| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      05.07.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      27.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      20.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      13.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      06.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      30.05.2026
      0
    • Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

      26.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      23.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      16.05.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Минтақадаги Америка малайларининг сафарбарликка  туриши

  • Хитой – Францияда бўлиб ўтган «Катта еттилик» G7 саммитининг «йўқ бўла туриб ҳозир бўлган» иштирокчиси

  • Судан ҳукуматининг иқтисодий сиёсатлардаги саросимаси

  • Ғарб ҳукмдорлари ўз қалбларидаги адоват ва нафратни чиқаришдан асло тўхтамадилар

  • Мағриб уч томонлама мувофиқлаштириш тизими мустамлакачиликнинг хавфсизлик тузоқлари қаршисида дош бера оладими?

  • Судандаги вазият ва Ал-Убайид шаҳрининг қамали

  • Араб Лигасини тубсиз бир водийга кўмиб дафн этиб ташлаш вожибдир

  • Афғонистонни халқаро тизимга интеграция қилиш учун Американинг тузоғи

МАТБУОТ БАЁНОТИ
Home›МАТБУОТ БАЁНОТИ›Миср чанқоқлик ва тошқин хавфи ўртасида!

Миср чанқоқлик ва тошқин хавфи ўртасида!

By htadmin
22.10.2025
0
Share:

Матбуот баёноти

Миср чанқоқлик ва тошқин хавфи ўртасида!

Бу – ўнлаб йиллар давом этган беэътиборлик ва масъулиятсизликнинг аччиқ оқибатидир

Мисрнинг айрим қишлоқларини вайрон қилган ва ўнлаб оилаларнинг уйларини сув босган тошқин кризиси, бу янада чуқур ва хавфли инқирознинг бир кўринишидир. Бунинг асл сабаби Миср режими томонидан юртнинг сув ҳуқуқларига нисбатан йўл қўйилган эътиборсизлик, халқ ишларига нисбатан доимий лоқайдлик, юртнинг табиий бойликлари хавфсизлигини сақламаганлик ва фуқаролар манфаати йўлида самарали сиёсат олиб борилмаганидир. Тошқин кризиси бир кунлик ҳодиса эмас, балки йиллар давомида тўпланган муваффақиятсиз сиёсатлар натижасидир. Ушбу сиёсатлар оқибатида Миср давлати сув хавфсизлигини таъминлайдиган воситалардан маҳрум бўлди ва Наҳза тўғони орқали Миср ва Суданнинг ҳаёт манбаи бўлган дарё устида ҳукмронлик ўрнатиш имконини Эфиопияга берди.

Мисрнинг мана шундай суст ва бўйсунувчан сиёсатлари оқибати ўлароқ, Эфиопия минтақанинг бутун тарихи давомида илгари кузатилмаган стратегик устунликка – Кўк Нил сувларига эгалик қилиш имкониятини қўлга киритди. Ҳолбуки, айнан шу дарё Мисрнинг сув эҳтиёжларининг 80 % идан ортиғини таъминлаб келаётганди. Миср Наҳза тўғони ҳақида илк марта эълон қилинган пайтдан бошлаб заиф музокара сиёсатини танлади. Бу сиёсат мавжуд ҳолатни тан олиш ва халқаро ваъдаларга суянишга асосланди. Ҳолбуки, давлат ўз ҳуқуқларини сақлаб қоладиган ҳамда Миср ва унинг халқи манфаатларини ҳимоя қиладиган позицияни эгаллаши лозим эди.

Эфиопия тўғонни босқичма-босқич, мажбурий келишувсиз тўлдириб олгандан сўнг Миср ва Суданга оқиб келадиган сувларнинг оқимини назорат қиладиган бўлди: тўғон дарвозаларини ўз манфаатларига кўра очиб-ёпмоқда. Ёки, баъзи эфиопиялик расмийлар таъкидлаганидек, Нил сувидан «Аддис-Абеба маъқул кўрганидай», ёки Америка кўрсатмалари бўйича фойдаланмоқда. Бу билан Наҳза тўғони сиёсий, иқтисодий ва хавфсизлик қуролига айланди, Эфиопия ва унинг хўжайинлари хоҳлаган вақтда бу қуролни Мисрга қарши қўллаши мумкин.

Бу стратегик «қурол» икки йўналишда қўлланиши мумкин. Биринчиси, сувсизлик: агар Эфиопия тўғонни ёпиб қўйса ёки сув чиқаришни камайтирса, бу Миср учун оғир сув танқислиги билан таҳдид бўлади ҳамда қишлоқ хўжалиги, саноат ва ичимлик суви таъминотига катта зиён етказади. Иккинчиси, тошқин хавфи: Эфиопия – яқинда кузатилганидек – қисқа вақт ичида катта миқдорда сувни қўйиб юборса, қишлоқлар сув остида қолади, уйлар емирилади, Асвон юқори тўғони эса жиддий хавф остида қолади. Нил сувларини бошқариш Миср қўлида эмас, балки ташқи кучлар истагига боғланиб қолди. Бу аҳвол режимнинг ўз куч имкониятларини йўқотганининг ва ихтиёрий равишда Мисрнинг сув ҳуқуқларидан воз кечганининг оқибатидир.

Бугунги тошқинларнинг шу даражада оғир оқибатларга олиб келишининг асосий сабаби, режим Миср суви инфратузилмасини издан чиқариб, амалда йўқ қилиб юборганидир. Ҳолбуки, айнан шу тизим эҳтимолий тошқинларнинг олдини олиш қобилиятига эга эди. Илгари каналлар, оқимлар ва сув чиқариш тизимлари ортиқча сувни чиқариб ташлаш ва тақсимлаш учун табиий ва муҳандислик жиҳатдан мукаммал тармоқни ташкил қилар эди, бу тармоқ қишлоқ хўжалиги ерларини ва қишлоқларни сув босишдан ҳимоя қилар эди. Аммо кейинги ўн йилликлар давомида бу тармоқларга нисбатан жиддий лоқайдлик ҳукм сурди ва кўп ҳолларда улар ҳатто атайлаб кўмиб ёки ёпиб ташланди.

Расмий ҳисоботларга кўра, сўнгги 20 йил ичида сув йўлларини кўмиш ва ноқонуний аралашувнинг ўн минглаб ҳолатлари қайд этилган. Фақат 2025 йилнинг ўзида Нилга нисбатан 18 мингдан ортиқ бузилиш ҳолатлари аниқланган. Шунингдек, 2021 йилдан буён Нил ҳимоя ҳудуди ва «Тарҳун Наҳр» деб аталадиган соҳил ерларида 20 мингдан ортиқ ноқонуний бинолар қурилган. Бу бузғунчиликлар яширин равишда эмас, балки давлат идораларининг кўз ўнгида амалга ошган. Мутасадди идоралар уларни бартараф этишни пайсалга солди ёки коррупция, таниш-билишчилик ва маъмурий ожизлик орқали зимдан шундай ташлаб қўйди.

Давлат дарё оқимларини кенгайтириш, тошқин сувларини қабул қилиш учун эски йўналишларни қайта очиш ва улардан янги ерларни ўзлаштиришда фойдаланиш ўрнига тескари йўлни танлади: каналлар ва сув чиқариш тизимларини кўмиб юборди, айрим шахсларга Нил оқимидан деҳқончилик ва қурилиш мақсадида фойдаланишга рухсат берди. Бу эса сув тизимининг кутилмаган тошқинларни сингдириш қобилиятини кескин пасайтирди.

Илгари сув чиқариш учун ажратилган ерлар ноқонуний турар жой маҳаллалари ёки рухсатсиз деҳқончилик майдонларига айлантирилди. Шу боис Нил сув сатҳи ҳар гал кўтарилганда, бу ҳудудлар тўғридан-тўғри хавф остида қолмоқда. Самарали эрта огоҳлантириш тизимининг йўқлиги туфайли кўплаб аҳоли тез кўтарилаётган сув оқими ва вайрона бўлаётган уйлар олдида ҳимоясиз аҳволда қоляпти, давлат эса уларни ҳақиқий тарзда муҳофаза қилмаяпти.

Бундай лоқайдликка Миср қишлоқ хўжалигидаги кенг қамровли таназзул ҳам қўшимча бўлди. Суғориш тизимларини янгилаш, сув чиқариш тармоқларини таъмирлаш ва озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида ер майдонларини кенгайтиришга эътибор бермади. Бунинг ўрнига Миср режими ерни тиклашга алоқаси бўлмаган, фақат ташқи кўринишга эга лойиҳалар билан банд бўлди. Аксинча, давлат ҳосилдор ерларни инвестицион ва турар жой лойиҳалари манфаати йўлида йўқ қилинишига йўл қўйди. Натижада, сўнгги ўн йилликларда Миср миллионлаб гектар қишлоқ хўжалиги ерларидан жудо бўлди ва унинг сув танқислигига қарши курашиш имконияти кескин камайди.

Сув – ҳаётнинг энг муҳим манбаидир. Ислом дини давлат зиммасига сувни асраш ва самарали бошқариш масъулиятини юклаган. Шу боис давлат сув манбаларини муҳофаза қилиш ҳамда одамларни тошқин ёки қурғоқчилик каби хатарлардан ҳимоялаш учун барча куч ва имкониятларини ишга солиши вожиб. Бу борадаги лоқайдлик оддий маъмурий хато эмас, балки Аллоҳ ҳукмдор зиммасига юклаган омонатга қилинган хиёнатдир. Бунинг жазоси дунёда ҳам, охиратда ҳам оғир бўлади.

Бундан ташқари, Ислом бошқа давлатларга бўйсунишни ёки хорижий босимларга тиз чўкишни маъқулламайди. Аксинча, Уммат манфаатларини сақлаш учун сиёсий ва ҳарбий жиҳатдан қатъий ва аниқ позициялар қабул қилишни буюради, бирор давлатнинг мусулмонларнинг ҳаёт манбаига эгалик қилишига йўл қўйилмайди. Бу Наҳза тўғонининг кенгайиб, Эфиопия каби давлатлар қўлида Исломий Умматга қарши қўлланадиган «тириклик тузоғи»га айланишига йўл қўйиш, бу хатарли сиёсий лоқайдлик бўлиб, ҳукмдорнинг Уммат манфаатларини ҳимоя қилишдаги бурчига тамоман зид келади.

Алал-оқибат, Миср ташқи сув қуроли олдида ҳимоясиз аҳволга келиб, бугун жиддий муаммоларга тўқнаш келди, жумладан:

Сув инфратузилмаси – ўнлаб йиллар давом этган лоқайдлик ва коррупция оқибатида мутлақо емирилди;

Нил дарёси оқими торайтириб юборилди, унинг ёрдамчи тармоқлари кўмиб ташланди;

Дарё бўйи ҳудудида қишлоқ ва маҳаллалар қурилиб қолишига йўл қўйилди, давлат буни назорат қилмади;

Давлат сув сиёсати бўйича ўзининг барча таъсир воситаларини йўқотиб, уларни Эфиопия қўлига топширди.

Бу аҳволнинг давом этиши – сув очиладиган мавсумларда янада кўпроқ тошқинларга, сув тўпланадиган мавсумларда эса янада кучайган қурғоқчилик ва сувсизликка олиб келади. Шу билан бирга, бу ҳолат Аллоҳ Миср аҳлига неъмат қилиб берган дарё устидан ҳукмронлик қилаётган ташқи кучларнинг иродасига тобеликни зиёда қилади.

Ҳақиқий ечимга расмиятчиликка асосланган музокаралар ёки халқаро грантлар ва Жаҳон банки ваъдаларини кутиш орқали етилмайди. Балки давлат ўз шаръий масъулиятини тўлиқ адо этиш билан ечимга эришади. Бунинг учун сув тизимини тўғри асосларда қайта қуриши ва сиёсий қарорларни ташқи тобеликдан озод этиши лозим. Давлат ўз қўлидаги барча куч воситаларини ишга солиб, Умматнинг сувга оид ҳуқуқларини ҳимоя қилиши, маъмурий коррупцияни бартараф этиши, каналлар ва сув чиқариш тизимларини қайта тиклаши, Нил ҳудудида қурилиш ишларини бутунлай тақиқлаши ҳамда сув бошқарувини бир сиқим гуруҳлар манфаатига эмас, барча одамлар манфаатига хизмат қиладиган қилиб тартибга солиши зарур. Аммо бу вазифаларни бузуқ капиталистик тузумни татбиқ этаётган бир режим бажара олмайди, бунга фақат одамларни ҳақиқатан Ислом асосида бошқарадиган давлатгина қодир.

Ислом давлат зиммасига Уммат манфаатларининг ҳақиқий муҳофизи бўлиш вазифасини юклади, ташқи ёрдам ва бошқа кучларга таянишдан қайтарди, давлат лойиҳаларини донор давлатлар кўрсатмаларига асосан эмас, балки «суверенитет (қонун чиқариш ҳуқуқи) шариатники, салтанат-ҳокимият Умматники» деган қоидага асосан қайта барпо этишга буюрди. Бу эса фақат Ислом билан ҳақиқий бошқарадиган тузум орқали амалга ошади. Бу тузум сиёсатни Ислом мабдасига боғлайди, одамлар ишларини ғамхўрлик билан бошқаришни ўзининг асосий ғояси қилиб олади, уни фақатгина оммавий ахборот учун ишлатиладиган шиор даражасига туширмайди.

Аллоҳим, бизга Ислом давлати – Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифалик, унинг салтанати ва шариатини қайта насиб эт, токи биз яна унинг сояси остида паноҳ топайлик.

﴿وَلَوۡ أَنَّ أَهۡلَ ٱلۡقُرَىٰٓ ءَامَنُواْ وَٱتَّقَوۡاْ لَفَتَحۡنَا عَلَيۡهِم بَرَكَٰتٖ مِّنَ ٱلسَّمَآءِ وَٱلۡأَرۡضِ وَلَٰكِن كَذَّبُواْ َأَخَذۡنَٰهُم بِمَا كَانُواْ يَكۡسِبُونَ﴾

«Агар у қишлоқларнинг (жойнинг) аҳли иймон келтириб, тақводор бўлишганида эди, албатта Биз уларга осмону ердан баракот (дарвозаларини) очиб қўйган бўлур эдик. Лекин улар (пайғамбарларимизни) ёлғончи қилишди, бас, уларни ўзлари қилган гуноҳлари сабабли ушладик»   [Аъроф 96]

 

Ҳизб ут-Таҳрирнинг Миср вилоятидаги матбуот бўлими

 

TagsМисртошқин хавфичанқоқлик
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • МАҚОЛАЛАР

    Исломда умумий мулк

  • ЯНГИЛИКЛАР

    Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги матбуот бўлимидан “Ийд қурбон” байрами табриги

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Миср Шимолий Африка учун янги ҳарбий кучга етакчилик қилади

ОНЛАЙН КУТУБХОНА

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026
    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ёритманг…[1]». Бундай машъум битимлар мусулмон армияларини […]

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] шундаки, Иордания қўшинига инглиз жосуси Глабб Пошо[1] қўмондонлик қилаётган эди. Бошқа араб раҳбарлари ва […]

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар куфр кучларини «дўст» тутишнинг оқибатларини — бу йўл дунёда хорлик, Охиратда эса ...

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026
    […] аёлу болаларни қутқариш учун жанг қилмаяпсизлар?![1]» деган амрига бўйсуниш учун уларда куч ҳам, имконият […]

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

    […] шундаки, Иордания қўшинига ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

    […] аёлу болаларни қутқариш ...

    АЛ-ВАЪЙ

    • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
    • БОШ САҲИФА
    • КИТОБЛАР
    • Ҳизб ут-Таҳрир

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/