| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР
  • Yozuv:
    Tarjima:

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      26.09.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      20.09.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      12.09.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      05.09.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      29.08.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      23.08.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      15.08.2026
      0
    • Россияда ҳалок бўлган мусулмон юртдошларимизнинг оила аъзолари ва яқинларига таъзия

      11.08.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      08.08.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • ​Интеллектуал генераллар: Уммат ақл-заковати кимнинг армиясига хизмат қилмоқда?

  • БРИКС: Жаҳон тизими ўзгарадими ёки унинг ичидаги куч марказларими?

  • Мусулмонлар армиялари қўмондонлари душман ҳарбий раҳбарлари билан нима мақсадда йиғилмоқда?

  • Америка Дарфурни ажратиш учун кимёвий қуролдан армия қўмондонларига йўғон таёқ сифатида фойдаланмоқда

  • Исломгина Ливиядан мустамлакачиликни ҳайдай олади

  • Уммат кофир Ғарб лойиҳаларини барбод қилиб, ўз лойиҳасини қабул қиладими?

  • Американинг қуёши ботди ва унинг зулмати барчага аён бўлди

  • Ҳизбут-Таҳрир — Судан вилояти Суданнинг нуфузли кишилари билан учрашувларини давом эттирмоқда

ХАБАР ВА ИЗОҲ
Home›ХАБАР ВА ИЗОҲ›Марказий Осиё “пироги”дан Европа Иттифоқи ҳам ўз улушини олмоқчи

Марказий Осиё “пироги”дан Европа Иттифоқи ҳам ўз улушини олмоқчи

By htadmin
14.04.2025
0
Share:

Хабар ва изоҳ

Марказий Осиё “пироги”дан Европа Иттифоқи ҳам ўз улушини олмоқчи

بسم الله الرحمن الرحيم

Хабар: Марказий Осиё давлатлари ва Европа Иттифоқи етакчилари томонлар муносабатларини стратегик шериклик даражасига кўтарувчи қўшма декларацияни қабул қилди. (gazeta.uz 04.04.2025й)

Изоҳ: Европа Иттифоқи ва Марказий Осиё етакчилари 2025 йил 3-4 апрел кунлари Ўзбекистоннинг Самарқанд шаҳрида биринчи саммитни ўтказди ва ўзаро алоқаларни ривожлантириш учун янги стратегик ҳамкорликни эълон қилди. Саммитда Европа кенгаши Президенти Антониу Кошта, Европа комиссияси раиси Урсула фон дер Ляйен ҳамда Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистон раҳбарлари иштирок этди. Самарқанд саммити МО ва ЕИ ўртасидаги муносабатларни янги тарихий босқичга олиб чиққани эътироф этилди ва унинг ҳар бир тафсилоти маҳаллий ва хориж ахборот воситаларида фаол ёритиб борилди. Марказий Осиёдаги режимлар, айниқса, ўзбек режими учун бу саммит жуда муҳим воқеа сифатида кутилаётган эди. Шу сабабдан у мазкур тадбирни юқори савияда ўтказиш учун қаттиқ тайёргарлик кўрди. Ҳатто саммит ўтадиган кунлар Самарқанд шаҳрига кириш йўллари вақтинча ёпиб қўйилди. Зеро, саммитда ЕИ минтақа учун миллиардлаб долларлик инвестиция ва ёрдамларни эълон қилиши кутилаётганди ва шундай ҳам бўлди. Саммитдан ўрин олган асосий масалаларни қисқача шундай баён қилиш мумкин.

1. Транспорт йўлакларини ривожлантириш. Европа Иттифоқи Транскаспий транспорт йўлагини ривожлантириш учун 10 миллиард евро ажратилишини тасдиқлади, бу эса Европа ва Марказий Осиё ўртасидаги қуруқликдаги йўналишни деярли икки баробарга – 15 кунгача қисқартириш имконини беради.

2. Ўта муҳим фойдали қазилмалар, яшил энергетика, рақамли алоқа ва сунъий йўлдошли интернет. Марказий Осиё дунёдаги марганец захираларининг 40 фоизига, шунингдек, литий ва графитнинг катта захираларига эга. ЕИ Тожикистонда Роғун ГЭСи ва Қирғизистонда Қамбарота ГЭСи қурилишида иштирок этмоқда. Шунингдек, ЕИ узоқ ҳудудларни улаш бўйича сунъий йўлдош дастури ишга туширилганини маълум қилди. Урсула фон дер Ляйен 12 миллиард евролик Global Gateway инвестиция пакети ишга туширилганини эълон қилди. Сумма тўртта соҳа ўртасида тақсимланади: транспорт (3 млрд евро), муҳим минераллар (2,5 млрд евро), гидроэнергетика ва иқлим (6,4 млрд евро), сунъий йўлдош интернети (100 млн евро).

3. Европа Иттифоқи Россия ва Хитойнинг минтақадаги таъсирини камайтириб, уларнинг ҳаётий манфаатлари майдонини қисқартириш ҳамда Россия санкцияларни четлаб ўтишининг олдини олиш.

4. Европа Иттифоқи Марказий Осиё минтақасидаги хавфсизлик масаласига Россиянинг Украинага қарши уруши, Толибон Афғонистонда ҳокимиятни эгаллаб олиши, Хитой ташқи сиёсатининг кучайиши, сиёсий Исломнинг аҳоли орасида машҳур бўлиб бораётгани ҳамда аҳолида норозиликнинг авж олиши жиҳатидан қарайди.

5. Американинг Европага нисбатан савдо уруши бошлаётгани фонида ЕИ МОда янги бозор очишга умид қиляпти. Аҳолиси 80 миллиондан ошадиган МО минтақасига ЕИ катта истеъмол бозори сифатида қараяпти. Хусусан, саммитдан олдин Европа Комиссияси раҳбари Урсула фон дер Ляйен Самарқандда бўладиган саммитни Европанинг АҚШ божларига жавоб бериш стратегиясининг бир қисми деб атади.

Энди мазкур саммитда муҳокама қилинган масалалар ва уларнинг оқибат-натижалари МОдаги мусулмон аҳоли, хусусан, Ўзбекистон халқи ҳаётига қандай таъсир кўрсатади, деган ўринли савол туғилади. Бунга қисқача шундай жавоб бериш мумкин.

Гарчи транспорт коридорлари МО товарларининг дунё бозорларига чиқиш имконияти сифатида баҳоланса-да, у асосан ЕИ манфаатига хизмат қилади. Чунки минтақа мамлакатлари экспортбоп маҳсулот ишлаб чиқариш базасига эга эмас, улар фақат хомашё базаси бўлиб, сувтекин мардикорлар етказиб берадиган қолоқ давлатлардир. Бу коридорлар минтақа аҳолисига тегишли бўлган табиий бойликларни ташиб кетиш ва уларни қайта ишлаб, яна ўзимизга бир неча баробар қимматроғига пуллаш учун керак. Бундан ташқари, Европа бозорларига киришда енгиллик бериладиган GSP+ тизимига қўшилганликнинг оғир тўлови бор. Бу бузуқ демократик эркинликлар ва улардан келиб чиққан қонун-қоидалар ижросини таъминлашни зиммага олишни билдиради. Инвестицияларга келсак, улар қайси соҳага йўналтирилса, демакки, ўша соҳада нархлар ошади. Чунки хорижий инвесторларни жалб қилиш учун нархлар оширилиши керак. Масалан, Ўзбекистонда энергия манбалари ва коммунал хизматлар нархларининг кескин оширилгани ва бундан кейин ҳам ошириб борилиши бунга яққол мисол бўлади.

ЕИнинг Россия ва Хитойга қарши қаратилган сиёсати, хусусан, Россиянинг санкцияларни айланиб ўтмаслигида МОни унинг ёнида туришини хоҳлаётгани ҳам минтақани бугунги глобал низолар гирдобига тортилишини англатади. Бу эса минтақа халқлари учун асло яхшилик аломати эмас. Чунки бу ўрис ва хитойдан узоқлашиб, Ғарб, хусусан, ЕИга қарам бўлишни танлашни англатади. Бу худди занг босган қуллик сиртмоғини янги, ялтираб турганига алмаштиришга ўхшайди. Хавфсизлик масаласига келсак, Афғонистондаги Толибонлар Исломий бошқарувга интилишининг кучайиши, МОдаги мусулмон халқларда Ислом билан яшашга рағбатининг ортишини ЕИ ўзи учун асосий хатарлардан бири, деб кўради ва бундан доимий хавотирда туради. Ва шунинг учун у МО режимларининг терроризм ва экстремизмга қарши кураш ниқоби остида Ислом ва мусулмонларга қарши курашини доимий кузатиб боради ҳамда қўллаб-қувватлайди.

Американинг ЕИни қийин аҳволга солиб қўяётганига жавобан МОдан унумли фойдаланиш ҳаракатига тушиб қолгани ҳам Европанинг нақадар катта нарсаларни таъма қилаётганини кўрсатади. Зотан, ЕИ ҳозирги вазиятда МОни ўзи учун нақадар аҳамиятли тус олаётганини таъкидлаётгани ҳам унинг ўлчови фақат манфаат эканини кўрсатади, холос. Демакки, ЕИнинг мақсади – МОдан максимал даражада манфаат чиқариб олиш эканлигини назардан қочирмаслигимиз зарур. Жимжимадор гаплар, қўл сиқишлар, маккорона тиржайишлар ва бошқа расмиятчиликлар – буларнинг барчаси халқни чалғитишдан ўзга нарсалар эмас!

Ўзбекистон ва МОнинг мусулмон халқлари Франция етакчилигидаги ЕИнинг дўстлик ва ҳамкорлик ҳақидаги гап-сўзларига алданмаслиги лозим. Шунингдек, устиларига ўрнашиб олган мана бу золим режимларнинг кофир мустамлакачи давлатлар билан алоқалари ривожланаётганини оғиз кўпиртириб жар солишларига ҳам алданмасликлари керак. Бу ёвуз давлатлар мусулмонларга ҳеч қачон дўст бўлмаган ва бўлмайди ҳам. Анави режимларнинг эса, мустамлакачиларни рози қилиб, ўз тахтлари умрини узайтиришдан бошқа ташвишлари қолмаган. МО ва Ўзбекистондаги мусулмон халқлар бир мушт каби ўзаро бирлашиш ҳамда куч-қудрат ва азизлик касб қилишнинг ягона тўғри йўли бу –  Ислом эканлигини англамоқлари ва уни ҳокимият тепасига олиб келиш учун бор куч-имкониятларини сарфламоқлари вожибдир! Аллоҳ таоло айтади:

﴿وَأَنَّ هَذَا صِرَاطِي مُسْتَقِيماً فَاتَّبِعُوهُ﴾

– “Албатта, мана шу Менинг Тўғри Йўлимдир. Бас, шу йўлга эргашинглар!”   (Анъом:153)

 

Ислом Абу Халил – Ўзбекистон:  Ҳизб ут-Таҳрир Марказий Медиа офиси радиоси учун

 

TagsЕвропа ИттифоқиМарказий Осиё пироги
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • МАҚОЛАЛАР

    Васатия (мўътадил Ислом) ҳақида

  • МАҚОЛАЛАР

    Исломий ҳаёт биз учун сув ва ҳаводек зарур

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Қуддуси Шарифни тозалаш гул атирлар билан эмас, балки босқинчи яҳудийлардан поклаш билан бўлади

ОНЛАЙН КУТУБХОНА

АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ

МАҚОЛАЛАР

  • МАҚОЛАЛАР

    ​Интеллектуал генераллар: Уммат ақл-заковати кимнинг армиясига хизмат қилмоқда?

    ​Интеллектуал генераллар: Уммат ақл-заковати кимнинг армиясига хизмат қилмоқда? ​سْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ АҚШ ва Европа олийгоҳларида синган қадриятлар ва бой берилаётган авлод ​Интернет ва ОАВ саҳифаларида “Фалончи ўқувчимиз Гарвардга қабул ...
  • МАҚОЛАЛАР

    Ўзбекистоннинг Жанубий Кавказга чиқиши: TRIPP ортида кимнинг режаси амалга ошмоқда?

    Ўзбекистоннинг Жанубий Кавказга чиқиши: TRIPP ортида кимнинг режаси амалга ошмоқда? بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ 2026 йил 11 сентябрда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Арманистон бош вазири Никол Пашинян билан телефон орқали ...
  • МАҚОЛАЛАР

    Ўзбекистон резервлари нега ташқи бошқарувга берилмоқда?

    Ўзбекистон резервлари нега ташқи бошқарувга берилмоқда? بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ «2026 йил 18 сентябрда Ўзбекистон Марказий банки халқаро резервларнинг бир қисмини ташқи бошқарувга бериш режалаштирилаётганини маълум қилди. Ташқи бошқарувга бериладиган ...
  • МАҚОЛАЛАР

    Ўзбекистон АЭСи атрофидаги ядровий найранг: Йирик давлатлар манфаати тўқнашган майдон ва «суверенитет» иллюзияси

    Ўзбекистон АЭСи атрофидаги ядровий найранг: Йирик давлатлар манфаати тўқнашган майдон ва «суверенитет» иллюзияси بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ 18 сентябрь куни Ўзбекистон Саноат, радиация ва ядровий хавфсизлик қўмитаси билан АҚШ Ядровий ...
  • МАҚОЛАЛАР

    Қозоғистон ва яҳудий вужуди ўртасидаги визасиз режим

    Қозоғистон ва яҳудий вужуди ўртасидаги визасиз режим: «Иброҳим келишувлари»нинг Марказий Осиёга ёйилиши ва Американинг стратегик тузоғи بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ Остона ва Тель-Авив ўртасида 2027 йил бошидан эътиборан визасиз режимни ...

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026
    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ёритманг…[1]». Бундай машъум битимлар мусулмон армияларини […]

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] шундаки, Иордания қўшинига инглиз жосуси Глабб Пошо[1] қўмондонлик қилаётган эди. Бошқа араб раҳбарлари ва […]

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар куфр кучларини «дўст» тутишнинг оқибатларини — бу йўл дунёда хорлик, Охиратда эса ...

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026
    […] аёлу болаларни қутқариш учун жанг қилмаяпсизлар?![1]» деган амрига бўйсуниш учун уларда куч ҳам, имконият […]

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

    […] шундаки, Иордания қўшинига ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

    […] аёлу болаларни қутқариш ...

    SAHIFA

    • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
    • БОШ САҲИФА
    • КИТОБЛАР
    • Ҳизб ут-Таҳрир

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/
    Yozuv:
    Tarjima: