| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      06.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      30.05.2026
      0
    • Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

      26.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      23.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      16.05.2026
      0
    • Барча ОАВ ва ҳуқуқ ҳимоячиларига мурожаат

      10.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      09.05.2026
      0
    • Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

      02.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      02.05.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • “Ҳайитлик совғаси”ми ёки навбатдаги оғир молиявий юк?

  • МАРКАЗИЙ ОСИЁ: МАЛАЙЛИКМИ ЁКИ СУЛТОНЛИК?

  • ЯНГИ НИЗОМ: МАКР ТЎРИ ВА ҚОНЛИ ХАРИТА

  • ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

  • СУДАН ҚОНИ: ҚЎШНИЛАР ТУҒЁНИ

  • Шахс камолотининг ҳақиқий мезони: моддиятми ёки тақво?

  • Менинг ҳаётим – менинг ишим!

  • НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

ВАРАҚАЛАР
Home›ВАРАҚАЛАР›Миллий Вифоқ ҳукумати юртни илмонийлаштириш, парчалаб ташлаш ва бахтсиз ҳаёт олиб келиш поездидир, ундан ҳеч нарсани умид қилиб бўлмайди

Миллий Вифоқ ҳукумати юртни илмонийлаштириш, парчалаб ташлаш ва бахтсиз ҳаёт олиб келиш поездидир, ундан ҳеч нарсани умид қилиб бўлмайди

By htadmin
19.05.2017
1531
0
Share:

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم

Миллий Вифоқ ҳукумати юртни илмонийлаштириш, парчалаб ташлаш ва бахтсиз ҳаёт олиб келиш поездидир, ундан ҳеч нарсани умид қилиб бўлмайди

Яқинда бир неча сиёсий кучлар ва қуролли ҳаракатлар иштирокидаги Миллий Вифоқ ҳукуматини тузиш билан миллий диалог хулосаларини ижро этиш сари сўнгги қадам ташланди. Шу муносабат билан Ҳизб ут-Таҳрир-Судан вилояти қуйидаги ҳақиқатларни очиқлайди:

Биринчидан: «Миллий Вифоқ ҳукумати», деган номдан шуни тушуниш мумкинки, мана шу ҳукумат бир неча сиёсий партиялар ва қуролли ҳаракатлар билан биргаликда, оёқлари ликиллаб қолган ҳукуматдаги стулларни бўлишиб олиш учун унга «торт» сифатида қўл чўзишмоқда. Умар Башир вице-президент Бакрий Ҳасан Солиҳ бош вазир қилиб сайланиши ортидан республика қароргоҳида берган матбуот анжуманида бундай деди: «Торт кичкина, унга узатилаётган қўллар эса кўп, унинг устида 90та партия, 40та қуролли ҳаракат бир-бирлари билан рақобатлашиб, ижроий ва қонунчилик ҳокимиятидаги ўринларини эгаллайдилар». (Скай-Ньюс 2017 йил 3 апрел). Бу ҳақиқат шуни англатадики, айни вазирлар ҳукуматга шу заҳриқотил тортни ейиш орқали шахсий муаммоларини ҳал қилиш учунгина келишди! Ҳа, бундай сиёсий фаолият билан паст кетган бу кимсалар, жуда кўп нарсаларини бой беришди, сиёсий фаолият негизи бўлган инсонлар манфаатини рўёбга чиқариш ўрнига, сиёсий фаолиятларини, ўзларининг худбинлик манфаатларини рўёбга чиқаришга восита қилиб олишди! Аммо Исломда эса, ҳокимият Росулуллоҳ САВнинг ушбу сўзларига биноан, омонатдир:

«… وَإِنَّهَا أَمَانَةٌ وَإِنَّهَا يَوْمَ الْقِيَامَةِ خِزْىٌ وَنَدَامَةٌ إِلاَّ مَنْ أَخَذَهَا بِحَقِّهَا وَأَدَّى الَّذِى عَلَيْهِ فِيهَا»

«… Бу бир омонатдир, қиёмат кунида расволик ва надоматдир. Бундан фақат уни ҳақли равишда зиммасига олган ва у тўғрида зиммасидаги масъулиятни адо этган кишигина мустасно».

Иккинчидан: Ҳокимият учун ҳаллослаб чопиб келган амалпарастларнинг бу янги режими, юртни ўтиргизиб қўйган ва фуқарони қашшоқ қилган режимнинг айнан ўзидир. Шунингдек, бу режим ҳам мустамлакачилардан мерос қолган режимнинг яна бир такрорий сурати бўлиб, тоғутлар режимидир, яъни башариятнинг бир қисми кўпчилик қисми учун қонун ишлаб чиқиб берган вазъий тузумдир. Ваҳоланки, Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таоло Ўзининг ушбу каломида шайтондан ҳукм сўрашдан қайтариб бундай деган:

أَلَمْ تَرَ إِلَى الَّذِينَ يَزْعُمُونَ أَنَّهُمْ آمَنُواْ بِمَا أُنزِلَ إِلَيْكَ وَمَا أُنزِلَ مِن قَبْلِكَ يُرِيدُونَ أَن يَتَحَاكَمُواْ إِلَى الطَّاغُوتِ وَقَدْ أُمِرُواْ أَن يَكْفُرُواْ بِهِ وَيُرِيدُ الشَّيْطَانُ أَن يُضِلَّهُمْ ضَلاَلاً بَعِيداً

«(Эй Муҳаммад) сизга нозил килинган нарсага (Қуръонга) ва сиздан илгари нозил қилинган нарсаларга ўзларини имон келтирган деб ҳисоблайдиган кимсаларнинг шайтонга ҳукм сўраб боришни истаётганларини кўрмадингизми? Ҳолбуки, уларга унга ишонмаслик буюрилган эди. (Чунки) шайтон уларни бутунлай йўлдан оздиришни истайди»                      [Нисо 60]

Аллоҳ Субҳанаҳу Исломдан ҳукм сўрашга буюрган ва қуйидаги каломида буни имоннинг бир бўлаги қилган:

فَلاَ وَرَبِّكَ لاَ يُؤْمِنُونَ حَتَّىَ يُحَكِّمُوكَ فِيمَا شَجَرَ بَيْنَهُمْ ثُمَّ لاَ يَجِدُواْ فِي أَنفُسِهِمْ حَرَجاً مِّمَّا قَضَيْتَ وَيُسَلِّمُواْ تَسْلِيماً

«Йўқ, Парвардигорингизга қасамки, то улар ўз ўрталарида чиққан келишмовчиликларда сизни ҳакам қилмагунларича ва кейин сиз чиқарган ҳукмдан дилларида ҳеч қандай танглик топмай, тўла таслим бўлмагунларича-бўйсунмагунларича зинҳор мўмин бўлолмайдилар»      [Нисо 65]

Учинчидан: Ҳар қандай ўзгартиш амалиёти, режимни ўзгартиришга қаратилади, ундаги башараларни эмас. Чунки режим татбиқ этилаётган тузумдан келиб чиқади ва Ислом тузумидан бошқа барча тузум, уни яхши инсонлар татбиқ қилаётган бўлса ҳам, Аллоҳ Субҳанаҳунинг ушбу каломига кўра, зулм ҳисобланади:

وَمَن لَّمْ يَحْكُم بِمَا أنزَلَ اللّهُ فَأُوْلَـئِكَ هُمُ الظَّالِمُونَ

«Кимда-ким Аллоҳ нозил қилган нарса билан ҳукм қилмас экан, бас, улар золимдирлар»    [Моида 45]

Тўртинчидан: Миллий Вифоқ ҳукумати, АҚШнинг Судандаги лойиҳасини ижро этувчи қуролдир. Бу жануб бўлиниши ортидан илмонийликни очиқдан-очиқ кенгайтириш лойиҳаси бўлиб, унда Исломга қарши ҳаёт тузуми сифатида кураш олиб борилади, Исломни фақат ақидалар, ибодатлар ва маросимлар қисмини олиб, коҳинлик динига ўхшатиб қўйилади. Яна Америка Миллий Вифоқ ҳукуматидан тарафкашлик, миллатчилик, ҳатто қабилачилик асосида федерал бошқарув ва ўз-ўзини бошқарув каби ғоялар билан Суданни қолган қисмларини ҳам бўлиб ташлашни истамоқда. Буларни кузатиб бораётган киши кўраётган бўлса керак, ҳукуматга 2013 йил 13 августда кенг кўламли миллий диалог ташаббусини бошлашга буюрган ҳам айнан Америка бўлади… Кейин биз уни парда ортидан саҳнага чиқиб, Суданнинг каттаю кичик ишларига очиқ бурнини суқа бошлаганига гувоҳ бўлдик. Натижада санкцияларни бир қисмини олиб ташлади, келаси июлда қолганини ҳам олиб ташлашга ваъда қилди, собиқ АҚШ вакили, унинг ортидан матбуот бўлими мудири Пол Стефан қуролли ҳаракатлар ва сиёсий кучлар орасида пайдо бўлиб, уларни миллий диалогга тортди… Кейин Миллий Вифоқ ҳукумати, ҳатто молия вазири ҳам, ҳар бир икир-чикир ишларда Америка элчихонаси билан маслаҳатлашиб иш қилишди, молия вазири бу маслаҳатларни Халқаро Валюта Фонди билан баҳорги учрашувларига кетиши олдидан қилди… Бундан бошқа яна жуда кўп тафсилотлар борки, уларни ҳар куни ахборот воситаларида тарқатилмоқда!!

Бешинчидан: Американи рози қилишга уринаётган Миллий Вифоқ ҳукумати ҳам, Халқаро Валюта Фонди ҳам, Жаҳон Банки ҳам, барчаси юртга қашшоқлик ва танг-бахтсизликдан бошқа нарса олиб келишмайди. Чунки Халқаро Валюта Фондининг «қўллаб-қувватлов»ни бекор қилишда давом этишининг ўзи ҳамда ҳукуматнинг таълим, соғлиқни сақлашга бўлган харажатларни озайтиришининг ўзи одамлар азоб-уқубатини янада зиёда қилиш учун кифоя қилади. Кейин нима бўлади, омадсиз сиёсатлар сабабли бутунлай бекор қолдирилган барча юрт бойликлари АҚШ ширкатлари қўлига топширилади. Ахир, Америка инвестиция, деган ниқоб остида юртдаги конларни ҳам, қишлоқ хўжалик маҳсулотларини ҳам, чорвачиликни ҳам, ҳаммасини ташиб кетишга очкўзлик билан ҳаракат қилмоқда!

Эй мусулмонлар, эй Судан аҳли!

Миллий Вифоқ ҳукумати юртни илмонийлаштириш, парчалаб ташлаш ва бахтсиз ҳаёт олиб келиш поездидир, ундан ҳеч нарса умид қилиб бўлмайди. Бас, Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таолога итоат қилиб, холис даъват аҳли билан бирга фаолият қилинг ва буюк Исломга нусрат-ёрдам беринг ҳамда Исломни тўғри татбиқ қиладиган, заминни самога боғлаб, бандаларнинг Холиқ билан бўлган муносабатини мустаҳкамлайдиган Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифаликни барпо этиш орқали, ўзгартириш иши билан жиддий шуғулланинг. Американинг узун арқонини қирқиб ташланг, ташаббус тизгинини маҳкам ушлаб, қайтадан инсонлар учун чиқарилган ва бутун дунёга эзгулик улашадиган энг яхши Умматга айланинг.

إِنَّا لَنَنصُرُ رُسُلَنَا وَالَّذِينَ آمَنُوا فِي الْحَيَاةِ الدُّنْيَا وَيَوْمَ يَقُومُ الْأَشْهَادُ

«Биз Пайғамбарларимизга ва мўминларга дунё ҳаётида ҳам, гувоҳлар ҳозир бўладиган Кунда ҳам албатта нусрат берамиз»   [Ғофир 51]

Ҳизб ут-Таҳрир                                                                       8 шаъбон 1438ҳ

Судан вилояти                                                                             5 май 2017м

0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • МАҚОЛАЛАР

    Исломий Халифалик Давлатининг тараққиёти фақат Ислом билан бўлади

  • МАҚОЛАЛАР

    Сунъий чегаралар қалблар улфатлигини тўсолмади

  • МАҚОЛАЛАР

    Хавфсизлик ортидаги хавф 

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 09.06.2026

    “Ҳайитлик совғаси”ми ёки навбатдаги оғир молиявий юк?

  • 08.06.2026

    МАРКАЗИЙ ОСИЁ: МАЛАЙЛИКМИ ЁКИ СУЛТОНЛИК?

  • 08.06.2026

    ЯНГИ НИЗОМ: МАКР ТЎРИ ВА ҚОНЛИ ХАРИТА

  • 08.06.2026

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

  • 08.06.2026

    СУДАН ҚОНИ: ҚЎШНИЛАР ТУҒЁНИ

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] шундаки, Иордания қўшинига инглиз жосуси Глабб Пошо[1] қўмондонлик қилаётган эди. Бошқа араб раҳбарлари ва […]

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар куфр кучларини «дўст» тутишнинг оқибатларини — бу йўл дунёда хорлик, Охиратда эса ...

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026
    […] аёлу болаларни қутқариш учун жанг қилмаяпсизлар?![1]» деган амрига бўйсуниш учун уларда куч ҳам, имконият […]

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    24.05.2026
    […] кофирлар учун мўминлар устига ҳаргиз йўл бермагай[1]« деган қоидага амал қилган бўлади. Тарихга назар […]

    Суриядаги иқтисодий инқироз: Воқелик таҳлили ва исломий низомнинг нажоткор муқобили

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

    […] шундаки, Иордания қўшинига ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

    […] аёлу болаларни қутқариш ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

    […] шиорларини улуғласа, демак, ...

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/