Аёл эркакнинг юзига уриши тўғрисидаги саволга жавоб
Аёл эркакнинг юзига уриши тўғрисидаги саволга жавоб
Ижтимоий тармоқлардан бирида Муҳаммад Ўғузхон Ўғли исмли мухлисимиздан келган саволга жавоб.
Савол:
Ассалом Алейкум, яхшимисиз? Битта саволим бор эди. Динимизда аёл кишининг эркак кишига қўл кўтариш хақида қандай сўзлар бор? Кейинги пайтларда яратилаётган ўзбекча клипларда қизларнинг йигитлар юзига зарб билан тарсаки тушуриши болалаяпди. Шундан келиб чиқиб сўрагандим.
Муҳаммад Ўғузхон Ўғли
Жавоб:
بسم الله الرحمن الرحيم
يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا أَطِيعُوا اللَّهَ وَأَطِيعُوا الرَّسُولَ وَأُولِي الْأَمْرِ مِنْكُمْ ۖ فَإِنْ تَنَازَعْتُمْ فِي شَيْءٍ فَرُدُّوهُ إِلَى اللَّهِ وَالرَّسُولِ إِنْ كُنْتُمْ تُؤْمِنُونَ بِاللَّهِ وَالْيَوْمِ الْآخِرِ ۚ ذَٰلِكَ خَيْرٌ وَأَحْسَنُ تَأْوِيلًا
“Эй иймон келтирганлар, Аллоҳга итоат қилинг ва пайғамбарга ҳамда ўзларингиздан бўлган (яъни мусулмон бўлиб Аллоҳнинг ҳукмларини татбиқ қилаётган) ҳокимларга бўйинсунинг! Бордию бирон муаммога дуч келсангиз,— агар ҳақиқатан Аллоҳга ва охират кунига ишонсангиз — у муаммони Аллоҳга ва пайғамбарига қайтаринг! Мана шу яхшироқ ва чиройлироқ ечимдир”. (Нисо. 59)
Ва алайкум ассалом ва роҳматуллоҳи. Яхши раҳмат, Аллоҳга ҳамдлар бўлсин.
Эркакларни аёллар устидан бошлиқ, раҳбар экани масаласи. Жамиятни ҳақиқий адолат билан бошқарувчи пок шариатимиз қонунларида сиз келтирган ҳолатдаги жирканчликларни Аллоҳ Таъоло жуда чиройли тарзда муолажа қилади. Ислом шариатида аёл кишини эркак юзига уриши мутлақо тақиқланган, ҳатто аёлнинг Аллоҳ розилигига эршиши, жаннатга киришини ушбу аёлнинг эрига итоат қилишига боғлиқ қилиб қўйган.
الرِّجَالُ قَوَّامُونَ عَلَى النِّسَاءِ بِمَا فَضَّلَ اللَّهُ بَعْضَهُمْ عَلَىٰ بَعْضٍ وَبِمَا أَنْفَقُوا مِنْ أَمْوَالِهِمْ ۚ فَالصَّالِحَاتُ قَانِتَاتٌ حَافِظَاتٌ لِلْغَيْبِ بِمَا حَفِظَ اللَّهُ ۚ
“Эркаклар хотинлари устида раҳбардурлар. Бунга сабаб Аллоҳ уларнинг бировларини бировларидан (яъни эркакларни аёллардан) ортиқ қилгани ва эркаклар (хотинлари ва оилалари учун) ўз мол-мулкларидан сарф-харажат қилганларидир. Бас, ибодат-итоатли ва эрлари йўқлигида Аллоҳнинг ҳифзу ҳимояти билан (эрларининг мол-мулкларини ва ўз иффатларини) сақловчи хотинлар — яхши хотинлардир”. (Нисо. 34)
عن أبي هريرة عن النبي صلى الله عليه وسلم قال : لو كنت آمراً أحداً أن يسجد لأحد لأمرت المرأة أن تسجد لزوجها
Абу Ҳурайрадан: Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “Агар бирон ҳолатда инсонни инсонга сажда қилишга буюрган бўлганимда, аёлларни эрларига сажда қилишга буюрган бўлар эдим”. Термизий ривояти. Ҳасан.
Ушбулардан билиндики, жамиятда ва оилада эркак киши аёл устидан раҳбар бошлиқдир.
Юзга уриш масаласи. Жамиятда ҳар-ҳил ҳолат бўлиши мумкин. Шундай ҳолатлар ичида мусулмонлар бир бирлари билан урушиб қолишлари ҳам эҳтимолдан ҳоли эмас. Шариатда бундай ҳолатларга ҳам алоҳида эътибор қаратиб, ечимини берган.
أن النبي صلى الله عليه وسلم قال : إذا قاتل أحدكم أخاه فليجتنب الوجه
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “Агар бирингиз бошқа биродари билан урушиб қолса, юзига урмасин”. Муттафақун алайҳ.
Ушбу ҳадисдан очиқ кўриниб турибдики, мусулмоннинг юзига уриш ҳаромдир. Яъни мусулмонлар орасида келишмовчиликлар бўлиши ва жанжаллашиб қолишлари мумкин. Ана шундай ҳолатларда ҳам мусулмоннинг юзига уришдан сақланиш лозимлиги айтилмоқда.
Шариат кўп далиллар билан, мусулмонларни бир бирлари билан урушишларидан қайтариб тургани ҳолатида, агар шундай ҳолат бўлиб қолса, юзга уришдан сақланишни алоҳида таъкидлаши, ушбу амалнинг ҳаром эканини ифодалайди.
Энди саволдаги аёллар-қизлар эркакларнинг юзига тарсаки билан ураётганига келадиган бўлсак, юқоридаги далиллардан келиб чиқадики, бундай ишни қилган аёл ҳаром устига ҳаром амални қилаётган бўлади. Ўзини эркакдан устун қўйиб, Аллоҳнинг жорий қилган тартиб қонунига қарши чиқаётгани ва Пайғамбар алайҳиссалом очиқ лафзларида қайтарган юзга уриш амалини қилаётгани билан. Валлоҳу аълам.
Шу ўринда Ўзбекистонда ишланаётган клипларда бундай ҳолатларнинг кўпайиб бораётганига тўхталиб ўтсак, бу демократиянинг жамиятга бераётган натижаси бўлиб, бундай жирканчликка ҳайрон қолмаса ҳам бўлади, чунки ҳар бир амалида халқни ва мусулмонларни доимий тазйиқда, хорлашда ушлаб туриш ва ҳақларни талон тарож қилиш билан бирга, инсон қадри қимматини сариқ чақалик ҳам аҳамиятли деб билмасликда ном қозонган золим Каримов режими, ўзининг чизган чизиғидан заррачалик оғиша олмайдиган медиа оламида ҳам, фақатгина ушбу золим режимни мадҳ қилиш, жиноятчи режимнинг айбларини беркитишлар каби жирканчликлар билан бирга, албатта, инсонларни имкони борича ақидадан, Исломдан, Исломий яшаш ва фикрлашдан узоқлаштиришга тарғиб қилувчи материалларни бериб боради. Ва саволда келтирилган аёллар эркакларни юзига уриш ҳолатларини кўпрайтириш ҳам, жамиятда ана шундай бузғунчликни болалаши учун хизмат қилувчи бир омил бўлади. Куфрий режим учун эса, халқнинг ана шундай ҳаром ишларга ботиб бузилиши, ўз динидан, Исломидан, соф мабдасидан узоқлашиши айни муддаодир. Ана шунинг учун куфрий режим бундай ҳолатларни кўпайишига тек қўйиб беряпти, керак бўлса, рағбатлантиряпти ҳам.
Мусулмонлар учун ечим, бундай ҳолатга жавобни иймон келтирган ақидасидан излаш, ана шу ақида кўрсатган ечимга бўйинсуниб қадам ташлашдан иборат бўлади.
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси Муслим
16.04.2016й
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми