Мазҳабпарастлик фитнаси ва диний низо ортида кофир Ғарб ва унинг малайлари турибди

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم
Роя газетаси:
Мазҳабпарастлик фитнаси ва диний низо ортида кофир Ғарб ва унинг малайлари турибди
2017 йил 9 апрелда «Ал-Жазира» сайтида бундай хабар тарқатилди:
«Бугун якшанба куни Мисрдаги иккита черковда содир этилган икки портлашда 43 киши нобуд бўлди, юздан зиёди жароҳатланди. Портлашларни «Исломий Давлат» ташкилоти бўйнига олди. Президент Абдулфаттоҳ Сисий айни ҳодисалар ривожини муҳокама қилиш учун миллий кенгаш йиғилишини чақирди.
Қоҳира шимолининг ғарбий вилояти маркази Танто шаҳридаги «Георгий черкови»да юз берган биринчи портлашда 30 нафар инсон ҳалок бўлди, камида 70дан зиёди жароҳатланди. Орадан икки соат ўтиб, Миср шимолидаги Искандария шаҳрида жойлашган «Муқаддас Марка собори»да иккинчи портлаш содир этилди. Унда 13 киши ҳалок бўлди, кўпчилик жароҳатланди».
Роя газетаси шарҳи:
Исломий юртларда мазҳабпарастлик фитналарига олов ёқиб, диний кураш, деган нарсани қўзғаётганлар Ғарб давлатлари эканига шубҳа йўқ. Бундай қилмишлардан улар Исломни ёмон отлиқ қилиш ва одамларнинг Халифалик лойиҳасига қўшилишларини олдини олиш каби ўзларининг мустамлакачилик режаларини амалга оширишни мақсад қилишган.
Раббоний шариатни тушунган киши Пайғамбарлик минҳожи асосидаги Халифалик мусулмонларгагина хос эмас, балки барча инсонлар давлати эканини билади. Шу боис ушбу давлат инсонлар ўртасидаги ўзаро меҳрибонлик йўлидир, бир-бирлари билан қирпичоқ бўлиш йўли эмас. У бандалар учун раҳмат ва бутун башариятга эзгулик улашади, бугунги жиноятлар каби нопок ишларни дастаклаб, айримлар тасвирлаётганидек, одамларнинг орқаларини саваловчи қамчи бўлмайди.
Кейин, Халифалик давлати нафақат исломий юртлар, балки бутун ер юзидаги фуқаролар учун раҳматдир. У ҳаргиз террорчилик манбаи бўлмайди. Шунинг учун ҳали у, ҳали бу ерларда содир этилиб, бегуноҳ инсонлар ва фуқароларни ҳалок қилаётган портлашлар, покиза Ислом шариатига ҳам, Халифалик дастурига ҳам зиддир. Чунки Ислом уруш ҳолатида бўлмаган оддий фуқароларни ўлдиришга рухсат бермайди. Зеро, «халифалик», деган нарсани (ёки бир жангари ташкилотни) ниқоб қилиб олиб содир этилаётган жиноятлар, аввало Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифалик лойиҳасига нисбатан адолатсизликдир, қолаверса, айни хато иддиолар остида ўлдирилган инсонларга нисбатан ҳам зулмдир.
Роя газетасининг 2017 йил 12 апрел чоршанба кунги 125-сонидан



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ