Мубашшир Аҳмад ҳам ўзбек режимининг навбатдаги қурбонига айланадими?

Матбуот баёноти
Мубашшир Аҳмад ҳам ўзбек режимининг навбатдаги қурбонига айланадими?
بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ
Жорий йил 19 август куни Мубашшир Аҳмад тахаллуси билан танилган Алишер Турсуновга нисбатан қўзғатилган жиноят иши юзасидан суд бошланди. У диний экстремизм ва ақидапарастлик ғояларини тарғиб этувчи материалларни ОАВ орқали тарқатишда айбланмоқда. Аввалроқ у диний мазмундаги материалларни қонунга хилоф равишда тайёрлаш, сақлаш ёки тарқатишда айбланиб, ИИВ томонидан халқаро қидирувга берилганди. Мубашшир Аҳмад шу йилнинг май ойида Туркиядан Ўзбекистон талаби билан депортация қилинган эди.
Мубашшир Аҳмадга қарашли бўлган Azon Global портали 2023 йил ноябрда тўрт тилда (ўзбек, рус, инглиз ва турк) фаолиятини бошлаганди. Унда Ислом ва мусулмонлар, дунё янгиликларига оид материаллар бериб борилади. Жумладан, лаънати яҳуд вужудининг Муборак Фаластин заминидаги босқинчилик жиноятлари, шунингдек, Хитойнинг уйғур мусулмонларига қарши шафқатсиз репрессив сиёсати ҳам фаол ёритилади. Афтидан, мазкур портал фаолияти ўзбек режимининг Исломий контент бўйича қатъий белгилаб берган йўналишига мос келмаган кўринади. Бироқ, шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, портал амалда ўзбек режимига қарши фаолият юритмайди. Бундан ташқари, у тўлиқ Ўзбекистондан ташқарида, яъни Ўзбекистон қонунлари амал қилмайдиган майдонда фаолият қилади. Албатта, ўзбек режими ўзи ўйлаб топган қонунларини ҳам оёқости қилиб, ўзига “ёқмаган” ҳар қандай шахсни жазога тортиши янгилик эмас.
Биз Мубашшир Аҳмад биродаримизга Аллоҳдан офият ва золим режим қўлидан тез фурсатда озод қилинишини сўраб дуо қиламиз. Зеро, Росулуллоҳ ﷺ шундай марҳамат қилганлар: “Мусулмон мусулмоннинг биродаридир. У унга зулм қилмайди ва ташлаб ҳам қўймайди”. (Муслим ривояти).
Мубашшир Аҳмад ишига юртимиздаги ва ундан ташқаридаги барча фаолларга йўлланган бир сигнал ўлароқ қараш мумкин. Яъни ўзбек режими белгилаб берган ғайриисломий сиёсий йўналишдан кимдир озгина оғса ҳам ва ҳатто арзимаган хато-камчиликларга йўл қўйса ҳам жазо муқаррар эканлигини кўрсатишдир.
Бироқ биз Мубашшир Аҳмад ишидан юртимиз ва ундан ташқаридаги барча фаоллар ибратланиши керак, деб ҳисоблаймиз. Чунки бу режим Россия, Америка ва Хитой каби мустамлакачи давлатларнинг Ислом ва мусулмонларга қарши кураш бўйича талабларини шу пайтгача қолдирмай бажариб келяпти. Шунинг учун ҳам, токи динингиздан озгина нарсани ҳам қолдирмай йўқ қилмагунларича сизга тақиқ кетидан тақиқ қўйилаверади. Демакки, ўзбек режими ва унинг ортидаги ёвуз давлатларга ҳадеб ён бераверишни бас қилиб, Ислом ва мусулмонларнинг туб манфаатлари учун холислик билан ва фақат Аллоҳнинг розилигини кўзлаб ҳаракат қилиш вақти келди!
Ҳизб ут-Таҳрир Ўзбекистон Матбуот бўлими



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ