| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      05.07.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      27.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      20.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      13.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      06.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      30.05.2026
      0
    • Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

      26.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      23.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      16.05.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Минбар омонатдир!

  • Ёқилғи тақчиллиги Ўзбекистонни стратегик танловлар остонасига чорламоқда!

  • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • Онгимиз кимнинг мезон-ўлчовлари билан бошқарилмоқда?

  • Яҳудий вужуди Сурия режимидан нима хоҳламоқда?

  • Эроннинг бугунги воқелиги ва у билан АҚШ ўртасидаги зарбаларнинг янгиланиши

  • Тошкентнинг АСЕАН маконига кириб бориши нимани англатади?

  • Солиқларни қайтариш ортидаги «қармоқ»

ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
Home›ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ›Мен уларнинг бешинчиси эдим

Мен уларнинг бешинчиси эдим

By htadmin
26.12.2022
0
Share:

“Зиндон хотиралари” туркумидан

Мен уларнинг бешинчиси эдим

بسم الله الرحمن الرحيم

Азиз ўқувчи! Зиндон хотиралари нафақат муаллифнинг, балки сиз азизларнинг қалбини ҳам “темир тароқ”да тирнашини биламиз. Билингки, бундан асло ҳузур қилмаймиз. Хўш, унда мақсад нима? Келинг, буни бироз изоҳлаб кейин сиз ўқувчи билан зиндонга “бош суқамиз”.

Тарих кузатилса, ҳар даврнинг ўз қаҳрамонларига, жонни тикишга муносиб ғояларига гувоҳ бўламиз. Улардаги мардликдан бир улушни ўзимизда, фарзандларимизда, қўйингки миллатимизда кўриш орзусида ўша мардларнинг исмларини чақалоқларимизга қўямиз. Аммо дўстларимиз орасида Умарлар, Алилар ва Холидларнинг бўлиши буюк тарих Умарларини сафимизга қайтаролмади. Қачонки, ўша азизлар ушлаган Исломни улар каби англашни Ҳизб ут-Таҳрир партияси юртимизга олиб келгач, бизларнинг Тешавой ва Болтавойларда Умарлар шижоатини, Ёсир оиласи саботини кўрадиган бўлдик…

Мақсадга ойдинлик киритиш учун айтамизки, Ўзбекистон зиндонларида 23-24 йиллардан бери озодликка чиқарилмаётган, чиққанларини ҳам таъқиб остида ушлаб турилган, бу узоқ йиллар ичида даҳшатли азобларга солинган азизлар ҳам сизу биздек оддий кишилардир. Уларни Саҳобалар (Аллоҳ улардан рози бўлсин) каби оғир синовларда саботли қилган нарса Исломни Росулуллоҳ ﷺ олиб келганидек англаганларидир. Шундай экан, уларга қилинаётган туҳматларга алданманг. Зеро, бу каби туҳматлар ҳам аввалгилардан меросдир. 

Энди, сиз азизлар билан зиндон хотираларидан энг даҳшатлисига гувоҳ бўламиз.

Зарафшон зонасида қотиллиги билан МХХлар назарига тушган Ҳилол (зубной)ни янги топшириқ билан 51-зона (Қарши шаҳрининг Косон тумани)га қотил шериклари билан бирга “командировка”га олиб келдилар. Унинг зонага кириши гўё оқ саройга янги келган президентдан кам бўлмади. Унинг ортида МХХ турганлиги боис зона бошлиғи ҳам унинг олдида қўғирчоққа айланиб, шумшайиб қолди.

Бу ҳолатдан яхшигина қувватланган исқирт Ҳилол соатига янги-янги қийноқлар ижодкорига айланди-қолди. Янги этапларда бошқа зоналардан Ҳизб ут-Таҳрир йигитларининг “қайсар”ларини “синдириш” учун МХХ ташаббуси билан олиб келина бошланди. Этапда келган биродарлар карантиндаги даҳшатли зулм тегирмонидан ўтказиларди. Аёвсиз калтаклардан тирик чиққанлари зонадаги “қайсарлар” секторига ташланиб, қайта қийноқлар “сўқмоқлар”ига солинарди. У золимлар учун тиббий бинода алоҳида “қассобхона” ташкил қилинган бўлиб, у ерга олиб келинган биродарлар тирик чиқсалар, бошқаларни ҳайратга солгудек эди. Аксар биродарларнинг ўша ердан қайтиши камдан-кам эди. Чунки бўйсунмаган собитларни ўша ҳайвонлар тили билан аталадиган “филлар қабристони”га олиб кетиб – сиз азиз ўқувчилар ғазабини жунбушга келтиришни хоҳламаганим – жирканч қийноқлар билан йиллар давомида элакдан ўтказардилар.

Сиз азизларга ўша “қабристон”даги Ҳилол ижодига мансуб биргина қийноққа чизги бера қолай. Ғайриоддий қийноқлардан тирик чиққан Ҳизб йигитларини изолятордаги яширин эшикдан кириладиган 20-25 кишилик ётоқдаги темир кроватларга чалқанча ётқизиб, биргина трусиккина кийғазиб, оёқ ва қўлларини боғлаб қўйилади. Кундузи ухлашга, кечани уйғоқ ўтказишга мажбурларди. Кроватдан фақат туалет, овқатланиш ва калтакланиш учунгина ечилади. Қўнган пашшани ҳайдашдан маҳрум азизларимнинг машаққатининг ўзиёқ ўқигувчимизга ҳис қиларлик даражада бўлгани боис бу зулм тегирмонидан ўша даҳшатли “қабристон”дан чиқа қолайлик.

Менга ўша исқирт Ҳилолнинг энг оғир қийноқларида бўлган беш киши ҳақидаги маълумотнинг ишончлиси керак бўлиб, ўша воқеа ҳақида зонадаги азизларимдан суриштириб юрдим. Билганлар ўша бештадан биргина биродар тирик чиққанини айтишар, аммо қандай шаҳид бўлганлари мавҳумроқ бўлиб қоларди.

Кунларнинг бирида бир қарашда улфат қилиб олгинг келмайдиган кўримсизгина биродар ётоғимизда пайдо бўлиб қолди. Ўта камсуқум, камгап, хокисоргина, ёши қирқлар атрофидаги биродар эди. У билан чой устида суҳбат қиларканман, унинг анавилардан ўлмай чиққан бешинчини ва ўша биродарларнинг қандай қатл қилинганини билишини орқаворотдан эшитиб унга эътиборим кучайди. Бу камгапимиздан ўша даҳшатли қатл ҳақида эшитиш қасдига тушдим.

Гапдан қолган соқовдан ҳам ҳеч йўғи исмини билиб оларлик қобилиятимни ишга солдим. Азиз биродарни суҳбатга тортдим. Фақат охиратга олиб кетмоққа ниятланган қисматини менга айтиб бермаса қутулмаслигига амин бўлгани учун у биродар, чуқур хўрсинишдан сўнг мен излаб юрган ўша беш кишининг воқеасидан худди устида бўлгандек айта бошласа бўладими. Бутун вужудим қулоққа айланиб, у билан ўша бештанинг “олтинчиси” бўлиб, жаллод Ҳилолнинг машҳур зулми, дея аталган воқеа “иштирокчиси”га айландим.

– “Қабристон”дан ўша куни беш кишини шконкадан ечишиб, Ҳилолни қатлхонасига бир тўда ўғриваччалар олиб кетишди, дея ҳикоясини бошлади биродаримиз. Барча шотирлари – раҳму шафқатдан бенасиб Хаби (марғилон), Хайит (хайитмурод демоқчи), Акбар (комолон)лар эди.

Акамиз санаган жаллодларни эшитибоқ вазиятни қандай тус олганини билиб олиш қийин эмас эди. Биродар бироз сукут қилиб, ютиниб олгач давом этди:

– Кўзим бурчакдаги ёниб турган қизил нурга тушгач, билдимки МХХ бугунги томошани ўзи бошқаради. Кўзи қизариб, гўё қонга тўлган “зубной”:

– Санла бўтка ўлдирилгани келдиларинг, ё итдек ўласанла ё бошқаладек қисиииб юришга патписаца қиласанла, выбор санлада! – деб бўкирди Ҳилол.– …

– Бошла Хаби, Акбар, Хайит! – дегач, аввалига ҳаммамизни ёғочли дринг билан ура бошлашди. Бирортамиздан инграшдан ўзга бақириқлар чиқмаганидан ғазабланган исқирт ўнлаб шотирлари билан тепиб, муштлай кетди. Сўнгра “қўлларини боғла тварлаани” деб буйруқ берди. Қўлларимизни орқага қилиб боғлашди. Исқиртнинг қўлида нимадир ялтиради. У тирноқкесар эди. Биринчида турган биродарни яланғочлашди ва эмчагини омбирда тортиб, тирноқкесар билан қирқиб ташлади. Бизларнинг бошимиздан маҳкам ушлаб, ўша процессни кўриб туришга мажбурлади. Ўша биродарнинг иккинчи эмчагини узгач, у ҳушидан кетиб йиқилди. Қон фаввора сувидек отила бошлади. “Манавини ушлаб турларинг” деб, кейинги биродарни ҳам шу аҳволга солди, сўнг учинчини, кейин тўртинчини. Шу пайт қатлхона эшигидан бир спп келиб “братуха отбой экан” дегач, тўхташди. Мени эса, яна икки ой “қабристон”да ушлашиб, кейин 12-баракка ўша воқеани “сайрамаслик” шарти билан чиқаришди.

Укажонимнинг охиратга олиб кетмоқчи бўлган даҳшатли воқеасини эшитар чоғимда кўзларимдан ёш қуюлиб кетганини сезмабман, қачонки бир эътиборли акам ўз рўмолчасини бериб “артволинг” дегачгина билдим.

Азиз ўқигувчиларимиз, сиз азизларга бу даҳшатни ёзарканман, яна қайта жонланган ўша воқега қайта кириб, ҳатто ҳарфларни кўришимга кўздаги аччиқ ёш ҳалал бера бошлади. Ўша азиз укам сўзларини “ишонаверинг ака, мен ўшаларнинг бешинчиси эдим” деганлари узоқ йиллар қулоғимдан нари кетмай, бугун сиз азизлар зеҳнларига ҳам муҳрланиб улгурди.

Сиз азизларга сўзлаган ҳикоямни шу миллатдан чиққан марду майдонларнинг қотили ҳам, мақтуллари ҳам ўзимиздан, шу миллат фарзанди эканидан эзилиб бир турли аҳволга тушаман. Устига-устак оммавий ахборотларда, телерадиоларда ва ҳатто масжидлар минбарларида бу азизлар шаънини булғаб: террорчи, экстремист, халқ душмани, ватан хоини десалар, дардимни айтар жойни тополмай сиз ўқувчига ҳасрат тўкаман.

وَمَا نَقَمُواْ مِنْهُمْ إِلَّآ أَن يُؤْمِنُواْ بِٱللَّهِ ٱلْعَزِيزِ ٱلْحَمِيدِ الَّذِي لَهُ مُلْكُ السَّمَاوَاتِ وَالْأَرْضِ ۚ وَاللَّهُ عَلَىٰ كُلِّ شَيْءٍ شَهِيدٌ…. إِنَّ الَّذِينَ فَتَنُوا الْمُؤْمِنِينَ وَالْمُؤْمِنَاتِ ثُمَّ لَمْ يَتُوبُوا فَلَهُمْ عَذَابُ جَهَنَّمَ وَلَهُمْ عَذَابُ الْحَرِيقِ

– “Улар (мўминлардан) фақат у (мўмин)лар қудрат ва мақтов эгаси бўлган Аллоҳга – осмонлар ва ернинг подшоҳлиги Ўзиники бўлган Зотга иймон келтирганлари учунгина ўч олдилар! Аллоҳ барча нарсага гувоҳдир! Албатта мўмин ва мўминаларни фитнага солиб, (бу қилмишларидан) тавба қилмаган кимсалар учун жаҳаннам азоби бордир ва улар учун ўт азоби бордир!” (Буруж:8-10)

(Кўзлар ёшга тўлиб эслаганим – ўша хотиралардан)

Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги матбуот бўлими аъзоси Зайниддин

26.12.2022й

TagsМен уларнинг бешинчиси эдим“Зиндон хотиралари” туркумидан
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • МАҚОЛАЛАР

    Ўзбекистон хукуматининг мусулмонларга қарши курашда яҳудийлар билан хамкорлиги

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Ким юксакликка эришса, олий мақсадларга интилади; ким табиатан паст бўлса, паст нарса билан қаноат қилади

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Шом қўзғолонига давлатларга боғланмаган, фақат Аллоҳнинг арқонига боғланган мустақил етакчилик керак

ОНЛАЙН КУТУБХОНА

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026
    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ёритманг…[1]». Бундай машъум битимлар мусулмон армияларини […]

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] шундаки, Иордания қўшинига инглиз жосуси Глабб Пошо[1] қўмондонлик қилаётган эди. Бошқа араб раҳбарлари ва […]

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар куфр кучларини «дўст» тутишнинг оқибатларини — бу йўл дунёда хорлик, Охиратда эса ...

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026
    […] аёлу болаларни қутқариш учун жанг қилмаяпсизлар?![1]» деган амрига бўйсуниш учун уларда куч ҳам, имконият […]

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

    […] шундаки, Иордания қўшинига ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

    […] аёлу болаларни қутқариш ...

    АЛ-ВАЪЙ

    • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
    • БОШ САҲИФА
    • КИТОБЛАР
    • Ҳизб ут-Таҳрир

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/