| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      30.05.2026
      0
    • Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

      26.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      23.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      16.05.2026
      0
    • Барча ОАВ ва ҳуқуқ ҳимоячиларига мурожаат

      10.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      09.05.2026
      0
    • Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

      02.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      02.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      25.04.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Синаётган гегемонлик қаршисида ўзбек режимининг илинжи: Ўзбекистоннинг АҚШ соясидаги сиёсий мудофааси

  • СИЁСИЙ ҲУШЁРЛИК: ХАЁЛПАРАСТЛИК ВА ИЛОҲИЙ БАШОРАТ ЎРТАСИДАГИ НОЗИК ЧЕГАРА

  • ПАРЧАЛАНГАН СУДАННИ ХАЛИФАЛИК БИРЛАШТИРАДИ: ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР ДЕЛЕГАЦИЯСИ ХАВСА ҚАБИЛАСИ АМИРИ БИЛАН УЧРАШДИ

  • ЮКСАЛИШ КАЛИТИ — БАҲОНА ЭМАС, АМАЛДИР!

  • ХИЁНАТГА КИЙГИЗИЛГАН “ДОНОЛИК” ТЎНИ

  • ФАЛАСТИН АСИРАЛАРИ – УММАТ ВИЖДОНИ УЧУН ОҒИР ИМТИҲОН!

  • 1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

  • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
Home›АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ›Нью-Йоркдаги Халқаро тинчлик конференцияси: яҳудийлар қурол билан эриша олмаган мақсадларига тил бириктирувлар орқали эришмоқда

Нью-Йоркдаги Халқаро тинчлик конференцияси: яҳудийлар қурол билан эриша олмаган мақсадларига тил бириктирувлар орқали эришмоқда

By htadmin
19.08.2025
328
0
Share:

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Нью-Йоркдаги Халқаро тинчлик конференцияси: яҳудийлар қурол билан эриша олмаган мақсадларига тил бириктирувлар орқали эришмоқда

Устоз Омир Абу Риш – муборак Фаластин замини

2025 йил 28-30 июл кунлари Нью-Йорк шаҳрида Саудия Арабистони ва Франция ҳамраислигида бўлиб ўтган, Фаластин масаласини тинч йўл билан ҳал қилиш ва «икки давлат ечими»ни амалга оширишга бағишланган халқаро конференция якуний баёнот қабул қилди. «Нью-Йорк декларацияси» деб номланган ушбу ҳужжатда Фаластин масаласини ҳал этиш учун «аниқ амалий қадамлар» кўриш ва «белгиланган муддат доирасида, орқага қайтмас шаклда» ҳаракатлар олиб бориш тўғрисида келишувга эришилгани таъкидланди.

Саудия Арабистонининг Франция билан бирга ушбу конференцияга ҳамраислик қилишидан ташқари, унда Араб давлатлари лигаси, Миср, Иордания, Қатар, Туркия, Индонезия, Сенегал, Британия, Европа Иттифоқи ва бошқа бир қатор давлатлар ҳам иштирок этди.

Агар «Нью-Йорк декларацияси»ни тезкорлик билан кўздан кечирсак, бу конференция гўё Ғазо аҳлига қарши қўлланилаётган очарчиликка барҳам бериш, урушни тўхтатиш ва Фаластин давлатини тан олиш учун ўтказилгандек кўринади. Аммо аслида эса, декларация матнида очиқ-ойдин келтирилганлардан ташқари, унинг яширин моҳияти бутунлай бошқача.

Бу декларацияда баён этилган ишлар, агар амалга оширилса, босқинчи вужуд ўзининг ҳарбий куч, қирғин ва очарчилик орқали қўлга кирита олмаган мақсадларига тинчлик ниқоби остида эришишини кафолатлайдиган умумий йўналиш ва асосий йўл харитасини белгилайди. Унга киритилган моддалар яҳудий вужудига мақбул бўлишига алоҳида эътибор берилган ва шу асосда унинг қилган ҳар бир иши қонуний ва мақбул деб эътироф этилади.

Декларацияда босқинчи вужуддан талаб қилинган ишлар ҳақида гап кетганда «биз талаб қилдик», «қўллаб-қувватладик», «чақирдик» каби юмшоқ ифодалар ишлатилган. Лекин фаластинликлардан талаб қилинган ишлар эса «шарт», «керак», «биз мажбур бўлдик» каби қатъий ва буйруқона иборалар билан баён этилган.

Ушбу мақолада декларациянинг барча моддаларини батафсил муҳокама қилиш имкони йўқлиги сабабли, ундан айрим қисмларни мисол сифатида келтирамиз ва шу орқали масалани очиб беришга ҳаракат қиламиз. Чунки у қуйидагича:

  • У ҳарбий ҳаракатлар масаласида жабрланган томон билан зулм қилган томонни бир хил даражада кўрсатди. Ҳолбуки, дунё кўз ўнгида 60 мингдан ортиқ шаҳиднинг қони тўкилган қирғин жинояти содир этилди. Бундан ташқари, улкан вайронагарчилик туфайли секторнинг катта қисми яшашга яроқсиз ҳолга келди, аҳолининг кўп қисми эса кўчирилди ва очликка дучор этилди.
  • У қуролли қаршилик ҳаракатини қуролларини топширишга мажбур этади ва «икки давлат ечими» лойиҳаси асосида тузиладиган ҳар қандай Фаластин давлати мутлақо қуролсиз бўлишини ваъда қилади. Бунга баҳона сифатида эса унга халқаро ҳимоя кафолатланиши айтилади.
  • У «Ҳамас» ҳаракати учун барча маҳбусларни озод қилиш ва барча жасадларни қайтаришни мажбурий шарт сифатида қўяди. Аммо босқинчи томонга ўз қамоқхоналаридаги барча маҳбусларни озод этиш мажбурияти юкланмайди. Балки бу масала фақат маҳбуслар алмашинуви келишувига боғлаб қўйилади.
  • У «Ҳамас»ни Ғазо сектори устидан тўлиқ назоратни Фаластин маъмуриятига топширишга мажбур этади ва бу жараён халқаро назорат остида амалга оширилишини белгилайди. Шунингдек, бунга эришиш учун вақтинчалик халқаро миссия жўнатилишини ҳам қўллаб-қувватлайди.
  • Фаластин давлати барпо этилиши яҳудий вужудининг интеграцияси ва унинг хавфсизлиги таъминланишига, шунингдек, у билан муносабатларни нормаллаштириш ва ҳамжиҳатликда яшашга боғлаб қўйилади.
  • Терроризм ва унга даъват қилинишига қарши чоралар кўриш ва дастурларни амалга ошириш мажбурияти эълон қилинди. Шунингдек, барча минбарлар орқали, жумладан, Фаластин ўқув дастурларини янгилаш орқали «тинчлик маданияти»ни мустаҳкамлаш вазифаси белгилаб қўйилди.
  • Гуруҳларни зўравонликдан воз кечишга мажбур этиш ҳамда таклиф этилган келишувни рад этган ҳар қандай томонга нисбатан қатъий чоралар кўрилиши шартлиги таъкидланди.
  • Фаластин хавфсизлик кучларини молия ва ўқув машғулотлари билан таъминлаш, шунингдек, халқаро ва минтақавий ҳамкорлар назорати орқали қўллаб-қувватлаш баён этилди.

Юқорида зикр этилганлар ва бошқа моддалардан аён бўладики, аслида булар яҳудийларнинг ўз талабларидир. Ушбу талабларга кўра, «Ҳамас» таслим бўлиши, қуролларини топшириши ва Ғазо устидан ҳукмронликдан воз кечиши лозим. Бу ҳақда эса Трамп ва унинг маъмурияти аллақачон очиқ-ойдин баён қилган эди.

Шундай қилиб, Нетаняху белгилаган, аммо уруш йўли билан амалга ошира олмаган мақсадларни эндиликда халқаро конференция орқали Фаластин маъмурияти халқаро ёрдам ва ҳамкорлик асосида рўёбга чиқариши талаб этилмоқда. Демак, маъмурият дунё миқёсида яҳудийларнинг урушдаги мақсадларини амалга оширишда олдинги сафдаги найза сифатида ҳаракат қилади. Бу вазифа фақат мужоҳидларга қарши курашиш билан чекланиб қолмай, балки «экстремизм» деб аталадиган ҳолатларга қарши ҳам йўналтирилади. Зеро, «Фаластинни денгиздан то дарёгача озод қилиш» деган ғоя экстремизм, «Аллоҳнинг шариатини ҳукмрон қилишни талаб қилиш» экстремизм, ҳатто «Фаластин замини исломий вақфдир» дейиш ҳам экстремизм сифатида баҳоланмоқда.

«Иғвогарчилик»ка келсак, мусулмонларни Фаластин олдидаги бурчларини адо этишга чақириш, армияни ҳаракатга ундаш, жиҳод ва мужоҳидларни мақташ, шунингдек, тинчлик шартномаларини рад этишга даъват қилиш каби ҳар қандай чақириқ уларнинг наздида «иғвогарчилик» ҳисобланади.

Демак, эртаси куни Ғазода ҳукмронлик қиладиган бу шахсдан талаб қилинадиган иш фақат мужоҳидларга қарши курашиш билан чекланмайди. Ундан «иғвогарчилик» ёки «экстремизм» деб аталиши мумкин бўлган ҳар қандай чақириққа қарши чиқиш ҳам талаб этилади. Шунингдек, Исломни тузум ва цивилизация сифатида Ғарб ва унинг цивилизациясига муқобил кўрадиган ҳар қандай чақириқ ҳам Ғарб наздида экстремизм ҳисобланади. Хусусан, Фаластин ёки бошқа масалаларда Ислом аҳкомлари асосида ҳаракат қилишга чақириш ҳам экстремизм сифатида баҳоланади. Бошқача айтганда, тинчлик конференцияси асосида тайинланадиган келгуси ҳукмдордан талаб қилинаётган нарса – Ғазо ва бутун Фаластинда Исломга ва унинг даъватчиларига қарши курашишдир. Ҳатто бундан ҳам ортиқ, декларацияда таъкидланишича, дастурлар ва дарсликлар исломий моҳиятидан айрилган ҳолда аввал қилинган ўзгаришлардан сўнг яна қайта ўзгартирилиши ҳам кўзда тутилган.

Бундан ташқари, декларацияга кўра, маъмурият бажариши керак бўлган ҳар бир иш америкаликлар, европаликлар ва халқаро идоралар кўрсатмаси асосида бўлиши шарт. Улар – худди Дайтон тайёргарликдан ўтказган кучлар бўлиб, уларни тайёрлашдан мақсад янги турдаги фаластинликни етиштириб чиқаришдир. Бу янги тур ўз аҳлига қарши жанг қилишга, лагерларга бостириб киришга ва хавфсизлик ишларини босқинчи билан мувофиқлаштиришга (яъни жосусликка) тайёр бўлади. Конференцияга кўра, улар айнан шу йўналишда, яъни яҳудийларга қарши қурол олишга журъат қиладиган ҳар бир шахсга душман бўлишлари учун ўқитилади. Бошқача айтганда, улар яҳудийларни ҳимоя қиладиган аскарларга айлантирилади. Шу билан, тинчлик ва ҳамжиҳатликни муқаддас билиб, бўри уни ейишидан эътироз қилмайдиган «қўй» табиатли фаластинликни тайёрлаш кўзланган.

Хулоса қилиб айтганда, агар ушбу шарт ва талаблар мазкур конференция ёки бошқа йўллар орқали татбиқ этилса, Фаластин маъмурияти ўзининг маълум тарихи ва тажрибасидан келиб чиқиб, уларни ҳарфма-ҳарф бажаришга тайёр экани кўриниб турибди. Шунингдек, ушбу шарт ва талабларнинг бажарилиши масаласида у яҳудийлар, Америка, халқаро тузилмалар ва мусулмон ҳукмдорлардан ҳам кўра кўпроқ талабгор сифатида намоён бўлмоқда.

Бунинг барчаси эвазига яҳудийларни бирор нарсага мажбур эта оладиган аниқ кафолат ёки жиддий халқаро чора-тадбирлар мавжуд эмас. Шу сабабли вазият ўз ҳолича қолади. Мустақил Фаластин давлати ҳақида гапириш у ёқда турсин, яҳудийлар маъмуриятга мутлақо ҳеч нарса бермайди!

Хулоса қилиб айтганда, Ғазо аҳли учун гўё ғамхўрлик сифатида намоён этилган мазкур конференция, аслида, яҳудийлар қурол билан амалга ошира олмаган ғалабани сиёсий йўл билан қўлга киритиш уринишидир. У яҳудий вужуди хавфсизлигини таъминлаш ва уни Ислом минтақасига сиғдиришга қаратилган. Бунинг эвазига эса Ғазо ва Ғарбий соҳилда янада кўпроқ кўчириш ҳамда қаттиқ қамал чоралари кучайтирилади. Конференция ва унинг баёнотига кўра, фаластинликлардан талаб қилинган ишлар дарҳол ва қатъий тарзда бажарилиши шарт. Босқинчи вужуддан талаб қилинган ишлар эса янги музокараларга боғлаб қўйилган бўлиб, яҳудий вужуди бу музокараларда ўз мақсадларини тўлиқ амалга ошириш учун барча восита ва имкониятларга эга бўлади.

Роя газетасининг 2025 йил 6 август, чоршанба кунги 559-сонидан

 

TagsНью-ЙоркХалқаро тинчлик конференцияси
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Хитой элчихоналарига Ҳизб ут-Таҳрир делегацияларини юбориш давом этмоқда

  • МАҚОЛАЛАР

    Ким айбдор?

  • МАҚОЛАЛАР

    Ҳижрат ва унинг Халифалик давлати заруратини ёдга солишдаги ўрни

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 31.05.2026

    Синаётган гегемонлик қаршисида ўзбек режимининг илинжи: Ўзбекистоннинг АҚШ соясидаги сиёсий мудофааси

  • 31.05.2026

    СИЁСИЙ ҲУШЁРЛИК: ХАЁЛПАРАСТЛИК ВА ИЛОҲИЙ БАШОРАТ ЎРТАСИДАГИ НОЗИК ЧЕГАРА

  • 31.05.2026

    ПАРЧАЛАНГАН СУДАННИ ХАЛИФАЛИК БИРЛАШТИРАДИ: ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР ДЕЛЕГАЦИЯСИ ХАВСА ҚАБИЛАСИ АМИРИ БИЛАН УЧРАШДИ

  • 31.05.2026

    ЮКСАЛИШ КАЛИТИ — БАҲОНА ЭМАС, АМАЛДИР!

  • 31.05.2026

    ХИЁНАТГА КИЙГИЗИЛГАН “ДОНОЛИК” ТЎНИ

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    24.05.2026
    […] кофирлар учун мўминлар устига ҳаргиз йўл бермагай[1]« деган қоидага амал қилган бўлади. Тарихга назар […]

    Суриядаги иқтисодий инқироз: Воқелик таҳлили ва исломий низомнинг нажоткор муқобили

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022
    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH TARJIMA QILINMOQDA?

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

  • htadmin
    on
    25.10.2021
    Amin Ya Robbal a'lamin!

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    24.05.2026

    Суриядаги иқтисодий инқироз: Воқелик таҳлили ва исломий низомнинг нажоткор муқобили

    […] кофирлар учун мўминлар ...
  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH ...

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/