Ким уни покласа, батаҳқиқ нажот топибди!

بسم الله الرحمن الرحيم
Ким уни покласа, батаҳқиқ нажот топибди!
Гўзал хулқ эгалари
(Еттинчи қисм)
з) Хиёнат-вафосизлик:
Абдуллоҳ ибн Амр р.а. ривоят қилган ҳадисда Пайғамбар с.а.в. шундай деганлар:
«أَرْبَعٌ مَنْ كُنَّ فِيهِ كَانَ مُنَافِقًا خَالِصًا, وَمَنْ كَانَتْ فِيهِ خَصْلَةٌ مِنْهُنَّ كَانَتْ فِيهِ خَصْلَةٌ مِنْ النِّفَاقِ حَتَّى يَدَعَهَا: … وَإِذَا عَاهَدَ غَدَرَ …»
«Тўрт хислат борки, кимда улар бўлса, ғирт мунофиқ бўлади. Кимда улардан бири бўлса, то уни тарк қилгунига қадар мунофиқликнинг бир хислати бор бўлади. Улар… аҳдлашса хиёнат қилади…» (муттафақун алайҳ).
Абу Саъид Худрий р.а. ривоят қилган ҳадисда Пайғамбар с.а.в. шундай деганлар:
«لِكُلِّ غَادِرٍ لِوَاءٌ عِنْدَ اسْتِهِ يَوْمَ الْقِيَامَةِ, يُرْفَعُ لَهُ بِقَدْرِ غَدْرِهِ, أَلاَ وَلاَ غَادِرَ أَعْظَمُ غَدْرًا مِنْ أَمِيرِ عَامَّةٍ»
«Қиёмат кунида ҳар бир хоиннинг думбасида бир байроғи бўлиб, хиёнатига қараб юқорироқ кўтарилиб бораверади. Огоҳ бўлингларки, омма амирининг хиёнатидан кўра буюкроқ хиёнат йўқдир». Муслим.
Абу Ҳурайра р.а. ривоят қилган ҳадисда Пайғамбар с.а.в. шундай деганлар:
«قَالَ اللَّهُ تَعَالَى: ثَلاَثَةٌ أَنَا خَصْمُهُمْ يَوْمَ الْقِيَامَةِ: رَجُلٌ أَعْطَى بِي ثُمَّ غَدَرَ…»
«Аллоҳ Таоло айтади: «Уч тоифа одам борки, қиёмат кунида Мен уларнинг душманиман. Улар Менинг номим билан (ваъда) бериб, кейин хиёнат қилган киши…». Бухорийдан.
Абу Бурайда р.а. ривоят қилган ҳадисда Пайғамбар с.а.в.:
«مَا نَقَضَ قَوْمٌ الْعَهْدَ إِلاَّ كَانَ الْقَتْلُ بَيْنَهُمْ …»
«Қайси бир қавм аҳдни бузса, улар орасида уруш бошланади…», деганлар.
Амр ибн Ҳамқ р.а. ривоят қилган ҳадисда Пайғамбар с.а.в. шундай деганлар:
«أَيُّمَا رَجُلٍ أَمَّنَ رَجُلاً عَلَى دَمِهِ، ثُمَّ قَتَلَهُ فَأَنَا مِنَ الْقَاتِلِ بَرِىءٌ وَإِنْ كَانَ الْمَقْتُولُ كَافِرًا»
«Қайси бир одам яна бир одамга ўлдирмайман, деб омонлик бериб туриб, кейин ўлдирса, гарчи ўлдирилган кофир бўлса ҳам, мен қотилдан безорман». Ибн Ҳиббон ўзининг «Саҳиҳ»ида.
Абу Бакр р.а. ривоятида Пайғамбар с.а.в. шундай деганлар:
«مَنْ قَتَلَ نَفْسًا مُعَاهَدَةً بِغَيْرِ حَقِّهَا لَمْ يَرَحْ رَائِحَةَ الْجَنَّةِ, وَإِنَّ رِيحَ الْجَنَّةِ لَيُوجَدُ مِنْ مَسِيرَةِ خَمْسِ مِائَةِ عَامٍ»
«Кимки аҳдлашилган жонни ноҳақ ўлдирса, жаннатнинг бўйини искамайди. Жаннатнинг бўйи беш юз йиллик масофадан келиб туради».
и) Қилган эҳсони ва бошқа яхшиликларини миннат қилиш:
Аллоҳ Таоло айтади:
يَاأَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا لاَ تُبْطِلُوا صَدَقَاتِكُمْ بِالْمَنِّ وَالآذَى
– “Эй мўминлар, берган садақаларингизни миннат ва озор билан йўққа чиқарманг!” (Бақара:264)
Абу Зарр р.а. ривоят қилган ҳадисда Пайғамбар с.а.в. шундай деганлар:
«ثَلاَثَةٌ لاَ يُكَلِّمُهُمْ اللَّهُ يَوْمَ الْقِيَامَةِ, وَلاَ يَنْظُرُ إِلَيْهِمْ, وَلاَ يُزَكِّيهِمْ, وَلَهُمْ عَذَابٌ أَلِيمٌ, قَالَ فَقَرَأَهَا رَسُولُ اللَّهِ r ثَلاَثَ مَرَّاتٍ, قَالَ أَبُو ذَرٍّ: خَابُوا وَخَسِرُوا, مَنْ هُمْ يَا رَسُولَ اللَّهِ؟ قَالَ الْمُسْبِلُ, وَالْمَنَّانُ, وَالْمُنَفِّقُ سِلْعَتَهُ بِالْحَلِفِ الْكَاذِبِ»
«Уч тоифа одам борки, қиёмат кунида Аллоҳ улар билан гаплашмайди, уларни оқламайди, уларга қарамайди ҳам. Улар учун аламли азоб бордир. Бу гапни уч марта қайтардилар. Абу Зарр: «Ноумидликка учрашсин, ишлари ўнгидан келмасин, улар кимлар, эй Расулуллоҳ?», деди. «Этагини осилтириб юрганлар, миннат қилувчилар ва молини ёлғон қасам билан ўтказадиганлар», дедилар Пайғамбар с.а.в». Муслимдан.
к) Ҳасад:
Бир одамда мавжуд бўлган неъматнинг йўқ бўлишини орзу қилиш ҳасаддир. Ўша каби неъматнинг ўзида ҳам бўлишини орзу қилиш эса ҳавасдир. Ҳавас қилиш жоиз.
Аллоҳ Таоло айтади:
ئس3صء3-أَمْ يَحْسُدُونَ النَّاسَ عَلَى مَا آتَاهُمْ اللَّهُ مِنْ فَضْلِهِ
– “Ёки улар одамларга (яъни, Муҳаммад алайҳис-саломга) Аллоҳ Ўз фазлу карамидан берган нарсага (яъни, пайғамбарликка) ҳасад қиляптиларми?”, (Нисо:54)
وَمِنْ شَرِّ حَاسِدٍ إِذَا حَسَدَ
– “Ва ҳасад қилаётган ҳасадгўйнинг ёмонлигидан (паноҳ беришини сўраб илтижо қилурман)”. (Худ 3:5)
Анас р.а. ривоят қилган ҳадисда Набий с.а.в.:
«… وَلاَ تَحَاسَدُوا …»
«… Бир-бирларингга ҳасад қилманглар…», деганлар (муттафақун алайҳ).
Абу Ҳурайра р.а ривоят қилган ҳадисда Пайғамбар с.а.в. шундай деганлар:
«لاَ يَجْتَمِعُ فِي جَوْفِ عَبْدٍ مُؤْمِنٍ غُبَارٌ فِي سَبِيلِ اللَّهِ وَفَيْحُ جَهَنَّمَ, وَلاَ يَجْتَمِعُ فِي جَوْفِ عَبْدٍ الإِيمَانُ وَالْحَسَدُ»
«Мўмин банданинг ичида Аллоҳ йўлидаги ғубор билан жаҳаннамнинг ҳиди бирлашмайди. Банданинг ичида иймон билан ҳасад бирлашмайди». Аҳмад, Байҳақий, Насоий, ибн Ҳиббон.
Зумра Ибн Салаба р.а. ривоят қилишича, Пайғамбар с.а.в.:
«لاَ يَزَالُ النَّاسُ بِخَيْرٍ مَا لَمْ يَتَحَاسَدُوا»
«Модомики, одамлар бир-бирларига ҳасад қилмас эканлар, яхши бўлиб бораверадилар», деганлар. Табаронийдан.
Зубайр р.а.дан ривоят қилинган ҳадисда Пайғамбар с.а.в. шундай деганлар:
«دَبَّ إِلَيْكُمْ دَاءُ الأُمَمِ قَبْلَكُمْ: الْحَسَدُ وَالْبَغْضَاءُ, وَالْبَغْضَاءُ هِيَ الْحَالِقَةُ, أَمَّا إِنِّي لاَ أَقُولُ تَحْلِقُ الشَّعْرَ وَلَكِنْ تَحْلِقُ الدِّينَ»
«Аввалги умматларнинг ҳасад, бир-бирини ёмон кўриш касаллиги сизларгача ўрмалаб келган. Бир-бирини ёмон кўриш ҳолиқадир, яъни олиб, қириб ташловчидир. Мен сочни олиб, қириб ташловчи деяётганим йўқ, мен динни олиб, қириб ташловчи деяпман». Байҳақий, Баззор.
Абдуллоҳ ибн Амр р.а. ривоят қилади:
«قِيلَ يَا رَسُولَ اللَّهِ أَيُّ النَّاسِ أَفْضَلُ؟ قَالَ كُلُّ مَخْمُومِ الْقَلْبِ صَدُوقِ اللِّسَانِ. قَالُوا صَدُوقُ اللِّسَانِ نَعْرِفُهُ فَمَا مَخْمُومُ الْقَلْبِ؟ قَالَ هُوَ التَّقِيُّ النَّقِيُّ لاَ إِثْمَ فِيهِ وَلاَ بَغْيَ, وَلاَ غِلَّ, وَلاَ حَسَدَ»
«Пайғамбар с.а.в.дан «Қайси одамлар фазилатлироқ?», деб сўралган эди: «Қалби тоза, тили ростгўй одам», деб жавоб бердилар. «Тили ростгўйни-ку биламиз, қалби тоза қандай бўлади?», деб сўрашган эди: «У бир тақводор пок инсонки, унда на бир жиноят, на бир зўравонлик, на бир кина ва на бир ҳасад бор», деб жавоб бердилар». Ибн Можадан.
л) Фирибгарлик-алдамчилик:
Абу Ҳурайра р.а. ривоят қилган ҳадисда Пайғамбар с.а.в.:
«مَنْ غَشَّنَا فَلَيْسَ مِنَّا»
«Ким бизни алдаса, у биздан эмас», деганлар (муттафақун алайҳ).
Маъқал ибн Ясор ривоят қилган ҳадисда Пайғамбар с.а.в. шундай деганлар:
«مَا مِنْ عَبْدٍ يَسْتَرْعِيهِ اللَّهُ رَعِيَّةً يَمُوتُ يَوْمَ يَمُوتُ وَهُوَ غَاشٌّ لِرَعِيَّتِهِ إِلاَّ حَرَّمَ اللَّهُ عَلَيْهِ الْجَنَّةَ»
«Бир бандага Аллоҳ бир қавмни бошқариш (масъулиятини) берса, у ўлаётиб ўз қавмини алдаса, шак-шубҳасиз, Аллоҳ унга жаннатни ҳаром қилур» (муттафақун алайҳ).
м) Алдамчилик:
Абдуллоҳ ибн Масъуд ривоят қилган ҳадисда Пайғамбар с.а.в.:
«مَنْ غَشَّنَا فَلَيْسَ مِنَّا, وَالْمَكْرُ وَالْخِدَاعُ فِي النَّارِ»
«Ким бизни алдаса, у биздан эмас, айёрлик ва алдамчилик дўзахдадир», деганлар. Ибн Ҳиббон ўзининг «Саҳиҳ»ида.
Иёз ибн Ҳаммор Мужошиийдан ривоят қилинган ҳадисда Пайғамбар с.а.в. бир хутбаларида жумладан шундай деганлар:
«… وَأَهْلُ النَّارِ خَمْسَةٌ: … وَرَجُلٌ لاَ يُصْبِحُ وَلاَ يُمْسِي إِلاَّ وَهُوَ يُخَادِعُكَ عَنْ أَهْلِكَ وَمَالِكَ …»
«… Дўзах аҳли беш тоифадир… кечаю кундуз сени оиланг ва молинг борасида алдайдиган киши…». Муслимдан.
Ибн Умар р.а. ривоят қилишича, Пайғамбар с.а.в.га олди-сотдиларида алдайдиган бир киши хусусида гапирилди. Шунда у киши:
«مَنْ بَايَعْتَ فَقُلْ لاَ خِلاَبَةَ»
«Ким билан савдо қилсанг, алдаш йўқ, деб қўй», дедилар (муттафақун алайҳ).
Ибн Умар р.а.нинг ривоятида:
«أَنَّ النَبِيَّ r نَهَى عَنْ النَّجْشِ»
«Пайғамбар с.а.в. аврашдан қайтарганлар» (муттафақун алайҳ). Авраш сўзи хусусида Нававий сотиб олиш учун эмас, бошқаларни алдаш ва қизиқтириш учун молнинг нархини ошириш, деган. Ибн Қутайба эса, ҳийла билан енгиш, алдоқчилик, деган.
н) Худодан бошқаси учун ғазабланиш:
Абу Ҳурайра р.а. ривоят қилади:
«أَنَّ رَجُلاً قَالَ لِلنَّبِيِّ r أَوْصِنِي قَالَ: لاَ تَغْضَبْ, فَرَدَّدَ مِرَارًا قَالَ: لاَ تَغْضَبْ»
«Бир киши Пайғамбар с.а.в.га: «Менга маслаҳат беринг», деган эди: «ғазабланма», дедилар. У бир неча марта шу гапини такрорлаган эди, ҳаммасида: «ғазабланма», деб жавоб бердилар». Бухорийдан.
Абу Ҳурайра р.а. ривоят қилган ҳадисда Пайғамбар с.а.в. шундай деганлар:
«لَيْسَ الشَّدِيدُ بِالصُّرَعَةِ, إِنَّمَا الشَّدِيدُ مَنْ يَمْلِكُ نَفْسَهُ عِنْدَ الْغَضَبِ»
«Курашда йиқитган кучли эмас, ғазабланганда ўзини тута олган кучлидир» (муттафақун алайҳ).
Абу Саъид Худрий р.а. ривоят қилади:
«أَلاَ إِنَّ بَنِي آدَمَ خُلِقُوا عَلَى طَبَقَاتٍ, أَلاَ وَإِنَّ مِنْهُمْ الْبَطِيءَ الْغَضَبِ سَرِيعَ الْفَيْءِ, وَمِنْهُمْ سَرِيعُ الْغَضَبِ سَرِيعُ الْفَيْءِ, فَتِلْكَ بِتِلْكَ, أَلاَ وَإِنَّ مِنْهُمْ سَرِيعَ الْغَضَبِ بَطِيءَ الْفَيْءِ, أَلاَ وَخَيْرُهُمْ بَطِيءُ الْغَضَبِ سَرِيعُ الْفَيْءِ, وَشَرُّهُمْ سَرِيعُ الْغَضَبِ بَطِيءُ الْفَيْءِ, أَلاَ وَإِنَّ الْغَضَبَ جَمْرَةٌ فِي قَلْبِ ابْنِ آدَمَ, أَمَا رَأَيْتُمْ إِلَى حُمْرَةِ عَيْنَيْهِ وَانْتِفَاخِ أَوْدَاجِهِ, فَمَنْ أَحَسَّ بِشَيْءٍ مِنْ ذَلِكَ, فَلْيَلْصَقْ بِالأَرْضِ»
«Пайғамбар с.а.в. биз билан асрни ўқидилар ва туриб хутба қилдилар. Ўша кундан биз қуйидагиларни ёдлаб олдик: «Огоҳ бўлингларки, Одам болалари бир неча хил бўлиб яратилганлар. Огоҳ бўлингларки, улардан айримларининг ғазабланиши секин, қайтиши эса тез бўлади, айримларининг ғазабланиши ҳам, қайтиши ҳам тез бўлади. Униси буниси билан баб-баробар. Огоҳ бўлингларки, улардан айримларининг ғазаби тез, қайтиши эса секин бўлади. Огоҳ бўлингларки, уларнинг энг яхшиси ғазабланиши секин, қайтиши эса тез бўлганидир, энг ёмони ғазабланиши тез, қайтиши секин бўлганидир. Огоҳ бўлингларки, ғазаб Одам боласи қалбидаги чўғдир. Кўзлар қизариши ва бўйиндаги кўк томир шишганини кўрмайсизларми? Ким ундан бирор нарсани сезиб қолса, ерга ёпишиб олсин». Бу ҳадисни Термизий ривоят қилиб, саҳиҳ ҳасан, деган.
Ибн Умар р.а. ривоят қилган ҳадисда Пайғамбар с.а.в. шундай деганлар:
«مَا مِنْ جُرْعَةٍ أَعْظَمُ عِنْدَ اللَّهِ مِنْ جُرْعَةِ غَيْظٍ, كَظَمَهَا عَبْدٌ ابْتِغَاءَ وَجْهِ اللَّهِ»
«Аллоҳнинг наздида ғазабни ютишдан кўра буюкроқ ютим йўқдир, агар банда уни Аллоҳнинг юзи учун ютган бўлса».
Ибн Аббос р.а. Аллоҳ Таолонинг:
ادْفَعْ بِالَّتِي هِيَ أَحْسَنُ
– “… энг гўзал сўзлар билан дафъ қилинг!”, (Фуссилот:34)
оятининг шарҳида ғазаб келганда сабр қилиб, ёмонлик қилганларида кечириб юборинг, чунки уларнинг ёмонлигидан Аллоҳнинг Ўзи сақлайди ва уларни мағлуб этади, деган. Бухорийдан.
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси. Зайниддин
18.07.2018й.



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ