| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

      26.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      23.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      16.05.2026
      0
    • Барча ОАВ ва ҳуқуқ ҳимоячиларига мурожаат

      10.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      09.05.2026
      0
    • Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

      02.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      02.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      25.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      18.04.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

  • Эпштейн ишининг ўзбекистонлик қурбонлари ва ўзбек режимининг шармандали сукути

  • Хоразмийлар нега чиқмаяпти?

  • Тарих сабоқлари ва маънавий компас

  • Навид Батнинг ўғирлаб кетилганига 14 йил тўлди

  • ЕВРОПА САММИТИ: НАТО ПОЙДЕВОРИДАГИ ДАРЗЛАР

  • ТРАМПНИНГ ХИТОЙ САФАРИ — КАТТА ШОВ-ШУВ ОРТИДАГИ МИТТИ НАТИЖАЛАР

  • АСИРЛАР ВА АҚСО: ДАРД БИТТА, ДАВО ҲАМ БИТТА

АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
Home›АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ›Макроннинг сўнгги Жазоир сафари ортида қандай мақсадлар ётибди?

Макроннинг сўнгги Жазоир сафари ортида қандай мақсадлар ётибди?

By htadmin
23.09.2022
595
0
Share:

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Макроннинг сўнгги Жазоир сафари ортида қандай мақсадлар ётибди?

Устоз Солиҳ Абдурроҳим – Жазоир

Франция президенти Эммануэль Макрон 2022 йил 25 августда Жазоир сафар қилиб, режимининг уч кунлик меҳмони бўлди. Сафардан мақсад халқ ҳаракати тугаб, жадаллиги ва оқибатлари пасайиши ортидан ҳамда ўзаро ҳамфикрлик ва ҳамкорликнинг янги асосларига замин яратиш заруратидан Франция билан Жазоир ўртасида «янги ҳамкорлик ўрнатиш» экани айтилди.

Бироқ, очиқ кўриниб турибдики, Макроннинг бу сафаридан иқтисодий соҳада ҳамкорлик қилишнинг ўзи мақсад қилинмаган. Шунингдек, Украинада шиддатли уруш бўлиши ва Американинг Европага газ соҳасида Россия билан алоқани узиш учун босим қилиши ортидан Франция ва Европани Жазоир гази билан таъминлаш ҳам мақсад қилинмаган. Макроннинг сафаридаги Франция томонидан тузилган делегация таркиби ҳамда учрашувда Жазоир томонидан хавфсизлик тизими (айниқса ички ва ташқи хавфсизлик) ходимларининг қатнашганлиги ва имзоланган шартномалар битта ҳақиқатни кўрсатиб турибди. У ҳам бўлса, Франциянинг Жазоир жанубидаги, яъни Африка Соҳили давлатларидаги мустамлакаларида – хусусан хавфсизлик ва ҳарбий жиҳатдан – жиддий муаммоларга дуч келаётганлиги ҳақиқатидир. Демак, Макрон сафари ва учрашувлар ортидаги асл мақсад мана шу бўлди. Дарвоқе, сафарнинг иккинчи куни 2022 йил 27 август шанба куни Жазоир президенти Абдулмажид Тиббун франциялик ҳамкасби Эммануэль Макрон билан бир неча шартномаларни имзолади. Жумладан:

– Пастер институти билан соғлиқни сақлаш соҳасида шериклик ва ҳамкорлик қилиш.

– Oлий таълим вазирлиги билан илмий тадқиқотлар вазирлиги ўртасидаги ҳамкорликка оид битимни, жумладан икки давлат ўртасидаги мавжуд шерикликни мустаҳкамлаш.

– Жазоирнинг ёшлар ва спорт вазирлиги билан Франциянинг шу соҳа вазирлиги ўртасида «Мақсадлар меморандуми».

– Жазоир билан Франция ўртасида «янги ҳамкорликка доир Жазоир декларацияси»ни фаоллаштириш.

Ушбу сўнгги шартнома матнида ҳар икки давлат хам тушунчаларнинг янги даврини бошлашга ҳамда келажакдаги лойиҳа ва ёшларга нисбатан аниқ ва конструктив ёндашишга келишиб олганликлари қайд этилган. Шунингдек, шартнома матнида «янги ҳамкорлик ўрнатиш», деган нарсанинг минтақавий ва халқаро даражадаги вазиятнинг таранглашуви ва кескинлашуви билан боғлиқлиги айтилган. Бунинг барча шартномалар ичида энг муҳими экани кўриниб турибди. Маълумки, ушбу охирги декларациянинг ўзида янги глобал муаммоларга, масалан, минтақавий ва глобал кризислар, иқлим ўзгариши, биологик хилма-хилликни сақлаш, рақамли революция ва соғлиқни сақлашга оид бошқа ўзаро келишувлар ҳам мавжуд.

Барчамиз Эммануэль Макроннинг Жазоирга 2017 йилда президентликка номзод сифатидаги сафарини эслаймиз. Яъни Франция президенти бўлишидан олдин илк бор келганда бундай деган: «Мустамлакачилик Франция тарихининг бир қисмидир. Бу жиноятдир. Шунингдек, у инсониятга қарши жиноят бўлиб, ҳақиқий ваҳшийликдир. Бу Франциянинг мозийси бўлиб, биз бу жиноятни кимларга қарши содир этган бўлсак, улардан кечирим сўрашимиз лозим». Ўшанда унинг бу баёноти ўз юртидаги ўнг экстремист ва ўта экстремист кучлар тарафидан танқид ва қоралаш тўлқинига дуч келган.

Бироқ, Макрон президент бўлгач, 2019 йил 22 февралда Жазоирда аланга олган халқ ҳаракати ортидан собиқ президент Бутефлика ишдан кетди ва ҳокимиятга ҳарбий ва сиёсий раҳбарият келиб, халқ ҳаракатидан таниқли фигуралар қамоққа ташланди ва Франция қанотида катта чекиниш юз берди… Ана шунда Макрон мурожаати ўзгариб, унинг мурожаатларидан норозилик ва хавотир сезилиб турарди. Ҳатто у Жазоир режимини «қаттиққўл ҳарбий-сиёсий режим, Тиббун ҳам шунга ботган», дея танқид қилди. Лекин ўша куннинг ўзидаёқ президент Тиббунни ўз танқидларидан қутқаришни истаб, у билан ўзи ўртасида яхши муносабатлар ва яхши мулоқот мавжудлигини таъкидлаган.

Франциянинг Ле Монд газетаси 2021 йил 2 октябрда Макроннинг баёнотидан иқтибос келтирган. Ўша пайтда бу баёнот Жазоирдаги қарор қабул қилувчиларнинг норозилигига сабаб бўлганди. Макрон газета иқтибос қилиб келтирган сўзларни Жазоир озодлиги уруши даврида (1954-1962) Франция билан ҳамкорлик қилган баъзи жазоирликларнинг набиралари бўлган ёшлар билан Франциядаги учрашуви давомида айтган эди. Макрон ўз баёнотида Жазоир мустақил бўлган бўлса-да бугун ҳам «ўтмиш мероси» асосида ўзининг эски «сиёсий-ҳарбий бошқарув»ини сақлаб қолганига ишора қилган эди. У «Гап тўлиқ қайта ёзилган… фактларга таянмаган… балки Францияни ёмон кўришга асосланган дискурсга (мулоқотга) таянган расмий тарих ҳақида кетмоқда», дея қўшимча қилади. Аммо ўша пайтда энг кўп норозиликни уйғотган нарса шу эдики, Макрон Жазоир жамиятида «Францияга нисбатан нафрат» бор деб ишонмаслигини, балки нафрат ўтмиш меросига асосланган режимдагина мавжудлигини билдирганида, ҳокимият билан халқ ўртасини қасддан ажратган. Унинг таъкидлашича, «Жазоир режимининг ҳолдан тойгани аниқ, уни 2019 йилдаги ҳаракатлар заифлаштирган».

Аммо жазоир режими халқ ҳаракатини бостиришга, ҳокимият муассасаси қарашларига мос «янги Жазоир» бунёд этишга муваффақ бўлди ва иш маккор сиёсий жараён орқали қайта Англия одамлари қўлига ўтди. Ишнинг маккорлиги шундаки, халқ ҳаракати конституцияга мувофиқ кетяпти, у мавжуд коррупциячи тўдадан мамлакатни қутқаряпти, дея алданди ва шу орқали уни жиловлаб олинди. Бироқ, аслида бу юртда коррупцион банкрот бошқарув тизими ҳали ҳам ўша-ўша, ўзгаргани йўқ. Бугун ҳам мамлакатни Тиббун ҳокимиятга келишидан олдинги ажнабийга тобе порахўр тўда бошқараётган бўлиб, фақатгина бошқа тўн кийиб олган, холос. Аввал халқда – «янги Жазоир» қурилиши тамомланмоқда, юрт янги иқтисодий юксалиш остонасида турибди, деган фикр пайдо қилингач, бугун «бирлашиш ташаббуси», деган нарса пайдо бўлди. Президент Тиббун томонидан 2022 йил 3 май куни эълон қилинган бу ташаббус – унинг таъбирича – «ички фронтни мустаҳкамлаш»га қаратилган. Бу эса, манфаат ва нуфуз талашаётган томонлар ўртасида эски-янги тушунчалар асосида янги келишув пайдо бўла бошлаганидан дарак беради! Агар шундай бўлса, мустамлакачи кофир ва унинг думлари инвестиция, шериклик, реал вa xaёлий лойиҳалар, битимлар ва бошқалар орқали юрт бойликларини бўлишиб олишга, ижарага олишга ва фойдаланишга муваффақ бўлишади. Шу нуқтаи назардан, шунча тўқнашувлар, даҳанаки жанглар, аччиқ гаплару, сохта қоралашларга қарамай, Франция президенти Жазоирга келиб, яқинлашиш ва ярашиш учун жуда кўп дўстона истаклар билдирди.

Ҳозирда Жазоир режимининг европаликларга тобелиги…, қўшни Малида сўнгги воқеалар, Ливиядаги таранг вазият, умуман олганда, Жанубий Саҳро давлатларидаги сўнгги воқеалар фонида манфаатларнинг тўқнашаётгани, шунингдек, Жазоирнинг ўзида ҳам ички саҳнасида юз бераётган сиёсий воқеалар, ички нуфуз талашиш кураши сабабли ҳарбий раҳбариятда юзага келган фавқулодда ҳолат, буларнинг барчаси Америкада Шимолий Африкада ҳамда бойликларга тўла Африка Соҳили минтақасида ҳарбий, сиёсий ва иқтисодий жиҳатдан жойлашувини кучайтиришга қаратилган амбициясини уйғотди. Мана шулардан келиб чиқиб, Америка хусусан, 2019 йилда Жазоирдаги пирамиданинг юқори қисмида содир бўлган сиёсий вазият ва шароитлардан фойдаланиб қолишга киришди. Бу эса, европаликларнинг, асосан французларнинг минтақадаги манфаат ва нуфузларига катта муаммо яратди.

Шундай қилиб, Макрон Жазоир ва унинг халқига ўз «меҳр»ини изҳор қилиб ҳамда Жазоирдаги ҳукмрон тизимга нисбатан берган олдинги барча қайноқ баёнотларидан гўё ўзини унутганга солиб, Жазоирга сафар қилган экан, лекин унинг бу сафари ўзаро ҳамфикрликни мустаҳкамлаш ва Жазоир президентлиги томонидан эълон қилинган «ички фронтни бирлаштириш ва кучайтириш» амалиётини такомиллаштириш учун амалга оширилди. Жазоир президентлиги томонидан эълон қилинган «ички фронтни бирлаштириш ва кучайтириш» амалиёти юқорида айтганимиздек, манфаат ва нуфуз талашаётган тўда ўртасида янги келишув жараёнини ҳам фош қилади. Ушбу келишув курашаётган томонларга даромадларни, айниқса чет эл валютасида талон-торож қилиш орқали юрт бойликларини бўлишиб олиш, ижарага олиш ва фойдаланиш имконини беради. Нима бўлганда ҳам бу нарса Франция ва унинг Жазоирдаги думлари нуфузининг пасайишини акс эттирувчи янги муҳитда амалга ошади.

Сир эмаски, бу позиция ва бу «янги ҳамкорлик» европаликларнинг Жазоир армиясидан ёрдам сўрашга бўлган шошилинч истаги билан тўлиқ уйғун келмоқда. Зотан, минтақадаги барқарорлик ва хавфсизликни ҳамда европаликларни Африка Соҳили давлатларида, хусусан Жазоирнинг жанубдаги минтақавий қўшнисига нисбатан сиёсий ва иқтисодий нуфузларини мудофаа қилишда Жазоир армиясидан ёрдам сўрашгина эмас, балки фойдаланишга бўлган истагига мувофиқ келмоқда. Ўз навбатида, бу мустамлакачи Европaга минтақанинг ҳазина ва бойликлари, олтин, ноёб минераллар ва бошқаларни талон-торож қилишни давом эттириш имконини беради. Бундан ташқари, Европага энергетика ва савдо соҳаларида ҳамкорлик қилиш баҳонасида ўғирлик қилиш, Жазоирнинг ўзида Европа компаниялари учун маҳсулотларни сотиш ва инвестициялар киритиш ҳамда Исломга қарши кураш, контрабанда, миграция масаласида хавфсизлик разведкаси ва бошқаларни мувофиқлаштиришни давом эттириш имконини ҳам беради.

Роя газетасининг 2022 йил 14 сентябр чоршанба кунги 408-сонидан

 

TagsЖазоирМакрон
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • МАҚОЛАЛАР

    Ўзбекистон геосиёсий рақобат чорраҳасида

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Тунис режими коронавирусга қарши тангликни кучайтириш орқали курашмоқда!

  • МАҚОЛАЛАР

    Мусулмон оила ва унинг қулаш хавфи

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 26.05.2026

    Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

  • 26.05.2026

    Эпштейн ишининг ўзбекистонлик қурбонлари ва ўзбек режимининг шармандали сукути

  • 26.05.2026

    Хоразмийлар нега чиқмаяпти?

  • 26.05.2026

    Тарих сабоқлари ва маънавий компас

  • 26.05.2026

    Навид Батнинг ўғирлаб кетилганига 14 йил тўлди

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    24.05.2026
    […] кофирлар учун мўминлар устига ҳаргиз йўл бермагай[1]« деган қоидага амал қилган бўлади. Тарихга назар […]

    Суриядаги иқтисодий инқироз: Воқелик таҳлили ва исломий низомнинг нажоткор муқобили

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022
    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH TARJIMA QILINMOQDA?

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

  • htadmin
    on
    25.10.2021
    Amin Ya Robbal a'lamin!

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    24.05.2026

    Суриядаги иқтисодий инқироз: Воқелик таҳлили ва исломий низомнинг нажоткор муқобили

    […] кофирлар учун мўминлар ...
  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH ...

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/