Ким уни покласа, батаҳқиқ нажот топибди!

بسم الله الرحمن الرحيم
Ким уни покласа, батаҳқиқ нажот топибди!
Гўзал хулқ эгалари
(Олтинчи қисм)
Мўъминлардаги гўзал хулқлардан навбатдагиси ваъдага вафо қилишдир.
б) Ваъдага хилоф қилиш:
Абу Ҳурайра р.а. ривоят қилган ҳадисда, Пайғамбар (с.а.в.) шундай деганлар:
«آيَةُ الْمُنَافِقِ ثَلاَثٌ: إِذَا حَدَّثَ كَذَبَ, وَإِذَا وَعَدَ أَخْلَفَ, وَإِذَا اؤْتُمِنَ خَانَ»
«Мунофиқнинг аломати учтадир: гапирса ёлғон гапиради, ваъда қилса хилоф қилади, омонат берилса хиёнат қилади» (муттафақун алайҳ). Бу ердаги мунофиқлик ақидага эмас, амалга алоқадор мунофиқликдир. Яъни амалга алоқадор мунофиқлик ҳаромдир, ақидага алоқадор мунофиқлик куфрдир. Аллоҳнинг Ўзи асрасин.
в) Ахлоқсизлик ва уят гапларни гапириш:
Оиша р.а. ривоят қилган ҳадисда Пайғамбар (с.а.в.):
«… مَهْلاً يَا عَائِشَةُ عَلَيْكِ بِالرِّفْقِ, وَإِيَّاكِ وَالْعُنْفَ وَالْفُحْشَ …»
«… Секин, эй Оиша, мулойим бўл, қўпол ва ахлоқсиз бўлма…», дедилар. (Бухорий).
Муслимда яна Оиша р.а. ривоят қилган ҳадисда Пайғамбар (с.а.в.):
«… مَهْ يَا عَائِشَةُ, فَإِنَّ اللَّهَ لاَ يُحِبُّ الْفُحْشَ وَالتَّفَحُّشَ …»
«… Ўзингни бос, эй Оиша, чунки Аллоҳ ахлоқсизлик ва уятсиз гаплар гапирилишини ёмон кўради…», деганлар (муттафақун алайҳ).
Оиша р.а. ривоят қилган ҳадисда Пайғамбар (с.а.в.) шундай деганлар:
«… إِنَّ شَرَّ النَّاسِ مَنْزِلَةً عِنْدَ اللَّهِ مَنْ تَرَكَهُ أَوْ وَدَعَهُ النَّاسُ اتِّقَاءَ فُحْشِهِ»
«… Аллоҳнинг наздида энг ёмон ўриндаги одам шундай кимсадирки, одамлар унинг бадхулқлигидан қўрқиб, у билан муомала қилмайдилар» (муттафақун алайҳ).
Иёз ибн Ҳаммор Мужошиий ривоят қилишича, Пайғамбаримиз (с.а.в.) бир хутбаларида:
«… وَأَهْلُ النَّارِ خَمْسَةٌ … وَالشِّنْظِيرُ الْفَاحِشُ …»
«… Дўзах аҳли беш қисмдур: … ва ахлоқсиз беномус…», дедилар. Муслим ривояти. Шанзир ёмон хулқли деган маънода.
Абу Дардо р.а. ривоят қилган ҳадисда Пайғамбар (с.а.в.):
«… وَإِنَّ اللَّهَ يُبْغِضُ الْفَاحِشَ الْبَذِيءَ»
«… Аллоҳ ахлоқсиз беномусни ёмон кўради», деганлар.
Абу Ҳурайра р.а. ривоят қилган ҳадисда Пайғамбар (с.а.в.) шундай деганлар:
«الْحَيَاءُ مِنَ الإِيمَانِ, وَالإِيمَانُ فِي الْجَنَّةِ, وَالْبَذَاءُ مِنَ الْجَفَاءِ, وَالْجَفَاءُ فِي النَّارِ»
«Ҳаё иймондандир, иймон эса жаннатдадир. Беҳаёлик қўполлик-шафқатсизликдир, қўполлик эса дўзахдадир».
Ибн Масъуд р.а. ривоят қилган ҳадисда Пайғамбар (с.а.в.):
«لَيْسَ الْمُؤْمِنُ بِالطَّعَّانِ, وَلاَ اللَّعَّانِ, وَلاَ الْفَاحِشِ, وَلاَ الْبَذِيءِ»
«Мўъмин киши таҳқирлайдиган, лаънатлайдиган, ахлоқсиз, беномус бўлмайди», деганлар.
г) Сафсатабозлик:
Яъни такаллуф қилиб кўп гапириш.
Муғийра ибн Шўъба р.а. Пайғамбар (с.а.в.)нинг:
«إِنَّ اللَّهَ كَرِهَ لَكُمْ ثَلاَثًا: قِيلَ وَقَالَ, وَإِضَاعَةَ الْمَالِ, وَكَثْرَةَ السُّؤَالِ»
«Аллоҳ сизлардаги уч хислатни ёмон кўради, яъни гап-сўз қилишни, молни беҳудага зое кетказишни ва кўп савол беришни», деганларини эшитдим, деди (муттафақун алайҳ).
Жобир ибн Абдуллоҳ р.а. ривоятида Пайғамбар (с.а.в.) шундай деганлар:
«إِنَّ مِنْ أَحَبِّكُمْ إِلَيَّ, وَأَقْرَبِكُمْ مِنِّي مَجْلِسًا يَوْمَ الْقِيَامَةِ: أَحَاسِنَكُمْ أَخْلاَقًا, وَإِنَّ أَبْغَضَكُمْ إِلَيَّ وَأَبْعَدَكُمْ مِنِّي يَوْمَ الْقِيَامَةِ: الثَّرْثَارُونَ وَالْمُتَشَدِّقُونَ وَالْمُتَفَيْهِقُونَ»
«Мен учун энг ёқимлигингиз ва қиёмат кунида менга энг яқин ўтирадиганингиз хулқи гўзалингиздир. Мен учун энг ёқимсизингиз ва қиёматда мендан энг узоқ бўладиганингиз сафсата сотувчилар, бекордан бекорга кўп жавровчилар ва вайсақилик қиладиганлар».
Абу Ҳурайра р.а. ривоят қилган ҳадисда Пайғамбар (с.а.в.) шундай деганлар:
«إِنَّ الْعَبْدَ لَيَتَكَلَّمُ بِالْكَلِمَةِ مَا يَتَبَيَّنُ فِيهَا, يَزِلُّ بِهَا فِي النَّارِ أَبْعَدَ مَا بَيْنَ الْمَشْرِقِ وَالْمَغْرِبِ»
«Банда бир гапни нималигини билмасдан гапириб юборади-да, кейин шу гапи туфайли дўзахнинг мағриб билан машриқ орасидан ҳам чуқурроқ ерига бориб тушади» (муттафақун алайҳ).
д) Мусулмон ёки мусулмонларни таҳқирлаш:
Абу Ҳурайра р.а. ривоят қилган ҳадисда Пайғамбаримиз (с.а.в.):
«… بِحَسْبِ امْرِئٍ مِنْ الشَّرِّ أَنْ يَحْقِرَ أَخَاهُ الْمُسْلِمَ»
«… Кишининг ёмонлигига мусулмон биродарини таҳқирлагани кифоя қилади», дедилар. Муслимдан.
е) Мусулмонни масхаралаш, унинг устидан кулиш:
Аллоҳ Таъоло айтади:
يَاأَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا لاَ يَسْخَرْ قَومٌ مِنْ قَوْمٍ عَسَى أَنْ يَكُونُوا خَيْرًا مِنْهُمْ وَلاَ نِسَاءٌ مِنْ نِسَاءٍ عَسَى أَنْ يَكُنَّ خَيْرًا مِنْهُنَّ وَلاَ تَلْمِزُوا أَنفُسَكُمْ وَلاَ تَنَابَزُوا بِالآلْقَابِ بِئْسَ الاِسْمُ الْفُسُوقُ بَعْدَ الآيمَانِ وَمَنْ لَمْ يَتُبْ فَأُوْلَئِكَ هُمْ الظَّالِمُونَ
– “Эй мўъминлар, (сизлардан бўлган) бир қавм (бошқа) бир (мўъмин) қавм устидан масхара қилиб кулмасин – эҳтимолки, (ўша масхара қилинган қавм) улардан яхшироқ бўлсалар. Яна (сизлардан бўлган) аёллар ҳам (бошқа мўъмина) аёллар устидан масхара қилиб (кулмасинлар) – эҳтимолки, (ўша масхара қилинган аёллар) улардан яхшироқ бўлсалар. Ўзларингизни (яъни бир-бирларингизни) мазах қилманглар ва бир-бирларингизга лақаблар қўйиб олманглар! Иймондан кейин фосиқлик билан номланиш (яъни мўъмин кишининг юқорида ман қилинган фосиқона ишлар билан ном чиқариши) нақадар ёмондир. Ким тавба қилмаса, бас, ана ўшалар золим кимсалардир”. (Хужорот:11)
Ҳасан ривоят қилган ҳадисда Пайғамбар (с.а.в.) шундай деганлар:
«إِنَّ الْمُسْتَهْزِئِينَ بِالنَّاسِ، يُفْتَحُ لأَحَدِهِمْ فِى الآخِرَةِ بَابٌ مِنْ الْجَنَّةِ، فَيُقَالُ لَهُ: هَلُمَّ هَلُمَّ، فَيَجِىءُ بِكُرَبِهِ وَغَمِّهِ، فَإِذَا جَاءَهُ أُغْلِقَ دُونَهُ، ثُمَّ يُفْتَحُ لَهُ بَابٌ آخَرُ، فَيُقَالُ لَهُ: هَلُمَّ هَلُمَّ، فَيَجِىءُ بِكُرَبِهِ وَغَمِّهِ، فَإِذَا جَاءَهُ أُغْلِقَ دُونَهُ، فَمَا يَزَالُ كَذَلِكَ, حَتَّى إِنَّ أَحَدَهُمْ لَيُفْتَحُ لَهُ بَابٌ مِنْ أَبْوَابِ الْجَنَّةِ فَيُقَالُ هَلُمَّ فَمَا يَأْتِيهِ مِنْ الإِيَاسِ»
«Одамларни масхара қилувчиларга охиратда жаннатдан бир эшик очилиб: «Келаверинглар, келаверинглар», дейилади. Ғам-қайғулари билан ёнига келишганида ёпилиб қолади. Кейин бошқа бир эшик очилиб: «Келаверинглар, келаверинглар», дейилади. Ғам-ташвишлари билан ёнига келишганида, у ҳам ёпилиб қолади. Шу ҳолат давом этаверади. Ҳатто улардан бирига жаннатнинг яна бир эшиги очилиб: «Келаверинг», дейилганида, ноумид бўлганидан бормай қўяди».
ж) Мусулмонни очиқчасига ҳақорат қилиш:
Восила ибн Асқаъ р.а. ривоят қилган ҳадисда Пайғамбар (с.а.в.) шундай деганлар:
«لاَ تُظْهِرْ الشَّمَاتَةَ لِأَخِيكَ فَيَرْحَمَهُ اللَّهُ وَيَبْتَلِيكَ»
«Биродарингни очиқ ҳақорат қилма, яна Аллоҳ унга раҳм қилиб, сени балога гирифтор қилиб қўймасин». Термизий ривоят қилиб, ҳасан ҳадис, деган.
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси. Зайниддин
14.05.2018й.



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ