| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      05.07.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      27.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      20.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      13.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      06.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      30.05.2026
      0
    • Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

      26.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      23.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      16.05.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Минбар омонатдир!

  • Ёқилғи тақчиллиги Ўзбекистонни стратегик танловлар остонасига чорламоқда!

  • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • Онгимиз кимнинг мезон-ўлчовлари билан бошқарилмоқда?

  • Яҳудий вужуди Сурия режимидан нима хоҳламоқда?

  • Эроннинг бугунги воқелиги ва у билан АҚШ ўртасидаги зарбаларнинг янгиланиши

  • Тошкентнинг АСЕАН маконига кириб бориши нимани англатади?

  • Солиқларни қайтариш ортидаги «қармоқ»

МУСЛИМ САВОЛ-ЖАВОБЛАРИ
Home›МУСЛИМ САВОЛ-ЖАВОБЛАРИ›Мусулмонни кўпчилик олдида изза қилиш тўғрисидаги саволга жавоб

Мусулмонни кўпчилик олдида изза қилиш тўғрисидаги саволга жавоб

By htadmin
21.01.2017
0
Share:

Мусулмонни кўпчилик олдида изза қилиш тўғрисидаги саволга жавоб

 Ижтимоий тармоқлардан бирида Абдураҳим исмли мухлисимиздан келган саволга жавоб.

  Савол:

  Ассалому алайкум. Менинг саволим бугунги кунимизда кенг қулоч ёйган, халқимиз орасдиаги баъзи инсонларда бўлган бир иллат, ўзини бошқаларадан устун деб билгани сабабли, ўзидан паст табақадаги инсонларни менсимаслик, сўкиш, ҳақорат қилиш ва изза қилиш каби ҳолатлар ҳақида Исломнинг ҳукми қандай бўлади, шуни сўрамоқчиман?

 Паст табақадагилар ҳақорат ва изза қилинганларида мазлум бўлишлари очиқ ойдин равшан, лекин менинг бу сўрамоқчи бўлганим, ўзидан паст табақа ёки мансабдагиларни сўкиб изза қилаётган “катталар” ҳам ўзларини мусулмон деб ҳисоблайдилар, ўлса жаноза билан кўмиладилар. Шунинг учун ушбу ҳолатларни шаръий ҳукмини, шундай ўзларини “катта” деб билганларнинг ҳолатига шариат нима муносабат қилишини сўрамоқчиман.

 Жавоб:

بسم الله الرحمن الرحيم

يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا أَطِيعُوا اللَّهَ وَأَطِيعُوا الرَّسُولَ وَأُولِي الْأَمْرِ مِنْكُمْ ۖ فَإِنْ تَنَازَعْتُمْ فِي شَيْءٍ فَرُدُّوهُ إِلَى اللَّهِ وَالرَّسُولِ إِنْ كُنْتُمْ تُؤْمِنُونَ بِاللَّهِ وَالْيَوْمِ الْآخِرِ ۚ ذَٰلِكَ خَيْرٌ وَأَحْسَنُ تَأْوِيلًا

“Эй иймон келтирганлар, Аллоҳга итоат қилинг ва пайғамбарга ҳамда ўзларингиздан бўлган (яъни мусулмон бўлиб Аллоҳнинг ҳукмларини татбиқ қилаётган) ҳокимларга бўйинсунинг! Бордию бирон муаммога дуч келсангиз, — агар ҳақиқатан Аллоҳга ва охират кунига ишонсангиз — у муаммони Аллоҳга ва пайғамбарига қайтаринг! Мана шу яхшироқ ва чиройлироқ ечимдир”. (Нисо. 59)

 Бугунги кунимизда катта мансабдалиги сабабли, ёки бойлик жиҳатидан юқори табақада бўлган ва шунга ўхшаш, жамиятда оддий халқ устидан қайсидир бирон бир поғонада баландда бўлган шахслар ўзидан пастроқдаги инсонларни турли сабаблар билан изза қилиши, шахсиятига тегиши, ҳақорат қилишлар ва сўкишлар одатий ҳолга айланиб қолди. Бу албатта, жамиятларимизни бошқараётган бошқарув низоми, капиталистик низомнинг яроқсизлигидандир.

 Бундай ҳолатларга нисбатан ўзини мусулмон деб ҳисоблаган ҳар бир мўъмин инсон иймон келтирган ақидасидан келиб чиқиб муносабат билдириш лозим албатта.

 Аввал Аллоҳга иймон келтирган инсон ўзини бошқалардан устун деб билиши, бошқа мусулмонларга кибрлилик қилиши ҳақида тўхталиб ўтамиз.

لَا جَرَمَ أَنَّ اللَّهَ يَعْلَمُ مَا يُسِرُّونَ وَمَا يُعْلِنُونَ ۚ إِنَّهُ لَا يُحِبُّ الْمُسْتَكْبِرِينَ

 “Шубҳасизки, Аллоҳ нимани сир тутаётганларини ва нимани ошкор қилаётганларини билади. Албатта, У мутакаббирларни хуш кўрмас”. (Наҳл. 23)

قال رسول الله صلى الله عليه وسلم : لايَدخُلُ الجَنَّةَ مَنْ كانَ في قلبهِ مِثْقَالُ ذَرّةٍ مِنْ كِبْر

  Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи в асаллам дедилар: “Қалбида зарра мисқолича кибр бўлган одам жаннатга кирмайди”. Муслим ривояти.

 Кибр ҳақида, унинг инсонлар учун зарарли ёмон иллат экани ҳақида шаръий далилларда жуда кўп оят ва ҳадислар келган, лекин ушбу касалликни ҳаромлиги, мусулмон учун нолойиқ иш эканини тушуниш учун юқоридаги оят ва ҳадис кифоялик қилади. Яъни ўзини бошқалардан устун билиб, кибр қилган инсон Аллоҳнинг ғазабига дучор бўлади ва жаннатга кирмайди ҳам.

 Энди инсонларни омма олдида изза қилиш, ҳақорат қилиш, обрўсини тўкиш каби қабиҳ ишларга нисбатан Ислом мабдасининг берадиган ечими тўғрисида айтиб ўтамиз.

قال النبي صلى الله عليه وسلم: كل المسلم على المسلم حرام، دمه وماله وعرضه

Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “Мусулмоннинг ҳамма ери бошқа мусулмон учун ҳаромдир: қони, моли, обрўси”. Муслим ривояти.

عن ابن عمر قال : صعد رسول الله صلى الله عليه وسلم المنبر فنادى بصوت رفيع فقال يا معشر من قد أسلم بلسانه ولم يفض الإيمان إلى قلبه لا تؤذوا المسلمين ولا تعيروهم ولا تتبعوا عوراتهم فإنه من تتبع عورة أخيه المسلم تتبع الله عورته ومن تتبع الله عورته يفضحه ولو في جوف رحله

Ибн Умар айтади: Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам минбарга кўтарилдилар ва баланд овоз билан шундай дедилар: “Эй одамлар, ким тили билан иймон келтирган бўлсаю, лекин бу иймони ҳали қалбига сингмаган бўлса, у одам бошқа мусулмонларга озор бермасин, ноҳақ айбламасин, хижолатга солмасин, яширган айбини очишга ҳаракат қилмасин. Чунки ким бир мусулмоннинг яширган айбларини очишга ҳаракат қилса, Аллоҳ унинг ўзини яширган айбларини очиб қўяди, агарчи яшириб юрган айблари жуда махфий жойда бўлса ҳам”. Термизий ривояти. Ҳасан, саҳиҳ.

عن النبي صلى الله عليه وسلم قال: المسلم من سلم المسلمون من لسانه ويده

Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “Мусулмон шундай одамки, бошқа мусулмонлар унинг қўлидан ва тилидан омонда бўладилар”. Бухорий ва Муслим ривояти.

 Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Маккада видолашув хутбасини айтаётганларида шундай деганлар:

قال النبي صلى الله عليه وسلم : فإن دماءكم وأموالكم وأعراضكم وأبشاركم عليكم حرام كحرمة يومكم هذا، في شهركم هذا، في بلدكم هذا، ألا هل بلغت ؟ اللهم اشهد

Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “Албатта, сизларни қонларингиз, жонларингиз, молларингиз, обрўларингиз бир бирларингиз учун ҳаромдир! Етказдимми?, Аллоҳим гувоҳ бўл”. Бухорий ривояти.

نظر عبد الله بن عمر يوما إلى الكعبة فقال ما أعظمك وأعظم حرمتك والمؤمن أعظم حرمة منك

 Абдуллоҳ ибн Умар бир кун Каъбага қараб туриб шундай деди: “Эй Каъба, қанчалар буюксан, ҳурматинг қанчалар улуғ, лекин бир мўъминнинг ҳурмати сенинг ҳурматингдан устунроқдир”. Термизий ривояти. Ҳасан.

 Усул фиқҳ илмида саҳобанинг гапи, модомики агар у гап саҳобадан келиб чиқиши мумкни бўлмаган гап бўлса, масалан, бир нарсани ҳаром ёки ҳалоллигини айтиш, охират азоби ёки жаннат роҳати каби ҳолатлардан хабар бериш ва шунга ўхшаш, фақатгина пайғамбардан ваҳий билангина чиқиши мумкин бўлган гаплар сирасидан бўлса, ундай гапни саҳоба Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламдан эшитгани учун гаприяпти, деб ҳисобланади. Шундан келиб чиқиб Абдуллоҳ ибн Умарнинг мазкур гапларини жумҳур муҳаддислар ҳадис қаторига қўшишган, чунки Абдуллоҳ ибн Умар бир мусулмоннинг ҳурмати Каъбанинг ҳурматидан устун эканини айтмоқда, бундай хабарни айтиш эса, аслида Пайғамбарнинг ишидир.

 Ўзидан паст табақадаги инсонларни камситаётган, хақоратлар қилаётган инсонларнинг биронтаси мусулмонлар қибласи бўлган Каъбани бузиб ташлашни, ёки сўкиб ҳақорат қилишни хаёлларига келтирмаса керак, лекин шариатнинг бизга айтишига кўра, бир мусулмоннинг қалбини оғритиш, обрўсини ҳалол деб билиш муқаддас Каъбани вайрон қилгандан кўра оғирроқ гуноҳдир.

عن ابن مسعود – رضي الله عنه – قال: قال رسول الله – صلى الله عليه وسلم -:سِباب المؤمن فسوق، وقتاله كُفر

  Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “Мусулмонни сўкиш – фосиқлик, у билан урушиш – куфрдир”. Муттафақун алайҳ.

 “Мусулмонни сўкиш фосиқликдир”, деган гапнинг маъноси. “Фисқ” сўзи луғатда бирор нарсадан чиқиш, истилоҳда эса, Аллоҳга итоат қилишдан чиқишга айтилади. Демак, мусулмонни сўккан одам Аллоҳга итоат қилишдан чиққан, Аллоҳ рози бўлмайдиган ҳаром амални қилган бўлади.

 “У билан урушиш куфрдир” деган гапнинг маъноси эса, бу тўғрида мужтаҳидлар турли раъйларни айтишган бўлиб уларнинг ичида менинг назаримда саҳиҳроғи: Бу ерда ҳақиқий куфр назарда тутилмаган, балки бу ерда мусулмонни ўз биродарини ўлдиришдан қайтариш учун ваъийд кўринишида, бу ишни қилиш куфр келтиришдек оғир жиноятдир, деган маънода айтилган.

 Мусулмонларнинг обрўлари ҳаромлиги, омма олдида изза қилиш, обрўсини тўкиш, ёки сўкиш каби ишлар Аллоҳнинг ҳаром деб белгилаган чегарасидан ўтиш экани тўғрисида яна бошқа кўплаб далиллар келтириш мумкин.

 Ўзидан паст табақада бўлган инсонларни устиларидаги жорий ҳукуматдан қўрқиб, ёки чиройли кўриниш учун лаганбардорлик қилиб ҳақорат қилаётган, мусулмонларнинг обрўсини тўкаётган, иззалар қилаётган одамлар бундай ҳаром амалларни қилаётганларида бир нарсани билсинларки, бу дунёда ҳеч ким абадий қолмайди, ҳамма ўлади ва албатта ҳар бир инсон Аллоҳнинг ҳузурида жамланади, у кунда эса қўрқилаётган, чиройли кўринишга уринилаётган ҳукумат устидаги ўша бошлиқлар қўл остиларидагилардан очиқчасига тонади, юз ўгиради. Бу тўғрида Аллоҳ шундай деган:

وَمِنَ النَّاسِ مَنْ يَتَّخِذُ مِنْ دُونِ اللَّهِ أَنْدَادًا يُحِبُّونَهُمْ كَحُبِّ اللَّهِ ۖ وَالَّذِينَ آمَنُوا أَشَدُّ حُبًّا لِلَّهِ ۗ وَلَوْ يَرَى الَّذِينَ ظَلَمُوا إِذْ يَرَوْنَ الْعَذَابَ أَنَّ الْقُوَّةَ لِلَّهِ جَمِيعًا وَأَنَّ اللَّهَ شَدِيدُ الْعَذَابِ * إِذْ تَبَرَّأَ الَّذِينَ اتُّبِعُوا مِنَ الَّذِينَ اتَّبَعُوا وَرَأَوُا الْعَذَابَ وَتَقَطَّعَتْ بِهِمُ الْأَسْبَابُ * وَقَالَ الَّذِينَ اتَّبَعُوا لَوْ أَنَّ لَنَا كَرَّةً فَنَتَبَرَّأَ مِنْهُمْ كَمَا تَبَرَّءُوا مِنَّا ۗ كَذَٰلِكَ يُرِيهِمُ اللَّهُ أَعْمَالَهُمْ حَسَرَاتٍ عَلَيْهِمْ ۖ وَمَا هُمْ بِخَارِجِينَ مِنَ النَّارِ

 “Одамлар ичида Аллоҳдан ўзга тенгдошларни тутадиганлар ва уларни Аллоҳни севгандек севадиганлар бор. Иймон келтирганларнинг Аллоҳга муҳаббатлари қаттиқдир. Зулм қилганлар азобни кўрган чоғларида, албатта, барча қувват Аллоҳга хослигини ва, албатта, Аллоҳнинг азоби шиддатли эканини билсалар эди! У пайтда пешволар (ўзларига) эргашганлардан тонурлар ва азобни кўрурлар, уларнинг боғланишлари кесилур. Ва эргашганлар: «Қани энди бизга бир ортга қайтиш бўлса эди, биздан тонганларидек, биз ҳам улардан тонар эдик», дерлар. Шундай қилиб, Аллоҳ уларга амалларининг ўзларига ҳасрат бўлганини кўрсатур. Ва улар дўзахдан чиқувчи эмаслар”. (Бақара. 165-167)

 Шундай экан, биз мусулмонлар ўзимизни бундай жирканч иллатлардан узоқ тутишимиз, бошқа мусулмон биродарларимизнинг қалбини оғритиб Аллоҳнинг ғазабига дучор бўлишдан ўзимизни узоқлаштиришимиз зарур. Валлоҳу аълам.

Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси. Муслим

22.01.2017й.

Tagsизза қилишсаволга жавоб
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • МАҚОЛАЛАР

    Муаммоларимизнинг тўғри ечимини танлаш ўзимизга боғлиқ

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Франция ва унинг лойиҳалари!

  • МАҚОЛАЛАР

    Асад режимининг қулашидан Марказий Осиё ҳукмдорлари, хусусан, ўзбек режими ибрат оладими?

ОНЛАЙН КУТУБХОНА

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026
    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ёритманг…[1]». Бундай машъум битимлар мусулмон армияларини […]

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] шундаки, Иордания қўшинига инглиз жосуси Глабб Пошо[1] қўмондонлик қилаётган эди. Бошқа араб раҳбарлари ва […]

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар куфр кучларини «дўст» тутишнинг оқибатларини — бу йўл дунёда хорлик, Охиратда эса ...

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026
    […] аёлу болаларни қутқариш учун жанг қилмаяпсизлар?![1]» деган амрига бўйсуниш учун уларда куч ҳам, имконият […]

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

    […] шундаки, Иордания қўшинига ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

    […] аёлу болаларни қутқариш ...

    АЛ-ВАЪЙ

    • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
    • БОШ САҲИФА
    • КИТОБЛАР
    • Ҳизб ут-Таҳрир

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/