Ким уни покласа, батаҳқиқ нажот топибди!

Ким уни покласа, батаҳқиқ нажот топибди!
-7-
Аллоҳдан умидвор бўлиш ва Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлмаслик
بسم الله الرحمن الرحيم
Азиз ўқувчи! Бугунги мавзу сизга тушинарли бўлиши учун бир ҳаётий мисол билан бошламоқчимиз. Самода парвоз қилаётган қушнинг бир қанотининг шикастланиши унинг самодаги парвозини қийинлаштириши ёки мутлоқ парвоз эта олмаслиги барчамизга аёндир. Мавзуга қайтадиган бўлсак, Аллоҳдан умидвор бўлишлик мусулмон одамнинг бир қаноти бўлса, Аллоҳдан чин маънода қўрқишлик иккинчи қаноти кабидир. Бугунги мусулмонларнинг ушбу икки иш хусусидаги фикрларини эшитсангиз, баъзилар қўрқувни ўйлаб умидворликни унутган бўлсалар, баъзилар умидворликни ўйлаб Аллоҳдан бўлган қўрқувни мутлақ унутганлар. Аслида умидворлик бир қанотимиз бўлса, Ундан бўлган қўрқув ҳисси иккинчи қанотимиз бўлмоғи вожиб эди. Бугун ушбу мавзуни кенгроқ тушунишликга ҳаракат қиламиз, инша Аллоҳ.
Умидвор бўлиш Аллоҳ Субҳанаҳу ҳақида яхши гумонда бўлиш демакдир. Яратувчиси хусусида яхши гумонда бўлган одам Унинг раҳматидан, таскинидан, мағфиратидан, нусратидан умидвор бўлади. Аллоҳ Субҳанаҳу Ўзидан қўрққан одамни олқишлагани каби, Ўзидан умидвор бўлган кишини ҳам олқишлайди. Хавфни, қўрқишни вожиб қилганидек, ражони (умидвор бўлишни) ҳам вожиб қилди. Демак, банда ҳар доим хавфу ражода бўлмоғи лозим.
Сўзимиз аввалида ражо хусусидаги далилларни келтирамиз. Қуръондан далиллар: Аллоҳ Субҳанаҳу айтади;
إِنَّ الَّذِينَ آمَنُوا وَالَّذِينَ هَاجَرُوا وَجَاهَدُوا فِي سَبِيلِ اللَّهِ أُوْلَئِكَ يَرْجُونَ رَحْمَةَ اللَّهِ وَاللَّهُ غَفُورٌ رَحِيمٌ
– „Албатта иймон келтирган, (ватанларидан) ҳижрат қилган, Аллоҳ Йўлида курашган зотлар – ана ўшалар Аллоҳнинг раҳматидан умидвордирлар. Аллоҳ Мағфират ва Раҳмлидир“, (2:218)
أُوْلَئِكَ الَّذِينَ يَدْعُونَ يَبْتَغُونَ إِلَى رَبِّهِمْ الْوَسِيلَةَ أَيُّهُمْ أَقْرَبُ وَيَرْجُونَ رَحْمَتَهُ وَيَخَافُونَ عَذَابَهُ إِنَّ عَذَابَ رَبِّكَ كَانَ مَحْذُورًا
– „Улар (илоҳ деб) илтижо қиладиган ўша кимсаларнинг ўзлари ҳам Парвардигорга қай бирлари яқинроқ бўлиш учун йўл изларлар. У зотнинг раҳмат-марҳаматидан умидвор бўлурлар, азобидан қўрқурлар. Дарҳақиқат, Парвардигорингизнинг азоби қўрқинчлидир“, (17:57)
َمَّنْ هُوَ قَانِتٌ آنَاءَ اللَّيْلِ سَاجِدًا وَقَائِمًا يَحْذَرُ الآخِرَةَ وَيَرْجُو رَحْمَةَ رَبِّهِ قُلْ هَلْ يَسْتَوِي الَّذِينَ يَعْلَمُونَ وَالَّذِينَ لاَ يَعْلَمُونَ إِنَّمَا يَتَذَكَّرُ أُوْلُوا الآلْبَابِ
– „Ёки кечалари сажда қилган ва қиёмда-тик турган ҳолда тоат-ибодат қилгувчи, Охиратдан қўрқадиган ва Парвардигорининг раҳмат-марҳаматидан умид қиладиган киши (билан куфру исёнга ғарқ бўлган кимса баробар бўлурми?!) Айтинг: «Биладиган зотлар билан билмайдиган кимсалар баробар бўлурми?!» Дарҳақиқат, фақат ақл эгаларигина панд-насиҳат олурлар“. (39:9)
Суннатдан далиллар:
Абу Ҳурайра ривоят қилган ҳадисда Пайғамбар с.а.в. шундай дейдилар:
«يَقُولُ اللَّهُ عَزَّ وَجَلَّ: أَنَا عِنْدَ ظَنِّ عَبْدِي بِي, وَأَنَا مَعَهُ حِينَ يَذْكُرُنِي …»
«Улуғ ва Буюк Аллоҳ: «Мен бандамнинг Мен ҳақимдаги гумонидаман, Мени эслаган вақтида Мен у билан биргаман», дейди» (муттафақун алайҳ).
Анас (р.а.) ривоят қилади: «Пайғамбар с.а.в. ўлим ҳолатидаги бир йигитнинг ёнига кириб:
«كَيْفَ تَجِدُكَ؟ قَالَ: أَرْجُو اللَّهَ يَا رَسُولَ اللَّهِ, وَإِنَّي أَخَافُ ذُنُوبِي, فَقَالَ رَسُولُ اللَّهِ r: لاَ يَجْتَمِعَانِ فِي قَلْبِ عَبْدٍ فِي مِثْلِ هَذَا الْمَوْطِنِ إِلاَّ أَعْطَاهُ اللَّهُ مَا يَرْجُو وَآمَنَهُ مِمَّا يَخَافُ»
«Ўзингни қандай ҳис қиляпсан?», дедилар. У: «Эй Расулуллоҳ, Аллоҳдан умидвор бўляпман ва гуноҳларимдан қўрқяпман», деди. Шунда Пайғамбар с.а.в.: «Бу икки нарса мана шундай ҳолатдаги банданинг қалбида жамланар экан, Аллоҳнинг унга умид қилган нарсасини бериши, хавфсираган нарсасидан хотиржам қилиши муқаррардир», дедилар».
Яна Анас (р.а.) Пайғамбар с.а.в.дан мана бу ҳадиси қудсийни эшитганини хам ривоят қилади:
«يقول:َ قَالَ اللَّهُ تَعَالَى: يَا ابْنَ آدَمَ إِنَّكَ مَا دَعَوْتَنِي وَرَجَوْتَنِي غَفَرْتُ لَكَ عَلَى مَا كَانَ فِيكَ وَلاَ أُبَالِي, يَا ابْنَ آدَمَ لَوْ بَلَغَتْ ذُنُوبُكَ عَنَانَ السَّمَاءِ ثُمَّ اسْتَغْفَرْتَنِي غَفَرْتُ لَكَ, يَا ابْنَ آدَمَ لَوْ أَتَيْتَنِي بِقُرَابِ الأَرْضِ خَطَايَا ثُمَّ لَقِيتَنِي لاَ تُشْرِكُ بِي شَيْئًا لأَتَيْتُكَ بِقُرَابِهَا مَغْفِرَةً»
«Аллоҳ Таъоло айтади: «Эй Одам боласи, агар Менга дуо қилиб, Мендан умидвор бўлсанг, сени ўтган гуноҳларингни кечираман ва парво қилмайман. Эй Одам боласи, гуноҳларинг осмон булутларига етган тақдирда ҳам Мендан мағфират сўрасанг, сени мағфират қиламан. Эй Одам боласи, Менинг ёнимга ернинг ғилофича гуноҳлар билан келсанг ҳам, Менга ҳеч кимни шерик қилмасдан йўлиқсанг, сенга ўша –ғилофчалик мағфират билан пешвоз чиқаман»».
Ноумид бўлиш эса умидворликнинг аксидир. Аллоҳнинг раҳмати ва мададидан ноумид бўлиш ҳаромдир. Бунга далиллар бор.
Қуръондан далиллар:
يَابَنِيَّ اذْهَبُوا فَتَحَسَّسُوا مِنْ يُوسُفَ وَأَخِيهِ وَلاَ تَيْئَسُوا مِنْ رَوْحِ اللَّهِ إِنَّهُ لاَ يَيْئَسُ مِنْ رَوْحِ اللَّهِ إِلاَ الْقَوْمُ الكَافِرُونَ
– „«Эй ўғилларим, боринглар, Юсуф ва унинг биродарини изланглар ва Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлманглар. Зеро, Аллоҳнинг раҳматидан фақат кофир қавмгина ноумид бўлур»“, (12:87)
ُلْ يَاعِبَادِي الَّذِينَ أَسْرَفُوا عَلَى أَنْفُسِهِمْ لاَ تَقْنَطُوا مِنْ رَحْمَةِ اللَّهِ إِنَّ اللَّهَ يَغْفِرُ الذُّنُوبَ جَمِيعًا إِنَّهُ هُوَ الْغَفُورُ الرَّحِيمُ
– „(Эй Муҳаммад алайҳис-салом), айтинг: «Аллоҳнинг раҳмат-марҳаматидан ноумид бўлмангиз! Албатта Аллоҳ (Ўзи хоҳлаган бандаларининг) барча гуноҳларини мағфират қилур. Албатта Унинг Ўзигина мағфиратли, Меҳрибондир»“. (39:53)
Суннатдан далиллар:
Фузола ибн Абид ривоят қилган ҳадисда Пайғамбар с.а.в. шундай деганлар:
«وَثَلاَثَةٌ لاَ تَسْأَلْ عَنْهُمْ: رَجُلٌ نَازَعَ اللَّهَ عَزَّ وَجَلَّ رِدَاءَهُ فَإِنَّ رِدَاءَهُ الْكِبْرِيَاءُ وَإِزَارَهُ الْعِزَّةُ, وَرَجُلٌ شَكَّ فِي أَمْرِ اللَّهِ, وَالْقَنُوطُ مِنْ رَحْمَةِ اللَّهِ»
«Уч тоифа одамлар борки, улар ҳақида сўрама (ёки масъул эмассан). Улуғ ва Буюк Аллоҳнинг ридосини талашган одам хусусида, чунки У зотнинг ридоси кибрлилик, ич кийими эса азизликдир. Аллоҳнинг иши хусусида гумонга борган киши, Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлган киши».
Ибн Аббос ривоят қилади: «Бир киши Пайғамбар с.а.в.дан: «Эй Расулуллоҳ, катта гуноҳлар қайсилар?», деб сўраган эди:
«الشِّرْكُ بِاللَّهِ, وَالإِيَاسُ مِنْ رَوْحِ اللَّهِ, وَالْقُنُوطُ مِنْ رَحْمَةِ اللَّهِ»
«Аллоҳга ширк келтирмоқ, Аллоҳнинг енгиллик беришидан умидсизланмоқ, Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлмоқ», деб жавоб бердилар».
Пайғамбар алайҳи васалламлар бошларига тушган ҳар қандай оғир кунларда ҳам, Аллоҳнинг нусратидан, енгиллик беришидан ноумид бўлмадилар. Улар фақат қавмларининг иймонга келишидан умидсизландилар. Аллоҳ Таъоло айтади:
حَتَّى إِذَا اسْتَيْئَسَ الرُّسُلُ وَظَنُّوا أَنَّهُمْ قَدْ كُذِبُوا جَاءَهُمْ نَصْرُنَا فَنُجِّيَ مَنْ نَشَاءُ وَلاَ يُرَدُّ بَأْسُنَا عَنْ الْقَوْمِ الْمُجْرِمِينَ
– „Ҳар қачонки пайғамбарлар ноумид бўлиб: «Бизлар ёлғончи қилиндик – пайғамбар эканлигимизга ишонмадилар», деб ўйлай бошлаганларида, уларга Бизнинг мададимиз-ғалабамиз келиб, Биз хоҳлаган кишиларга нажот берилар эди. (Аммо) жиноятчи бўлган қавмдан Бизнинг азобимиз қайтарилмас!“ (12:110)
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси. Зайниддин
13.04.2017й.



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




Суриядаги иқтисодий инқироз: Воқелик таҳлили ва исломий низомнинг нажоткор муқобили
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб