҳар туринглар, чунки саҳархезлик баракадир», деганлар.

Ифторга шошилиш: Саҳл ибн Саъднинг муттафақун алайҳ ҳадисида Пайғамбар (с.а.в.):

«لاَ يَزَالُ النَّاسُ بِخَيْرٍ مَا عَجَّلُوا الْفِطْرَ»

«Одамлар, модомики ифторга шошилар эканлар, яхшиликда давом этаверадилар», деганлар. Хурмо билан, у топилмай қолса сув билан оғиз очиш суннатдир.

Рўзадорни ифторга таклиф қилиш: Зайд ибн Холид Жуҳанийнинг ҳадисида Пайғамбар (с.а.в.) шундай деганлар:

«مَنْ فَطَّرَ صَائِمًا كَانَ لَهُ مِثْلُ أَجْرِهِ, غَيْرَ أَنَّهُ لاَ يَنْقُصُ مِنْ أَجْرِ الصَّائِمِ شَيْءٌ»

«Ким бир рўзадорга ифторлик берса, унинг савобичалик савоб олади, айни пайтда рўзадорнинг савобидан ҳеч нарса камаймайди ҳам».

Умра қилиш: Абу Ҳурайранинг муттафақун алайҳ ҳадисида Пайғамбар (с.а.в.) шундай деганлар:

«الْعُمْرَةُ إِلَى الْعُمْرَةِ كَفَّارَةٌ لِمَا بَيْنَهُمَا, وَالْحَجُّ الْمَبْرُورُ لَيْسَ لَهُ جَزَاءٌ إِلاَّ الْجَنَّةُ»

«Умрадан кейин яна умра қилиш шу икки умра оралиғидаги гуноҳларнинг каффоратидир. Мақбул ҳажнинг мукофоти фақат жаннатдир». Рамазонда умра қилиш ҳажга тенгдир.

Зулҳижжанинг ўн кунида яхши амаллар қилиш:

Бухорий ибн Аббосдан ривоят қилган ҳадисда келади:

«مَا مِنْ أَيَّامٍ, الْعَمَلُ الصَّالِحُ فِيهَا أَحَبُّ إِلَى اللَّهِ عّزَّ زَجَلَّ, مِنْ هَذِهِ الأَيَّامِ – يَعْنِي أَيَّامَ الْعَشْرِ – قَالُوا: يَا رَسُولَ اللَّهِ وَلاَ الْجِهَادُ فِي سَبِيلِ اللَّهِ, قَالَ: وَلاَ الْجِهَادُ فِي سَبِيلِ اللَّهِ, إِلاَّ رَجُلٌ خَرَجَ بِنَفْسِهِ وَمَالِهِ ثُمَّ لَمْ يَرْجِعْ مِنْ ذَلِكَ بِشَيْءٍ»

«Пайғамбар (с.а.в.): «Бошқа кунлардан кўра шу ўн кун ичида солиҳ амалларни қилиш Улуғ ва Буюк Аллоҳ учун севимлироқдир», дедилар. «Эй Расулуллоҳ, Аллоҳ йўлидаги жиҳоддан ҳамми?», деб сўрадилар. «Ҳа, Аллоҳ йўлидаги жиҳоддан ҳам, фақат моли ва жони билан чиқиб, шуларсиз қайтган одам бундан мустасно», деб жавоб бердилар».

Шаҳидликни сўраш: Муслим Саҳл ибн Ҳанифдан ривоят қилган ҳадисда Пайғамбар (с.а.в.) шундай деганлар:

«مَنْ سَأَلَ اللَّهَ الشَّهَادَةَ بِصِدْقٍ بَلَّغَهُ اللَّهُ مَنَازِلَ الشُّهَدَاءِ وَإِنْ مَاتَ عَلَى فِرَاشِهِ»

«Кимки сидқидилдан Аллоҳдан шаҳидликни сўраса, гарчи кўрпа-тўшак қилиб ўлган бўлса ҳам, Аллоҳ шаҳидлар мақомига етказади».

«Каҳф» сурасини ёки унинг аввалидан ё охиридан ўн оятни ўқиш: Муслим Абу Дардодан ривоят қилган ҳадисда Пайғамбар (с.а.в.) шундай деганлар:

«مَنْ حَفِظَ عَشْرَ آيَاتٍ مِنْ أَوَّلِ سُورَةِ الْكَهْف عُصِمَ مِنْ الدَّجَّالِ»

«Кимки «Каҳф» сурасининг аввалидан ўн оятни ёдласа, дажжолдан паноҳ топади».

Олди-сотдида, қарзни сўраш ва қарзни тўлашда кенглик қилиш:

Абу Ҳурайра ривоят қилган муттафақун алайҳ ҳадисда келади:

«أَنَّ رَجُلاً أَتَى النَّبِيَّ r يَتَقَاضَاهُ, فَأَغْلَظَ لَهُ, فَهَمَّ بِهِ أَصْحَابُهُ, فَقَالَ رَسُولُ اللَّهِ r: دَعُوهُ, فَإِنَّ لِصَاحِبِ الْحَقِّ مَقَالاً, ثُمَّ قَالَ أَعْطُوهُ سِنًّا مِثْلَ سِنِّهِ, قَالُوا: يَا رَسُولَ اللَّهِ لاَ نَجِدُ إِلاَّ أَمْثَلَ مِنْ سِنِّهِ, قَالَ: أَعْطُوهُ, فَإِنَّ خَيْرَكُمْ أَحْسَنُكُمْ قَضَاءً»

«Бир киши Пайғамбар (с.а.в.)нинг олдиларига қарзини талаб қилиб келиб, қўполлик қилди. Саҳобалар унга ташланмоқчи бўлган эдилар, Пайғамбар (с.а.в.): «Қўяверинглар, ҳаққи борнинг гапиришга ҳам ҳаққи бор» деб: «Унга танасичалик тана бериб юборинглар», дедилар. Саҳобалар: «Эй Расулуллоҳ, унинг танасичалик тана топмадик, ҳаммаси уникидан катта экан», дейишди. Шунда Пайғамбар (с.а.в): «Бериб юбораверинглар, чунки сизларнинг яхшиларинг қарзини яхшилаб адо қилганинглардир», дедилар».

Пайғамбар (с.а.в.)га салавот айтиш: Аллоҳ Таъоло айтади:

إِنَّ اللَّهَ وَمَلاَئِكَتَهُ يُصَلُّونَ عَلَى النَّبِيِّ يَاأَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا صَلُّوا عَلَيْهِ وَسَلِّمُوا تَسْلِيمًا

– „Албатта Аллоҳ ҳам, Унинг фаришталари ҳам Пайғамбарга дуою салавот айтурлар. Эй мўъминлар, сизлар ҳам у зотга салавот ва салом айтинглар!“                                      (Ахзоб:56)

Муслим Абдуллоҳ ибн Амрдан ривоят қилган ҳадисда Пайғамбар (с.а.в.):

«مَنْ صَلَّى عَلَيَّ صَلاَةً صَلَّى اللَّهُ عَلَيهِ بِهَا عَشْرًا»

«Ким менга бир салавот айтса, Аллоҳ унга ўн салавот айтади», дейдилар.

Итоатгўй, хос мўъминларнинг хатоларини ёпиш:

Гуноҳ қилган мусулмон ё ҳеч кимга билдирмай яшириб қилади ёки ҳаммага кўрсатиб, шармандаларча қилади. Яшириб қилинган гуноҳни ёпмоқ лозим. Ибн Умарнинг муттафақун алайҳ ҳадисида Пайғамбар (с.а.в.):

«… وَمَنْ سَتَرَ مُسْلِمًا سَتَرَهُ اللَّهُ يَوْمَ الْقِيَامَةِ»

«… Ким бир мусулмоннинг айбини ёпса, қиёмат кунида Аллоҳ унинг айбини ёпади», дедилар.

Яширмай қиладиган одамнинг айбини ёпиш шарт эмас. Чунки у ўзини ўзи шарманда қилиб, Аллоҳнинг ёпганини очиб ташлайди. Ҳолбуки, бу иш ҳаром.

Абу Ҳурайранинг муттафақун алайҳ ҳадисида Пайғамбар (с.а.в.) шундай деганлар:

«كُلُّ أُمَّتِي يُعَافَى إِلاَّ الْمُجَاهِرِينَ, وَإِنَّ مِنْ الْمُجَاهَرَةِ أَنْ يَعْمَلَ الرَّجُلُ بِاللَّيْلِ عَمَلاً ثُمَّ يُصْبِحَ وَقَدْ سَتَرَهُ اللَّهُ, فَيَقُولَ: يَا فُلاَنُ عَمِلْتُ الْبَارِحَةَ كَذَا وَكَذَا, وَقَدْ بَاتَ يَسْتُرُهُ رَبُّهُ, وَيُصْبِحُ يَكْشِفُ سِتْرَ اللَّهِ عَنْهُ»

«Ҳамма умматимга офият берилур. Ҳамманинг кўз ўнгида айб қилувчилар бундан мустаснодир. Кишининг кечаси қилган ишини Аллоҳ ёпиб тургани ҳолда эрталаб туриб: «Эй фалончи, кечаси мен ундоқ қилдим, бундоқ қилдим», деб гапириши ҳамманинг кўз ўнгида айб қилиш жумласидандир. Кечаси Парвардигори унинг айбини ёпиб турса эрталаб туриб, Аллоҳнинг ёпганини очиб ташлайди».

Шундай бўлса ҳам мусулмон киши очиқчасига айб қилувчиларнинг гуноҳларини гапириб юришдан тийилмоғи лозим. Унинг айбини ёпиш учун бўлмаса ҳам, мўъминлар орасида бузуқликлар ёйилмаслиги ва тилни бекорчи гаплардан тийиш учун шундай қилиши лозим.

Аммо айбнинг зарари айбдорнинг ўзи билангина чекланмасдан давлатга, жамиятга, умматга ҳам ўтадиган бўлса, бу пайтда уни етказиш, очиб ташлаш вожибга айланади. Зайд ибн Арқамнинг муттафақун алайҳ ҳадисида келади:

«كُنْتُ فِي غَزَاةٍ فَسَمِعْتُ عَبْدَ اللَّهِ بْنَ أُبَيٍّ يَقُولُ: لاَ تُنْفِقُوا عَلَى مَنْ عِنْدَ رَسُولِ اللَّهِ حَتَّى يَنْفَضُّوا مِنْ حَوْلِهِ, وَلَئِنْ رَجَعْنَا إلَى الْمَدِينَةِ لَيُخْرِجَنَّ الأَعَزُّ مِنْهَا الأَذَلَّ, فَذَكَرْتُ ذَلِكَ لِعَمِّي أَوْ لِعُمَرَ فَذَكَرَهُ لِلنَّبِيِّ r فَدَعَانِي فَحَدَّثْتُهُ …»

«Ғазотда эдим. Абдуллоҳ ибн Убайнинг: «Расулуллоҳ (с.а.в.) олдиларидаги одамларга ҳеч нарса берманглар, шунда унинг атрофидан тарқалиб кетишади. Агар Мадинага қайтсак, албатта, у ердан азиз хорни чиқариб юборади», деган гапини эшитиб қолиб, уни амаким ёки Умарга айтган эдим, у Пайғамбар (с.а.в.)га айтибди. У киши мени чақирган эдилар, бор гапни айтиб бердим…».

Абдуллоҳ ибн Убай ва унинг мунофиқлардан иборат бўлган яқинлари бу ишларни сир тутардилар. Чунки уни Пайғамбар (с.а.в.) сўроқ қилганларида айтган гапидан тонган. Шунга биноан Зайд ибн Арқамнинг бу гапни олиб келиши жосуслик қабилида бўлди. Ман қилинган иш жоизга айланса, вожиб бўлиб қолади. Демак, бундай ҳолатларда келиб айтиш вожибдир. Чунки кутилаётган зарар ом бўлиб қолмоқда.

Хизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси. Зайниддин

03.03.2018й.

0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • ЯНГИЛИКЛАР

    Таъзия

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Эй Шом аҳли! Жиноятчи учлик давлатларига алданманг чунки улар сизга нисбатан на аҳда на бурчга боқишади

  • МАҚОЛАЛАР

    Ҳукумат ўз мажбуриятларини фуқаролар зиммасига юклашда давом этмоқда

ОНЛАЙН КУТУБХОНА

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026
    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ёритманг…[1]». Бундай машъум битимлар мусулмон армияларини […]

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] шундаки, Иордания қўшинига инглиз жосуси Глабб Пошо[1] қўмондонлик қилаётган эди. Бошқа араб раҳбарлари ва […]

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар куфр кучларини «дўст» тутишнинг оқибатларини — бу йўл дунёда хорлик, Охиратда эса ...

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026
    […] аёлу болаларни қутқариш учун жанг қилмаяпсизлар?![1]» деган амрига бўйсуниш учун уларда куч ҳам, имконият […]

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

    […] шундаки, Иордания қўшинига ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

    […] аёлу болаларни қутқариш ...

    АЛ-ВАЪЙ

    • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
    • БОШ САҲИФА
    • КИТОБЛАР
    • Ҳизб ут-Таҳрир

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/