Ким уни покласа, батаҳқиқ нажот топибди!

بسم الله الرحمن الرحيم
Ким уни покласа, батаҳқиқ нажот топибди!
Гўзал хулқ эгалари
(Учинчи қисм)
Шариат (Шореънинг бандаларга қилган хитоби) яхши хулқ деб ҳисобланадиган сифатларни ҳам, ёмон хулқ деб ҳисобланадиган сифатларни ҳам баён қилиб, яхши хулққа тарғиб қилди ва ёмон хулқдан қайтарди. Ростгўйлик, омонатдорлик, очиқ юзлилик, ҳаё, ота-онага яхшилик қилиш, қариндошлар билан доимо яхши муносабатда бўлиш, мусибат ва қайғули ҳолатларда кўнгил сўраш, инсон ўзи ёқтирган нарсани дўстига ҳам илиниши каби сифатларга тарғиб қилиб, бу тарғиб ва шу каби эзгуликларни Аллоҳнинг буйруқларига итоат этишга чорлаш, деб ҳисоблади. Бу сифатларнинг акси бўлган ёлғон гапириш, хиёнат, ҳасад, беҳаёлик ва шу кабилардан қайтарди. Бундай тақиқ ва шу каби жирканчликлардан қайтаришни Аллоҳ тақиқ этган амаллардан қайтариш, деб ҳисоблади.
Н) Омонатдорлик:
Аллоҳ Таъоло айтади:
إِنَّ اللَّهَ يَأْمُرُكُمْ أَنْ تُؤَدُّوا الآمَانَاتِ إِلَى أَهْلِهَا
– „Албатта, Аллоҳ сизларни омонатларини ўз эгаларига топширишга буюради“. (Нисо:58)
Ҳузайфа (р.а.) ривоят қилади:
«جَاءَ أَهْلُ نَجْرَانَ إِلَى النَّبِيِّ r فَقَالُوا: ابْعَثْ لَنَا رَجُلاً أَمِينًا, فَقَالَ لأَبْعَثَنَّ إِلَيْكُمْ رَجُلاً أَمِينًا حَقَّ أَمِينٍ, فَاسْتَشْرَفَ لَهُ النَّاسُ, فَبَعَثَ أَبَا عُبَيْدَةَ بْنَ الْجَرَّاحِ»
«Нажрон аҳли Пайғамбар (с.а.в.)нинг олдиларига келишиб, бизга бир омонатдор одамни юборинг, дейишди. Шунда Пайғамбар (с.а.в.) сизларга ҳақиқий омонатдор одамни юбораман, дедилар. Ҳамма ўша бўлишга интиларди. Шунда у киши Абу Убайда ибн Жарроҳни юбордилар» (муттафақун алайҳ).
Абу Зарр (р.а.) ривоят қилади:
«قُلْتُ: يَا رَسُولَ اللَّهِ, أَلاَ تَسْتَعْمِلُنِي, قَالَ فَضَرَبَ بِيَدِهِ عَلَى مَنْكِبِي, ثُمَّ قَالَ: يَا أَبَا ذَرٍّ, إِنَّكَ ضَعِيفٌ, وَإِنَّهَا أَمَانَةُ, وَإِنَّهَا يَوْمَ الْقِيَامَةِ خِزْيٌ وَنَدَامَةٌ, إِلاَّ مَنْ أَخَذَهَا بِحَقِّهَا, وَأَدَّى الَّذِي عَلَيْهِ فِيهَا»
«Мен: «Эй Расулуллоҳ мени ҳам ҳоким қилмайсизми?», дедим. У киши елкамга уриб: «Эй Абу Зарр, сен заифсан. Ҳокимлик омонатдир, кимки уни етарли даражада эътибор билан қабул қилиб олиб, устига юкланган бурчни адо этмаса, қиёмат кунида у шармандалик ва надоматдир», дедилар». (Муслимдан).
Абу Ҳурайра (р.а.) ривоят қилган ҳадисда Пайғамбар (с.а.в.) атрофларидаги умматга шундай деганлар:
«اِكْفِلُوا لِى بِسِتٍّ أَكْفِلُ لَكُمُ الْجَنَّةَ, قُلْتُ: مَا هُنَّ يَا رَسُولَ اللَّهِ؟ قَالَ: اَلصَّلاَةُ, وَالزَّكَاةُ, وَالأَمَانَةُ, وَالْفَرْجُ, وَالْبَطْنُ, وَاللِّسَانُ»
«Менга олти нарсага кафолат беринглар, мен сизлар учун жаннатга кафил бўламан. Мен: «Улар қайсилар, эй Расулуллоҳ?», деб сўраган эдим: «Намоз, закот, омонат, фарж, қорин ва тил» деб жавоб бердилар».
Омонат шаръий таклифлардир. Яна бир қавлда уларга итоат қилишдир, дейилган. У ҳамма буйруқ ва тақиқларни ўз ичига олади. Халифа, волий, ҳоким, қози, шўро мажлисининг аъзоси, лашкар амири, элчи, намоз ўқигувчи, рўза тутувчи, ҳаж қилувчи, закот берувчи, даъват этувчи, одамларга эзгуликни ўргатувчи, толиби илм, муфтий, вақфнинг мутаваллиси, байтулмолнинг эгаси, сотувчи, чамаловчи, закотлар бўйича иш юритувчи, хирожий ерларнинг бошқарувчиси, мужтаҳид, муҳаддис, муаррих, сиёсат ёзувчи, ўлжалар бўйича иш юритувчи, корхона мудири, ваколат бериш вазири, ижро этиш вазири, таржимон, мактабдаги болалар ўқитувчиси, оиласини бошқараётган эркак, эрнинг уйига қараб турган хотин, табиб, доя, дори сотувчи, эмизувчи, шерикчилик қилувчи, ижарага олувчи, дорул-ХИЛОФАТнинг мудири, унинг қўл остидаги мудирлар – савдо-сотиқ мудири, меҳмонхона мудири, гараж мудири, ошхона мудири, қўриқлаш бўлими мудири, овловчи, хотини тарафига ўтаётган киши, сир сақловчи, ахборотчи, хабарлар терувчи, иши тақозоси билан телефон ва интернетда одамларнинг хабарларини эшитадиган журналист ва бошқаларнинг – ҳамма-ҳаммасининг гарданига омонат юклангандир. Демак, омонатнинг шаъни улуғ, майдони кенгдир. Оз ё кўп бўлсин, катта ё кичик бўлсин, мукаллафнинг зиммаси ундан холи бўлмайди.
о) Тақво қилиш ва шубҳаланмаслик:
Хузайфа ибн Ямон ривоят қилган ҳадисда Пайғамбар (с.а.в.):
«فَضْلُ الْعِلْمِ خَيْرٌ مِنْ فَضْلِ الْعِبَادَةِ, وَخَيْرُ دِينِكُمُ الْوَرَعُ»
«Илм фазилати ибодат фазилатидан яхшироқдир, динингларнинг энг яхшиси тақводир», деганлар.
Нўъмон ибн Башир (р.а.) ривоят қилган ҳадисда Пайғамбар (с.а.в.) шундай деганлар:
«إِنَّ الْحَلاَلَ بَيِّنٌ, وَإِنَّ الْحَرَامَ بَيِّنٌ, وَبَيْنَهُمَا مُشْتَبِهَاتٌ لاَ يَعْلَمُهُنَّ كَثِيرٌ مِنْ النَّاسِ, فَمَنْ اتَّقَى الشُّبُهَاتِ اسْتَبْرَأَ لِدِينِهِ وَعِرْضِهِ, وَمَنْ وَقَعَ فِي الشُّبُهَاتِ وَقَعَ فِي الْحَرَامِ, كَالرَّاعِي يَرْعَى حَوْلَ الْحِمَى يُوشِكُ أَنْ يَرْتَعَ فِيهِ, أَلاَ وَإِنَّ لِكُلِّ مَلِكٍ حِمًى, أَلاَ وَإِنَّ حِمَى اللَّهِ مَحَارِمُهُ, أَلاَ وَإِنَّ فِي الْجَسَدِ مُضْغَةً, إِذَا صَلَحَتْ صَلَحَ الْجَسَدُ كُلُّهُ, وَإِذَا فَسَدَتْ فَسَدَ الْجَسَدُ كُلُّهُ, أَلاَ وَهِيَ الْقَلْبُ»
«Ҳалол аниқ ва равшандир. Ҳаром ҳам аниқ ва равшандир. Унинг ўртасида шубҳали нарсалар борки, кўп одамлар уни билмайдилар. Кимки шубҳалардан эҳтиётланса, дини ва обрўсининг софлигини сақлаб қолибди. Кимки шубҳаларга тушиб қолса, ҳаромга тушиб қолибди. Қўриқхона атрофида қўй боқиб юрган чўпонга ўхшабки, қўйлари ўша тарафга ўтлаб кетай дейди. Огоҳ бўлингларки, ҳар бир подшоҳнинг бир қўриқхонаси бордир. Огоҳ бўлингларки, Аллоҳнинг қўриқхонаси У ҳаром қилган ишлардир. Огоҳ бўлингларки, жасадда бир парча гўшт бўлиб, агар у ўнгланса, бутун жасад ўнгланади, агар у бузилса, бутун жасад бузилади. Огоҳ бўлингларки, у қалбдир» (муттафақун алайҳ).
Наввос ибн Самъон (р.а.) ривоят қилган ҳадисда Пайғамбар (с.а.в.):
«الْبِرُّ حُسْنُ الْخُلُقِ, وَالإِثْمُ مَا حَاكَ فِي صَدْرِكَ, وَكَرِهْتَ أَنْ يَطَّلِعَ عَلَيْهِ النَّاسُ»
«Яхшилик гўзал хулқдир. Гуноҳ эса ичингда тугун бўлиб турган, одамларнинг ундан огоҳ бўлиб қолишларидан чўчиган ишингдир», дедилар. Муслимдан.
Вобиса ибн Муаббад (р.а.) ривоят қилади: «Савобдан ҳам, гуноҳдан ҳам ҳеч нарсани қолдирмасдан ҳаммасини сўрамоқчи бўлиб, Пайғамбар (с.а.в.)нинг олдиларига борган эдим, менга:
«ادْنُ يَا وَابِصَةُ, فَدَنَوْتُ مِنْهُ حَتَّى مَسَّتْ رُكْبَتِي رُكْبَتَهُ, فَقَالَ لِي: يَا وَابِصَةُ أُخْبِرُكَ عَمَّا جِئْتَ تَسْأَلُ عَنْهُ؟ قُلْتُ: يَا رَسُولَ اللَّهِ أَخْبِرْنِي, قَالَ: جِئْتَ تَسْأَلُ عَنْ الْبِرِّ وَالإِثْمِ, قُلْتُ: نَعَمْ, فَجَمَعَ أَصَابِعَهُ الثَّلاَثَ فَجَعَلَ يَنْكُتُ بِهَا صَدْرِي وَيَقُولُ: يَا وَابِصَةُ اسْتَفْتِ قَلْبَكَ, الْبِرُّ مَا اطْمَأَنَّ إِلَيْهِ النَّفْسُ, وَاطْمَأَنَّتْ إِلَيْهِ الْقَلْبُ, وَالإِثْمُ مَا حَاكَ فِي الْقَلْبِ, وَتَرَدَّدَ فِي الصَّدْرِ, وَإِنْ أَفْتَاكَ النَّاسُ وَأَفْتَوْكَ»
«Яқинроқ кел, эй Вобиса», дедилар. Мен у кишига яқин бордим, ҳатто тиззам тиззаларига тегди. Менга: «Эй Вобиса, нимани сўраб келганингни айтайми?», дедилар. Мен: «Ҳа, эй Расулуллоҳ, айтинг», дедим. У киши: «Савоб ва гуноҳ ҳақида сўрагани келдинг», дедилар. Мен: «Ҳа», дедим. Учта бармоқларини тўплаб, улар билан кўксимга нуқиб: «Эй Вобиса, қалбингдан фатво сўра. Одамлар ҳар қанча фатво бермасин, савоб бу – қалбинг таскин топган ва хотиржам бўлган нарсадир, гуноҳ эса қалбингда тугун бўлиб, ичингда иккиланишни пайдо қилган ишдир», дедилар».
Абу Саълаба Ҳошоний (р.а.) ривоят қилади: «Мен: «Эй Расулуллоҳ, менга нима ҳалолу, нима ҳаромлигини айтиб беринг», деган эдим, у киши:
«الْبِرُّ مَا سَكَنَتْ إِلَيْهِ النَّفْسُ, وَاطْمَأَنَّ إِلَيْهِ الْقَلْبُ, وَالإِثْمُ مَا لَمْ تَسْكُنْ إِلَيْهِ النَّفْسُ, وَلَمْ يَطْمَئِنَّ إِلَيْهِ الْقَلْبُ, وَإِنْ أَفْتَاكَ الْمُفْتُونَ»
«Муфтийлар ҳар кимга фатво бермасин, савоб бу – ичингга таскин, қалбингга хотиржамлик берган ишдир-нарсадир, гуноҳ эса ичингга таскин, қалбингга хотиржамлик бермаган ишдир-нарсадир», дедилар».
Анас (р.а.) ривоят қилади:
«وَجَدَ تَمْرَةً فِي الطَّرِيْقِ فَقَالَ: لَوْلاَ أَنِّي أَخَافُ أَنْ تَكُونَ مِنْ الصَّدَقَةِ لأَكَلْتُهَا»
«Пайғамбар (с.а.в.) йўлдан бир хурмо топиб олиб: «Агар бунинг садақа бўлиши мумкинлигидан қўрқмаганимда, уни еган бўлардим», дедилар» (муттафақун алайҳ).
Ҳасан ибн Али (р.а.) ривоят қилади: Пайғамбар (с.а.в.)дан:
«دَعْ مَا يَرِيبُكَ إِلَى مَا لاَ يَرِيبُكَ»
«Сени шубҳага солаётган нарсани тарк қил, шубҳага солмайдиган нарсани ол», деган ҳадисни ёдлаб олдим.
Атийя ибн Урва Саъдий (р.а.)дан ривоят қилинган ҳадисда Пайғамбар (с.а.в.):
«لاَ يَبْلُغُ الْعَبْدُ أَنْ يَكُونَ مِنْ الْمُتَّقِينَ, حَتَّى يَدَعَ مَا لاَ بَأْسَ بِهِ حَذَرًا لِمَا بِهِ بَأْسٌ»
«Банда ҳечқиси йўқ нарсани-ишни, ҳечқиси бўлиб қолишидан эҳтиётланиб, тарк қилмагунча, тақводорлардан бўлиш даражасига етмайди», деганлар.
Абу Умома (р.а.) ривоят қилади:
«سَأَلَ رَجُلٌ النَّبِيَّ r مَا الإِثْمُ؟ قَالَ: إِذَا حَاكَ فِي نَفْسِكَ شَيْءٌ فَدَعْهُ, قَالَ فَمَا الإِيمَانُ؟ قَالَ: إِذَا سَاءَتْكَ سَيِّئَتُكَ وَسَرَّتْكَ حَسَنَتُكَ فَأَنْتَ مُؤْمِنٌ»
«Бир киши Пайғамбар (с.а.в.)дан «Гуноҳ нима?», деб сўраган эди: «Агар ичингда бир нарса тугун бўлиб туриб қолса, уни тарк қил», дедилар. «Иймон нима?», деб сўраган эди: «Агар ёмон ишинг сени хафа қилса, яхши ишинг эса хурсанд қилса, демак, сен мўминсан», дедилар».
п) Олимларни, фозилларни ва катта ёшлиларни улуғлаш:
Аллоҳ Таъоло айтади:
قُلْ هَلْ يَسْتَوِي الَّذِينَ يَعْلَمُونَ وَالَّذِينَ لاَ يَعْلَمُونَ إِنَّمَا يَتَذَكَّرُ أُوْلُوا الآلْبَابِ
– „Айтинг: «Биладиган зотлар билан билмайдиган кимсалар баробар бўлурми?! Дарҳақиқат, фақат ақл эгаларигина панд-насиҳат олурлар»“. (Зумар:9)
Жобир (р.а.) ривоят қилади: Пайғамбар (с.а.в.) Уҳудда ҳалок бўлганлардан икки кишини бир қилиб:
«أَيُّهُمَا أَكْثَرُ أَخْذًا لِلْقُرْآنِ؟ فَإِذَا أُشِيرَ إِلَى أَحَدِهِمَا قَدَّمَهُ فِي اللَّحْدِ»
«Қайси бири Қуръонни кўпроқ ушларди?», деб сўрадилар. Улардан бирига ишора қилинса, ўшанисини аввал лаҳадга қўярдилар». Бухорийдан.
Ибн Аббос (р.а.) ривоят қилган ҳадисда Пайғамбар (с.а.в.):
«الْبَرَكَةُ فِي أَكَابِرِكُمْ»
«Барака катталарингиздадир», деганлар.
Абдуллоҳ ибн Умар (р.а.) ривоят қилган ҳадисда Пайғамбар (с.а.в.):
«لَيْسَ مِنَّا مَنْ لَمْ يَرْحَمْ صَغِيرَنَا, وَيَعْرِفْ حَقَّ كَبِيرِنَا »
«Кичигимизга шафқат қилмаган ва каттамизнинг ҳаққини билмаган одам биздан эмас», дедилар.
Убода Ибн Сомит (р.а.) ривоят қилган ҳадисда Пайғамбар (с.а.в.):
«لَيْسَ مِنْ أُمَّتِي مَنْ لَمْ يُجِلَّ كَبِيرَنَا, وَيَرْحَمْ صَغِيرَنَا, وَيَعْرِفْ لِعَالِمِنَا حَقَّهُ»
«Каттамизни улуғламаган, кичигимизга шафқат қилмаган ва олимимизнинг ҳаққини билмаган одам менинг умматимдан эмас», дедилар.
Амр ибн Шуайб отасидан, у бобосидан ривоят қилган ҳадисда Пайғамбар (с.а.в.):
«لَيْسَ مِنَّا مَنْ لَمْ يَرْحَمْ صَغِيرَنَا, وَيَعْرِفْ شَرَفَ كَبِيرِنَا»
«Кичигимизга шафқат қилмаган ва каттамизнинг шарафини билмаган одам биздан эмас», деганлар.
Абдуллоҳ ибн Масъуд (р.а.) ривоят қилган ҳадисда Пайғамбар (с.а.в.):
«لِيَلِنِي مِنْكُمْ أُولُو الأَحْلاَمِ وَالنُّهَى, ثُمَّ الَّذِينَ يَلُونَهُمْ ثَلاَثًا, وَإِيَّاكُمْ وَهَيْشَاتِ الأَسْوَاقِ»
«Менинг ёнимда сизлардан вояга етганлар, мулоҳазалилар турсинлар, кейин уларнинг яқинидагилар», деб уч бора айтиб, (охирида) «Бозорларнинг шовқин-суронларидан узоқ юринглар», деб (қўшиб) қўйдилар. Муслимдан.
Абу Саъид Самура ибн Жундуб (р.а.) ривоят қилади: «Мен Пайғамбар (с.а.в.)нинг даврларида ёш бола эдим. У кишидан ҳадисларни ёдлаб олардим. Мендан ёшлари катта кишилар бўлган пайтлардагина мени гапиришдан қайтарардилар» (муттафақун алайҳ).
Абу Мусо (р.а.) ривоят қилган ҳадисда Пайғамбар (с.а.в.) шундай деганлар:
«إِنَّ مِنْ إِجْلاَلِ اللَّهِ إِكْرَامَ ذِي الشَّيْبَةِ الْمُسْلِمِ, وَحَامِلِ الْقُرْآنِ غَيْرِ الْغَالِي فِيهِ وَلاَ الْجَافِي عَنْهُ, وَإِكْرَامَ ذِي السُّلْطَانِ الْمُقْسِطِ»
«Қари мусулмонни сийлаш, Қуръонни ҳаддан ошмасдан, тарк этмасдан ёдлаган ҳофизи Қуръонни сийлаш, адолатли султонни сийлаш Аллоҳни улуғлаш жумласидандир».
Хизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси. Зайниддин
11.04.2018й.



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ