| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      25.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      18.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      11.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      05.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      28.03.2026
      0
    • Мирпоччаева Ҳикоят аянинг вафотлари муносабати билан таъзия

      26.03.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      21.03.2026
      0
    • Муборак Рамазон Ҳайити муносабати билан табрик

      19.03.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      15.03.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Ернинг молиявий тузоққа айлантирилиши

  • Шимолий Европа сафари: капиталистик кишанларнинг янги занжири

  • Инсоният тақдири ва Ислом Умматининг вазифаси

  • Оила нажот қалъасими ёки манфаат бозори: сарполар пойгасида бой берилган иймон

  • Картадаги “дахлсиз” қолдиқ ортида нима бор?

  • Форекс

  • МДҲ Марказий Осиёни қайта бўғиш учун Россиянинг мустамлакачилик қадами

  • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

САВОЛ-ЖАВОБЛАРФИҚҲИЙ
Home›САВОЛ-ЖАВОБЛАР›Масофа сақлаб намоз ўқиш бидъат бўлиб, гуноҳи ҳукмдорларга тушадими?

Масофа сақлаб намоз ўқиш бидъат бўлиб, гуноҳи ҳукмдорларга тушадими?

By htadmin
11.06.2020
1331
0
Share:

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Саволга жавоб

Масофа сақлаб намоз ўқиш бидъат бўлиб, гуноҳи ҳукмдорларга тушадими?

Аллоҳга ҳамд бўлсин, Росулуллоҳга ҳамда у кишининг оиласи, саҳобалари ва у кишига эргашганларга салоту саломлар ёғилсин, аммо баъд:

Жума ва жамоат намозларида икки метр масофада орани очиб, намоз ўқиш тўғрисида савол йўллаган барча биродарларга жавоб бермоқчиман.

Саволда келишича, мусулмон юртларидаги айрим ҳукмдорлар масжидларни ёпиб қўйишмоқда. Очганда эса, намозхонларни икки метр масофа сақлаб намоз ўқишга мажбурлашяпти. Расмийлар буни оқлаб, касал одам узрлидир, унинг ўтириб ўқиши жоиз, шунинг учун, ёнидаги кишидан икки метр масофа сақлаб намоз ўқишни касалнинг узрига қиёсласа бўлади, гарчи у касал бўлмаса ҳам касалликдан хавфсираб, узоқлаштирилади, деган гапларни айтишмоқда… Шундан келиб чиқиб, савол берган биродарларимиз «ҳукмдорларнинг намозхонларни масофа сақлаб намоз ўқишга мажбурлашлари жоизми? Ёки бундай масофа сақлаб, намоз ўқиш бидъатми, унинг гуноҳи ҳукмдорларга тушадими?», деган саволларини йўллабдилар. Улар бу саволлар жавобини билиш учун қаттиқ интилмоқдалар.

Аллоҳдан тавфиқ сўраб, уларнинг саволларига қуйидагича жавоб бермоқчиман:

Бидъат ҳақида илгари бир неча бор жавоб берганмиз. Агар савол берганлар ўша жавобларимизни тадаббур этсалар эди, юқорида айтилган шаклда, масофа сақлаб намоз ўқиш бидъат экани, масофа сақлашга ҳукмдорлар мажбурлаётган бўлса, унинг гуноҳи ўшаларнинг зиммасига тушиши, аён бўлган бўларди. Буни қуйидагича баён қиламиз:

Биринчи:

Ҳижрий 1434 йил 28 ражаб, милодий 2013 йил 7 июнда чиқарган нашрамизда бундай дегандик:

«… Бидъат – Шореънинг қандай адо қилишни кўрсатиб берган буйруқларини бошқача қилиб бажаришдир. Бидъат – Лисонул арабда келганидек – луғатда қуйидагича келади: «Бидъатчи – илгари бўлмаган ишни қилган кимсадир… Бир янгиликни пайдо қилди: яъни, кўрсатиб берилганидан бошқачасини ўйлаб топди». Истилоҳда ҳам шундай. Яъни, Росулуллоҳ ﷺ кўрсатиб берган бир амални бошқача йўсинда қилишдир. Бундан, шариат жорий қилган бирор бир буйруқни шариатда кўрсатилганидан бошқача тарзда адо этиш, деган маъно чиқади. Бу маъно қуйидаги ҳадиснинг мадлулидир:

«وَمَنْ عَمِلَ عَمَلاً لَيْسَ عَلَيْهِ أَمْرُنَا فَهُوَ رَدٌّ»

«Кимки биз буюрмаган бир амални қилса, бу иш рад этилади». (Бухорий ва Муслим ривояти, лафзи Бухорийники). Шунга кўра, кимки намозда икки марта сажда қилиш ўрнига, уч марта сажда қилса, бир бидъатни олиб келган бўлади. Чунки у Росулуллоҳ ﷺ қилган ишни бошқача тарзда қилди. Кимки жамаротда еттита тош ўрнига саккизта тош отса, бир бидъатни олиб келган бўлади. Чунки у ҳам Росулуллоҳ ﷺ қилган ишни бошқача тарзда қилди. Кимки азондаги сўзларни кўпайтирса ёки камайтирса, у ҳам бир бидъатни олиб келган бўлади. Чунки у ҳам Росулуллоҳ ﷺ белгилаб қўйган азонни бошқача айтди…

Аммо Шореънинг қандай адо қилиш кўрсатилмаган буйруғига хилоф иш тутиш масаласига келсак, бу шаръий ҳукмлар доирасига кириб, агар таклиф хитоби бўлса, ҳаром ёки макруҳ…, агар вазъ хитоби бўлса, ботил ёки фосид…, дейилади. Буни буйруқдаги қарина белгилайди…

Масалан: Муслим Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилган ҳадисда уммул мўъминин Росулуллоҳ ﷺнинг намозларини сифатлаб бундай деганлар:

«…وَكَانَ إِذَا رَفَعَ رَأْسَهُ مِنَ الرُّكُوعِ لَمْ يَسْجُدْ، حَتَّى يَسْتَوِيَ قَائِمًا، وَكَانَ إِذَا رَفَعَ رَأْسَهُ مِنَ السَّجْدَةِ، لَمْ يَسْجُدْ حَتَّى يَسْتَوِيَ جَالِسًا…»

«… Росулуллоҳ ﷺ… агар бошларини рукудан кўтарсалар, то тўлиқ тик бўлмагунларича саждага бормасдилар. Бошларини саждадан кўтарсалар, то ўтириб ростланмагунча (иккинчи) саждани қилмас эдилар…». Бу ерда Росул ﷺ мусулмон киши бошини рукудан кўтарганидан кейин, то тўлиқ тик туриб, ростланмагунча сажда қилмаслигини, саждадан бош кўтарган пайтида, то ўтириб ростланмагунча иккинчи саждага бормаслигини баён қилиб бердилар. Росулуллоҳ ﷺ қандай адо қилишни кўрсатиб берганлиги учун, бунга зид равишда адо қилган кимса бир бидъатни олиб келган бўлади. Яъни, намозхон рукудан бош кўтариб, сўнг тўлиқ тик турмасдан-ростланмасдан сажда қилса, бир бидъатни олиб келган бўлади. Чунки у Росул ﷺ кўрсатиб берганидан бошқача тарзда адо қилди.

Энди, бошқа бир мисол келтирамиз: Муслим Уббода ибн Сомитдан шундай деганини ривоят қилди. У киши мен Росулуллоҳ ﷺдан:

«يَنْهَى عَنْ بَيْعِ الذَّهَبِ بِالذَّهَبِ، وَالْفِضَّةِ بِالْفِضَّةِ، وَالْبُرِّ بِالْبُرِّ، وَالشَّعِيرِ بِالشَّعِيرِ، وَالتَّمْرِ بِالتَّمْرِ، وَالْمِلْحِ بِالْمِلْحِ، إِلَّا سَوَاءً بِسَوَاءٍ، عَيْنًا بِعَيْنٍ، فَمَنْ زَادَ، أَوِ ازْدَادَ، فَقَدْ أَرْبَى»

«Олтинни олтинга, кумушни кумушга, буғдойни буғдойга, арпани арпага, хурмони хурмога, тузни тузга сотишдан қайтарганини, фақат тенгма тенг, айнма айн (ўзини ўзига) бўлсагина сотиш мумкинлигини, кимки кўпайтириб берса ёки кўпайтириб олса рибо қилган бўлишини» эшитганман, деганлар. Демак, агар мусулмон киши бу ҳадисга хилоф қилиб, олтинни олтинга тенгма тенг эмас, ошиғи билан сотса, у бир бидъатни олиб келган бўлади, дейилмайди, балки у ҳаром иш қилди, яъни рибо олди, дейилади.

Хуллас, Росулуллоҳ ﷺ кўрсатиб берганидан бошқача шаклда адо қилиш бидъатдир. Росул ﷺ умумий тарзда буюриб, тафсилоти билан кўрсатиб бермаган буйруққа зид иш тутиш шаръий ҳукмлар доирасига кириб, ҳаром, макруҳ… ботил, фосид… бўлади. Бу далилга қараб бўлади». Иқтибос тугади.

Бизнинг бидъат тўғрисидаги ҳижрий 1436 йил 8 зул-ҳижжа, милодий 2015 йил 22 сентябрдаги нашрамизда анча тафсилоти билан баён қилинган. Шунингдек, ўша нашрадан олдин ва кейин ҳам бу тўғрида бир қанча савол ва жавоблар нашр қилганмиз. Аллоҳнинг изни ила, буларнинг барчаси етарли бўлган.

Иккинчи:

Шуларга биноан, агар мусулмон юртлардаги давлатлар «вирус юқиши хавфи», деган иддао билан жума ва жамоат намозларида намозхонларни ўзаро бир ёки икки метр масофа сақлаб намоз ўқишга мажбурласа, хусусан, ҳеч қандай касаллик аломатлари кўринмаётган бўлса, бундай ҳолатда давлатлар катта гуноҳни содир этган бўлади. Чунки масофа сақлаб намоз ўқиш бидъатдир. Зеро, бу саф ва уни жипслиги масаласида Росулуллоҳ ﷺ кўрсатиб берган ҳолатга очиқдан-очиқ зиддир. Бу тўғридаги айрим далилларни келтириб ўтамиз:

– Имом Бухорий ўзининг «Саҳиҳ»ида Абу Сулаймон Молик ибн Ҳувайрисдан қилган ривоятда Абу Сулаймон бундай дейди: Биз тенгқур йигитлар эдик. Набий ﷺнинг олдиларига бориб, йигирма кеча бирга турдик… Ул зот ғоят раҳмдил меҳрибон эдилар… Бизга бундай марҳамат қилдилар:

«فَقَالَ ارْجِعُوا إِلَى أَهْلِيكُمْ فَعَلِّمُوهُمْ وَمُرُوهُمْ وَصَلُّوا كَمَا رَأَيْتُمُونِي أُصَلِّي وَإِذَا حَضَرَتِ الصَّلَاةُ فَلْيُؤَذِّنْ لَكُمْ أَحَدُكُمْ ثُمَّ لِيَؤُمَّكُمْ أَكْبَرُكُمْ»

«Сизлар энди аҳлингизга қайтинг, уларга таълим бериб, намозга буюринглар. Менинг қандай намоз ўқиганимни кўрганингиздек намоз ўқинглар. Қачон намоз вақти кирса, орангиздан бирингиз азон айтсин, сўнг каттангиз имом бўлсин».

– Имом Бухорий ўзининг «Саҳиҳ»ида Анас ибн Моликдан ривоят қилган ҳадисда, Анас розияллоҳу анҳу бундай дейди: Намозга иқома айтилганди Росулуллоҳ ﷺ бизга юзланиб, марҳамат қилдилар:

«أَقِيمُوا صُفُوفَكُمْ، وَتَرَاصُّوا، فَإِنِّي أَرَاكُمْ مِنْ وَرَاءِ ظَهْرِي»

«Сафингизни текис ва жипс қилинглар. Зеро, мен сизларни ортимдан кўриб тураман».

– Имом Муслим ўзининг «Саҳиҳ»ида Нўмон ибн Башир розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда у киши бундай дейдилар: «Росулуллоҳ ﷺ сафимизни текис қилардилар, ҳатто бизни текис бўлганимизга ишонч ҳосил қилиш учун ёғоч найза билан бизни тўғрилардилар. Кейин бир куни намозга туриб, Аллоҳу акбар, демоқчи бўлиб турганларида бир кишининг кўкрагини сафдан чиқиб турганини кўриб қолдилар ва бундай дедилар:

«عِبَادَ اللهِ لَتُسَوُّنَّ صُفُوفَكُمْ، أَوْ لَيُخَالِفَنَّ اللهُ بَيْنَ وُجُوهِكُمْ»

«Эй Аллоҳнинг бардалари, ё сафингизни текис қиласиз ёки Аллоҳ юзларингиз (сувратини) ўзгартириб юборади».

– Имом Муслим яна ўзининг «Саҳиҳ»ида Жобир ибн Самуродан ривоят қиладики, Самуро айтади: Росулуллоҳ ﷺ бизга

«أَلاَ تَصُفُّونَ كَمَا تَصُفُّ الْمَلاَئِكَةُ عِنْدَ رَبِّهَا؟»

«Худди малоикалар Роббилари ҳузурида саф тортгандек саф тортишни истамайсизларми?!», дедилар. Биз ё Росулуллоҳ малоикалар Роббилари ҳузурида қандай саф тортадилар? – деб сўрадик. Ул зот бундай марҳамат қилдилар:

«يُتِمُّونَ الصُّفُوفَ الْأُوَلَ وَيَتَرَاصُّونَ فِي الصَّفِّ»

«Аввалги сафни тўлиқ қиладилар (аввалги саф тўлмай туриб иккинчи сафни бошламайдилар) ва сафларини зич қиладилар».

– Ҳоким ушбуни Абдуллоҳ ибн Амрдан ривоят қилиб, Муслим шарти билан бу ҳадис саҳиҳдир деди: Росулуллоҳ ﷺ марҳамат қилдилар:

«مَنْ وَصَلَ صَفًّا وَصَلَهُ اللَّهُ، وَمَنْ قَطَعَ صَفًّا قَطَعَهُ اللَّهُ»

«Ким намозда сафни уласа, Аллоҳ уни ўз марҳаматига улайди, ким сафни узса, Аллоҳ уни ўзининг марҳаматидан узади».

– Имом Аҳмад Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қиладики, Росулуллоҳ ﷺ бундай дедилар:

«أَقِيمُوا الصُّفُوفَ فَإِنَّمَا تَصُفُّونَ بِصُفُوفِ الْمَلَائِكَةِ وَحَاذُوا بَيْنَ الْمَنَاكِبِ وَسُدُّوا الْخَلَلَ وَلِينُوا فِي أَيْدِي إِخْوَانِكُمْ وَلَا تَذَرُوا فُرُجَاتٍ لِلشَّيْطَانِ وَمَنْ وَصَلَ صَفّاً وَصَلَهُ اللَّهُ تَبَارَكَ وَتَعَالَى وَمَنْ قَطَعَ صَفّاً قَطَعَهُ اللَّهُ»

«Сафларни тўғри қилинглар. Чунки бу билан малоикаларнинг сафи сингари сафланган бўласизлар. Сўнг елкаларингиз орасини яқин қилиб, оралиқни тўлдиринглар, биродарингизга (у сизни оралиқни тўлдириш учун тортса) юмшоқ муомалада бўлинглар ва Шайтоннинг орангизга киришига йўл қўйманглар. Ким сафни уласа, Аллоҳ Таборака ва Таоло уни ўз марҳаматига улайди, ким сафни узса, Аллоҳ уни ўзининг марҳаматидан узади».

Булар Росулуллоҳ ﷺдан жамоат намозини қандай адо этиш тўғрисидаги тўлиқ кўрсатмалардир. Саҳоба розияллоҳу анҳулар бунга қаттиқ амал қилганлар. «Муватто»да Молик, «Сунани Кубро»да Байҳақий ривоят қиладилар: Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу «Сафларни текис қилишга буюрарди, улар сафимиз тўғри бўлди, деб хабар беришсагина намозни Аллоҳу Акбар деб бошлар эди».

Учинчи:

Юқумли касаллик масофа сақлаб намоз ўқишга узр бўлади, дейилмайди, бундай дейиш хато. Чунки юқумли касаллик масжидга бормасликка узрдир. Масжидга боришга ҳамда бир ёки икки метр масофа сақлаб, намоз ўқишга узр эмас!! Зотан, Росулуллоҳ ﷺнинг замоналарида ҳам юқумли касалликлар (ўлат) бўлган. Аммо ўлатга чалинган киши намозга бориб, икки метр масофа сақлаб, намоз ўқирди, деган нарса Росулуллоҳ ﷺдан ривоят қилинмаган. Аксинча, юқумли касалликка чалинган киши узрли бўлиб, намозни уйида ўқийди. Касаллик тарқалган минтақада одамларни бепул даволашга астойдил ғайрат билан ҳаракат қилинади ва буни давлат ўз раҳнамолигига олади ҳамда касалларни соғлар билан аралашишларига йўл қўймайди. Имом Муслим ўзининг «Саҳиҳ»ида Усома ибн Зайд розияллоҳу анҳудан Росулуллоҳ ﷺнинг бундай деганларини ривоят қилади:

«الطَّاعُونُ آيَةُ الرِّجْزِ ابْتَلَى اللَّهُ عَزَّ وَجَلَّ بِهِ نَاساً مِنْ عِبَادِهِ، فَإِذَا سَمِعْتُمْ بِهِ فَلَا تَدْخُلُوا عَلَيْهِ وَإِذَا وَقَعَ بِأَرْضٍ وَأَنْتُمْ بِهَا فَلَا تَفِرُّوا مِنْهُ»

«Тоун ифлосликнинг аломатидир. Аллоҳ Азза ва Жалла у билан бандалари орасида баъзиларни синайди. Бас, қачон уни бирор ерда пайдо бўлганини эшитиб қолсангиз, у ерга кирманг. Агар сиз турган ерда пайдо бўлса, ундан қочиб чиқманглар». Бошқача ибора билан айтганда, юқумли касалга чалинган киши соғлом кишиларга аралашмайди ва Аллоҳнинг изни билан унга етарли тўлиқ муолажа кўрсатилади. Соғлом киши эса, жума ва жамоат намозлари учун масжидга бориб, масофа сақламаган ҳолда одатдагидек намозни барпо қилади.

Тўртинчи:

Шунингдек, вабо тарқаган пайтда намоз ўқиётиб, масофа сақлашликни касал кишининг ўтириб намоз ўқиши тўғрисидаги рухсатга қиёс қилинади, дейиш нотўғри. Чунки бу шаръий қиёс эмас. Гап шундаки, касал кишининг ўтириб намоз ўқиши Аллоҳ Субҳанаҳу томонидан берилган рухсатдир. Яъни, касаллиги сабабли унинг узри бор. Узрлар эса сабабга киради, иллатга эмас. Шариатда узрлар иллатланмайди, балки ҳар бир узр – ўша узр топиладиган ҳукмнинг айнан ўзига узр бўлади. У ўша узр топиладиган ҳукм учун хос узр бўлади, бошқа ҳукмлар учун умумий узр бўлмайди. Демакки, ундан иллатлаш жиҳати тушунилмайди. Шунинг учун ҳам ўтириб намоз ўқишга қиёс қилинмайди. Чунки сабаб – ўша пайдо бўлишига сабаб бўлган нарса учун хос сабабдир ва бу бошқага ўтмайди. Шу боис, унга қиёсланмайди. Иллатда эса, бундай эмас. Чунки иллат ўша иллат сабабли келиб чиққан ҳукмнинг ўзига хос бўлмайди, балки бошқа ҳукмга ҳам ўтиб, шу иллатга бошқалари ҳам қиёс қилинади. Бундан аён бўлишича, ибодатларда келган нарсалар сабаблардир, иллат эмас. Улар иллат эмас, балки сабаб бўлгани боис, ибодатлар тавқифий ҳисобланади. Уларни на иллатлаб бўлади ва на уларга қиёс қилинади. Чунки сабаб – ўша сабаб бўлган нарсага хос бўлади.

Бешинчи:

Кейин, рухсат бу вазъий аҳкомлардан бўлиб, Шореънинг бандалар амалларига вазъ орқали тааллуқли бўлган хитобидир. Модомики, рухсатнинг ўзи Шореънинг хитоби экан, демак, унга далолат қилувчи шаръий далил бўлиши шарт. Мисол учун, касал одамнинг ўтириб намоз ўқиши тўғрисида имом Бухорий ўзининг «Саҳиҳ»ида Имрон ибн Ҳиссин розияллоҳу анҳудан ривоят қилади: Менда бавосир касаллиги бор эди. Ўшанда Росулуллоҳ ﷺдан қандай намоз ўқишимни сўрагандим ул зот бундай жавоб бердилар:

«صَلِّ قَائِماً فَإِنْ لَمْ تَسْتَطِعْ فَقَاعِداً، فَإِنْ لَمْ تَسْتَطِعْ فَعَلَى جَنْبٍ»

«Сиз тик туриб ўқинг, унга қодир бўлмасангиз ўтириб ўқинг, унга қодир бўлмасангиз ёнбошлаб ўқинг». Мана шу рухсатдир, яъни шаръий далил билан келган узрдир. Узр эканлигига шаръий далил келган ҳар бир муайян нарса узр ҳисобланади. Далили келмаган бўлса, унинг эътибори йўқ ва у мутлақо шаръий узр, деб ҳисобланмайди. Шунинг учун касал киши бошқалардан бир ёки икки метр масофа сақлаб намоз ўқийди, деган гапнинг далили йўқ. Демак, бу гапнинг ҳеч қандай қадр-қиймати йўқдир ва бундай дейиш ножоиздир. Хўш, киши касал бўлмаса ва фақат касал бўлиши мумкин, дея тахмин қилинаётган бўлса, қандай қилиб масофа сақлаб намоз ўқишга рухсат бўлсин?!

Олтинчи:

Юқорида айтганларимизнинг хулосаси қуйидагича:

1 – Росулуллоҳ ﷺ намоз учун кўрсатиб берган йўл-йўриқларни ўзгартириш бидъат ҳисобланади. Аксинча, бундай ҳолатда шаръий ҳукм шундан иборатки, соғлом киши намозга бориб, одатдагидек сафни текис қилиб, орани очмасдан адо этади, юқумли касалга чалинган киши эса, намозга бормайди ва бошқаларга ҳам юқтирмайди…

2 – Агар давлат масжидларни қулфлаб қўйиб, соғлом одамларни масжидларда жума ва жамоат намозларини адо этишдан тўсса, у қаттиқ гуноҳкор бўлади. Чунки у жума ва жамоат намозларини бекор қилди. Ваҳоланки, масжидлар Росулуллоҳ ﷺ кўрсатиб берганларидек, очиқ турмоғи даркор.

3 – Шунингдек, давлат намозхонларни Росулуллоҳ ﷺ кўрсатиб бергандек намозни адо этишдан ман қилса, балки «вирус юқиши хавфи», деган иддао билан ўзаро бир ёки икки метр масофа сақлаб намоз ўқишга мажбурласа, хусусан, ҳеч қандай касаллик аломатлари кўринмаётган бўлса, бундай ҳолатда давлатлар катта гуноҳни содир этган бўлади.

Бу масалада кўпроқ тўғри деб билганим шаръий ҳукм мана шу, валлоҳу аълам ва аҳкам. Мен Аллоҳ Субҳанаҳудан мусулмонларга ишларида рушд-ҳидоят беришини ҳамда уларни Аллоҳга У Зот буюрганидек ибодат қилишга, Росулуллоҳ ﷺнинг буйруқ ва қайтариқларига риоя этишга, рошид Халифаликни барпо этиш орқали ушбу буюк шариатимизни заррача оғишмай татбиқ этишга муваффақ айлашини сўраб қоламан. Чунки бунда Аллоҳнинг изни ила яхшилик ва нусрат бордир. Зеро, ер юзи ва самодаги ҳеч бир нарса Аллоҳни бундан ожиз қилолмайди. У Зот қудратли, ҳикматли зотдир.

Вассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

17 шаввол 1441ҳ

8 июн 2020м

+1
0

Related posts:

Сурияликларнинг амали қилиши лозим бўлган, аниқ белгилаб қўйилган рояси (байроғи) борми Электр токи билан куйдириб ўлдириш ҳақидаги саволга жавоб Гуноҳи сағира ва кабиралар тўғрисидаги саволга жавоб Абу Абу Зайднинг ҳомила жинсини аниқлаш ҳақидаги саволига жавоб
TagsбидъатжамоатЖума намозлариМасофа сақлаб намоз ўқишхилоф иш
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    АҚШнинг янги президенти Трамп ҳукумати ва унинг дунёга нисбатан режалари

  • МАТБУОТ БАЁНОТИ

    Жинояткор Американинг регионал сувларимизга киришини рад этишимиз лозим

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    «Яҳудий ва насронийлар уларнинг динига кирмагунингизча ҳаргиз сиздан рози бўлмайдилар»

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 29.04.2026

    Ернинг молиявий тузоққа айлантирилиши

  • 28.04.2026

    Шимолий Европа сафари: капиталистик кишанларнинг янги занжири

  • 28.04.2026

    Инсоният тақдири ва Ислом Умматининг вазифаси

  • 27.04.2026

    Оила нажот қалъасими ёки манфаат бозори: сарполар пойгасида бой берилган иймон

  • 27.04.2026

    Картадаги “дахлсиз” қолдиқ ортида нима бор?

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022
    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH TARJIMA QILINMOQDA?

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

  • htadmin
    on
    25.10.2021
    Amin Ya Robbal a'lamin!

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

  • Abdullah Mamarakhimov
    on
    23.10.2021
    Мен ва яқинларим сайловга қатнашиш харом деган тушинчадамиз. Бизни районда Абдусаттор акам 2-мартаба депутат бўлган эди. Сайловга 3-мартаба хам номзотини ...

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • КЎП ЎҚИЛГАНЛАР

  • ШАРҲЛАР

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH ...
  • htadmin
    on
    25.10.2021

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

    Amin Ya Robbal a'lamin!

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/