Маҳбусликда ўтган кунларимга ачинмайман!

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمنِ الرَّحِيمِ
Маҳбусликда ўтган кунларимга ачинмайман!
Бутун оламлар Роббиси ва Мураббийси бўлган Аллоҳ Таъолога ҳамду санолар, шон–шарафлар бўлсин!
Менинг ёшлик даврим вилоят марказларидан бирида “кўча боласи” шиори остида ўтди. Бу шиор мен учун фахр эди. Бу шиорни сақлаб юриш катта меҳнат талаб қилар, ҳар қандай инсонийлик қадриятларидан узоқда эдим. Шу туфайли на ҳаётимда, на оиламда, на юриш-туришимда хотиржамлик топилмасди. Разбор, қароқчилик, одамларни тунаш билан кунларим ўтар эди. Шу ўринда эслатиб ўтмоқчиманки, “Вор в законе” ни ҳам китобларида ёзилмаган қонунлари борки, бу йўлга кирган хар бир инсон (аслида инсонийлик унутилган) бу қонунларга бўйсуниши шарт. Акс ҳолда, ўз “идея” сидан “сакраш” деган тамға босилади. Ва ҳоланки, ўз йўлидан қайтган инсонни “тара-миска”си (идиш-товоғи) ажратиб қўйилади. Бу дегани “кўча боласи” деган шиор остида фаолият юритишга нуқта қўйилади.
Ҳа, барча ишларни интиҳоси бўлганидек, бу ҳаловатсиз кунларга ҳам нуқта қўйиладиган кун келди. Аммо бу нуқта ўз иҳтиёрим билан қўйилмади, балки куч органлари томонидан жиноят устида қўлга олинишим билан бўлди. Мен учун ҳақиқий ҳаёт “Тоштурма” деб аталган, тўртинчи “овул” (корпус)дан бошланди. Ўша дамлар гарчи қамоқда бўлсам ҳам, қалбимда хотиржамлик пайдо бўла бошлади. Бу хотиржамликни сабаби Иймон лаззатини ҳис эта бошлаганимда эди. Ўртача умрни учдан бир қисмидан ўтган бўлсамда, хануз пешонам сажда кўрмаган эди. Биринчи марта Роббимга сажда қилишлик бахтига, тўрт томони бетон деворлар орасида насиб этди. Шу ёшимгача ўз “тўда бошлиқ” ларимни буйруқ ва кўрсатмаларига бўйинсунган бу вужудим, бутун оламлар Роббиси бўлган Аллоҳга биринчи марта бўйин эгиши, яъни бу пешонам биринчи бор саждагоҳни кўриши эди! Бу ҳолатимни ифодалаб беришга, сизларни тасаввурингизга келтириб беришга тилим ҳамон ожизлик қилади. Саждадаги кўз ёшларни, ҳузур-ҳаловатни ҳануз қўмсайман. Ҳаётимдаги туб бурилишга, ҳидоятимга сабабчи бўлган инсонлар Ўзбекистон ҳукумати томонидан узоқ йилларга озодликдан маҳрум этилган Ҳизб ут-Тахрир йигитлари эди. Бу йигитлардан билмаганларимни ўрганар эканман, Ислом дини ҳақидаги фикрларим тубдан ўзгариб борар эди.
Ва ниҳоят, шундай хулосага келдимки, Ислом намоз, рўзадан иборат эмас, балки у ҳаёт қонунлари ва тузумларидан иборат бир бутун мафкура эканлигини англай бошладим. Яъни, Ислом дини ҳар бир инсоннинг ўз Яратувчиси билан, ўзгалар билан ҳамда ўзидаги ғариза ва узвий (инстинкт) эҳтиёжларини тартибга солувчи дин эканлигига иймон келтирдим. Ҳизб йигитлари билан кўп суҳбатлашар ва борган сари уларга бўлган салбий фикрларим ўзгарар, ҳурматим ошиб борар эди. Шу пайтгача, кўчадаги “тўда” бошлиқларимиз ҳамда ҳукумат томонидан берилаётган фикрлар (яъни экстремистлар, террористлар, юрт ва халқ душманлари) мутлоқ уларда топилмас эди. Қолаверса, “кўча боласи” сифатида шуни таъкид билан айтаманки, “ўз сўзига жавоб бериш” (отвечать за свои слова), деган иборани ўша инсонларда аниқ тасдиғини кўрдим. Сабаби, Аллоҳнинг ҳукми билан яшашлик инсониятни зулматдан нурга олиб чиқади, шу ишни амалга оширишлик йўлида бор кучимни сарфлайман, деб Роббиларига берган ваъдаларига содиқлигини ўша инсонларда кўрдим. Уларни бу йўлдан “Зона” раҳбарияти томонидан берилган азоблар, қийноқлар, таҳқирлашларнинг биронтаси ҳам қайтара олмас эди.
Хатто “вор в законе” тарафдорлари бўлган кўча йигитлари, Ҳизб йигитларидаги журъат, шижоатлари олдида қойил қолишар эди. Уларнинг ўз идея(ғоя)ларига бўлган бу садоқатлари биз ва бизга ўхшаш “жиноят олами” вакилларига ўз таъсирини кўрсатар эди. Хатто, иш шу даражага етиб бордики, “малолетка” давридан “жиноят олами” га ҳаётларини тикиб қўйган рус, корейс миллати вакиллари ҳам Исломга кириб кела бошладилар. Бу ҳолат зона раҳбарларини уйқусини қочирди, яъни маъмурият Ҳизб йигитларига нисбатан босимларни икки баробар кучайтириб, арзимаган айблар билан жазо изоляторларига ташлаш, жисмоний қийноқларни барча маҳкумларни, яъни “масса” ни кўз ўнгида ижро этар эди. Ҳизб йигитларига нисбатан қўлланилаётган бу таъқиблар, тазйиқлар, қийноқлар “зона” даги қолган барча маҳкумларга акс таъсир этиб, бу матонат, бу саботни пайдо қилаётган Исломга бўлган қизиқишларни кучайтириб юборди.
Бу ҳолат олдида раҳбарият ожиз қола бошлади, шундан сўнг ҳар бир зоналарга, жумладан мен жазо муддатимни ўтаётган муассасада ҳам МХХ нинг алоҳида ходимлари иш бошладилар. Ана шундан сўнг, Исломга қарши ҳаракатлар шу даражада кучайдики, сўз билан таърифлашга тил ожизлик қилади. Хатто Исломнинг буюк фарзларидан бўлган намозга очиқдан очиқ қаршиликлар бошланди. Намоз ўқиганларни чалажон ҳолатигача калтакланар, кун бўйи очиқ майдонларда сақланар, ота-оналари билан бўладиган учрашувларга қўйилмас, хатто уйларидан келган йўқлов (посылка) лар берилмас эди. Ўзбекистон ҳукуматининг содиқ малайлари кундан-кунга ҳаддиларидан ошишлари мендаги таажжубимни янада орттирар, бу қандай эътиқодки, ҳукумат даражасида курашилса? Бир сўз билан айтганда, бу тўқнашув куфр билан Исломнинг ҳаёт саҳнасидаги тўқнашуви эканлигини, сиёсий воқеликни англаганимда тушуниб етдим.
Бу жисмоний қийнашлар Ҳизб йигитларига чекланиб қолмади, “жиноят олами” дан Исломга янги кириб келганларга ўтди. Уларни янги “тавба қилганлар” тамғаси остида жазо изоляторига олиб киришар, очиқдан-очиқ ибодатда эканлигимизни айтиб, қаттиқ калтаклашар, хушимиздан кетганимиздагина тўхтатишар эди. Шулар қаторида мен ҳам бор эдим, қиш куни бўлишига қарамай, бир челак сув қуйиб ўзимга келтиришди. Хушимга келиб бир қултум сув сўрадим, шунда тезкор бўлим зобит(опер)и “сенга сувни Роббинг берсин” деб, қалбидаги ҳақиқий маразини очиқ баён этди. Бир зум карахт бўлиб турдим, наҳот инсоният шу даражада тубанликка етиб борса? Беихтиёр шу инсонларни хам инсон дунёга келтирганми? Ёки…
Шундан сўнг ўн беш суткага қамашди. Қиш куни бўлишига қарамасдан, дераза ойналари йўқ, устимдаги фуфайкани ечиб олдилар. Камерадошларимиз ичида водийлик Иқбол деган ҳизбий йигит бор эди. Изолятордаги барча йигитларни товони остига урилар, Иқбол эса хасса таёқда юрар, ногирон бўлгани учун унинг белига урилар эди. Аммо ногирон бўлишига қарамай, чиройли сабр қилар эди. Иқболдаги бор бўлган бир хислатни эсласам, хамон кўзларим ёшланади. Камерамиз совуқ бўлишига қарамасдан хаммаларимиздан фуфайкаларимизни ечиб олинган эди, фақат ногиронлиги учун Иқболдагина қолган эди. Иқбол кундузлари озгина ухлаб олар, кечаси эса у ухламас хар биримизни устимизга навбат билан фуфайкасини ёпиб чиқар, бу юмушдан хечам малолланмас эди. Ногирон бўлишига қарамай бизлар совқотиб, ўзини иссиқ бўлишини хазм қила олмас эди. Шундай олийжаноб фазилатлар эгаси бўлган Иқболга бу азоблар ўз таъсирини ўтказган эдики, хеч қанча вақт ўтмай, унинг жонсиз жасади оиласига шахидлик мақомида юборилди. Ҳизб йигитларига келган Иймон синовлари бизларга хам етиб келганини ҳис эта бошладим. Чидаб бўлмас даражада совуқ, унинг устига тез-тез ташқарига олиб чиқиб уришар, хушимни йўқотганимда олиб кириб ташлашар эди. Ҳар куни бу зиндонда бақир-чақирлар тинмас, ўнлаб маҳбуслар калтакланар, такбир овозлари эшитилиб турар эди.
Бу воқеалар менда ўзгача бир туйғуни қамраб олар, қалбимда эса янги қабул қилган эътиқодимни қанчалар буюк қувватга эга эканлигини тан олишимга ундар эди. Бу туйғуларимни сўз билан ифодалашга ожиз қолар эдим. Бу ҳолатларда мени иккинчи бир муаммо қалбимга тинчлик бермас эди. Ўзбекистон ҳукумати томонидан ўн беш йилдан буён олиб борилаётган репрессив сиёсат Ҳизб ут – Тахрир йигитлари қаддини эга олмагани, ўз эътиқодларида сабот билан турганлари, ўз мақсад йўлларида золим зиндонларида бўлсалар ҳам бирор сония фаолиятларидан чекинмаётганлигини кўриб, улардаги бу қувват манбаи Илоҳий мафкура эканлигига заррача шубҳам қолмаганини беиҳтиёр тан олар эдим. Улардаги матонатни кўрганимда, ўзлари тарих сифатида айтиб беришган Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам Исломни олиб келганларидаги Макка жамияти кўз олдимга келар, ҳамда ўзимни улар сафида туриш орзуси батамом вужудимни эгаллаб олган эди.
Ва ниҳоят, барча қўлланилган азоб турлари иш бермагач, охирги чора сифатида Ҳизб йигитларидан биз, яъни ҳақиқатда жиноят содир этиб келган маҳкумлар ажратиб қўйилди. Ҳизбийлар билан сўзлашганларни, олди-берди қилганларни қаттиқ жазолашар эди. Аммо бу чоралар биз, жиноят оламидаги маҳкумларни муқаддас динимиз бўлган Исломдан тўсишга ожиз қолган эди. Яъни бу давр мобайнида бизга ўхшаш “жиноят олами”дан кириб келган “кўча боллари” хам, бутун оламда фаолият олиб бораётган Ҳизб ут- Тахрир партиясининг фаол тарғиботчилигига айланиб, ўзимиз учун яхшилик деб билган эътиқодимизни ўзгаларга етказишга ошиқар эдик. Ўзбекистондаги барча “зона” лар даъват ўчоғига айланиб улгурган эди. Жазо муддатимни ўтаб, темир панжарали дарвозадан чиқар эканман, қалбимни тўрисидан жой олган Ҳизб ут –Таҳрир йигитларини ўз эътиқодларига бўлган садоқатларини кўриб, Роббилари томонидан берилажак нусратга бўлган ишончларини ҳис этар эканман, нақадар буюк йўлга қадам қўйганимни ҳис этиб, “зона” дарвозаси олдида мени чиқишимни бесабрлик билан кутиб турган ота-онам томонга иймон кўз ёшлари билан беиҳтиёр қадам ташладим.
Мухлисингиз Абдураҳмоннинг ибратли қисмати
28.04.2015й.



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ