| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      06.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      30.05.2026
      0
    • Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

      26.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      23.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      16.05.2026
      0
    • Барча ОАВ ва ҳуқуқ ҳимоячиларига мурожаат

      10.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      09.05.2026
      0
    • Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

      02.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      02.05.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Ўзбекистон келажаги ташқи кучлар манфаатлари билан эмас, халқнинг иймон-эътиқоди ва туб манфаатлари билан белгиланиши лозим

  • Фаластин ва Ливан болалари қирғини яҳудий вужудини йўқ қилиш билангина тўхтайди

  • Fitch прогнози ортида нималар яширинган?

  • “Ҳайитлик совғаси”ми ёки навбатдаги оғир молиявий юк?

  • МАРКАЗИЙ ОСИЁ: МАЛАЙЛИКМИ ЁКИ СУЛТОНЛИК?

  • ЯНГИ НИЗОМ: МАКР ТЎРИ ВА ҚОНЛИ ХАРИТА

  • ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

  • СУДАН ҚОНИ: ҚЎШНИЛАР ТУҒЁНИ

АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
Home›АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ›Мустамлакачилар ва уларнинг ҳар турли малайлари истамасалар-да Ҳизб ут-Таҳрир-Тунис вилояти ҳаргиз ўз фаолиятини тўхтатмайди

Мустамлакачилар ва уларнинг ҳар турли малайлари истамасалар-да Ҳизб ут-Таҳрир-Тунис вилояти ҳаргиз ўз фаолиятини тўхтатмайди

By htadmin
06.07.2017
1845
0
Share:

بِسْمِ اللَّـهِ الرَّحْمَـٰنِ الرَّحِيمِ

Роя газетаси:

Мустамлакачилар ва уларнинг ҳар турли малайлари истамасалар-да Ҳизб ут-Таҳрир-Тунис вилояти ҳаргиз ўз фаолиятини тўхтатмайди

Муҳаммад Носир Шувайха

2017 йил 6 июн сешанба куни Тунис биринчи босқич Ҳизб ут-Таҳрир фаолиятини бир ойга тақиқлаш тўғрисида ҳукм чиқарди. Бу ҳукм низоли масалалар бўйича давлат бош масъулининг Тунис ҳукумати раҳбариятига берган аризасига мувофиқ чиқарилди. Биринчи босқич суди матбуот воизи Суфён Салитийга кўра, ҳукм 2011 йил сентябрда қабул қилинган сиёсий партиялар тузишга оид 87 фармонга таянган ҳолда чиқарилган бўлиб, гўё Ҳизб Тунис конституциясига зид бир неча қоидабузарликлар содир этган эмиш.

Салитий – суд томонидан Ҳизбнинг Халифалик давлатига чақириши ва «нафратга тарғиб қилиш»и билан боғлиқ бартараф этилмаган қоидабузарликлар мавжудлиги ўрганиб чиқилиб, бу нарсаларни партиялар тўғрисидаги қонунга ва фуқаролик давлати принципларига зид, деб ҳисобланганини қўшимча қилди.

Салитий – суд қарори сешанба кундан бошлаб кучга киради, Ҳизб айни қарорга апелляция беришга ҳаққи бор, деди.

Кўриниб турибдики, Тунис ҳукумати залолат ботқоғига ботиб, мустамлакачи давлатлар элчихоналари бераётган олий фармонларни адо этишда давом этмоқда. Дарҳақиқат, фуқаролик жамияти муносабатлари вазири Маҳдий ибн Ғарбия 2017 йил 22 март куни Британия элчиси билан «экстремистик мафкуралар»га қарши курашишда ҳамкорлик қилиш ҳужжатига имзо чекди. Давлат президенти Божи Қоид Сабсий Саудияда АҚШ раҳнамолиги остида «экстремизм»га қарши кураш маркази очилганини олқишлади. Барчага маълумки, «экстремистик мафкуралар», деганда Британия билан Америка Ислом ва Халифаликни тушунади. Кўриниб турибдики, Ҳизбга қарши кураш ва унинг фаолиятини тақиқлаш тўғрисидаги қарор маҳаллий қарор эмас, балки халқаро қарор бўлиб, уни адо этиш билан маҳаллий малай ҳукмдорлар мустамлакачи хўжайинларига хизмат қилиш учун шуғулланишмоқда. Бугун мустамлакачи давлатларнинг биринчи устувор вазифалари Исломнинг аввалги оламий қудрат сифатида қайтиб келишини олдини олиш ҳамда Пайғамбарлик минҳожи асосидаги Халифаликнинг барпо бўлишига ва уни барпо қилишга чақираётганларга қарши курашишдир. Тунис ҳукуматининг биринчи босқич судига мана шундай ҳукмни чиқартириши ҳам Ислом ва мусулмонларга қарши кетаётган халқаро кураш кампанияси доирасига киради. Суд матбуот воизи Суфён Салитий ҳукмнинг чиқарилишига Ҳизбнинг Халифаликка даъват қилиши сабаб бўлганини айтди. Ваҳоланки, барча уламолар, барча асрларда Халифалик Исломдаги энг биринчи вазифалардан бири ва фарзларнинг тожи, деб билганлар. Халифаликни барпо этишнинг мусулмонларга фарз эканига субути ҳам, далолати ҳам қатъий шаръий далиллар мавжуд. Албатта, бу ҳукуматнинг мустамлакачи халқаро кучлар қарорларига риоя қилаётганини англатади.

Ҳизб фаолиятини тақиқлашга унинг «нафратга тарғиб қилиш»ини сабаб қилинаётганига келсак, буни Исломга қарши кураш йўлида Ғарб чизиб берган режаларни сўзма-сўз қолдирмай бажариш, дейиш мумкин. Гап шундаки, «нафратга тарғиб қилиш», деган сўз сўнгги йилларда исломий оламни ўз домига тортаётган исломофобия муҳитида тарқатилаётган истилоҳ бўлиб, бирор аниқ-муайян мазмунни англатмайди, уни ҳар турли маънога тортса бўлаверади, ҳар қандай фикрий ва сиёсий душманга қарши бирор маккорона айбловни қасддан тўқиб чиқаришга ярайди. Бундан олдин, ушбу истилоҳни фашистлар томонидан яҳудийларнинг қатли ом қилинган, деган эртакларига шубҳа билан қаровчи шахсларга қарши ишлатишди, бу ҳақда ўз фикрларини билдирган ва бунга ишонган муфаккирларни, академикларни жиноятчига чиқаришди. Бугун ҳам, бу истилоҳни мусулмонларга, асосан, Ҳизб ут-Таҳрирга қарши қўллашмоқда. Дарвоқе, Тони Блэрнинг бош вазирлиги даврида Британия ҳукумати Ҳизб ут-Таҳрир фаолиятини терроризм ёки экстремизм билан тақиқлашга яроқли бирор ҳужжат тополмагач, британ судига Ҳизбни тақиқлаш ва тарқатиб юбориш учун дастак бўлса ажаб эмас, деган илинжда мана шу «нафратга тарғиб қилиш» истилоҳини ишлаб чиқди. Мана, биз ҳам айни истилоҳни Тунисда акс садо бераётганини эшитиб турибмиз. Ҳукумат ва унинг суд воизи, Ҳизбни тақиқлаш ва бутунлай тарқатиб юборишдаги уринишда бирор реал айблов қидириб топишолмагач, навбатдаги уриниш сифатида шу истилоҳдан фойдаланишаётганига гувоҳ бўляпмиз.

Тўғри, Ҳизб ут-Таҳрир нафратга тарғиб қилган. Бироқ у мустамлакачиларга тиз чўкишдан нафратланишга тарғиб қилади, хоин ҳукмдорларни, юрт бойликларини талон тарож қилишларини ёмон кўришга чақирган… Хўш, бу жиноятми?!

Ҳизб бугун Тунисдаги кундузлари рўзадор, тунлари ибодатда қоим мусулмонларнинг масжидларда такрор-такрор тиловат қилаётган ушбу Аллоҳнинг каломига тарғиб қилмоқда:

وَلَـٰكِنَّ اللَّـهَ حَبَّبَ إِلَيْكُمُ الْإِيمَانَ وَزَيَّنَهُ فِي قُلُوبِكُمْ وَكَرَّهَ إِلَيْكُمُ الْكُفْرَ وَالْفُسُوقَ وَالْعِصْيَانَ ۚ أُولَـٰئِكَ هُمُ الرَّاشِدُونَ* فَضْلًا مِّنَ اللَّـهِ وَنِعْمَةً ۚ وَاللَّـهُ عَلِيمٌ حَكِيمٌ

«Лекин Аллоҳ сизларга имонни суюкли қилди ва уни дилларингизга чиройли кўрсатди ҳамда сизларга куфрни, итоатсизликни ва исённи ёмон кўрсатиб қўйди. Ана ўшаларгина (яъни имон йўлида собитқадам бўлиб, куфр-исённи ёмон кўрган кишиларгина), Тўғри йўлга юргувчи зотлардир»       [Ҳужурот 7-8]

Мана, Роббимиз Субҳанаҳу ва Таоло куфр, фисқ ва исёндан нафратланишимизга очиқ даъват этмоқда, шундай бўлгач, Суфён Салитий бунга нима деркин?! Ҳизб фаолиятини тақиқлаш ҳукмига «нафратга тарғиб қилиш»ни дастаклаган судья жаноблари нима деркин?! Сиз мусулмонлар нима дейсиз, ахир, Росулимиз САВ

«أوثق عرى الإيمان: الحب في الله والبغض في الله»

«Имоннинг энг мустаҳкам арқони: Аллоҳ учун яхши кўриш ва Аллоҳ учун ёмон кўришдир», демоқдалар. Яна бир ҳадиси шарифда

«من أحبّ في الله وأبغض في الله وأعطى لله ومنع لله؛ فقد استكمل الإيمان»

«Ким Аллоҳ учун яхши кўриб, Аллоҳ учун ёмон кўрса ва Аллоҳ учун бериб, Аллоҳ учун тақиқласа, бас, имони баркамол бўлибди», деганлар.

Хўш, сиз Тунис ҳукмдорлари Аллоҳ Таолонинг Қуръони Каримини, Набийси A суннатларини ҳам «нафратга тарғиб қилиш»да айблайсизми, субҳаналлоҳ, қандай ҳукм чиқаряпсиз-а?!!

Кейин, АҚШ президенти Трамп Исломга душманлигини, мусулмонлардан нафратланишини очиқ эълон қилмадими?! Анави Божи Қоид Сабсий бу кимса билан учрашишга, унинг Исломга қарши кураш даъватини олқишлашга шошилмадими?! Мана шунинг ўзи нафратга чақириш эмасми. Ёки сиз Исломдан нафратланишни жиноят санамайсизми?!

Хўш, энди Ҳизб нима қилади, бир ой фаолиятини тўхтатиши керакми?! Ўз аъзоларини Аллоҳ уларга буюрган фарзни адо этишларидан тўсиши лозимми?! Золимлардан қўрқадиларми улар?!

Шубҳасиз, Ҳизб ут-Таҳрир аъзолари Роббиларининг китобида қуйидаги оятни топиб, имонларига имон қўшилган, Роббиларига таваккул қилишлари зиёда бўлган кишилардир.

الَّذِينَ قَالَ لَهُمُ النَّاسُ إِنَّ النَّاسَ قَدْ جَمَعُوا لَكُمْ فَاخْشَوْهُمْ فَزَادَهُمْ إِيمَانًا وَقَالُوا حَسْبُنَا اللَّـهُ وَنِعْمَ الْوَكِيلُ* فَانقَلَبُوا بِنِعْمَةٍ مِّنَ اللَّـهِ وَفَضْلٍ لَّمْ يَمْسَسْهُمْ سُوءٌ وَاتَّبَعُوا رِضْوَانَ اللَّـهِ ۗ وَاللَّـهُ ذُو فَضْلٍ عَظِيمٍ

«Ундай зотларга айрим кимсалар – одамлар сизларга қарши (саноқсиз лашкар) тўплаган, қўрқингиз!» деганларида бу гап уларнинг имонларини зиёда қилди ва – бизга ёлғиз Аллоҳнинг ўзи кифоя, У энг яхши ишончли вакилдир, дедилар! Бас, у юришдан бирон нохушлик етмай Аллоҳнинг неъмат ва фазли билан қайтдилар. Улар Аллоҳнинг ризолигини истадилар. Аллоҳ эса улуғ фазлу марҳамат соҳибидир»       [Оли Имрон 173-174]

Ҳизб аъзолари аллақачон Аллоҳ ва Росули САВ билан аҳд-паймон қилиб, Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифаликни барпо этиш учун олиб бораётган фаолиятларини ўлимдан бошқа ҳеч нарса тўсолмаслигига ваъда берган. Уларнинг наздида сиёсат шунчаки иш ёки мансабга етиш йўли эмас. Балки демократлар шундай ҳисоблайдилар. Йўқ, бу шаръий вазифа ва намоз ва рўза каби фарз амалидир, сиёсатни тарк этишга рухсат йўқ деб биладилар. Шунингдек, Ҳизб ут-Таҳрир аъзоларининг кураши ҳаммага машҳур. Улар 1953 йилдан буён бу курашдан толмайдилар, бир кун ҳам дам олмай меҳнат қилмоқдалар, заиф ҳукуматлар уларни ўз фаолиятларидан буриб, мустамлакачиларга хизмат қилдиришга ҳаргиз қодир бўлолмаган. Сиёсий полиция ҳам уларни асло қўрқитолмайди, чунки улар бундан-да, золимроқ, бундан-да ўч олувчироқ томонларни ўз тажрибаларидан ўтказган, тоғутлар кетишган, аммо Ҳизб ва унинг аъзолари қолган. Дарҳақиқат, Аллоҳ Таоло Ўзининг мўмин қулларини нусрат ва ер юзида ғолиб қилишга ваъда берган Зотдир.

Ҳизб мустамлакачилар ва уларнинг малай ҳукмдорлари бўғзига санчилган суяк бўлиб қолади ва албатта бу ҳукмдорларни ағдаради, аъзоларининг саботи билан ботил ва унинг аҳлини синдиради. Золим ва хоинлар ўзларининг сохта сиёсий судлари билан ҳаргиз мақсадларига эришолмайдилар, Ҳизб йигитлари учун сиёсий полициянинг борлигини ҳам, йўқлигини ҳам фарқи йўқ, нима қилишга уринмасин, нима қилмасин, замонни асло ортга қайтаролмайди.

إِنَّ الَّذِينَ يُحَادُّونَ اللَّـهَ وَرَسُولَهُ أُولَـٰئِكَ فِي الْأَذَلِّينَ* كَتَبَ اللَّـهُ لَأَغْلِبَنَّ أَنَا وَرُسُلِي ۚ إِنَّ اللَّـهَ قَوِيٌّ عَزِيزٌ

«Албатта Аллоҳ ва Росули чизган чизиқдан чиққан кимсалар – ана ўшалар энг хор кимсалар қаторидадирлар! Аллоҳ (Лавҳул-Маҳфузга): «Шак-шубҳасиз Мен Ўз пайғамбарларим билан бирга ғолиб бўлурман», деб ёзиб қўйгандир. Албатта Аллоҳ кучли, қудратлидир»     [Мужодала 20-21]

Роя газетасининг 2017 йил 14 июн чоршанба кунги 134-сонидан

0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • МАҚОЛАЛАР

    Андижон қатлиоми уммат қалбидаги ўчмас жароҳатдир!

  • МАҚОЛАЛАР

    Такфир балоси

  • МАҚОЛАЛАР

    Адолатсизлик ва унга қарши кураш

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 10.06.2026

    Ўзбекистон келажаги ташқи кучлар манфаатлари билан эмас, халқнинг иймон-эътиқоди ва туб манфаатлари билан белгиланиши лозим

  • 10.06.2026

    Фаластин ва Ливан болалари қирғини яҳудий вужудини йўқ қилиш билангина тўхтайди

  • 10.06.2026

    Fitch прогнози ортида нималар яширинган?

  • 09.06.2026

    “Ҳайитлик совғаси”ми ёки навбатдаги оғир молиявий юк?

  • 08.06.2026

    МАРКАЗИЙ ОСИЁ: МАЛАЙЛИКМИ ЁКИ СУЛТОНЛИК?

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026
    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ёритманг…[1]». Бундай машъум битимлар мусулмон армияларини […]

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] шундаки, Иордания қўшинига инглиз жосуси Глабб Пошо[1] қўмондонлик қилаётган эди. Бошқа араб раҳбарлари ва […]

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар куфр кучларини «дўст» тутишнинг оқибатларини — бу йўл дунёда хорлик, Охиратда эса ...

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026
    […] аёлу болаларни қутқариш учун жанг қилмаяпсизлар?![1]» деган амрига бўйсуниш учун уларда куч ҳам, имконият […]

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

    […] шундаки, Иордания қўшинига ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

    […] аёлу болаларни қутқариш ...

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/