| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      13.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      06.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      30.05.2026
      0
    • Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

      26.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      23.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      16.05.2026
      0
    • Барча ОАВ ва ҳуқуқ ҳимоячиларига мурожаат

      10.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      09.05.2026
      0
    • Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

      02.05.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Таназзулдаги империядан ҳануз паноҳ излаётган сиёсат

  • ЕТИМ ҚОЛГАН АДОЛАТ ЁҲУД СОҲИБҚИРОН УММАТ!

  • ЎЗ БОҒИНИНГ МЕВАСИГА ИНТИЗОР УММАТ…

  • ЎЗГАРИШ — ЎЗАКДАН БОШЛАНСАГИНА АСЛДИР!

  • ЕВРОПА: БОҒБОНЛИКДАН ҚУРБОНЛИККАЧА

  • РОШИД ХАЛИФА: БИЗГА ЕТИШМАЁТГАН ЯГОНА КУЧ

  • Россиянинг Ўзбекистонда АЭС қуриши унинг чуқур энергетик муаммоларини ҳал қилиб берадими?

  • Иқтисодий форум давомида Украинанинг Россияга ҳужумлари

АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
Home›АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ›Мазлумлар ноласига фақат Пайғамбарлик минҳожи асосидаги Халифаликкина жавоб беради ва бу уларнинг ҳаққидир

Мазлумлар ноласига фақат Пайғамбарлик минҳожи асосидаги Халифаликкина жавоб беради ва бу уларнинг ҳаққидир

By htadmin
03.11.2017
1823
0
Share:

بِسْمِ اللَّـهِ الرَّحْمَـٰنِ الرَّحِيمِ

Роя газетаси:

Мазлумлар ноласига фақат Пайғамбарлик минҳожи асосидаги Халифаликкина жавоб беради ва бу уларнинг ҳаққидир

Бугун покистонлик мусулмонлар роҳинга мусулмонларининг Мьянмадаги ҳарбий кучлар ва бутпараст террорчилар қўлида сўйилаётганини, қочқинга айланаётганини кўриб, тинчларини йўқотмоқдалар, бунга нисбатан Покистон қуролли кучларидан сафарбарлик эълон қилишни талаб қилмоқдалар ва ҳукуматнинг Мьянма режимига қурол сотишига қарши чиқмоқдалар. Чунки покистонлик мусулмонлар бу ҳодисага нисбатан Имом Муслим Росулуллоҳ САВдан ривоят қилган

«مَثَلُ الْمُؤْمِنِينَ فِي تَوَادِّهِمْ وَتَرَاحُمِهِمْ وَتَعَاطُفِهِمْ مَثَلُ الْجَسَدِ إِذَا اشْتَكَى مِنْهُ عُضْوٌ تَدَاعَى لَهُ سَائِرُ الْجَسَدِ بِالسَّهَرِ وَالْحُمَّى»

«Мўминларнинг ўзаро муносабатлари, раҳмдилликлари ва ҳамдардликлари худди бир танага ўхшайди. Агар унинг бирор аъзоси оғриб қолса қолган аъзолар ҳам иситмалаб, бедор бўлиб чиқади», деган ҳадислари асосида амалий муносабатда бўлмоқдалар.

Демократия куйчиларига келсак, улар роҳинга мазлумлари ноласидан қулоқларини маҳкам беркитиб олишди. Покистон сенати аъзолари ва миллий жамият аъзолари ғафлат уйқусидан кеч уйғонишди, қачонки одамлардаги ғазаб олови аланга олиб бўлганидан ўн беш кун ўтгач, 2017 йил 11 сентябрда йиғин ўтказишди ва унда Покистон ҳукуматини халқаро қораловчи овозларга қўшилишга тарғиб қилишди. Ҳукуматнинг бу қоралови эса, ожизлик аломатидан ўзга нарса эмас, ҳолбуки, қоралов ожиз ва қуролсиз кишидангина қабул қилинади. Аммо Покистон мусулмон юртлари ичида ягона ядровий қудратга эга давлат. Шунингдек, дунёда ҳарбий техника жиҳатидан олтинчи, қўшин ва қуролли кучлар жиҳатидан еттинчи ўринда турувчи давлатдир. Шундай экан, покистонлик мусулмонлар ва уларнинг мард қуролли кучлари Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таоло, Росули САВ ва мўминлар йўлида молу жонларини қурбон қилишга тайёр турса-ю, наҳотки, бу ҳукмдорлар қирғинни қоралаб қўйиш билангина кифояланишса?!

Албатта қоралашнинг ўзи кифоя қилмайди, балки сиз покистонлик қуролли кучлар уларга нусрат-ёрдам бермоғингиз лозим. Юртнинг ҳарбий ва фуқаровий раҳбариятидаги демократлар аҳволи мана шу! Бошқа ерлардаги демократларнинг ҳам – Покистон Мусулмонлар Лигаси бўладими ёки Мусулмонлар Ҳарбий коалицияси бўладими, фарқсиз – аҳволи мана шу! Чунки демократия куйчилари мусулмонлар қатли омини фақат қоралаш билан чекланишади. Бироқ ҳар сафар уларга вашингтонлик хўжайинлари бирор ишга кўрсатма берса, ғайрат билан уни бажаришаётганига гувоҳ бўляпмиз. Шу сабабдан, мард қуролли кучларимизга БМТнинг кўк шлемлари кийдирилиб, мустамлакачилар режаларини амалга ошириш учун узоқ-узоқларга сафарбар этилмоқда. Бироқ мазлум мусулмонлар ёрдамга муҳтож бўлиб қолган пайтда эса, бу демократияга чақираётганлар ёлғон узр-важлар билан тўлиб тошган ҳужжатларини рўкач қилишмоқда. Қаранг, нега Уммат фарзандлари дохил шерюрак мард мўминлар кишанлар билан ушлаб турилибди?!

Бу демократияга чақирувчилар, Уммати Исломияни ҳам, унинг қудратини ҳам пастга уришди, ваҳоланки, унинг қуролли кучлари оламдаги энг катта кучлардан ҳам устундир. Умматни бўлиб ташлаш билан уни душманга ем қилиб беришди, шу даражадаки, мусулмонлар Мьянмада бўлгани каби, заиф бир сиқим давлат қўлида қатли ом қилинадиган, бунга ҳеч ким муносиб жавоб қилмайдиган бўлиб қолди. Бу демократлар, ҳарбий амалиётлар бошлашга бир эълон сифатида, ҳатто Мьянманинг Исломободдаги элчихонасини ва Покистоннинг Янгондаги элчихонасини ёпишга ҳаракат қилишмади, ҳолбуки, шунинг ўзи ҳам заиф душманимизни шайтон васвасасига солиб қўяр эди. Улар 2015 йилда имзоланган битимни, яъни Мьянмани «JF17» русумли қирувчи самолётлар билан таъминлаш келишувини ҳам бекор қилишгани йўқ (бу самолётлар жорий йилда Мьянма ҳаво кучларида ишга туширилиши белгиланган). Мьянманинг ўзида қирувчи самолётларни ишлаб чиқариш учун жорий бўлаётган музокараларни ҳам тўхтатишмади. Шунингдек, Бангладешдаги рувайбиза ҳукмдорлардан Покистоннинг махсус кучлари, пиёда кучлари, ҳаво кучлари, армия ва зирҳли қисмлари бангладешлик ҳарбий биродарлари билан елкама-елка туриб, уларнинг чегараларидан Мьянмага қарши жанг қилишлари учун базаларини очиб беришни ҳам талаб қилишгани йўқ. Шундай қилиш ўрнига, Бирма, Кашмир ва Фаластиндаги мусулмонлар ҳар сафар репрессия қилинганларида, бу демократ ҳукмдорлар гўё ҳеч нарса қилиша олмайдигандек, қўлларида ҳеч нарса йўқдек миқ этмай туришади. Аксинча, қуруқ қоралаб қўйиш билан ғазабдан ёнаётган мусулмон халқимиз ярасига туз сепишмоқда. Ахир, Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таоло бундай деган-ку:

وَمَا لَكُمْ لَا تُقَاتِلُونَ فِي سَبِيلِ اللَّـهِ وَالْمُسْتَضْعَفِينَ مِنَ الرِّجَالِ وَالنِّسَاءِ وَالْوِلْدَانِ الَّذِينَ يَقُولُونَ رَبَّنَا أَخْرِجْنَا مِنْ هَـٰذِهِ الْقَرْيَةِ الظَّالِمِ أَهْلُهَا وَاجْعَل لَّنَا مِن لَّدُنكَ وَلِيًّا وَاجْعَل لَّنَا مِن لَّدُنكَ نَصِيرًا

«(Эй мўминлар), сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида ва «Роббимиз, бизни эгалари золим бўлган бу шаҳардан озод қил ва бизга ўз ҳузурингдан бир дўст бергин, бизга ўз ҳузурингдан бир нусрат-ёрдам берувчи қилгин», деяётган эркаклар, аёллар ҳамда болалардан иборат бечоралар(ни озод қилиш) йўлида жанг қилмаяпсизлар?!»   [Нисо 75]

Эй Покистондаги мусулмонлар!

Демократия куйчилари мазлумлар ноласи олдида қулоқларини беркитиб олишган. Чунки улар Ислом ва мусулмонлар аҳволидан ташвишланмайди. Ёлғиз исломий бошқарувгина ер юзининг барча бурчагидаги мусулмонлар қони, моли, номуси ва муқаддас ерларини ҳимоя қилади, ҳатто энг заиф бошқарув бўлган замонда ҳам, мусулмонлар мазлумларга албатта ёрдам берганлар. Мисол учун, Халифалик Ҳинд ярим оролига етиб келган даврда Муҳаммад ибн Қосим тоғут Ража Зоҳир истибдодига учраганлар чақириғини қабул қилган. Султон Аврангзеб ҳам ўша пайтда ёрдамга чақирган мазлум мусулмонларга жавобан, Ракхайн вилоятидаги мушрик режимни остин-устин қилиб ташлаган. Дарҳақиқат, ўшанда Ракхайн вилояти ҳукмронлиги шу даражада кенгайганки, Бангладешдаги янги Читтагонггача етиб борган ва ғоят куч-қувватга тўлгани сабабли, Аврангзеб 1666 йил январда 6500 аскари ва 288 нафар кемаси билан Читтагонгни 36 соат қамалда ушлаб туриш билан мушриклардан озод қилган. Бу қамал орқали у тоғут бошқарувга қақшатқич зарба бериб, уни буткул мағлубиятга учратишига муваффақ бўлган эди. Эртага, Аллоҳнинг изни ила, барпо бўлажак Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифалик ҳам худди шундай қилади: Мусулмонлар халифаси мазлумлар ноласини зудлик билан қабул қилиб, улар ҳақли бўлгандек ёрдам беради, мусулмон юртлар ўртасида тортилган ва шу орқали уларни заифлаштирган сохта миллий чегараларни мутлақо тан олмайди, дарҳол мусулмон юртларни, шу жумладан, лаънати Мьянма иттифоқчиси бўлган Ҳиндистонни ўраб турган юртларимизни бирлаштиради. Хўш, ана шунда бу Ҳиндистон билан Мьянма Халифалик қаршисида нима қила олишлари мумкин, ахир, Халифалик, Покистон, Афғонистон, Бангладеш, Малайзия ва Индонезия армияларини ўз ичига олган бўлади-ку, бошқа юртларнику қўйиб туринг?! Шунинг учун сиз покистонлик мусулмонлар мазлумларга бўлган муҳаббатингиз ва ҳамдардлигингизни ғайратга айлантиринг, яъни ушбу Халифаликни барпо этишга ҳаракат қилаётган инсонлар билан биргаликда ғайрат кўрсатиб, мусулмонлар қалқонини қайта барпо этинг.

Эй Покистон қуролли кучлари сафидаги мусулмонлар!

Орангиздаги Уммат вакилларига нисбатан яхши гумонда бўлинг, чунки мусулмонлар сизнинг қудратингизга қаттиқ ишонадилар ва ишонганликлари сабабли сизга умид кўзлари билан боқмоқдалар… Хоин ҳукмдорларни тан олмай, улар лойиқ бўлган ҳақорат ва нафрат кўзи билан боқмоқдалар. Бас, сиз ҳарбийларимиз ҳам бу ҳукмдорларингизни тан олманг ва Умматга нусрат-ёрдам беринг. Бу нусратни-қалқонларини Уммат интиқлик билан кутмоқда, Халифалик ағдарилгандан бери унга етиша олмаяпти, Уммат сизнинг ёрдамингизга муҳтож бўлиб турган вақтда нусрат-ёрдам бериш билан, ҳақиқатда Уммат ансорларига айланинг… Бас, уларга ёрдам бериб, душманларидан қутқаринг. Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таоло айтади:

إِنَّمَا وَلِيُّكُمُ اللَّـهُ وَرَسُولُهُ وَالَّذِينَ آمَنُوا الَّذِينَ يُقِيمُونَ الصَّلَاةَ وَيُؤْتُونَ الزَّكَاةَ وَهُمْ رَاكِعُونَ*وَمَن يَتَوَلَّ اللَّـهَ وَرَسُولَهُ وَالَّذِينَ آمَنُوا فَإِنَّ حِزْبَ اللَّـهِ هُمُ الْغَالِبُونَ

«Сизларнинг дўстингиз фақат Аллоҳ, Росули ва таъзим-тавозеъ қилган ҳолларида намозни барпо этадиган, закотни адо этадиган мўминлардир. Кимки Аллоҳ, Росули ва мўминларни дўст тутса, (нажот топгай), зеро фақат Аллоҳнинг гуруҳигина ғолиб бўлгувчидир»     [Моида 55-56]

Роя газетасидан олинди

0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    БМТ билан унинг ортида турган АҚШ гуманитар ёрдамлар деган ўйин билан сиёсий ютуққа эришишмоқда, зиённи эса, Шом қўзғолони кўряпти

  • МАҚОЛАЛАР

    «Аҳли – Сунна вал-Жамоа» истилоҳи

  • МАҚОЛАЛАР

    Субсидия орқали давлат назоратни кучайтиряпти

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 16.06.2026

    Таназзулдаги империядан ҳануз паноҳ излаётган сиёсат

  • 15.06.2026

    ЕТИМ ҚОЛГАН АДОЛАТ ЁҲУД СОҲИБҚИРОН УММАТ!

  • 15.06.2026

    ЎЗ БОҒИНИНГ МЕВАСИГА ИНТИЗОР УММАТ…

  • 15.06.2026

    ЎЗГАРИШ — ЎЗАКДАН БОШЛАНСАГИНА АСЛДИР!

  • 15.06.2026

    ЕВРОПА: БОҒБОНЛИКДАН ҚУРБОНЛИККАЧА

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026
    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ёритманг…[1]». Бундай машъум битимлар мусулмон армияларини […]

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] шундаки, Иордания қўшинига инглиз жосуси Глабб Пошо[1] қўмондонлик қилаётган эди. Бошқа араб раҳбарлари ва […]

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар куфр кучларини «дўст» тутишнинг оқибатларини — бу йўл дунёда хорлик, Охиратда эса ...

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026
    […] аёлу болаларни қутқариш учун жанг қилмаяпсизлар?![1]» деган амрига бўйсуниш учун уларда куч ҳам, имконият […]

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

    […] шундаки, Иордания қўшинига ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

    […] аёлу болаларни қутқариш ...

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/